ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН СОХТА ПАЙҒАМБАРЛИК ДАЪВОСИ ЮЗАСИДАН МУНОСАБАТ
Куни кеча ижтимоий тармоқларда бир одамнинг (у руҳий носоғлом бўлса керак) “мен Аллоҳнинг элчисиман, коронавирус вабосининг йўқолиши менга боғлиқ, Хитойдаги ўлим масканига бориб келишим керак”, деган алжираши тасвирланган видео тарқалди.
Аввало таъкидлаймизки, илму маърифат ривожланган бугунги даврда кишиларнинг вақтларини олиб, шундай лавҳаларни тарқатиш ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди. Бундай хабарларнинг кенг аудиторияга эга бўлган ижтимоий тармоқ юритувчилари ҳам тарқатаётгани жуда ҳам ташвишли ҳолатдир.
Ўз навбатида бу лавҳани ҳар қандай мақсадда тарқатмасликни қатъий таъкидлаймиз. Бизнинг вазифамиз ўлароқ, бу сохта даъвога раддия ёздик.
❗️Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам расул (элчи) ва набийларнинг сўнггисидирлар. Аллоҳ таоло: “Муҳаммад сизлардан бирон эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва Набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир”, дея хитоб қилган (“Аҳзоб” сураси, 40-оят).
❗️Ушбу оятга кўра, кимда-ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин яна пайғамбар ё расул чиқади деб айтса, эътиқод қилса, кофир бўлади. Чунки у мазкур оятни инкор қилган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг сўнгги пайғамбар ва расул эканини тан олмаган бўлади.
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “...Келажакда умматимда ўттизта каззоб бўлур. Уларнинг ҳар бири ўзининг набийлигини даъво қилур. Ҳолбуки, мен набийларнинг хотими-тугатувчисиман. Мендан кейин набий келмас”, дедилар” (Имом Термизий ва Абу Довуд ривоятлари). “Каззоб” сўзи арабча сўз бўлиб, “кўп ёлғон гапирувчи”, “ўта кетган ёлғончи” маъноларини ифода этади.
Демак, Набий алайҳиссаломдан кейин ҳеч қандай пайғамбар ёки расул чиқиши мумкин эмас. Борди-ю, кимдир пайғамбарлик ё расулликни даъво қилса, у ёлғончи дея инкор этилади ва унга қарши чиқилади. Саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин пайғамбарлик даъвоси билан чиққан Мусайлама, Асвад Анасий ва Сажоҳ каби сохта пайғамбарларга қарши қаттиқ жанг қилганлар...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
#МУНОСАБАТ #СОХТА_ПАЙҒАМБАР
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН СОХТА ПАЙҒАМБАРЛИК ДАЪВОСИ ЮЗАСИДАН МУНОСАБАТ
Куни кеча ижтимоий тармоқларда бир одамнинг (у руҳий носоғлом бўлса керак) “мен Аллоҳнинг элчисиман, коронавирус вабосининг йўқолиши менга боғлиқ, Хит...