Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари:
ХОТАМУЛ АНБИЁНИНГ СИФАТЛАРИ

Хотамул анбиё ҳақида эътиқодимиз

24 - وَخَتْمُ الرُّسْلِ بِالصَّدْرِ الْمُعَلَّى نَبِيٍّ هَاشِمِيٍّ ذِي جَمَالِ



Маънолар таржимаси:

Пайғамбарларнинг сўнгиси “содру муалло” бўлган гўзаллик соҳиби Ҳошимий Набийдир.



Назмий баёни:

“Содру муалло”дир хотамуннабий,

Жисмию хулқи гўзал расул Ҳошимий.



Луғатлар изоҳи:

خَتْمُ – мубтадо, музоф. Луғатда фориғ бўлинган ишга нисбатан мажозан ишлатилади.

الرُّسْلِ – музофун илайҳ. Бу калима الرَّسُولِ нинг кўплик шакли бўлиб, аслида, الرُّسُلِ бўлган. Назм заруратига кўра мазкур шаклда келтирилган.

بِالصَّدْرِ – жор мажрур маҳзуф كَانَ феълига мутааллиқ. Содр калимаси бирор қавмнинг энг афзал кишисига нисбатан мажозан ишлатилган.

الْمُعَلَّى – луғатда “юксак мақомга кўтарилган” маъносига тўғри келади.

نَبِيٍّ – “бадал” бўлгани учун мажрур бўлиб турибди. Шунингдек, бу калимани хабар қилиб раф ўқиш ҳам жоиз бўлади.

هَاشِمِيٍّ – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг боболари Ҳошимга нисбат бериб айтилган.

ذِي – “соҳиб” маъносини англатувчи “асмаи ситта”дан бири. نَبِيٍّ га сифат бўлгани учун жор бўлиб турибди. Баъзи нусхаларда ذُو келган. Бунда икки хил таркиб жоиз бўлади:

– ذُو маҳзуф мубтадонинг хабари;

نَبِيٌّ хабар, ذُو унинг иккинчи сифати.
جَمَالِ – музофун илайҳ. Розиликка ва лутф кўрсатишга тааллуқли бўлган сифатлар жамолий сифатлар дейилади.
...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи:
КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТИ

ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

Уша даврда Умар розияллоҳу анҳу ижтимоий таъминот ишларини энг гўзал тарзда йўлга қўйганлар ва бу ишга асос солганлар десак, асло муболаға қилмаган бўламиз.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Ислом жамиятининг хазинасига етарли мол тушганда, фуқароларга маош тайин қилишни ташкил қилдилар. Уша ипшарни кўрган, уларда иштирок этган кишилар бу ҳақда ишончли маълумотларни қолдирганлар.

КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТИ

Абу Убайд қуйидагича ривоят қилади:

«...Кундуз куни Умар бир дарахт остида ухлаб ётар эди. Бир аъробий аёл келиб, одамларга аланглаб қаради-да, унинг (Умарнинг) олдига келиб: «Мен бир мискина аёлман. Менинг болаларим бор. Мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб бизга Муҳаммад ибн Масламани закотчи қилиб юборди. У бизга ҳеч нарса бермади. Аллоҳ хайрингни берсин, сен бизга бир шафоатчилик қилсанг», деди.

«Ярфоъ! – деди Умар ходимига. – Менга Муҳаммад ибн Масламани чақириб кел!»

«Мени унинг олдига олиб борсанг, ҳожатим чиқармиди», деди аёл.

«Иншааллоҳ, у ҳожатингни чиқаради», деди Умар.

Ярфоъ Муҳаммад ибн Масламанинг олдига бориб, чақириб келди. У келиб: «Ассалому алайкум, эй мўминлар амири», деди.

Аёл уялиб кетди. Умар: «Аллоҳга қасамки, мен сизлардан яхшиларингизни танлашда камчиликка йўл қўймаган эдим. Агар Аллоҳ азза ва жалла бу аёл ҳақида сўраса, нима деб жавоб берасан?» деди.

Муҳаммад ибн Масламанинг кўзларидан ёш оқди. Сўнг Умар: «Аллоҳ бизга Ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламни юборди. Биз у зотга иймон келтирдик ва эргашдик. У зот Аллоҳ нимага амр қилса, шунга амал қилдилар. Садақани то Аллоҳ у зотнинг руҳларини қабз қилгунича ўз аҳлига, мискинларга бериб турдилар.

Сўнг Аллоҳ Абу Бакрни халифа қилди. У ҳам Аллоҳ унинг руҳини қабз қилгунича Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилди.

Сўнг мени халифа қилди. Мен сизлардан яхшиларингизни ихтиёр қилишда нуқсонга йўл қўймадим. Агар сени яна юборадиган бўлсам, бу аёлга шу ва ўтган йилнинг садақасини бергин. Билмадим, эҳтимол, сени юбормасман», деди. Кейин аёлни чақириб бир туя, ун ва ёғ берди-да: «Буни олгинда, бизга Хайбарда яна учрагин, биз ўша ерга бормоқчимиз», деди. Аёл Хайбарда унинг олдига келди. У унга икки туя берди ва: «Буни ол, Муҳаммад ибн Маслама келгунича сенга етиб туради. Мен уни сенинг шу ва ўтган йилги ҳаққингни беришга амр қилдим», деди».

Мусулмон раҳбарларнинг бева-бечоралар ҳаққига қандай риоя қилишини, уларнинг ижтимоий тенглик учун хизмат қилганини, оддий фуқаролар раҳбар билан қандай учрашишини, унга қандай шикоят қилишини кўриб қўйинг.

Ибн Саъд Жаъфар ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳудан, у эса ўз отасидан ривоят қилади:

«Умар розияллоҳу анҳуга Ямандан кийимлар келтиришди. У киши уларни одамларга тарқатди. Ҳамма янги кийим кийиб юра бошлади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар:
🔸Намозни ўз вақтида адо этиш;
🔸Жамоат намози;
🔸Истиқоматда бўлиш.

🔹Намозни ўз вақтида адо этиш

Мусулмон киши икки намозни жамлаб, яъни бир намозни кечиктириб, иккинчисига яқин вақтда ўқишдан эҳтиёт бўлиши керак. Чунки бу иш бора-бора гуноҳи кабирага айланиб қолади. Бу ҳақда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сабабсиз икки намознинг вақтини жамлаб ўқиган киши гуноҳи кабиранинг эшигига келибди”, дедилар (Имом Ҳоким ривояти).

Ким бу ишни узрсиз кўп такрорласа, Аллоҳнинг азобига гирифтор бўлади. Ояти каримада:

﴿ٱلَّذِينَ هُمۡ عَن صَلَاتِهِمۡ سَاهُونَ٥﴾

«Бас, шундай намозхонлар ҳолига войки, улар намозларини "унутиб" қўядилар» (Моъун, 5), дейилган.

Мўминлар намозларини ўз вақтида адо этишга шижоат билан ҳаракат қилишлари керак.

Оятда улар “намозхонлар” деб номланди. Бироқ намозга бепарволиклари ва ўз вақтидан кечиктирганлари сабабли уларга вайл билан таҳдид солинди. Вайл – шиддатли азобдир. “Вайл” жаҳаннамдаги водий бўлиб, агар унга дунёдаги тоғлар туширилса, ҳарорати юқорилигидан эриб кетади. У намозга бепарво бўлган ва уни вақтидан кечиктириб ўқиган кимсалар масканидир. Фақат Аллоҳга тавба қилиб, илгариги эътиборсизлигига надомат чекканлар бундан мустаснодир.

Ояти каримада:

﴿فَإِذَا قَضَيۡتُمُ ٱلصَّلَوٰةَ فَٱذۡكُرُواْ ٱللَّهَ قِيَٰمٗا وَقُعُودٗا وَعَلَىٰ جُنُوبِكُمۡۚ فَإِذَا ٱطۡمَأۡنَنتُمۡ فَأَقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَۚ إِنَّ ٱلصَّلَوٰةَ كَانَتۡ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ كِتَٰبٗا مَّوۡقُوتٗا١٠٣﴾

«Намозни адо этиб бўлганингиздан сўнг турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда (ҳам доимо) Аллоҳни ёд этинг! (Ёв хавфидан) хотиржам бўлсангиз, намозни (мукаммал) адо этинг. Зеро, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир» (Нисо, 103), дейилган.

Ояти каримадаги “ёд этинг” лафзидан мурод “намоз ўқинг”дир, деган тафсир ҳам бор. Демак, намозни аввало тик туриб ўқиш, унга қодир бўлмаса, ўтириб, унга ҳам мажоли етмаса, ётган ҳолда имо-ишора билан ўқиш жоиздир (“Тафсири Қуртубий”, 3-жилд, 220-б.).

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан: “Қайси амал Аллоҳга севимлидир?” деб сўраганида, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Вақтида ўқилган намоз!” дедилар. Ибн Масъуд яна: “Кейин-чи?” деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ота-онага яхшилик қилиш”, деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Mуборак_васиятлар:
Ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтариш Шaйтонга осий бўлиш мўминнинг сифати

БЕШИНЧИ ВАСИЯТ

بسم الله الرحمن الرحيم

عَنْ أَبي ذَرٍّ ومعاذ بنِ جبلٍ رضى اللهُ عنْهُما: أنَّ النَّبِىَّ صلَّى الله عليه وسلَّمَ قال: “سِتَّةَ أيَّامٍ ثُمَّ أعْقِلْ يا أبا ذَرٍّ ما يُقالُ لَكَ بَعْدُ”. فَلَمَّا كان الْيَوْمُ السَّابِعُ قال: “أُوْصيكَ بِتَقْوَى اللهِ في سِرِّ أمْرِكَ وعَلانِيَتِهِ وإِذَا أَسَأْتَ فَأَحْسِنْ وَلا تَسْأَلَنَّ أَحَدًا شَيْئاً وإِنْ سَقَطَ سَوْطُكَ وَلَا تَقْبِضْ أَمَانَةً” (رواه أحمد).

Абу Зарр ва Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Абу Зарр, олти кун ўтганидан сўнг сенга нима дейилиши ҳақида ақлингни ишлат”, дедилар. Еттинчи куни келганида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сенга яширин ҳолатда ҳам, ошкора ҳолатда ҳам Аллоҳдан қўрқишни васият қиламан. Бир ёмон иш қилиб қўйсанг, дарҳол унинг ортидан яхши иш қил. Ҳеч кимдан ҳеч нарса, ҳатто қамчинг ерга тушиб кетса (олиб беришларини) ҳам сўрама. Омонатни ушлаб турма”, дедилар» (Имом Аҳмад).

Бу васиятда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Зарр ва Муоз ибн Жабалга айтган гапларида олам-олам маъно ва сир-асрорлар мужассам. Васиятда Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)га нималар билан машғул бўлиш ва нималар ҳақида тафаккур қилиш айтилиб, бу билан вақтини зикрда ўтказиши ва “зокир” деган шарафли номга муносиб бўлиши назарда тутилган.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кимга нимани васият қилган бўлсалар, унда фақат фойда ва яхшилик бор. Муборак васиятлар ўз номи билан нима ҳақида экани маълум бўлса-да, лекин улар биз билган оддий васиятлар эмас. Бу васиятлар неча юз йиллар ўтса ҳам долзарблигини йўқотмаган. Худди бугун сизу бизга айтилгандек, ўқилгани сари янги-янги қирралари очилаверади.

Васиятларни ўқиган киши ўн беш аср ортга қайтиб, бугунги кунни англагандек бўлади. Васиятларда айтилган тавсиялар бизни беихтиёр маънавий ҳузур-ҳаловатга етаклайди. Шу маънода, васиятларни ўқиган киши кўнглига керакли нарсани топади ва хотиржамликка эришади...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари: СЎНГГИ МУКАММАЛ ШАРИАТ (Исо алайҳиссалом тушганларидан сўнг ваҳий тушадими?) ИСРО ВА МЕЪРОЖ БАЁНИ

Сўнгги мукаммал шариат

26 - وَبَاقٍ شَرْعُهُ فِي كُلِّ وَقْتٍ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَارْتِحَالِ

Маънолар таржимаси:

У зотнинг шариати то қиёмат
кунигача ва (дунёдан охиратга) кўчишгача барча вақтда боқий қолувчидир.

Назмий баёни:

Унинг шариати боқийдир ҳар вақт,

Келгунича кўчиш
кун, рўзи қиёмат.

Луғатлар изоҳи:

بَاقٍ – мубтадосидан олдин келтирилган хабар. Луғатда “собит қолувчи” маъносини англатади.

شَرْعُهُ – хабаридан кейин келтирилган мубтадо. Шариат сўзи луғавий жиҳатдан “баён қилинган қонун” маъносини англатади. Истилоҳда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилган шаръий ҳукмлар, шариат деб аталади.

فِي –“зарфият” маъносида келган жор ҳарфи.

كُلِّ – жор мажрур بَاقٍ га мутааллиқдир.

وَقْتٍ – музофун илайҳ. Вақт калимаси ўтаётган даврнинг бир бўлагига нисбатан ишлатилади.

اِلَى – “замоний ғоя”нинг интиҳоси учун келган жор ҳарфи.

الْقِيَامَةِ يَوْمِ – луғатда “ўрнидан туриш куни” маъносини англатади. Истилоҳда қабрлардан туриладиган кун, қиёмат куни дейилади.

ارْتِحَال – бу масдар бир жойдан бошқасига кўчишга нисбатан ишлатилади. Бу ерда барча халойиқнинг дунёдан охиратга кўчадиган Куни назарда тутилган.


➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар: Ноумид – шайтон

Шайтондан паноҳланиш

Аллоҳ таоло бандаларига шайтондан паноҳланиб юриш учун иккита алоҳида сура нозил қилди. Тафсир китобларида бу иккисига “муъаввизатайн”, яъни, “паноҳ тиланадиган икки сура” номи берилган.

﴿قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلۡفَلَقِ١ مِن شَرِّ مَا خَلَقَ٢ وَمِن شَرِّ غَاسِقٍ إِذَا وَقَبَ٣ وَمِن شَرِّ ٱلنَّفَّٰثَٰتِ فِي ٱلۡعُقَدِ٤ وَمِن شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ٥﴾

«(Эй Муҳаммад!) Айтинг: “Паноҳ тилаб илтижо қилурман тонг Парвардигорига, яратган нарсалари ёвузлигидан, зулматга чўмган тун ёвузлигидан, тугунчаларга дам солувчи аёллар ёвузлигидан ҳамда ҳасадчининг ҳасади ёвузлигидан”» (Фалақ, 1–5).

Фалақ сўзи “ёриш, бўлиш ва парчалаш” маъноларини англатади. Бу ҳар бир ёриб чиқувчи нарсани: у хоҳ уруғ ёки дон ёки ерни ёриб ўсувчи наботот, хоҳ тоғдан отилиб чиқувчи булоқ, хоҳ она қорнини ёриб чиқувчи бола бўлсин – барчасини ўз ичига олади. Бу ерда зулматни ёриб чиқувчи тонг тушунилади.

Бу сура махлуқотларнинг ёмонлигидан, хусусан, кечанинг зулматидан, сеҳргарлардан, чақимчилардан ва ҳасадчилардан паноҳ тилашни қамраган. Мана шу нарса инсонларда нафсий касалликлар мавжудлиги сабабли баъзилари баъзиларидан ҳимояланиши йўлидаги улкан фойда ва етук дарсдир. Бундан ташқари, махлуқотлар ёмонликларидан ва кечаси зулмат бўлгандаги ёмонликлардан, хусусан, ғор ва коваклардаги қўрқинчли махлуқотлардан ҳимояланишни ўзида мужассам қилган.

﴿قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلنَّاسِ١ مَلِكِ ٱلنَّاسِ٢ إِلَٰهِ ٱلنَّاسِ٣ مِن شَرِّ ٱلۡوَسۡوَاسِ ٱلۡخَنَّاسِ٤ ٱلَّذِي يُوَسۡوِسُ فِي صُدُورِ ٱلنَّاسِ٥ مِنَ ٱلۡجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ٦﴾

«(Эй Муҳаммад!) Айтинг: “Паноҳ тилаб илтижо қилурман одамлар Парвардигорига,одамлар Подшоҳига, одамлар Илоҳига (инсон Аллоҳни эслаганда) чекиниб, (эсламаганда) васваса қилувчи (шайтон) ёвузлигиданки, (у) одамларнинг дилларига васваса солур. (Ўзи) жинлар ва одамлар жинсидандир”» (Нос, 1–6)...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар: ОЛТИНЧИ ВАСИЯТ: Қариндошларга, гарчи улар ёмонлик қилсалар ҳам, силаи раҳм қилиш

ОЛТИНЧИ
ВАСИЯТ

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رضي الله عنه قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي بِسَبْعٍ: «حُبِّ الْمَسَاكِينِ وَأَنْ أَدْنُوَ مِنْهُمْ وَأَنْ أَنْظُرَ إِلَى مَنْ أَسْفَلَ مِنِّي وَلاَ أَنْظُرَ إِلَى مَنْ فَوْقِي وَأَنْ أَصِلَ رَحِمِي وَإِنْ جَفَانِي وَأَنْ أُكْثِرَ مِنْ “لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ” وَأَنْ أَتَكَلَّمَ بِمُرِّ الْحَقِّ وأن لاَ تَأْخُذُنِي فِي اللهِ لَوْمَةً لاَئِمٍ وَأَن لاَ أَسْأَلَ النَّاسَ شَيْئًا» (رواه أحمد والطبراني)

Абу Зарр Ғифорий (розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Яқин дўстим (Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)) менга етти нарсани васият қилдилар:

– камбағалларни севиш ва уларга яқин бўлиш;

– ўзимдан юқоридагиларга эмас, ўзимдан пастдагиларга қараш;

– қариндошларим билан, улар ёмонлик қилса ҳам, силаи раҳмни боғлаш;

– “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” калимасини кўп айтиш;

– Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмай, аччиқ бўлса-да ҳақиқатни айтиш;

– одамлардан бирор нарса сўрамаслик” (Имом Аҳмад ва Табароний ривояти).

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу васиятларига амал қилиш жамият тинчлиги ва тараққиётига муҳим омил бўлади. Бу тавсия жамият аъзоларининг ўзаро алоқалари ва бир-бирига муносабатини тўғри йўлга солишга, инсонларнинг камолоти ва охиратда саодат топишига қаратилган.

Камбағалларни эъзозлаш, уларни дўст тутиш, қариндошларга силаи раҳм қилиш ва ҳақиқатни айтишда одамлардан чўчимаслик жамият равнақи ва фаровонлиги, инсонлар ўртасида тотувлик ва барқарорликка гаров бўладиган омиллардандир.

Аллоҳни кўп зикр қилиш, бойлик, мол-дунёга интилишга рағбат туғилган пайтда ўзидан кўра камбағалроқлар ҳам борлигини унутмаслик ва ўз ҳолига шукр қилиш ҳар бир мусулмонга зарур фазилатлардандир. Диний жиҳатдан ўзидан кўра билимлироқ кишиларга етишга интилиш, дунёвий эҳтиёжларини одамлардан эмас, Аллоҳдан сўраш маънавий камолот шартларидандир. Сиз, азиз китобхонлар билан биз мазкур васиятларнинг ҳар бири устида батафсил тўхталиб ўтамиз...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар:
ОДАМЛАРДАН БИРОР НАРСА СЎРАМАСЛИК

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) васиятларининг ушбу қисмида Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)га ҳар бир мўмин ҳожатларини фақат Аллоҳ таолодан сўрашини тавсия қилганлар. Ҳақиқий мўмин ҳеч қачон Ундан ўзгага суянмайди.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) васиятларининг яна бирида бундай марҳамат қилинади. Исмоил ибн Муҳаммад ибн Саъд ибн Абу Ваққос отасидан, у бобоси (розияллоҳу анҳум)дан ривоят қилади: «Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларига келиб: “Ё Расулуллоҳ! Менга васият қилинг”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Инсонларнинг қўлига қарама. Бу бойликдир. Тамадан сақлан. У фақирликдир. Намозингни худди видолашаётган одамдек ўқи. Узр сўраладиган нарсалардан сақлан”, дедилар».

Доно халқимиз ҳам ҳадисларда келган маъноларни чуқур англаган ҳолда, “Бахтни бировларнинг остонасидан қидиришнинг ўзи бахтсизликнинг боши” ёки “Бировнинг ёғли нонидан ўзингнинг зоғоранг яхши” каби мақоллари воситасида тамахўрлик ва бировларнинг қўлига қарам бўлиб қолишдан огоҳлантирган.

Ўз қадрини билган инсонлар бошқалардан асло умидвор бўлмайди. Улар Аллоҳ таоло буюрганидек, барча ҳожатларини Парвардигордан сўрайди. Аллоҳ таоло: “Аллоҳнинг фазлидан сўранг” (Нисо, 32), деб марҳамат қилган. Дуосининг қабул қилинишига ишониб, ўтиниб сўраса, Аллоҳ таоло, шубҳасиз, ижобат қилади. Ҳожатларни Аллоҳ таолодан сўраш бандаликнинг асосидир.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан сўранг. Зеро, Аллоҳ Ундан сўрашларини хуш кўради”, деганлар (Имом Термизий ривояти)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари:
ВАЛИЙЛАР ПАЙҒАМБАРЛАРНИНГ УММАТЛАРИДИР

34
- وَلَمْ يَفْضُلْ وَلِيٌّ قَطُّ دَهْرًا نَبِيًّا أَوْ رَسُولاً فِي انْتِحِالِ

Маънолар таржимаси:

Қилинган даъволарда бирор валий ҳеч бир замонда набийдан ё расулдан асло афзал бўлмаган.

Назмий баёни:

Валий бирор даъвода ҳеч бир замон,
Набий ё Расулдан афзал бўлмаган.



Луғатлар изоҳи:

– لَمْ нафий, жазм ва қалб ҳарфи.

– يَفْضُلْ маълум жаҳд феъли.

– وَلِيٌّ оиллликка кўра раф бўлиб турибди. Луғатда “яқин бўлувчи”, “тўхтовсиз эргашувчи” каби маъноларни англатади. Бу исм فَعِيلٌ вазнида бўлганига кўра унга исми фоил ё исми мафъул маъносини бериш мумкин. Исми фоил маъноси берилса: “Бирор исён аралашмасдан тоат ибодати бардавом бўлувчи” маъносини англатади. Исми мафъул маъноси берилса: “Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати унга тўхтовсиз ёғилиб турган”, маъносини англатади.

– قَطُّ ўтган замон “истиғроқи” учун келтирилган зарфи замон.

– دَهْرًا бу калима “замон”, “аср” ва “узун умр” маъноларини англатади. Бу ерда замон маъноси ирода қилинган. Зарфликка кўра насб бўлиб турибди.

– نَبِيًّا мафъулликка кўра насб бўлиб турибди. Луғатда “хабардор қилинган” ё “хабар берувчи” маъноларини англатади.

أَوْ – “тафсийл” маъносида келган атф ҳарфи.

رَسُولاً – маътуф. Луғатда “элчи” маъносини англатади.

– فِي “зарфият” маъносида келган жор ҳарфи.

انْتِحِالِ – бу масдар ўзига тегишли бўлмаган нарсани даъво қилишга нисбатан ишлатилади. Бу ерда бирор валийдан нақл қилинган сўз ёки бошқаларнинг валийлар ҳақидаги сўзлари ирода қилинган. Яъни ҳар қанча улуғликка далолат қиладиган даъволар бўлмасин, валий ҳеч қачон пайғамбардан афзал бўлмаган, деб эътиқод қилиш лозим.


➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари:
ТИЛИ ВА ҚАЛБИГА ҲАҚ ЖОРИЙ БЎЛГАН ИНСОН (Умар розияллоҳу анҳу)

ТИЛИ
ВА ҚАЛБИГА ҲАҚ ЖОРИЙ БЎЛГАН ИНСОН

36 - وَلِلْفَارُوقِ رُجْحَانٌ وَفَضْلٌ عَلَى عُثْمَانَ ذِي النُّورَينِ عَالِى



Маънолар таржимаси:

Фаруқ (розияллоҳу анҳу) олий Усмон зиннуройн (розияллоҳу анҳу)дан ортиқ ва афзал бўлган.



Назмий баёни:

Фаруқнинг устунлик, ортиқлиги бор

Бўлса ҳам Зиннуройн, олий фидокор.



Луғатлар изоҳи:

لِ – “шибҳи мулк” (мулк кўринишидаги) маъносида келган жор ҳарфи.

الْفَارُوقِ – жор мажрур мубтадосидан олдин келтирилган хабар.

رُجْحَانٌ – хабаридан кейин келтирилган мубтадо.

فَضْلٌ – маътуф.

عَلَى – “истиъло” (устун бўлиш) маъносидаги жор ҳарфи.

عُثْمَانَ – жор мажрур رُجْحَانٌва فَضْلٌ га мутааллиқ.

النُّورَينِ ذِي – мажрур исмга сифат бўлгани учун ي ҳарфи билан эъробланиб турибди.

عَالِى – сифатнинг сифати.



Матн шарҳи:

Абу Бакр розиялоҳу анҳудан сўнг валийларнинг улуғи Умар розияллоҳу анҳу ҳисобланади. Умар розияллоҳу анҳунинг насаби қуйидагича бўлган: Умар ибн Хаттоб ибн Нуфайл ибн Абдулуззо ибн Риёҳ ибн Абдуллоҳ ибн Қурут ибн Ризоҳ ибн Адий ибн Каъб ибн Луъай. Куняси Абу Ҳафс бўлган. Умар розияллоҳу анҳу нубувватнинг олтинчи йилида Исломни қабул қилган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўттиз тўққизта эркак ва битта аёл киши Исломга кирган эдилар. Сўнгра Умар Исломга кирди ва улар қирқта бўлдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом ушбу оятни олиб тушди:

﴿يَٰأَيُّهَا ٱلنَّبِيُّ حَسۡبُكَ ٱللَّهُ وَمَنِ ٱتَّبَعَكَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ٦٤﴾

“Эй Пайғамбар! Сизга ва Сизга эргашган мўминларга Аллоҳ кифоядир”[1].

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ҳақни Умарнинг тили ва қалбига жорий қилган, у Фаруқдир, Аллоҳ таоло унинг воситасида ҳақ билан ботил орасини ажратди”, – деганлар. Абу Умар Заквондан ривоят қилинади: “Оишага Умарни ким Фаруқ деб номлаган”, – дедим. У: “Набий алайҳиссалом номлаганлар”, – деди”...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_Дурдоналари:
ФАРИШТАЛАР ҲАЁ ҚИЛГАН ИНСОН (Усмон розияллоҳу анҳу)

ФАРИШТАЛАР ҲАЁ ҚИЛГАН ИНСОН

37 - وَذُو النُّورَينِ حَقًّا كَانَ خَيْرًا مِنَ الْكَرَّارِ فِي صَفِّ الْقِتَالِ



Маънолар таржимаси:

Зуннуройн (розияллоҳу анҳу), дарҳақиқат, уруш сафларидаги Қайтмас ботир (розияллоҳу анҳу)дан афзалроқ бўлган.



Назмий баёни:

Албатта, Зуннуройн аълороқ бўлган,

Уруш сафларида қайтмас Ботирдан.



Луғатлар изоҳи:

النُّورَينِ ذُو – мубтадо.

حَقًّا – маҳзуф феълнинг мафъули мутлақи. Тақдирида أَحُقُّ феъли бор.

كَانَ – хабар.

خَيْرًا – ноқис феълнинг хабари. Бу калима, аслида, اَخْيَرُ исми тафзилнинг ҳамзаси ҳазф қилинган шаклидир.

مِنْ – “таълилия” (изоҳлаш) маъносида келган жор ҳарфи.

الْكَرَّارِ – жор мажрур كَانَ га мутааллиқ. Луғавий жиҳатдан жанг майдонида ўта ҳужумкор маъносига тўғри келади.

فِي – зарфият маъносида келган жор ҳарфи.

صَفِّ – саф деганда тўғри чизиқда теккис туриш тушунилади.

الْقِتَالِ – луғатда “жанг”, “кураш” маъноларини англатади.



Матн шарҳи:

Усмон розияллоҳу анҳунинг насаби қуйидагича бўлган: Усмон ибн Аффон ибн Абил Ос ибн Умайя ибн Абдушшамс ибн Абдуманноф. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан насаблари Абдуманнофда бирлашади. Милодий 576 йилда Тоифда туғилган. Куняси аввал Абу Абдуллоҳ, у вафот этгач, Абу Амр бўлган. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккита қизлари аввал Руқайя, у вафот этгач Умму Кулсумга уйланган. Шунинг учун ҳам у зот “Зуннурайн” (икки нур эгаси) деб аталган. Ривоят қилинишича, “Одам алайҳиссалом замонидан то қиёматгача бирор пайғамбарнинг икки қизига Усмон ибн Аффондан бошқа уйланган киши йўқдир”[1]...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ихтилофлар_сабаблар_ечимлар:
МУҚАДДИМА, ЎТМИШГА БИР НАЗАР

Ихтилофлар ҳақида (тўлиқ
китоб)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

МУҚАДДИМА

Ўзининг қиёматгача боқий китоби Қуръони Каримда мўмин бандаларига хитоб қилиб: «Ўзаро низо қилманг, акс ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетади», деган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Ўз умматларига қарата: «Ихтилоф қилманглар, яна қалбларингиз ихтилофли бўлиб қолмасин», деб тайинлаган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту дурудлар бўлсин!

Ўз Роббилари ва ўз Пайғамбарларига лаббай, деб жавоб бериб, турли ихтилофлардан сақланиб ўтган саҳобаи киромлардан Аллоҳ таолонинг Ўзи рози бўлсин! Ўз дини, эътиқодига содиқ қолиб, мусулмонларни турли ихтилофлардан қайтариб, бирдамликка чақириб ўтган уламои салафларни Аллоҳ таолонинг Ўзи раҳмат қилсин! Азиз ва мўътабар диндошлар! Сиз муҳтарамлар билан анчадан буён барчамизнинг тинчимизни олиб, дилимизни ўртаб, қалбимизни тирнаб келаётган бир масала юзасидан гаплашиб олсак. Бу ниятни анчадан буён турли сабабларга кўра амалга ошириш имкони бўлмаётган эди. Энди вақти-соати етди шекилли, Аллоҳ таоло Ўзи кўнгилга солиб, уни қоғозга тушириш истаги туғилиб қолди. Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзидан тавфиқ ва мадад сўраган ҳолда, охирини хайрли қилишини тилаб, бу ишга қўл урдик. Азиз иймондошлар. Ниятимиз холис эканлигини англаб етган бўлсангиз бас. Ҳа, сиз муҳтарамлар билан мусулмонлар орасидаги ихтилофлар ҳақида гаплашмоқчимиз. Чунки, минг афсуслар бўлсинким, ушбу масала ўртага чиқди, авж олди ва мусулмонларга кўпгина мусибатлар етказди.

Кечагина, худосизлар бошимизга уриб турганда, бўйнимизни қисиб, жимгина юрган эдик. Энди эса, Аллоҳ таолонинг инояти ила ибодатларимизни тўлиқ ва эркин адо этиш имкони туғилганда, айнан ибодат хусусида орамизда ихтилофлар чиқиб, тинчимаётирмиз. Баъзан масжидларда уруш чиқариб, ғайридинлар ва динсизлар олдида шарманда бўлмоқдамиз. Баъзи жойларда иш жиддийлашиб, ёмон оқибатларга олиб боргани ҳам сир эмас. Энг ёмони, баъзи ўзини билмаганлар қилган ножўя ишлар, хатти-ҳаракатлар туфайли, омма орасида динимиз ҳақида ноўрин фикрлар тарқаб қолди. Афсуски, ҳозирги замонда, диндорларга қараб динларга баҳо бериладиган бўлиб қолган. Шу сабабли, бошқалар, булар мусулмонлик даъвосини қилишар эди, мусулмонлик шу экан-да, дейишлари турган гап. Лекин мусулмонлик даъвосини қилаётганлар билан Ислом орасида осмон билан ерча фарқ борлигини қандай тушунтира оласиз? Бунинг учун анчагина ҳаракат лозим кўринади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#Етти_кунга_етти_китоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
📚#Эътиқод_дурдоналари:
СИДДИҚА ВА ЗАҲРО РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУМО ФАЗИЛАТЛАРИ

...Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Фотима юриб кела бошлади. Унинг юриши худди Набий соллаллоҳу алайҳи васалламникидек эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Марҳабо хуш келибсан қизим”, – дедилар. Сўнгра уни ўнг томонларига ё чап томонларига ўтирғиздилар. Сўнгра унга бир сўзни шивирлаб айтдилар. У йиғлаб юборди. Мен унга: "Нега йиғлаяпсиз", – дедим. Сўнгра унга бир сўзни шивирлаб айтган эдилар, у кулди. Шунда мен: “Бугунги кундаги каби хурсандликнинг хафаликка яқинлигини кўрмаганман”, –дедим ва ундан у зотнинг нима деганларини сўрадим. У: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сирларини фош қилувчи эмасман”, – деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар, сўнгра мен ундан сўрадим. У шундай деди: “У зот шивирлаб: “Жаброил Қуръонни менга ҳар йили бир марта ўқиб берарди, бу йил икки марта ўқиб берди, буни мен ажалим келгани деб биляпман, уйдагиларимдан биринчи бўлиб орқамдан етиб борадигани сенсан”, – дедилар, мен йиғлаб юбордим. У зот: “Жаннат аҳли аёлларининг саййидаси бўлишга рози бўлмайсанми? ёки мўминлар аёлларининг саййидаси бўлишга рози бўлмайсанми?”, – дедилар, мен ўшанга кулдим”. Бухорий ривоят қилган...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#Етти_кунга_етти_китоб
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar