Muslim.uz
92.5K subscribers
18.3K photos
5.12K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диний таълим "Вақф" эътиборида

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
🌐 VAQF.UZ
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷
Обуна бўлишни унутманг.

Хайрия, ВАҚФ ва Закот маблағларингизни электрон тўлов тизимлар орқали ўтказинг
:
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz| AGROBANK

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
📲VAQFUZ
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА (сигир) СУРАСИ. 25 ОЯТ

2. БАҚАРА (сигир) СУРАСИ. 25 ОЯТ
وَبَشِّرِ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ أَنَّ لَهُمۡ جَنَّٰتٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُۖ كُلَّمَا رُزِقُواْ مِنۡهَا مِن ثَمَرَةٖ رِّزۡقٗا قَالُواْ هَٰذَا ٱلَّذِي رُزِقۡنَا مِن قَبۡلُۖ وَأُتُواْ بِهِۦ مُتَشَٰبِهٗاۖ وَلَهُمۡ فِيهَآ أَزۡوَٰجٞ مُّطَهَّرَةٞۖ وَهُمۡ فِيهَا خَٰلِدُونَ٢٥

(Эй Муҳаммад), имон келтирган ва яхши ишлар қилган одамларга хушхабар берингки, уларга остидан анҳорлар оқиб турувчи боғлар бордир. Уларга жаннат меваларидан ризқ қилиб берилганида: "Бу меваларни аввал ҳам еган эдик-ку!" дейишади. Зеро, уларга бир-бирига ўхшаш мевалар ва покиза хотинлар берилади ҳамда улар жаннатда абадий қолишади.
Ушбу оят мўминлар ҳақида нозил бўлган. Шунгача кофирларга бериладиган жазолар ҳақида зикр қилинганидан кейин Аллоҳ таоло энди мўминларга тайёрлаб қўйган мукофотларини баён этади. Имон келтирган ва солиҳ амаллар қилган мўминларни охират дунёсида остидан анҳорлар оқувчи жаннат боғлари, хуштаъм мевалар ва покиза хотинлар кутяпти. Жаннат мевалари кўринишда дунёдаги меваларга ўхшаса ҳам, ҳар қайси меванинг алоҳида мазаси бўлади. Жаннат хотинлари ҳайз ва нифос каби зоҳирий одатлардан, бадхулқлик ва итоатсизлик каби ботиний айблардан пок бўлишади. Жаннатда ўлим йўқ, унда ҳаёт абадийдир...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислом аёл-қизларга зулм қилишга қандай курашади?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Маруза
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
142. Савол-жавоб: Идда вақтида мумкин бўлмаган ишлар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲУДҲУД ҚУРЪОНИ КАРИМДА ЗИКР ЭТИЛГАН ҚУШ

"Ҳудҳуднинг ажойиб хусусиятлари"

Ҳудҳуд ўз жуфтига вафодор қуш. Ҳаётида фақат бир марта оила қуради. Жуфти вафот этган тақдирда ҳам ундан кейин бошқа оила қилмайди. У ўз жуфтини тумшуғида унга дарахтнинг япроғи ёки бирорта ҳашорат ёҳуд қурт тақдим этиш орқали танлайди. Бошидаги чиройли тожисини ёйган ҳолатда жуфтининг розилигини олиш учун маҳр сифатида унга таом тортиқ қилади. Агар жуфти тумшуғи билан таомни еса, демак бу розилик аломати. Сўнгра жуфтини унинг учун қурган инига олиб боради. Кўпинча ин дарахтнинг ковагида бўлади. Агар ин жуфтига ёқса жуфтлик ҳаёти бошланади. Жуфти бештадан еттитагача тухум қўяди. Полапонлар тухумдан чиққач, иккиси навбат билан болаларини таомлантиради...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Интернетда тарқалган хабарларга МУНОСАБАТ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/21909

#МУНОСАБАТ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Harakatlar_strategiyasi #davlat_dasturi_ijrosi #din #uzbekistan

♻️Ҳаракатлар стратегияси билан 3 йил


Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланинг👇👇👇
@DinQumita
#Етти_кунга_етти_китоб,
#Муборак_васиятлари: МУСО (АЛАЙҲИССАЛОМ)

Улуғ пайғамбарлардан яна бири Мусо (алайҳиссалом) китобида нималар борлигини сўраган Абу Зарр (розияллоҳу анҳу) улуғ муаллим Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан жуда долзарб бўлган ўлим, дўзах, тақдир, молу дунё ва ҳисоб-китоб ҳақидаги мавзулар мавжудлигини билиб олди.

Мусо (алайҳиссалом) номи Қуръони каримнинг ўттиз тўрт сурасида 132 марта зикр қилинган. Каломуллоҳда зикр қилинган қиссаларнинг энг каттаси ва муфассал баён қилинганидан бири Мусо ва Ҳорун (алайҳимассалом) қиссалари десак, хато бўлмас.

Мусо (алайҳиссалом) насаби Яъқуб (алайҳиссалом) ўғилларидан бири Лово ибн Яъқубга бориб тақалади.

Ибн Касир “Пайғамбарлар қиссаси” китобида Мусо (алайҳиссалом) шажараларини “Мусо ибн Имрон ибн Қоҳис ибн Озир ибн Лово ибн Яъқуб ибн Исҳоҳ ибн Иброҳим” деб келтирган (“Қисасул анбиё”, Ибн Касир, 221-бет)...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал (VAQF.UZ)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Алишер Навоий” ва “Юсуф” масжидларининг илк ғишт қўйиш тадбири бўлиб ўтди

🎥
| 02:04

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 🌐 VAQF.UZ
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷
Обуна бўлишни унутманг.

Хайрия, ВАҚФ ва Закот маблағларингизни электрон тўлов тизимлар орқали ўтказинг
:
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz| AGROBANK

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
📲VAQFUZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
56. Тавба

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БЕМОР БЎЛГАНДА БАЖАРИЛАДИГАН 4 СУННАТ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/21876

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА (сигир) СУРАСИ. 26-27 ОЯТЛАР

۞إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَسۡتَحۡيِۦٓ أَن يَضۡرِبَ مَثَلٗا مَّا بَعُوضَةٗ فَمَا فَوۡقَهَاۚ فَأَمَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ فَيَعۡلَمُونَ أَنَّهُ ٱلۡحَقُّ مِن رَّبِّهِمۡۖ وَأَمَّا ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ فَيَقُولُونَ مَاذَآ أَرَادَ ٱللَّهُ بِهَٰذَا مَثَلٗاۘ يُضِلُّ بِهِۦ كَثِيرٗا وَيَهۡدِي بِهِۦ كَثِيرٗاۚ وَمَا يُضِلُّ بِهِۦٓ إِلَّا ٱلۡفَٰسِقِينَ٢٦

Аллоҳ чивин ё ундан каттароқ нарсани мисол қилишдан уялмайди. Мўминлар бу мисолнинг ҳақиқатан Парвардигорлари ҳузуридан эканини билишади. Кофирлар эса: "Бу мисолдан Аллоҳнинг нима мақсади бор?" дейишади. Аллоҳ бу билан кўпларни адаштиради ва кўпларни ҳидоятга йўллайди. У бу билан фосиқларнигина залолатга кетказади.

Қуръони каримнинг баъзи ўринларида пашша, ўргимчак, асалари каби майда ҳашаротлар мисол қилиб келтирилган. Бунга кофир кимсалар эътироз билдириб: "Аллоҳ нега бундай тимсолларни келтиради, агар бу Китоб Аллоҳнинг ваҳийи бўлса, бундай арзимас нарсаларни мисол келтирмас эди", дейишади. Юқоридаги икки оят билан уларнинг бу эътирозига жавоб берилган. Ғофил ва жоҳил кимсалар Қуръони каримда чивин, ўргимчак, пашша каби майда ҳашаротлар зикр этилганини рўкач қилиб, унинг илоҳий калом эканини шубҳа остига қўймоқчи бўлишади. Ушбу ояти карима ана шундай шубҳа-гумонда бўлувчиларга қарши энг яхши исбот-далилдир. Абу Солиҳ ривоятида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: "Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида ушбу икки мисолни келтирганида мунофиқлар: "Аллоҳ мисоллар келтиришдан улуғ ва олийдир", дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди". Ҳасан ва Қатодалар бундай дейишган: "Аллоҳ Китобида чивин, ўргимчакларни зикр қилганида ва мушриклар ҳақида мисоллар келтирганида, яҳудийлар кулишиб: "Булар Аллоҳнинг каломига ўхшамайди", дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди". Ибн Аббоснинг айтишича: "Аллоҳ мушрикларнинг илоҳларини зикр қилиб: "Агар пашша улардан бирор нарсани тортиб олса (қайтариб ололмаслар)...", деди ва мушрикларнинг ҳийлаларини ўргимчак инига ўхшатди. Шунда мушриклар: "Аллоҳ Муҳаммадга (алайҳиссалом) нозил қилган Қуръонда пашша, ўргимчакларни зикр қилганига қаранглар, бу билан Аллоҳ нима демоқчи?" дейишди. Шунда Аллоҳ бу оятни нозил қилди" (Алий ибн Аҳмад Найсобурий. "Асбабун-нузул", 14-15-бетлар)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
📲 Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар билан яқин масофада бўлганларни огоҳлантирувчи Self-Safety мобил дастури яратилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги АКТ вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда коронавирус инфекцияси билан тўқнаш келган фуқароларни ижтимоий масофа сақлаш бўйича огоҳлантирувчи мобил илова ишлаб чиқди.

❗️Илова мобил телефоннинг GPS ва Bluetooth модуллари ёрдамида фойдаланувчилардан бирида касаллик аниқланса, 1 дақиқа ичида барча фойдаланувчиларнинг 5 метр радиусда кесишган нуқталарини солиштиради. Кесишув нуқталари аниқлангач, мазкур жойларда 5 метрли радиусда бўлган барча фойдаланувчиларга PUSH-хабарнома кўринишида касал билан алоқада бўлганлик эҳтимоли тўғрисида ва кейинги хатти-ҳаракатлар бўйича тавсиялар беради.

Мобил илова Android ва iOS платформаларида мавжуд бўлиб, www.coronavirus.uz веб-сайтидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин. Рўйхатдан ўтишда илова GPS ва Bluetooth модулларини ёқиб қўйиш лозим.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from mp3muslim.uz
Жума.gif
698.6 KB
Аллоҳ таоло ушбу кунни барчангизга муборак қилсин!

Улашинг👇
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Al-Kahf
Sa'ad Al-Gamidi
#Қурон_тиловати

Ғомидий - Каҳф сураси

29:18 дақ

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ДУО ВА ЗИКРЛАР ФАЗЛИ

Аллоҳ зикрини кўп қилган киши бутун ҳаётида, ҳатто уйқусида ҳам ибодат билан машғул бўлган ҳисобланади:

«Мен инсонлар ва жинларни фақат менга ибодат қилишлари учун яратдим» (Зориёт, 56).
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/16672

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МАДИНАИ МУНАВВАРАГА ЎЛАТ КАСАЛИ КИРАДИМИ?
#ҳадис

446-CАВОЛ: Бир ҳадисда Мудинаи мунавварага ўлат ва дажжол кирмаслиги айтилган экан. Ҳозирда коронавирус Саудия арабистонидаги шаҳарларда, шу жумладан Мадинаи мунавварда ҳам кузатилмоқда. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтган ҳадислари рост ва ҳақ эканига шубҳа йўқ. Лекин уни қандай тушунишимиз кераклигини батафсил изоҳлаб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Молик Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
لا يدخل المدينة الطاعون ولا الدجال
яъни: “Мадинага ўлат ва Дажжол кирмайди”.
Ушбу ҳадиси шариф саҳиҳ ҳадис бўлиб, уни Имом Бухорий (1880-ҳадис) ва Имом Муслим (1379-ҳадис) ўз саҳиҳларида ривоят қилишган. Анас ибн Молик ва Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумоларнинг ривоятида Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
لا يدخل المدينة الدجال ولا الطاعون إن شاء الله
яъни: “Мадинага Дажжол ва ўлат кирмайди, иншааллоҳ” – деб, Дажжолнинг кирмаслигида жазм қилган бўлсалар, ўлатнинг кирмаслигида жазм қилмай Аллоҳ таолонинг хоҳишига боғлаганлар.
Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний (раҳимаҳуллоҳ) ушбу ҳадис шарҳида вабо ва ўлат касалликлари бир-биридан фарқ қилишини, аввалги уламолардан Ибн Қутайба ҳам “Маъориф”да худди шу гапни қатъий айтганини ва кўпчилик шу фикрни қўллаб қувватлаб, “Ўлат Мадинага асло кирмайди”, деганларини айтиб ўтганлар (“Фатҳул Борий” 10-жилд, 181-191 бетлар).
Шунингдек, баъзи уламоларга кўра Мадинаи мунавварага ўлат касаллиги кириши ҳам мумкин. Бунга ушбу уламолар Анас разияллоҳу анҳунинг ривоятидаги Расул алайҳиссаломнинг “иншааллоҳ” деганларини далил қиладилар.
Аллома Кашмирий раҳимаҳуллоҳ “Файзул Борий” китобида: “Мадинага Дажжолнинг киролмаслиги аниқ. Аммо, ўлат шу пайтгача кирмади ва бундан кейин ҳам кирмаслиги умид қилинади. “Иншааллоҳ” қайди эса, ўлатга тегишли”, деганлар.
Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ “Ал Муфҳим лима ашкала мин талхийси китаби Муслим” китобида: “Ўлат – оммавий ўлим касаллиги бўлиб, бу бошқа диёрларда масалан Амвос ва Жорифда содир бўлганидек Мадинада бўлгани йўқ. Аллоҳ ўз Расулини ростгўйлигини изҳор қилди. Шу пайтгача бирор кишидан Мадинада оммавий ўлат бўлганлиги нақл қилинмаган. Бу Пайғамбаримизнинг: “Эй, Аллоҳ! Мадинани бизларга суюкли қилгин”, деган дуолари баракасидандир”, деганлар.
Аллома Ибн Ҳажар Ҳайтамий раҳимаҳуллоҳ Имом Нававийдан нақл қилиб айтадилар: “Ўлат бу маълум касаллик бўлиб, унинг белгилари тошма тошиш, шиш пайдо бўлиш ва кучли оғриқ бўлади. Табибларнинг хулосасига кўра: “Ўлат – инсон танасининг юмшоқ жойлари хусусан, қулоқнинг орқаси, қўлтиқ каби баданнинг кўринмайдиган жойларида шишлар пайдо қиладиган, ўлимга олиб борувчи касалликдир. Бундай ҳолат вабо тарқалган пайтда ҳам кўп учрайди. Шу эътибордан ўлат сўзини вабога ёки вабо сўзини ўлатга нисбатан қўлланилади. Аммо вабо – ҳавонинг бузилишидан пайдо бўлувчи касалликдир”.
Шундан келиб чиқиб, ҳозирги вақтда дунёнинг жуда кўп жойларида шу жумладан Мадинаи мунавварада ҳам тарқалган Коронавирус Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига зид бўлмайди.
Хулоса ўрнида қуйидагиларни айтиб ўтиш мумкин: Биринчидан: Дажжолнинг Мадинаи мунавварага киролмаслиги қатъий ва аниқ. Аммо, ўлат касаллигининг кириши борасида уламолар орасида ихтилоф мавжуддир. Баъзи уламолар Аллоҳ ирода қилса Мадинага ўлат кириши мумкин” деганлар. Чунки ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом Дажжолнинг кирмаслигини қатъий айтганлиридек, ўлатнинг кирмаслигини қатъий айтмаганлар. Иккинчидан: Ўлат ва вабо касаллигининг орасида фарқ бор. Ўлат – маълум сифатларга эга бўлиб, терида унинг белгилари кўринади ҳамда ўлатга чалинган инсоннинг ҳаёти ўлим билан якунланади.
Вабо – касалликларнинг оммавий тарқалиши бўлиб, гоҳо инсонни ҳалок қилади, гоҳида эса йўқ. Короновирус ҳам жуда тез тарқалувчан бўлса ҳам, одамларнинг ундан тузалиши кўп кузатилмоқда. Шунга кўра ўлат Мадинага кирмайди, вабо эса бошқа ерларга кирганидек Мадинага ҳам кириши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Аҳли сунна вал жамоанинг асосий хусусиятлари

Аҳли сунна вал жамоа мазҳабининг ўн икки эътиқодий хусусияти бор. Улар билан сифатланган банда, албатта, тўғри йўлда – ҳидоятда бўлади:

➡️ https://hidoyat.uz/45859

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz