#Етти_кунга_етти_китоб
#Mуборак_васиятлар:
ТАҚВО ҲАР ИШНИНГ БОШИДИР
Абу Зарр (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан Иброҳим ва Мусо (алайҳимассалом)нинг саҳифа ва китоблари ҳақида сўраганидан кейин яна қониқмасдан: “Ё Расулуллоҳ! Насиҳат қилинг”, деди. Расулуллоҳ унга: “Сенга Аллоҳга тақво қилишни васият қиламан, чунки бу ҳар бир ишнинг бошидир”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда:
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “رَأْسُ الحِكْمَةِ مَخافَةُ اللهِ”
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳикматнинг боши Аллоҳдан қўрқишдир”, деганлар.
Оқил киши қисқа, лекин кўп маънони ўзида мужассам этган бу сўз мазмунини яхшилаб тушуниши лозим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу муборак васиятлари билан: “Ибодатда тақво худди бадандаги бош кабидир, чунки инсон учун бошсиз ҳаёт бўлмагани каби тақвосиз ибодатнинг на лаззати бор ва на роҳати”, деганлар,
Али (розияллоҳу анҳу) тақво учун тўрт аркон (устун)ни зикр қилган. Қалбларда дунёга муҳаббат қўйишдан вужудга келган қоронғи-зулматни мана шу тўрт аркон билан мустаҳкамланган тақвогина тарқатиб юбора олади. У зот (розияллоҳу анҳу) айтади: “Жалил Зот Аллоҳдан қўрқиш, танзил (Қуръон)га амал қилиш, озга қаноат қилиш ва фоний дунёдан охиратга кўчиш – ўлим кунига тайёргарлик кўриш”.
Мана шу тўрт иш тақвонинг арконларидир. Агар кишининг тақвосида мана шу тўрт арконнинг бирортаси кам бўлиб қолса, унинг қалбида дунё муҳаббатидан пайдо бўлган зулмат буткул кетмайди, яъни ундаги тақво бу қоронғи-зулматни бартараф этишга заифлик қилади.
Бу сўзлар замирида: “Шариат одобларига қатъий риоя қилиш, Аллоҳдан узоқлаштирадиган турли амаллардан сақланиш, ҳар қандай ишни қилганда, У Зот кузатиб турганини эсдан чиқармаслик, У Зот буюрган ишларни қилганда ҳеч нарса йўқотмасликка ишониш лозим”, деган маъно ётади...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
Mуборак васиятлар: ТАҚВО ҲАР ИШНИНГ БОШИДИР
Абу Зарр (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан Иброҳим ва Мусо (алайҳимассалом)нинг саҳифа ва китоблари ҳақида сўраганидан кей...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Mуборак_васиятлар:
МИСКИНЛАРНИ ЯХШИ КЎРИШ ВА УЛАР БИЛАН БИРГА ЎТИРИШ
КЎП КУЛИШ ҚАЛБНИ ЎЛДИРАДИ
Кўп кулиш хақида Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
﴿فَلۡيَضۡحَكُواْ قَلِيلٗا وَلۡيَبۡكُواْ كَثِيرٗا جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ٨٢﴾
«Бас, (улар) қилмишларининг жазоси учун (бу дунёда) оз кулсинлар ва (охиратда) кўп йиғласинлар» (Тавба, 82).
Беҳуда гапирмайдиган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўп кулишдан ҳам қайтарганлар. Бу сўзга эътибор бериб қарасак, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фақат Аллоҳ таоло томонидан юборилган элчи эмас, балки ишларнинг замирини ўргатувчи муаллим, қалб касалликларининг моҳир табиби эдилар. У зот қалбга ишора қилиб айтадилар: “Агар у соғлом бўлса, бутун вужуд соғлом бўлади, агар у бузилса, жасад ҳам айнийди”.
Бошқа бир ўринда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар мен билган нарсаларни билганингизда оз кулиб, кўп йиғлар эдингиз”, дедилар.
Агар қалб кўп кулиш касаллигига мубтало бўлса, ўзига келадиган нурлардан маҳрум бўлади. Зеро, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўп кулишга таъриф берар эканлар, уни шайтонга эргашиш ва ҳавойи нафсга қул бўлиш, деб изоҳлаганлар. Бировларни мазах қилишдан ҳазар қилиш лозим. Умар ибн Абдулазиз айтганидек: “Мазах қилишдан тийилинг, чунки у аҳмоқлик бўлиб, кек ва адоват келтиради”.
Ҳакимлардан бири мазахга шундай таъриф берган: “Мазах бу сўкишдир, чунки мазах қилувчи жиддий ҳолатда эмас, балки кулиб мазах қилади”.
Ҳаким Мансур бундай дейди: “Мазах қилиш олов ўтинни егани каби киши ҳайбатини еб битиради. Кимнинг мазахи кўпайса, ҳайбати камаяди, кимнинг ҳазил қилиши кўпайса, ақли камаяди”.
Саид ибн Ос ўғлига бундай васият қилди: “Мазах қилма, чунки кўп мазах қилиш киши қадрини кетказади ва аҳмоқликка етаклайди”.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен ҳазил қилсам ҳам фақат ҳақиқатни айтаман”, деганлар. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳазилларидан баъзиларини келтириб ўтиш тарбиявий жиҳатдан киши ўз ҳаддини билишида ибратдир.
Ансорийлардан бир кекса аёл Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, мени дуо қилинг. Аллоҳ мени жаннатга киритсин”, деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Билмайсанми, жаннатга кампирлар кирмайди”, дедилар. Кампир йиғлаб юборди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) табассум қилиб: “Аллоҳнинг ушбу оятини ўқимаганмисан?”, деб оятни ўқидилар:
﴿إِنَّآ أَنشَأۡنَٰهُنَّ إِنشَآءٗ٣٥ فَجَعَلۡنَٰهُنَّ أَبۡكَارًا٣٦ عُرُبًا أَتۡرَابٗا٣٧﴾
«Биз уларни (ҳур қизларни) дафъатан пайдо қилдик (онадан туғилмадилар). Кейин уларни бокира қизлар қилдик. (Улар) жозибали ва тенгқурдирлар» (Воқеа, 35–37)...ᅠ

Mуборак васиятлар: МИСКИНЛАРНИ ЯХШИ КЎРИШ ВА УЛАР БИЛАН БИРГА ЎТИРИШ
КЎП КУЛИШ ҚАЛБНИ ЎЛДИРАДИ Кўп кулиш хақида Аллоҳ таоло марҳамат қилади: ﴿فَلۡيَضۡحَكُواْ قَلِيلٗا وَلۡيَبۡكُواْ كَثِيرٗا جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَكۡ...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Mуборак_васиятлар:
Ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтариш Шaйтонга осий бўлиш мўминнинг сифати
БЕШИНЧИ ВАСИЯТ
بسم الله الرحمن الرحيم
عَنْ أَبي ذَرٍّ ومعاذ بنِ جبلٍ رضى اللهُ عنْهُما: أنَّ النَّبِىَّ صلَّى الله عليه وسلَّمَ قال: “سِتَّةَ أيَّامٍ ثُمَّ أعْقِلْ يا أبا ذَرٍّ ما يُقالُ لَكَ بَعْدُ”. فَلَمَّا كان الْيَوْمُ السَّابِعُ قال: “أُوْصيكَ بِتَقْوَى اللهِ في سِرِّ أمْرِكَ وعَلانِيَتِهِ وإِذَا أَسَأْتَ فَأَحْسِنْ وَلا تَسْأَلَنَّ أَحَدًا شَيْئاً وإِنْ سَقَطَ سَوْطُكَ وَلَا تَقْبِضْ أَمَانَةً” (رواه أحمد).
Абу Зарр ва Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Абу Зарр, олти кун ўтганидан сўнг сенга нима дейилиши ҳақида ақлингни ишлат”, дедилар. Еттинчи куни келганида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сенга яширин ҳолатда ҳам, ошкора ҳолатда ҳам Аллоҳдан қўрқишни васият қиламан. Бир ёмон иш қилиб қўйсанг, дарҳол унинг ортидан яхши иш қил. Ҳеч кимдан ҳеч нарса, ҳатто қамчинг ерга тушиб кетса (олиб беришларини) ҳам сўрама. Омонатни ушлаб турма”, дедилар» (Имом Аҳмад).
Бу васиятда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Зарр ва Муоз ибн Жабалга айтган гапларида олам-олам маъно ва сир-асрорлар мужассам. Васиятда Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)га нималар билан машғул бўлиш ва нималар ҳақида тафаккур қилиш айтилиб, бу билан вақтини зикрда ўтказиши ва “зокир” деган шарафли номга муносиб бўлиши назарда тутилган.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кимга нимани васият қилган бўлсалар, унда фақат фойда ва яхшилик бор. Муборак васиятлар ўз номи билан нима ҳақида экани маълум бўлса-да, лекин улар биз билган оддий васиятлар эмас. Бу васиятлар неча юз йиллар ўтса ҳам долзарблигини йўқотмаган. Худди бугун сизу бизга айтилгандек, ўқилгани сари янги-янги қирралари очилаверади.
Васиятларни ўқиган киши ўн беш аср ортга қайтиб, бугунги кунни англагандек бўлади. Васиятларда айтилган тавсиялар бизни беихтиёр маънавий ҳузур-ҳаловатга етаклайди. Шу маънода, васиятларни ўқиган киши кўнглига керакли нарсани топади ва хотиржамликка эришади...ᅠ

Mуборак васиятлар: Ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтариш Шaйтонга осий бўлиш мўминнинг сифати
БЕШИНЧИ ВАСИЯТ بسم الله الرحمن الرحيم عَنْ أَبي ذَرٍّ ومعاذ بنِ جبلٍ رضى اللهُ عنْهُما: أنَّ النَّبِىَّ صلَّى الله عليه وسلَّمَ قال: “سِتَّةَ أيَّامٍ...