Muslim.uz
92.5K subscribers
18.3K photos
5.12K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
57. Табайюн

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Ehtirom.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО

ИНСОФ ҚИЛИНГ, НАРҲЛАРНИ ОШИРМАНГ!

Абдуқаҳҳор домла Юнусов
Тошкент шаҳар бош-имом хатиби ўринбосари

👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE8o58_E7-LO_2fjCw
Президент: Халқимизнинг онглилиги асосий қуролимиз бўлиши керак

https://bit.ly/3hcJOHU

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#Етти_кунга_етти_китоб,
#Қуръон_илмлари: УЧИНЧИ ҚИСМ ҚУРЪОНИ КАРИМДА НАСХ

ҚУРЪОНИ КАРИМДА НАСХ

Насхнинг луғатдаги маъноси

Араб тилида «насх» сўзининг икки хил маъноси бор.

1. Бир нарсанинг асли қолиши билан бирга, унинг нусхасини бир жойдан иккинчи жойга ўтказиш.
«Китобни насх қилди», деганда, ундан нусха олиш тушунилади. Худди шу маъно Жосия сурасидаги қуйидаги оятда келган:

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

هَٰذَا كِتَٰبُنَا يَنطِقُ عَلَيۡكُم بِٱلۡحَقِّۚ إِنَّا كُنَّا نَسۡتَنسِخُ مَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ٢٩

«Албатта, Биз қилган амалингизни ёзиб хурган эдик» (29-оят).

У дунёда нима амал қилсангиз, ҳаммасини ўз вақтида аниқ ёзиб турган эдик. Яъни фаришталарга қилган амалларингизни худди ўзидек қилиб ёзиб боришни буюрган эдик. Улар мазкур амалларни номаи аъмолларга ёзиб борар эдилар.

2. «Кетказиш ва ўчириш» маънолари.
Ушбу маънодаги кетказиш ва ўчириш икки хил бўлади:

Биринчисида насх қилинган нарса бир йўла йўқ қилиб юборилади. Унинг мисоли қуйидаги оятда келган.

Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида марҳамат қилади:

فَيَنسَخُ ٱللَّهُ مَا يُلۡقِي ٱلشَّيۡطَٰنُ ثُمَّ يُحۡكِمُ ٱللَّهُ ءَايَٰتِهِۦۗ

«Бас, Аллоҳ шайтон ташлайдиган нарсани кетказур. Сўнгра Аллоҳ Ўз оятларини мустаҳкам қилур» (52-оят).

Яъни Аллоҳ шайтон ташламоқчи бўлган шубҳани кетказиб, ундан асар ҳам қолдирмас.

Иккинчиси – насх қилинган нарсанинг ўрнига бошқаси келтирилади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло қуйидаги оятда марҳамат қилади:

وَإِذَا بَدَّلۡنَآ ءَايَةٗ مَّكَانَ ءَايَةٖ وَٱللَّهُ أَعۡلَمُ بِمَا يُنَزِّلُ قَالُوٓاْ إِنَّمَآ أَنتَ مُفۡتَرِۢۚ

«Қачонки бир оятни бошқа бир оят ўрнига алмаштирсак, – ҳолбуки, Аллоҳ нимани нозил қилишни Ўзи яхши билувчидир – улар: «Албатта, сен уйдирмачисан, холос!» дерлар» (Наҳл сураси, 101-оят).

Яъни «Аввал нозил қилинган оятнинг ҳукмини бекор этиб, ўрнига бошқа ҳукм жорий бўлганини баён қилувчи оят туширсак...» дейилмоқда...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА (сигир) СУРАСИ. 28-29 ОЯТЛАР

كَيۡفَ تَكۡفُرُونَ بِٱللَّهِ وَكُنتُمۡ أَمۡوَٰتٗا فَأَحۡيَٰكُمۡۖ ثُمَّ يُمِيتُكُمۡ ثُمَّ يُحۡيِيكُمۡ ثُمَّ إِلَيۡهِ تُرۡجَعُونَ٢٨

(Эй кофирлар), нега Аллоҳга куфр келтирасизлар? Ҳолбуки бежон эдинглар, У жон берди. Кейин жонингизни олади, яна тирилтиради, сўнгра Унинг ҳузурига қайтариласизлар.

Эй кофир кимсалар, нега Аллоҳга, Унинг юборган пайғамбарларига, туширган китобларига ишонмайсизлар, уларни инкор этасизлар? Ваҳоланки, У сизларни яратди, она қорнида жонсиз бир уруғ эдинглар, сизларга жон ато қилиб, ёруғ дунёга келтирди. Ер юзида ажратилган умрни яшаб бўлганингиздан кейин Парвардигор яна сизларнинг жонингизни олади. Сўнгра қиёмат куни барча инсонларни худди ердан уруғ ундиргандай қайтадан тирилтиради. Ҳамманинг Аллоҳ азза ва жалла ҳузурига қайтиши, дунё ҳаётидаги амаллари ва қилмишларидан ҳисоб бериши албатта ҳақдир. Инсонларнинг энг мудҳиш хатолари уларнинг охиратга ишонмасликларидир. Улар охират дунёсига, ўлгандан кейин қайта тирилишга имон келтирмаганлари сабабли ўзларини куфр ва ширк чангалига отишади, гуноҳлар денгизига шўнғишади, ҳеч қандай ёвузлик ва бузуқликдан тап тортмайдиган ҳолга тушишади. Охиратга ишонмаслик золим Фиръавннинг Мусо алайҳиссалом қавмига қаттиқ зулм ўтказиб, болаларини ўлдиртиришга, аёлларини қул қилишга, золимликда ҳаддан ошиб, охири ўзини ҳамманинг устидан ҳукм юритувчи илоҳ деб эълон қилишга олиб борди. Охиратга ишонмаслик Юсуф алайҳиссаломнинг акаларини чалғитиб, укаларига ҳасад қилишга, уни йўқ қилиш мақсадида қул сифатида сотиб юборишга, оталарига ёлғон гапиришга ва охири шармандаи шармисор бўлишларига сабаб бўлди. Охиратга ишонмаслик Қорун учун Аллоҳ берган мол-дунёга қутуриб, туғёнга кетиш, охири бутун бойлигига қўшиб ер ютиб юбориш билан якун топди. Охиратга ишонмаслик Абу Жаҳлни ўзи Пайғамбар алайҳиссаломга қариндош бўлатуриб у зотга имон келтирмай қаттиқ душманлик қилиш ва оқибатда абадий дўзах азобига гирифтор бўлиш сари ундади...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#duo

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом Фотима розияллоҳу анҳога: «Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади? Ҳар тонг ва кечқурун:

يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ، أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ

«Йа ҳаййу йа қоййуму бироҳматика астағийсу аслиҳ лий ша`ний куллаҳу ва ла такилний ила нафсий торфата ъайн», деб айт», дедилар.

(Маъноси: “Эй ҳай-тирик ва қаййум сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма”).
Ибн Сунний ривоятлари.

@muminauz🌸
ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси диний соҳада кўп йиллар самарали хизмат қилган Бухоро вилоятининг собиқ бош имом-хатиби Мансур домла Нуруллаевнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Раҳматли Мансур домла Нуруллаев Мир Араб мадрасаси ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таълим олган, меҳнат фаолияти давомида Бухоро вилояти Когон тумани бош имом-хатиби, “Баҳоуддин Нақшбанд” жоме масжиди имом-хатиби ва Бухоро вилояти бош имом-хатиби вазифаларида фидокорона хизмат қилган.
Сўнгги йилларда ўзининг илмий салоҳиятини ошириш йўлида Татаристон Республикасидаги Булғор Ислом академиясини тамомлаган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси ушбу мусибатга чин қалбдан шерик эканини изҳор этади. Барчамизни Аллоҳ таоло яратган. Тақдирларимизни иҳота қилувчи ягона Зот ҳам фақатгина Роббимизнинг Ўзидир....
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21931
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқли 40 ҳадис | 39 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан  (Ҳадиси Шариф)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН СОХТА ПАЙҒАМБАРЛИК ДАЪВОСИ ЮЗАСИДАН МУНОСАБАТ

Куни кеча ижтимоий тармоқларда бир одамнинг (у руҳий носоғлом бўлса керак) “мен Аллоҳнинг элчисиман, коронавирус вабосининг йўқолиши менга боғлиқ, Хитойдаги ўлим масканига бориб келишим керак”, деган алжираши тасвирланган видео тарқалди.

Аввало таъкидлаймизки, илму маърифат ривожланган бугунги даврда кишиларнинг вақтларини олиб, шундай лавҳаларни тарқатиш ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди. Бундай хабарларнинг кенг аудиторияга эга бўлган ижтимоий тармоқ юритувчилари ҳам тарқатаётгани жуда ҳам ташвишли ҳолатдир.

Ўз навбатида бу лавҳани ҳар қандай мақсадда тарқатмасликни қатъий таъкидлаймиз. Бизнинг вазифамиз ўлароқ, бу сохта даъвога раддия ёздик.

❗️Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам расул (элчи) ва набийларнинг сўнггисидирлар. Аллоҳ таоло: “Муҳаммад сизлардан бирон эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва Набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир”, дея хитоб қилган (“Аҳзоб” сураси, 40-оят).

❗️Ушбу оятга кўра, кимда-ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин яна пайғамбар ё расул чиқади деб айтса, эътиқод қилса, кофир бўлади. Чунки у мазкур оятни инкор қилган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг сўнгги пайғамбар ва расул эканини тан олмаган бўлади.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “...Келажакда умматимда ўттизта каззоб бўлур. Уларнинг ҳар бири ўзининг набийлигини даъво қилур. Ҳолбуки, мен набийларнинг хотими-тугатувчисиман. Мендан кейин набий келмас”, дедилар” (Имом Термизий ва Абу Довуд ривоятлари). “Каззоб” сўзи арабча сўз бўлиб, “кўп ёлғон гапирувчи”, “ўта кетган ёлғончи” маъноларини ифода этади.

Демак, Набий алайҳиссаломдан кейин ҳеч қандай пайғамбар ёки расул чиқиши мумкин эмас. Борди-ю, кимдир пайғамбарлик ё расулликни даъво қилса, у ёлғончи дея инкор этилади ва унга қарши чиқилади. Саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин пайғамбарлик даъвоси билан чиққан Мусайлама, Асвад Анасий ва Сажоҳ каби сохта пайғамбарларга қарши қаттиқ жанг қилганлар...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#МУНОСАБАТ #СОХТА_ПАЙҒАМБАР
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hidoyat sari | Оилавий муносабатлар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Hidoyat_sari
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
КАСБ ФАЗИЛАТЛАРИ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/21927

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
58. Солиҳлик

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Беморлик бу Аллоҳнинг раҳмати"

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари: ИСМ ЭГАСИГА ДАЛОЛАТ ҚИЛИШИ БАЁНИ. У ЗОТ ЎЗИ ВА РАСУЛИ БАЁН ҚИЛГАНИДЕКДИР. БЎЛИНМАЙДИГАН ЖУЗНИНГ АҚЛАН МУМКИНЛИГИ БАЁНИ.

ИСМ
ЭГАСИГА ДАЛОЛАТ ҚИЛИШИ БАЁНИ

8 - وَلَيْسَ الإِسْمُ غَيْرًا لِلْمُسَمَّى لَدَى أَهْلِ الْبَصِيرَةِ خَيْرِ آلِ

Маънолар таржимаси:
Энг яхши кишилар бўлган тафаккур қилиб ҳақиқатни идрок этувчилар ҳузурида исм номлангандан ўзга эмасдир.

Назмий баёни:
Исм номлангандан эмасдир ўзга,
Идрок аҳли – яхши оила наздида.

Луғатлар изоҳи:
لَيْسَ – жомид, ноқис, мозий феъли كَانَ нинг шерикларидан бири.
لَيْسَ – الإِسْمُ нинг исми.
لَيْسَ – غَيْرًا нинг хабари.
لِ – бу ҳарф عَنْ маъносида келган.
مُسَمَّى – “аталган”, “ном берилган” маъноларини ифодаловчи исми мафъул.
لَدَى – калимасиعِنْدَ маъносидаги жомид исм. Ўрнига кўра зарфи замон ёки зарфи маконни ифодалайди.
أَهْلِ – аҳл калимаси қайси исмга изофа қилиниши эътиборидан турли маъноларни ифодалайди. Кишига нисбатан ишлатилса, “кишининг оиласи ва яқинлари” маъноси тушунилади. Масалан, الرَّجُل اَهْلُ (кишининг оиласи). Ишга нисбатан ишлатилса, “иш эгалари” маъноси тушунилади. Масалан, الْأَمْرِ اَهْلُ (иш эгаси). Бирор маконга нисбатан ишлатилса, “ўша маконда яшовчилар” маъноси тушунилади. Масалан, الْبَيْتِ اَهْلُ “уйда яшовчилар”.
الْبَصِيرَةِ – музофун илайҳ. Луғатда “ақл”, “идрок” ва “фаҳм-фаросат” маъноларини англатади. Ушбу калима қалб билан ҳис этишга нисбатан ишлатилади. Кўз билан ҳис этишга البَصَر калимаси ишлатилади.
خَيْرِ – бу калима, аслида, اَخْيَرُ нинг ҳамзаси ҳазф қилинган шаклидир. أَهْلِ нинг сифати.
آلِ – бу калима “аҳли” маъносини билдиради. Аммо луғатда اَهْلُ калимаси آلِ калимасидан умумий ҳисобланади. Яъни اَهْلُ калимаси ҳурмат эътиборли кишиларга ҳам, қадр-қиммати йўқ кимсаларга нисабатан ҳам ишлатилади. آل калимаси фақат ҳурмат-эътиборлиларга нисабатан ишлатилади.


➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА (сигир) сураси, 30 – 33 оятлар



و
َإِذۡ قَالَ رَبُّكَ لِلۡمَلَٰئِكَةِ إِنِّي جَاعِلٞ فِي ٱلۡأَرۡضِ خَلِيفَةٗۖ قَالُوٓاْ أَتَجۡعَلُ فِيهَا مَن يُفۡسِدُ فِيهَا وَيَسۡفِكُ ٱلدِّمَآءَ وَنَحۡنُ نُسَبِّحُ بِحَمۡدِكَ وَنُقَدِّسُ لَكَۖ قَالَ إِنِّيٓ أَعۡلَمُ مَا لَا تَعۡلَمُونَ٣٠
30. Парвардигорингиз фаришталарга: "Мен ер юзида бир халифа пайдо қилмоқчиман", деганини эсланг. Шунда фаришталар: "Ерда бузғунчилик қиладиган, қон тўкадиганни халифа қиласанми, ҳолбуки биз Сенга ҳамду сано айтиш билан улуғлаймиз ва Сени пок тутамиз-ку!", дейишди. Парвардигорингиз: "Мен сизлар билмаган нарсани биламан", деди.
Таниқли олимлардан Муҳаммад Саййид Тантовий бундай ёзади: "Аллоҳ таолонинг бу хитоби фаришталар билан маслаҳатлашиш ёки кенгашиш эмас, балки Ўзининг ҳикматли ишини фаришталарга ошкор қилиш эди. Ёхуд бу Аллоҳ таоло Ўз бандаларини бирор иш қилишдан олдин оқил ва доно кишилар билан кенгашиб олишга чақириғидир. Оятдаги "Сени улуғлаймиз" деб таржима қилинган "наҳну нусаббиҳу" калимаси аслида "тасбеҳ айтамиз" маъносида бўлиб, бу жумла шаръий истилоҳда "Аллоҳ таолони барча айбу нуқсонлардан поклаб улуғлаш"ни билдиради. "Пок тутамиз" деб ўгирилган "нуқаддису лака"даги "тақдис" сўзи "Аллоҳ таолони улуғлаш ва юксак сифатлар билан васф этиш" маъносини англатади" (Муҳаммад Саййид Тантовий, "Қуръони карим қиссалари", 1-жилд, Тошкент, 2005, 23-бет).
Баъзи Ислом олимлари Қуръондаги Одам бутун инсон наслини тамсил этади, дейишади. Одамнинг Ер юзига халифа қилиб юборилишида ажойиб бир илоҳий ҳикмат бор: бундан мурод, унинг бутун табиат қувватларига ҳоким қилиш ишораси мавжуд. Аллоҳ таолонинг буюк яратувчилик ҳикматидан бехабар фаришталар Ерда бузуғунчилик қиладиган, қон тўкадиганни халифа қиласанми, ваҳоланки, биз доимо Сенга итоат ва ибодатда бўлиб, ҳамиша зикрингни қилиб турамиз-ку, дея таажжубга тушишди. Шунда Аллоҳ таоло ҳатто фаришталар билмаган нарсаларни ҳам билишини англатди. Яъни, Мен бу тоифа махлуқотларни яратиш ва уларни Ерда халифа қилишда қандай манфаатлар борлигини биламан, сизлар эса билмайсизлар. Мен ҳали улар орасидан пайғамбарлар танлаб, элчиларимни юбораман, улар ичидан сиддиқлар, шаҳидлар, солиҳ кишиларни чиқараман. Оятдаги фаришталарнинг: "Ерда бузғунчилик қиладиган, қон тўкадиганни халифа қиласанми?" деган сўзлари китобхонда "Одам алайҳиссаломдан олдин ҳам Ерда инсонлар яшаган эдими?" деган савол туғилишига олиб келиши мумкин. "Баъзи муфассирларнинг айтишларига қараганда, Ерда Одамдан олдин ҳам олти марта инсон авлоди яратилган ва яшаган бўлиб, еттинчиси Одам алайҳиссалом авлодлари эди. Кўпгина муфассирлар эса, Ерда Одамдан (алайҳиссалом) илгари инсон қиёфасидаги жинлар яшаган, дейишади"...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НОШУКРЛИК – НЕЪМАТ ЗАВОЛИ (1-ҚИСМ)

Аллоҳ таолонинг биз бандаларга ато этган неъматлари жуда ҳам кўп бўлиб, энг буюк неъмати – иймон, яъни Аллоҳни таниш ва У Зотнинг Ўзигагина ибодат қилишдир.

Иймон Аллоҳ таолога шукр қилиш билан мукаммал бўлади.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: «Кимда ким Аллоҳнинг унга берган неъматларини танимай, билмай, фақатгина ейдиган ва ичадиган нарсаларнигина неъмат деб биладиган бўлса, ҳақиқатда илми жуда ҳам кам бўлиб, азобини ҳозир қилибди. Кимда ким дунёдан беҳожат бўлмаса, унга бирон бир дунё йўқдир»...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
— Оилада чинакам бахт бўлиши учун кимнинг айтгани бўлиши керак? Эрнинг айтганими ёки хотиннинг айтганими?
— Аллоҳнинг айтгани бўлиши керак! Аллоҳнинг ҳукми устувор бўлиши керак! Эр-хотин Шариат белгилаб берган ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришса, оилада чинакам бахт бўлади.

#кун_ҳикмати

@HidoyatUz | Hidoyat.uz