Muslim.uz
99.6K subscribers
18.6K photos
5.25K videos
114 files
17K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
#ОНЛАЙН
🕌 ЖУМА НАМОЗИ ОНЛАЙН УЗАТИЛАДИ

🔸Бугун, 11 сентябрь куни Muslim TV жамоаси томонидан Тошкент шаҳри “Ҳазрати Али” жоме масжидидаги жума намози, мавъизаси интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали узатилади. Ушбу жоме масжид имом-хатиби, фазилатли олим Салоҳиддин домла Шариповнинг жума суҳбатларидан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз.

Айни дамда мўмин-мусулмонларимиз жомеларга жума намозини адо этиш учун ошиқишмоқда, имом-домлаларнинг файзли суҳбатлари ва хушовоз қориларнинг тиловатларидан бахраманд бўлишади.

❗️ Барча жомеларда белгиланган карантин қоидалари асосида жамоатни қабул қилишга тайёргарлик ишлари олиб борилди. Биноларни тозалаш, дезинфекция ишлари, ижтимоий масофа сақлаш учун махсус белгилар ва бошқа зарурий чоралар кўрилди. Ўз навбатида мўмин-мусулмонлардан ҳам карантин қоидаларига риоя этиш, айниқса, тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлашга алоҳида эътибор қаратишни илтимос қиламиз.

🌙 Тошкент шаҳри “Ҳазрати Али” жоме масжидидаги жума намози ва мавъизасини қуйидаги линклар орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Youtube
: MuslimTV
Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ОНЛАЙН #ЖУМА #МАВЪИЗА
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ОНЛАЙН
🕌 ЖУМА НАМОЗИ МАВЪИЗАСИ:
ЕТИМЛАРГА ҒАМХЎРЛИК – УЛКАН САВОБ

Тошкент шаҳри “Ҳазрати Али” жоме масжиди имом-хатиби, фазилатли олим Салоҳиддин домла Шарипов

Youtube
: MuslimTV
Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ОНЛАЙН #ЖУМА #МАВЪИЗА
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЙТИЛГАН (ЁЗИЛГАН) ГАП – ОТИЛГАН ЎҚ!
Ҳушимиз борида кўзимизни очайлик!
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22642

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
32-мўжиза: Экилган қирқта хурмо кўчати ўша йили ҳосилга кирди, ҳар бирининг экилган йилида ҳосилга кириши мўъжизадир

1 дан 32 гача бўлган қисмлар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Расулуллоҳ_(с.а.в)_мўъжизалари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸ХУШХАБАР: ХАЛҚИМИЗГА ЯНА БИР ЯНГИ МАСЖИД МУБОРАК БЎЛСИН!
Маълумот учун, “Усмон Зуннурайн” масжидининг очилиши билан Намангандаги масжидлар сони 188 тага, Республикамиздаги масжидлар сони эса 2074 тага етди...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22643

🔸КАВКАЗ МУСУЛМОНЛАР ИДОРАСИ РАҲБАРИ НОБЕЛЬ МУКОФОТИГА НОМЗОДИ ҚЎЙИЛДИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/22645

🔸ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ HI-TECH УСУЛИДА ҚУРИЛАЁТГАН МАСЖИД
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22639

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarw
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 116–119 ОЯТЛАР

وَقَالُواْ ٱتَّخَذَ ٱللَّهُ وَلَدٗاۗ سُبۡحَٰنَهُۥۖ بَل لَّهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ كُلّٞ لَّهُۥ قَٰنِتُونَ١١٦

116. "Аллоҳнинг фарзанди бор", дейишади. Аллоҳ бундан покдир! Осмонлару Ердаги ҳамма нарса Унинг мулкидир, ҳамма Унга бўйсунувчидир.

Яҳудийлар "Узайр – Аллоҳнинг ўғли", дейишди. Насронийлар эса: "Исо Масиҳ – Аллоҳнинг ўғли", дейишди. Араб мушриклари: "Фаришталар Аллоҳнинг қизларидир", дейишди. Аллоҳ таоло ана шундай адашганлар ҳақида юқоридаги оятни нозил қилди. Аллоҳ таоло туғмаган, туғдирмаган ва туғилмагандир, У бундай айбу нуқсонлардан покдир! Осмонлару Ердаги, улар орасидаги ҳамма нарсани Ўзи яратган, ҳамма нарса Унинг Ўзиники, борлиқ ва коинотдаги ҳамма нарса Унга бўйсунади. Шундай бўлгач, Унинг ҳеч қандай фарзандга эҳтиёжи йўқ! Аллоҳ таолога фарзанд нисбат берувчилар фақат қаттиқ адашишади. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Аллоҳ таоло бундай дейди: "Одам боласи Менга туҳмат қилди, у бундай қилмаслиги лозим эди. (Одам боласи) Мени ҳақорат қилди, у бундай қилмаслиги лозим эди. Аммо Менга туҳмат қилгани хусусига келсак, у илгариги ҳолимга қайтара олмайди, деб таъкидлайди. Аммо Мени ҳақорат қилгани хусусига келсак, "Аллоҳ таолонинг боласи бор, У Ўзига жуфт ва бола қила олади", дейди" (Бухорий ривояти)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚАБРИСТОНГА ҚЎШНИ МАСЖИДДА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

507-CАВОЛ: Масжидимиз уч томонидан қабристон билан ўралган. Баъзи танишларим қабристон ичида жойлашган масжидда намоз ўқиб бўлмайди, деб жамоат намозига, масжидга чиқишмайди. Уларни шу ишлари тўғрими? Қабристонга қўшни масжидда намоз ўқиб бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар масжид деворлар билан ўралган ёки бошқа бирор тўсиқ бўлиб қабристон ташқарида қолган бўлса, намоз ўқиш макруҳ бўлмайди. Бу ҳолатда бемалол намоз ўқиш мумкин. Аммо ўртада бирор тўсиқ бўлмаса намоз ўқиш макруҳ бўлади. Бу ҳақида мўтабар фиқҳ китобларимизда шундай дейилади:

ولا بأس بالصلاة فيها إذا كان فيها موضع أعد للصلاة وليس فيه قبر ولا نجاسة

“Агар қабристонда намоз учун жой тайёрланган бўлиб у жойда қабр ҳам нажосат ҳам бўлмаса, намоз ўқишнинг бирор зарари йўқдир” (“Роддул муҳтор” китоби).

وتكلموا ايضا في معنى الكراهة الى القبر، قال بعضهم: لان فيه تشبها باليهود، وقال بعضهم: لان في المقبرة عظام الموتى، وعظام الموتى انجاس وارجاس هذا كله اذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع حايط او سترة، اما اذا كان لا يكره، ويصير الحايط فاصلا، واذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع سترة، فانما يكره استقبال هذه المواضع في مسجد الجماعات
яъни: “Уламолар қабрга қараб намоз ўқиш макруҳлиги тўғрисида сўз юритиб, баъзилари: “Макруҳлик сабаби бу ишда яҳудийларга ўхшашлик бор”, деганлар. Баъзилари” “Қабристонда маййитлар суяги бор бўлиб, улар нопок ва нажосатдир”, деганлар. Уламолар айтган бу макруҳлик – намоз ўқиётган билан қабристон ўртасида девор ёки бирор тўсиқ бўлмаган ҳолатда бўлади. Агар девор ёки тўсиқ бўлса, намоз ўқиш макруҳ эмас. Девор ажратувчи бўлади. Агар намоз ўқувчи билан қабрлар ўртасида бирор тўсиқ бўлмаса, жамоат масжидларида қабр тарафга юзланиш макруҳ бўлади” (“Ал-Муҳийт ал-Бурҳоний” китоби).

Замондош олимларимиз томонидан ёзилган мўътабр манбаларда ҳам ушбу масалага қуйидагича хулоса қилинган:

قال الحنفية: تكره الصلاة في المقبرة إذا كان القبر بين يدي المصلي، بحيث لو صلى خاشعاً وقع بصره عليه. أما إذا كان خلفه أو فوقه أو تحته فلا كراهة على التحقيق، كما لا كراهة في الموضع المعد للصلاة بلا نجاسة ولا قذر

Ҳанафийлар: “Қабристонда агар қабр намоз ўқиётган киши олдида бўлиб, намозхон хушу билан намоз ўқиётганида (яъни, кўзи сажда жойига қараганда ҳам) кўзи қабрга тушадиган даражада бўлса (яъни бирор тўсиқ бўлмаса), намоз ўқиш макруҳ ҳисобланади”. Агар қабр намозхоннинг тепаси, усти ёки остида бўлса, бу ҳолда кароҳият йўқдир. Бу худди нажосат ва нопок нарсалардан холи, намоз учун тайёрлаб қўйилган жойда намоз ўқиш макруҳ бўлмагани кабидир”, деганлар. (“Ал-фиқҳул исламий ва адиллатуҳу” ва “Ал-фиқҳу алал мазаҳибил арбаъа” китоблари).

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қабристонга қўшни масжидларда намоз ўқиш жоиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари бунга энг катта далилдир. Чунки ушбу масжид ҳам қадимдан "Бақиъ" қабристони билан ёнма-ён жойлашган. Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак қабрлари ҳам масжид билан туташ. Шунга қарамай ҳозирга қадар бирорта уламо "Масжиди Набавий"да намоз ўқиб бўлмайди, деган даъвони қилгани йўқ. Қолаверса, шариатимизда қабристон атрофига масжид қуришдан қайтармаган. Балки, қабрни улуғлаб унга сажда қилишдан қайтарилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Imomi A'zamning javobi
mp3muslim.uz
Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг жавоблари
(Аудио)


ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Forwarded from Hidoyat.uz
“Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари ва “Ислом нури” газетасига обуна бўлишга шошилинг!

Ушбу нашрларни ўқиганда юртимиз ва дунё мусулмонлари ҳаёти билан танишиш баробарида илм ҳам ўрганасиз. Шунингдек, юртимиздаги энг кўп ададда нашр этиладиган “Ҳидоят” журнали ва салмоқли ададларда чоп этилувчи “Мўминалар” журнали ва “Ислом нури” газетаси сизнинг ҳамфикрларингиз сонини ҳам орттиради.
Сиз ушбу мўътабар нашрларда ўз ижодингиз билан қатнашиш имконига ҳам эгасиз. Сизнинг ижодингиз “Газетхон илҳоми”, “Мактубларда манзаралар” ва бошқа мавзуга мос рукнлар остида эълон қилинади.

Мазкур нашрларда эълон қилинган энг яхши материаллар учун, ушбу нашрларга энг кўп обуна ташкил қилувчилар учун қимматбаҳо совринлар ҳам берилади. Шунингдек, ижодкорлар, имом-хатиблар, имом ноиблари ва отинойилар учун “Ижодий ишлар танлови” ҳам эълон қилиб борилади.

Обуна бўлинг: газета, журнал ўқиб илмингизни бойитинг ва нашриёт совринларига эга бўлинг!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
АЛЛОҲНИНГ ДЎСТИГА ДУШМАНЛИК ҚИЛМАНГ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уламолар Аллоҳ таолонинг наздида қандай мавқега эга эканини биласизми? Мажлиси диннинг ислоҳи, жасаднинг зийнати, ўзлари эса «пайғамбарларнинг меросхўрлари» бўлган уламолар билан муомала қилишда уларнинг мавқеларини билишимиз ўта аҳамиятлидир.

Аллоҳ таоло мўминларни ва шаръий илм соҳиблари бўлган уламоларни олий даражаларга кўтариши ҳақида башорат бериб бундай деган:

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларнинг ва илм берилганларнинг даражаларини кўтарадир» (Мужодала сураси, 11-оят).

Уламоларга эҳтиром кўрсатиш – Аллоҳнинг китоби ва расулининг суннатидан иборат шаръий илмларга нисбатан эҳтиром кўрсатишдир. Шу сабабли уламоларни ҳурмат қилиш вожиб бўлади:

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кексаларимизни улуғламаган, кичикларимизга раҳм қилмаган ва олимимизнинг ҳаққини билмаган кимса умматимдан эмасдир», дедилар» (Аҳмад ривояти)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам:
4. ВАФОТ ЭТГАН ОНАМНИНГ КИЙИМЛАРИНИ ОЛИБ ҚЎЙСАМ БЎЛАДИ-МИ?

— Яқинда онамиз бандаликни бажо келтирдилар. Таъзия кунлари онамизнинг кийим-кечаклари қариндош ва қўшни аёлларга тарқатилди. Бир жуфт кийимларини эсдалик учун қолдиргандик. Эшитишимизча, бундай қилиш тўғри эмас экан. Шу ҳақида бирор маслаҳат берсангизлар, илтимос.

— Динимизда мерос деб аталган улкан ҳукмлар тўплами мавжуд бўлиб, унинг баёнини Аллоҳ таоло Қуръони каримда алоҳида зикр қилган ва тақсимотни Ўзи белгилаган. Мерос оятининг нозил бўлишига ушбу воқеа сабаб бўлган эди. Саъд ибн Робеънинг хотини Саъддан бўлган икки қизини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келтириб:

“Эй Аллоҳнинг Расули, манави иккови Саъд ибн Робеънинг қизлари, оталари сиз билан Уҳудда (иштирок этиб) шаҳид бўлди. Энди бўлса амакилари уларнинг молларини олиб қўйди. Уларга ҳеч қандай мол қолдирмади. Икковларининг моли бўлмаса, биров никоҳига ҳам олмайди”, деди.

“Бу ҳақда Аллоҳ Ўзи ҳукм чиқаради”, дедилар у зот. Шунда: “Аллоҳ сизларга фарзандларингиз ҳақида васият этиб...” ояти – мерос ояти нозил бўлди. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг амакисига одам юбориб: “Саъднинг икки қизига учдан иккисини, уларнинг онасига саккиздан бирини бер, қолгани эса сенга бўлади”, дедилар.

Айнан ушбу воқеа мерос оятларининг нозил бўлишига сабаб бўлган эди.

Вафот қилган кишининг қолдирган нарсалари меросхўрларнинг ҳаққи ҳисобланади, уни ноҳақ йўл билан олиш ёки тақсимлаш мутлақо жоиз эмас. Магар ўша мерос эгалари бўлган кишилар ўзаро рози бўлишса, олиш жоиздир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ҳеч бирингиз биродарингизнинг нарсасини ҳазиллашиб ҳам, жиддий маънода ҳам олмангиз. Сизлардан бирингиз ҳатто ўз биродарининг таёғини олган бўлса ҳам, қайтариб берсин”. Валлоҳу аълам.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 120–121 ОЯТЛАР

وَلَن تَرۡضَىٰ عَنكَ ٱلۡيَهُودُ وَلَا ٱلنَّصَٰرَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمۡۗ قُلۡ إِنَّ هُدَى ٱللَّهِ هُوَ ٱلۡهُدَىٰۗ وَلَئِنِ ٱتَّبَعۡتَ أَهۡوَآءَهُم بَعۡدَ ٱلَّذِي جَآءَكَ مِنَ ٱلۡعِلۡمِ مَا لَكَ مِنَ ٱللَّهِ مِن وَلِيّٖ وَلَا نَصِيرٍ١٢٠

120. Яҳудийлар ва насронийлар динларига кирмагунингизча асло сиздан рози бўлишмайди. "Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқийдир!", денг. Қасамки, агар сизга ҳужжат келганидан кейин ҳам уларнинг хоҳишларига кўнсангиз, Аллоҳ тарафидан дўст ҳам, ёрдам берувчи ҳам бўлмайди.

Яъни, эй Пайғамбар, сиз яҳудий ва насронийларнинг динингизга осонгина киришларидан умид қилманг, аксинча уларнинг динига кирмагунингизгача асло сиздан рози бўлишмайди. Бордию уларнинг хоҳишларига кўнгудай бўлсангиз, Аллоҳ ўз ҳолингизга ташлаб қўяди, сизга ҳеч қандай ёрдам бермайди. Муфассирлар бундай дейишади: “Яҳудий ва насронийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яраш-сулҳ битими тузишни сўрашди. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар билан муроса қилиб муҳлат берсалар, у кишига эргашишларини, кўрсатмаларига мувофиқ яшашларини билдиришди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бундай дейди: "Бу оят қибла ҳақидадир. Мадина яҳудийлари ва Нажрон насоролари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уларнинг қибласига қараб намоз ўқишларидан фахрланишарди. Аллоҳ қиблани Каъба тарафга ўзгартиргач, бу уларга оғир ботди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари бирор нарсада бўлсин, динларига мос келишидан умид узишди. Шунда Аллоҳ мазкур оятни нозил қилди"...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸ИМОМ НОИБ “ИМОМ БУХОРИЙ ҲАЁТИ” КИТОБИНИ ТАРЖИМА ҚИЛДИ
Юртимиздан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби жаҳонга донғи кетган буюк алломалар етишиб чиққан. Ушбу китобда улуғ муҳаддис Имом Бухорий ҳақида сўз боради...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22650

🔸ТОШКЕНТ ТУМАНИДАГИ «ҲАЗРАТИ БИЛОЛ» ЖОМЕ МАСЖИДИ ҚАЙТАДАН ҚУРИЛИБ, ИЛК ЖУМА НАМОЗИ АДО ЭТИЛДИ
Ушбу масжиднинг қурилиш ишлари 2018 йилнинг ёз фаслида бошланган бўлиб, ҳозирда янги қурилган масжид 1050 нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира олади.
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22651

🔸ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН АРАБ ДАВЛАТЛАРИ $1,6 МЛРД ҚИЙМАТДАГИ 60 ДАН ЗИЁД ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРМОҚДА
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22649

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Мадрасаларда қабул имтиҳонларини ўтказиш кунлар белгиланди
https://muslim.uz/index.php/qabul/item/22655

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ФАРЗАНДИМИЗ ВАЛАДИЗИНО ЭМАСМИ?
#ҳалол_ҳаром

508-CАВОЛ: Тўйдан аввал аёлим билан зино қилиб юрганман. Фарзандимиз тўйдан кейин туғилган. Ўша фарзандимиз бизга ҳалолми? Баъзилар валадизино деяпти?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало шуни яхши билиш керакки, никоҳдан олдин қиз ва йигит гарчи унаштириб қўйилган бўлсада бир бирларига номаҳрам ҳисобланади. Улар бир бирлари билан холи қолиши, учрашиб юриши, зарурат бўлмаса, телефон орқали бўлсада гаплашиб юриши мутлақо ножоиз иш. Бундай ишларга тавба қилиш, истиғфор айтиш лозим бўлади.
Боланинг ҳалол-ҳароми бўлмайди, балки уни дунёга келтирганлар ҳалол ёки ҳаром иш қилган бўлишади. Болада айб йўқ, ҳамма касофат унинг катта маъсият иш қилган ота-онасида!
Саволнинг жавобига келсак, агар бир киши никоҳдан олдин унаштириб қўйилган қиз билан зино қилган бўлса ва никоҳдан олти ой ўтиб бола туғилса унда бу боланинг насаби шу эрдан собит бўлади. Яъни никоҳсиз бўлган яқинлик зино, гуноҳи кабира бўлсада, лекин туғилган бола валади зино дейилмайди. Аммо олти ой ўтмасдан аввал туғилса, боланинг насаби мазкур эрдан собит бўлмайди ва бу бола зинодан туғилган, дейилади. Шундай бўлсада мазкур эр туғилган болани ўзидан эканига иқрор бўлса, боланинг насабини унга нисбат бериш мумкин бўлади. Бу ҳақда “Дуррул Мухтор” китобида шундай дейилади: “Ўзаро зино қилган эркак ва аёл кейинчалик никоҳланса, бирор муддат кутмасдан жинсий яқинлик қилишлари ҳалол бўлади. Туғилган бола ўша эрдан ҳисобланиб, унинг нафақаси мазкур эрнинг зиммасига лозимдир” (3-жуз, 49-бет). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
081 La'nat uchun yuborilmagan
mp3muslim.uz
Лаънат учун юборилмаганман
(Аудио)

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:

№81

ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Минг оилага қувонч бағишлайлик!" лойиҳаси
Сузук ота масжиди (5-қисм)

Тошкент шаҳар филиали
🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱

➡️ https://telegra.ph/Vaқf-fondi---halқ-fondi-09-05

Электрон тўлов тизимлар орқали ҳиссамизни қўшайлик:
https://vaqf.uz/uz/promote/index

Пластик: https://payme.uz/5e92df09672f9f519499a2c0
🌱🌱🌱🌱🌱🌱🌱
@VAQFUZ@VAQFUZB@VAQFGURUH@MUSLIMUZPORTAL
Ошиқу орифлар. АҲМАД ИБН ҲАДРAВИЙ

➡️ https://hidoyat.uz/48723

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 122–123 ОЯТЛАР

يَٰبَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ ٱذۡكُرُواْ نِعۡمَتِيَ ٱلَّتِيٓ أَنۡعَمۡتُ عَلَيۡكُمۡ وَأَنِّي فَضَّلۡتُكُمۡ عَلَى ٱلۡعَٰلَمِينَ١٢٢

122. Эй Бани Исроил, сизларга инъом қилган неъматларимни ва сизларни оламлар узра афзал қилиб қўйганимни эсланглар.

Ушбу суранинг 47-оятида ҳам Аллоҳ таоло Бани Исроилга шу сўзлар билан хитоб қилган эди. Энди яна мазкур хитоб такрорланмоқда. Дарҳақиқат, Аллоҳ таолонинг Исроил авлодларига кўрсатган марҳамати, ато этган неъматлари ва яхшиликларининг чеки-чегараси йўқ. Аллоҳ бу қавмни барча оламлар узра фазилатли қилиб қўйди, уларга имон, илм, солиҳ амаллар каби сифатларни ато этди, улардан пайғамбарлар, одил подшоҳлар чиқарди, осмондан турли неъматлар, ширинликлар туширди. Мусо алайҳиссалом даврида уларнинг аждодлари замонасининг энг азиз, мукаррам кишилари бўлди, Парвардигор уларни Фиръавн ва унинг аъёнлари зулмидан халос қилди, уларнинг жуда кўп осийликларини кечирди, гуноҳ ва жиноятларини авф этиб, устларига тоғни қулатмади. Аллоҳ таоло Фиръавн ва унинг аскарларини ғарқ этиб, Бани Исроилни душманнинг зулми, жабр-ситамларидан озод қилди ҳамда уларга берилган барча маънавий ва моддий неъматларини эслатди. Ана шу неъматларнинг биринчиси, уни ортидан таъқиб қилиб келаётган душманлари Фиръавннинг лашкарларини кўз ўнгиларида сувга чўктириб юборди, уларнинг зулмидан қутқариб, нажот берди. Иккинчиси, улар билан Тур тоғининг ўнг томонида ваъдалашди. Яъни уларни ҳидоятга бошловчи, ҳолларини ислоҳ қилувчи Китоб – Тавротни бериш учун пайғамбари Мусо билан ўша муқаддас маконда ваъдалашди. Миср билан Фаластиннинг ўртасида жойлашган Тур тоғининг ўнг томонида Мусо алайҳиссалом билан мулоқот бўлиши, диний ишларга аҳамият берилиши, Аллоҳнинг у зот билан роз айтиши ва Таврот нозил қилиниши Бани Исроил учун катта неъмат эди. Учинчи неъмат уларга осмондан “манна” деган ширинлик ва “салво”, яъни пишган бедана гўштини туширди. Аллоҳ таоло уларга яна бир қанча бошқа неъматларни ҳам ато этган...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
📝 МАДРАСАЛАРДА ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ КУНЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Пандемия шароитида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020-2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонларини очиқ майдонларда ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларида қабул имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилиши белгиланган бўлиб, қуйидаги ҳудудлардаги очиқ майдонларда ўтказилади:

🔸 “МУҲАММАД АЛ-БЕРУНИЙ” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун “Турон” марказий стадиони – Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри;

🔸 “САЙЙИД МУҲЙИДДИН МАХДУМ” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби асосий стадиони 1А-биносида – Андижон шаҳар, 3-кичик даҳа, Машраб кўчаси;

🔸 “ҲИДОЯ” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Навбаҳор-умид стадиони – Наманган шаҳри, 5-кичик туман;

🔸 “ХОЖА БУХОРИЙ” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун “Насаф” футбол клуби машғулотлар майдони – Қарши шаҳар, Мустақиллик шоҳ кўчаси 5-уй;

🔸 “МИР АРАБ” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Бухоро спорт мажмуаси стадиони – Бухоро шаҳар, Иброҳим Мўминов кўчаси 9-уй, “Дилкушо” теннис стадиони – Бухоро шаҳар, Ислом Каримов кўчаси 24-уй;

🔸 “ЖЎЙБОРИ КАЛОН” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Бухоро спорт мажмуаси стадиони – Бухоро шаҳар, Иброҳим Мўминов кўчаси 9-уй, “Дилкушо” теннис стадиони – Бухоро шаҳар, Ислом Каримов кўчаси 24-уй;

🔸“ФАХРИДДИН АР-РОЗИЙ”ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Хоразм спорт мажмуаси – Урганч шаҳар, Байналмилал кўчаси 18-уй;

🔸“ИМОМ ТЕРМИЗИЙ” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун “Сурхон” спорт мажмуаси захира футбол майдони – Термиз шаҳри, А.Навоий кўчаси, 43-Б уй;

❗️ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жойлашган таълим муассасалари бўйича тест синовлари 2020 йил 16 сентябрь куни соат 17:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларга соат 15:30 да паспорт ва ДТМ рухсатномаси билан келишлари талаб этилади.

__________________________
🔸 “КЎКАЛДОШ”ва “ХАДИЧАИ КУБРО” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун Тошкент шаҳар, Талабалар шаҳарчаси - Мўлжал Беруний метроси чиқиш жойи.

❗️Мазкур таълим муассасалари бўйича тест синовлари 2020 йил, 17 сентябрь куни 1-смена бўйича соат 08:00 да, 2-смена бўйича 17:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларга соат 1-смена бўйича соат 06:00 да, 2-смена бўйича 15:00 да паспорт ва ДТМ рухсатномаси билан келишлари талаб этилади. Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжатлардан бири бўлмаган тақдирда, абитуриент тест синовларига киритилмайди. Шунингдек, абитуриентнинг қайси сменада тест синовлари топшириши ДТМ рухсатномасида кўрсатиб ўтилган.

🔹 Абитуриентлар карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда тест синовларига киритилади:

- дизенфекция тоннелидан ўтказилади;
- тана ҳарорати масофадан ўлчаш қурилмаси орқали ўлчанади;
- тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминланади.

❗️ ДТМ рухсатномасини қай тартибда олиш бўйича қўшимча маълумот берилади.❗️

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar