9 СЕНТЯБРЬ КУНИ ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
9 сентябрь куни тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг онлайн-тажвид дарсларининг 3-машғулотлари ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 113-сураси бўлган "ал-Фалақ" сурасининг ўқиш қоидалари ўргатилади.
Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
20. Фарзандлар тарбиясида ота-она ва устозларнинг ўрни
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Фарзанд_тарбияси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ҚИЙШИҚ ТИШЛАРНИ ТЎҒРИЛАШ ХИЛҚАТНИ ЎЗГАРТИРИШГА КИРМАЙДИМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓504-CАВОЛ: Тишларим қийшиқлиги ҳамда қозиқ тишим лабимдан билиниб тургани учун тишларимга сим (брикет) қўйдириб тўғрилатганман. Ҳадисларда тиш орасини кенгайтирганларга лаънат айтилган экан. Мен аксинча тўғрилатдим. Ичимга шубҳа тушди. Мен нотўғри иш қилдимми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз нотўғри иш қилмагансиз. Тўғри, Пайғамбаримиз алайҳисалом инсон хилқатини ўзгартиришдан қайтарганлар. Лекин у қайтариш соғлом аъзони зийнат учун ўзгартиришга тегишли. Носоғлом аъзони тузатиш, ўз ҳолатига келтириш учун қилинган даво чоралари ман қилинган иш эмас. Чунки, шариатда айбни кетказиш жоиз. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда: "Килоб уруши куни Аржафа ибн Асъад разияллоҳу анҳунинг бурни кесилди. У ўзига кумушдан бурун ясаб олди. Аммо у сасиб кетди. Шунда, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилдилар ва у ўзига тилладан бурун ясаб олди", дейилган.
Аммо бор чиройга яна чирой қўшиш мақсадида турли амалиётлар қўллаш ножоиз. Бу мавзуда аввал батафсил жавоб берилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
Telegram
FATVO.UZ
ПЛАСТИК ЖАРРОҲЛИКНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром
❓264-CАВОЛ: Мен пластик жарроҳман. Инсонларни вақт ўтиб қариши натижасида пайдо бўлган нуқсонларини ва туғма орттирилган жароҳатлар ва бошқа таъсирлардан сўнг келиб чиққан нуқсонларини жарроҳлик йўли билан ўзгартирамиз.…

Audio
Қўшнининг ҳаққи ва унинг одоблари – Азизхўжа домла Иноятов
#Архив _маърузалар
#Азизхўжа_домла_Иноятов
#Жума_маърузалари
№15
Улашинг
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Архив _маърузалар
#Азизхўжа_домла_Иноятов
#Жума_маърузалари
№15
Улашинг
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ОНЛАЙН
🔸ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
3-МАШҒУЛОТ: "ФАЛАҚ" СУРАСИ
Тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов
Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: https://www.youtube.com/watch?v=pBE8jgciddY&feature=share
ITV.UZ: https://itv.uz/#!/muslim
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин
🔸ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
3-МАШҒУЛОТ: "ФАЛАҚ" СУРАСИ
Тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов
Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: https://www.youtube.com/watch?v=pBE8jgciddY&feature=share
ITV.UZ: https://itv.uz/#!/muslim
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸ҲАДИС ИХЛОСМАНДЛАРИ УЧУН ЯНГИ ЛОЙИҲА: ОНЛАЙН ҲАДИС ШАРҲИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22586
🔸МОДУЛ ТАЪЛИМ ШАКЛИГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИЛДИ?
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22592
🔸ИМОМ ДОМЛАЛАР ТОЙЛОҚДАГИ “МАДАНИЯТ” МАСЖИДИНИНГ ЯНГИ БИНОСИНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШДИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22589
🔸ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ИНҲА УНИВЕРСИТЕТИ ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШАДИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22585
🔸ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ. 3-МАШҒУЛОТ: "ФАЛАҚ" СУРАСИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22608

ЎМИ матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
t.iss.one
ҲАДИС ИХЛОСМАНДЛАРИ УЧУН ЯНГИ ЛОЙИҲА: ОНЛАЙН ҲАДИС ШАРҲИ
Ҳадис ихлосмандларининг илтимосларига биноан Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент Ислом институтиниг ҳадис илми устози ва ижоза...
ФАТҲУЛЛА МАСЪУДОВ: ИМОМ БУХОРИЙ ОБРАЗИНИ ИЖРО ЭТИШ ОРЗУЙИМ
“Биз ким бўлишимиздан, қайси касб эгаси эканлигимиздан, мавқе ва бой-камбағаллигимиздан қатъий назар Аллоҳникимиз ва бир кун албатта Аллоҳнинг Ўзига қайтамиз. Шу фикрни онгимиз ва қалбимизга сингдириб унга амал қилиб яшашни ва уни халқимизга ҳам етказиб беришни ўзимга фарз ва қарз деб биламан”...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“Биз ким бўлишимиздан, қайси касб эгаси эканлигимиздан, мавқе ва бой-камбағаллигимиздан қатъий назар Аллоҳникимиз ва бир кун албатта Аллоҳнинг Ўзига қайтамиз. Шу фикрни онгимиз ва қалбимизга сингдириб унга амал қилиб яшашни ва уни халқимизга ҳам етказиб беришни ўзимга фарз ва қарз деб биламан”...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
t.iss.one
Фатҳулла Масъудов: Имом Бухорий образини ижро этиш орзуйим
Аллоҳ таоло Ўз каломи Қуръони каримнинг Анкабут сураси, 57 оятида шундай марҳамат қилади: “Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир”. Ўлим ҳар кимнинг б...
УЗОҚ УМР, КЕНГ РИЗҚ ГАРОВИ
Узоқ умр кўриш, кенг ризққа эга бўлиш – ҳар бир инсон орзуси. Кимдир бу йўлда кунни тунга, тунни тонгга улаб меҳнат қилса, яна кимдир бошқа чоралар ахтаради. Баъзан минг урингани билан иши бароридан келмаётганидан нолийдиган инсонларни учратамиз. Бундай инсонлар кенг ризққа эга бўлиш учун ҳар чорани кўришади-ю, бироқ Набиййи муҳтарам алайҳиссаломнинг биргина ҳадисларини унутиб қўйишади. Бу ҳадис...
“Шарҳус сунна” китобида ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг қарамоғида уч қизи бўлса ёки отаси вафот этиб, уч синглиси қарамоғида қолса, уларга меҳрибонлик қилиб, борадиган жойида муросали яшаб кетадиган даражада яхши одоб ўргатса, Аллоҳ унга жаннатни вожиб қилади”, деганлар. Шунда бир киши: “Ё Аллоҳнинг пайғамбари! Қизи икки нафар бўлса-чи?” деб сўради. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам: “Икки нафар бўлса ҳам”, дедилар. “Бир нафар бўлса-чи?” деб сўрашганида: “Бир нафар бўлса ҳам”, дедилар.
Аёл киши турмуш қургунича отаси, ака-укаси ёки бирор бошқа эркак қариндошининг қарамоғида бўлади. Оила қуриши билан эрнинг қарамоғига ўтади. Тақдир тақозоси билан қиз оиласидан ажрашиб келса ёки турмуш ўртоғи вафот этиб, бева қолса, унга ким қарайди?
Бундай ҳолларда аёлнинг маҳрамлари уни ўз ҳолига ташлаб қўймасликлари, ўксиган кўнглига тасалли бериб, илгаригидек яхшилик қилишлари лозим. Бундай эзгулик хайр-эҳсоннинг энг яхшиси ҳисобланади...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

Узоқ умр, кенг ризқ гарови
Узоқ умр кўриш, кенг ризққа эга бўлиш – ҳар бир инсон орзуси. Кимдир бу йўлда кунни тунга, тунни тонгга улаб меҳнат қилса, яна кимдир бошқа чоралар ах...
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДА ТАРҚАЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқлар томонидан “Навоий вилоятида Қуръони карим китоби ичига гиёҳванд модда яширган имом-хатиб (айрим манбаларда “мулла”) қўлга олинди” деган хабар тарқатилди.
🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу ҳолатни тезкорлик билан ўрганиб, мазкур қўлга олинган шахс Диний идора тизимида мутлақо ишламаслиги тўғрисида тегишли оммавий ахборот воситалари ва интернет манбалари масъулларига хабар берилди. Шундан кейин “имом-хатиб”, “мулла” сўзлари “шахс”, деб қайта таҳрир қилинди.
Таъкидлаш зарурки, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда айрим нохушликларни муборак Ислом дини, масжид ёки имом-домлаларга боғлаш ҳолатлари кузатилмоқда, бу иш гуноҳ ҳисобланади.
❗️ Жиноят қилган одамнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам динга бўлган муносабатини олдинги саҳнага олиб чиқилмаслик керак. Бу одам жиноят қилган бўлса, қонуний жазосини олди. Бироқ ҳар қандай имкониятдан фойдаланиш илинжида масжид ё имомни ёмонотлиқ қилишга уриниш оғир гуноҳ. Ҳар бир ижодкор мазкур мавзуларда сўз юритар экан, тасаввурида Аллоҳ таоло ва Унинг Расули, Ислом дини қадр-қиммати пайдо бўлса, сўз айтиш масъулиятини янада теранроқ англайди.
Ўз навбатида қатъий таъкидлаймизки, гиёҳванд моддаларни сотиш, етказиб бериш билан шуғулланаётган ёки истеъмол қилаётганлар кўзларини очсинлар. Аввало Аллоҳ таоло олдида жавоб беришини унутмасин. Беш кунлик ҳаётда арзимаган сариқ чақага учиб, ҳаром йўл билан пул топиб, гуноҳ ишларни қилиб охиратдаги абадий роҳатдан бенасиб қолишдан эҳтиёт бўлсин. Ёмон иш жазосиз қолмайди, эртага, албатта, қонун олдида жавоб беради. Ундай инсонлар ҳаётда зор, охиратда эса хор бўлади.
🌙 Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва ҳар қандай маст қилувчи ҳаромдир”, деб қатъий таъкидлаганлар (Имом Муслим ривояти). Бу ҳадисга асосан гиёҳвандликнинг ҳар қандай кўриниши ҳаром ҳисобланади.
❗️Сўзимиз якунида, ОАВ вакиллари, журналистлар, сайт мухбирлари, ижтимоий тармоқлар юритувчилари ва блогерларни муборак Ислом дини, Диний идора, масжидлар, уламолар ва имом-домлалар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай хабарларни ёритишда яқиндан ҳамкорлик қилишга чақирамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати#МУНОСАБАТ #МАСЪУЛИЯТ #ИСЛОМ_ДИНИ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ўтказиб_юборманг!
БУГУН СОАТ 15:00 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸Бугун соат 15:00 да Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг онлайн-ҳадис шарҳи суҳбатлари бошланади.
Онлайн-ҳадис шарҳи дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.
Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН СОАТ 15:00 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸Бугун соат 15:00 да Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг онлайн-ҳадис шарҳи суҳбатлари бошланади.
Онлайн-ҳадис шарҳи дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.
Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ОНЛАЙН_ҲАДИС #ШАРҲ@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ОНЛАЙН
ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БОШЛАНДИ
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқулов.

YouTube
ONLINE: Hadis sharhi (NIYAT, 10.09.20)
Jaloliddin domla Hamroqulov
#Бир_савол_сўрасам:
3. МАРҲУМ ОТА-ОНАМНИНГ РАСМЛАРИНИ РАМКАГА СОЛИБ ИЛИБ ҚЎЙСАМ БЎЛАДИ-МИ?
❓— Хонадонимизнинг деворларига раҳматли ота-онамнинг расмларини рамкага солиб илиб қўйганмиз. Яна баъзилар турли жониворларнинг расми туширилган тақвимларни осиб қўйишади. Лекин динимизда бу мумкин эмас, дейишади. Шу тўғри-ми?
✅ — Динимизда бу борада қайтариқлар бор. Шунингдек, мумкин бўлган истисно ҳолатлари ҳам мавжуд. Сурат бор жойга фаришталар кирмаслиги, суратга қараб намоз ўқиш мумкин эмаслиги, жонли нарсаларнинг суратини чизишдан қайтарилгани каби масалалар ҳадисларда баён қилинган.
Лекин ҳужжатлар, тарихий ҳолатларни забт қилиб қўйиш каби ҳолатлар учун бугунги кундаги фотосуратларни сақлаш ва фотосуратга тушиш жоиз ҳисобланади. Албатта, бунда меъёр ва мўътадилликни сақлаш лозим. Шунингдек, беҳаё ва ахлоқсизликка далолат қилувчи шаклда суратга тушиш, тушириш ёки уни сақлаш ҳам мутлақо ножоиз амал саналади.
Абу Талҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фаришталар сурат ва ит бор уйга кирмайдилар”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Уламолар ушбу ҳадислардаги “сурат” дан жонли ҳайвонлар ва инсонларни суратини қўл билан чизишни назарда тутилган, деб айтишган. Шунингдек, уйларда бўлган юқорида айтилган рухсат бўлган суратларни ҳам усти ёпиқ ҳолда сақлашлик мақсадга мувофиқ бўлади.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarЎзбекистон мусулмонлари идораси уламолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур ҳожи ака Аҳмедовга опаси Роҳилахон она Мамадалиеванинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат айласин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло раҳматли онахоннинг барча яқинларига сабру жамил ато қилиб, мусибатларига ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Абдуғофур ҳожи ака Аҳмедовга ва марҳума онахоннинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 114–115 ОЯТЛАР
وَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَٰجِدَ ٱللَّهِ أَن يُذۡكَرَ فِيهَا ٱسۡمُهُۥ وَسَعَىٰ فِي خَرَابِهَآۚ أُوْلَٰٓئِكَ مَا كَانَ لَهُمۡ أَن يَدۡخُلُوهَآ إِلَّا خَآئِفِينَۚ لَهُمۡ فِي ٱلدُّنۡيَا خِزۡيٞ وَلَهُمۡ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٞ١١٤
114. Аллоҳнинг масжидларида Унинг номи зикр қилинишидан қайтарадиган ва уларни хароб қилишга уринадиганлардан ҳам золимроғи борми? Бундайлар фақат қўрққан ҳолларидагина масжидларга киришлари керак эди. Уларга дунёда шармандалик, охиратда қаттиқ азоб бордир.
Насронийлар жангда яҳудийлар устидан ғолиб чиққанларида улардан ўч олиш учун ибодатхоналарини бузиб ташлашди. Инсонларга ўчакишиб, Аллоҳ таоло учун бино қилинган масжидларни бузиш ё одамларни масжиддаги ибодатлардан ман этиш жуда катта золимликдир. Калбийнинг ривоят қилишича, бу оят насроний Тотлис Румий ва сафдошлари ҳақида нозил бўлган. Улар Бани Исроил устига юриш қилиб, жангчиларини ўлдиришди, зурриётларини асир олишди, Тавротни ёқишди, Байтул-Мақдисни хароб этиб, у ерга ўликларни ташлашди. Қатода айтади: "Бу кимса Бухтунасир ва унинг шериклари эди. У яҳудларга қарши уруш очиб, Байтул-Мақдисни харобага айлантирди. Бу ишда унга Рум насоролари ёрдам беришди". Ато ривоятида Абдуллоҳ ибн Абоос бундай деган: "Бу оят Макка мушриклари ҳақида бўлиб, мусулмонларни Масжидул-Ҳаромда Аллоҳ таолони зикр этишдан тўсганлари хусусида нозил бўлгандир".
Мана шу воқеалардан кейин 1187 йили мусулмонлар қўшини Қуддуси шарифни эгаллаш учун ҳужум бошлаганида қўшин бошида Ислом тарихида энг ёрқин из қолдирган мусулмон саркардалардан бири Салоҳиддин турган эди. Ислом қўшинларига зафар ёр бўлганида эса улар Қуддуси шарифга “Аллоҳу акбар” такбирлари остида кириб келишди. Муқаддас шаҳар яна мусулмонлар қўлига ўтди. Ушбу воқеаларнинг ўзиёқ Салоҳиддиннинг номини “Қуддуси шариф халоскори” сифатида тарих саҳифаларига ёзиб қўйиш учун кифоя эди. Бироқ уни машҳур қилган нарса бугина эмас эди, балки шаҳарнинг насроний аҳолисига кўрсатган муносабатлари уни афсонага айлантирди. Салоҳиддин саксон саккиз йил олдин насронийларнинг мусулмонлар ва яҳудийларнинг қонини дарё қилиб оқизгани каби Қуддуси шариф кўчаларини қонга ботирмоқчи эмас эди. Бунинг ўрнига музаффар мусулмон аскарлари зудлик билан шаҳарни босиб кетган нажас ва нопокликлардан тозалашга тушишди. Буюк Ислом саркардаси қасосни тақиқлади, бунинг шарофати билан юз мингдан ошиқ насронийнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Муқаддас шаҳардаги насронийларнинг муқаддас ибодатхоналарини зиёрат қилишга рухсат бериб қўйилди. Ҳолбуки, салибчилар шаҳарни босиб олганидан кейин мусулмон ва яҳудийларнинг шаҳарга киришини тақиқлаб қўйган эди. Тарих ҳанузгача Салоҳиддиннинг буюк одамийлиги, бағрикенглиги, ўзга дин вакилларига меҳр-шафқати борасида таажжуб ва ҳайратда қолиб келяпти. Ваҳоланки, салибчилар мусулмонлар ва яҳудийларни аёвсиз қатлиом қилгани ҳолда нега Салоҳиддин етакчилигидаги мусулмон аскарлар бирор кишидан қасос олмади, бировнинг қонини ноҳақ тўкмади? Бу саволга Салоҳиддин Айюбийнинг Қуддусдаги оламшумул ишлари энг яхши жавоб бўла олади...ᅠ

وَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَٰجِدَ ٱللَّهِ أَن يُذۡكَرَ فِيهَا ٱسۡمُهُۥ وَسَعَىٰ فِي خَرَابِهَآۚ أُوْلَٰٓئِكَ مَا كَانَ لَهُمۡ أَن يَدۡخُلُوهَا...
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло Жума кунини барчамизга муборак қилсин!
🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#Жума кунининг фазилатлари
1. Дуолар қабул бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар етказилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
3. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.
4. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.
5. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди”, дейилган.
6. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

ЎМИ Матбуот хизмати