Muslim.uz
98.9K subscribers
19.7K photos
5.63K videos
114 files
17.7K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
#Ихтилофлар_сабаблар_ечимлар:
МУҚАДДИМА, ЎТМИШГА БИР НАЗАР

Ихтилофлар ҳақида (тўлиқ китоб)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

МУҚАДДИМА

Ўзининг қиёматгача боқий китоби Қуръони Каримда мўмин бандаларига хитоб қилиб: «Ўзаро низо қилманг, акс ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетади», деган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Ўз умматларига қарата: «Ихтилоф қилманглар, яна қалбларингиз ихтилофли бўлиб қолмасин», деб тайинлаган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту дурудлар бўлсин!

Ўз Роббилари ва ўз Пайғамбарларига лаббай, деб жавоб бериб, турли ихтилофлардан сақланиб ўтган саҳобаи киромлардан Аллоҳ таолонинг Ўзи рози бўлсин! Ўз дини, эътиқодига содиқ қолиб, мусулмонларни турли ихтилофлардан қайтариб, бирдамликка чақириб ўтган уламои салафларни Аллоҳ таолонинг Ўзи раҳмат қилсин! Азиз ва мўътабар диндошлар! Сиз муҳтарамлар билан анчадан буён барчамизнинг тинчимизни олиб, дилимизни ўртаб, қалбимизни тирнаб келаётган бир масала юзасидан гаплашиб олсак. Бу ниятни анчадан буён турли сабабларга кўра амалга ошириш имкони бўлмаётган эди. Энди вақти-соати етди шекилли, Аллоҳ таоло Ўзи кўнгилга солиб, уни қоғозга тушириш истаги туғилиб қолди. Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзидан тавфиқ ва мадад сўраган ҳолда, охирини хайрли қилишини тилаб, бу ишга қўл урдик. Азиз иймондошлар. Ниятимиз холис эканлигини англаб етган бўлсангиз бас. Ҳа, сиз муҳтарамлар билан мусулмонлар орасидаги ихтилофлар ҳақида гаплашмоқчимиз. Чунки, минг афсуслар бўлсинким, ушбу масала ўртага чиқди, авж олди ва мусулмонларга кўпгина мусибатлар етказди.

Кечагина, худосизлар бошимизга уриб турганда, бўйнимизни қисиб, жимгина юрган эдик. Энди эса, Аллоҳ таолонинг инояти ила ибодатларимизни тўлиқ ва эркин адо этиш имкони туғилганда, айнан ибодат хусусида орамизда ихтилофлар чиқиб, тинчимаётирмиз. Баъзан масжидларда уруш чиқариб, ғайридинлар ва динсизлар олдида шарманда бўлмоқдамиз. Баъзи жойларда иш жиддийлашиб, ёмон оқибатларга олиб боргани ҳам сир эмас. Энг ёмони, баъзи ўзини билмаганлар қилган ножўя ишлар, хатти-ҳаракатлар туфайли, омма орасида динимиз ҳақида ноўрин фикрлар тарқаб қолди. Афсуски, ҳозирги замонда, диндорларга қараб динларга баҳо бериладиган бўлиб қолган. Шу сабабли, бошқалар, булар мусулмонлик даъвосини қилишар эди, мусулмонлик шу экан-да, дейишлари турган гап. Лекин мусулмонлик даъвосини қилаётганлар билан Ислом орасида осмон билан ерча фарқ борлигини қандай тушунтира оласиз? Бунинг учун анчагина ҳаракат лозим кўринади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#Етти_кунга_етти_китоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar