Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.04K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри "Абдуллоҳ ибн Аббос" жоме масжиди имом-хатиби Абдураҳмон домла Давроновнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. Абдураҳмон домла қарийб 30 йил мобайнида турли вазифаларда дин ва халқ хизматида бўлди. Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳум олимнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Раҳматли домламизнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 111–112 ОЯТЛАР

وَقَالُواْ لَن يَدۡخُلَ ٱلۡجَنَّةَ إِلَّا مَن كَانَ هُودًا أَوۡ نَصَٰرَىٰۗ تِلۡكَ أَمَانِيُّهُمۡۗ قُلۡ هَاتُواْ بُرۡهَٰنَكُمۡ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ١١١

111. Улар: "Яҳудий ва насронийлардан бошқа ҳеч ким жаннатга кирмайди", дейишади. Бу уларнинг хом хаёлларидир. (Эй Муҳаммад): "Агар ростгўй бўлсанглар, ҳужжатингизни келтиринглар", денг.

Ислом дини эътиқод борасида ҳамма нарсани тасдиқлайверадиган, далил-ҳужжатларсиз ишонаверадиган хурофотчиларни ҳам, ҳис ортидаги барча нарсани инкор этадиган, фитрат овозига, ақл нидосига ва мўъжиза даъватига қулоқ солмайдиган моддапарастларни баравар рад этади. Ислом чин имонга, асл эътиқодга чақиради, лекин қатъий далил ёки ишончли ҳужжат бўлсагина. У бундан бошқасини рад этади ва хурофот деб ҳисоблайди. "Агар ростгўй бўлсанглар, ҳужжат келтиринглар" Исломнинг шиоридир. Ислом қалблардаги фитрат овозини бўғиб, бошлардаги ақл мантиғини тан олмай илоҳни инкор этган динсизларни ҳам, "илоҳ"ларининг саноғи бўлмаган, ҳатто қўй-сигирларга сиғинадиган, санаму тошларга ибодат этадиган бутпарастларни баравар қоралайди. Ислом шериксиз, туғмаган ва туғилмаган, ягона Илоҳга имон келтиришга чақиради...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Rasululloh SAV ning meroslari
mp3muslim.uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мерослари тарқатилмоқда

#Аудио #Расулуллоҳ
ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам:
ТАҲОРАТ ГУНОҲЛАРНИ КЕТКАЗАДИ-МИ?

— “Мусулмон банда таҳорат олганида тана аъзолари покланишидан ташқари гуноҳлари ҳам кечирилади”, деб эшитганмиз. Бунга далил бўлувчи ҳадислар бор-ми?

— Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таҳоратни мукаммал адо этса, гуноҳлари танасидан, ҳатто тирноқлари остидан чиқиб кетади”, деганлар (Имом Муслим, Имом Насоий, Имом Аҳмад, Имом Табароний, Имом Байҳақий ривояти).

Одатда, очиқ аъзолардаги кирлар ёпиқ турган ёки тирноқ остида йиғилган кирларга нисбатан осон покланади. Тирноқ остидаги кирларни тозалаш учун алоҳида эътибор талаб этилади. Бу ерда банда тирноғи остидаги гуноҳлар ҳам кечирилиши айтилмоқда. Бу эса таҳорат сабабидан Аллоҳ ва банда ўртасидаги кичик гуноҳларнинг биронтаси ҳам қолмай кечирилишига далолат қилади.

Абу Умома розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Агар мусулмон банда таҳорат қилса, гуноҳлари қулоғидан, кўзидан, икки қўлидан, икки оёғидан чиқиб кетади. Агар ўтирса, гуноҳлари кечирилган ҳолда ўтиради” (Имом Аҳмад, Имом Табароний “Авсат”да ва Имом Байҳақий ривояти).

Банда таҳоратини рисоладагидек бажарса, қулоғи, кўзи, қўли ва оёғи содир этган гуноҳлари кечирилади. Агар у таҳорат қилиб бўлса, биронта ҳам гуноҳи қолмайди.

Абдуллоҳ Сунобиҳий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Агар мўмин банда таҳорат қилиб, оғзини чайса, оғзидан гуноҳлари чиқиб кетади. Агар бурнига сув олиб қоқса, бурнидан гуноҳлари чиқиб кетади. Агар юзини ювса, юзидан, ҳатто икки кўзининг четидан гуноҳлари чиқиб кетади. Агар икки қўлини ювса, қўлидан, ҳатто қўлининг тирноқлари тагидан гуноҳлари чиқиб кетади. Агар бошига масҳ тортса, бошидан, ҳатто икки қулоғидан гуноҳлари чиқиб кетади. Агар икки оёғини ювса, оёғидан, ҳатто оёғининг тирноқлари остидан гуноҳлари чиқиб кетади. Сўнгра масжидга бориши, (ўқиган) намози унга қўшимча (савоб) бўлади” (Имом Насоий, Имом Ибн Можа, Имом Молик, Имом Аҳмад, Имом Ҳоким ривояти).

Маълумки, таҳорат билан намоз банда гуноҳларига каффорат бўлади. Агар таҳоратни мукаммал қилиб, хушу билан намоз ўқилса, бу намоз орқали банда кўп ажрларга эришади.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МАҲМУД ХАЛИЛ ҲУСОРИЙ

Миср ва Сурия Ислом оламида Қуръони каримни қироатини энг яхши ва хуш овоз билан ўқийдиган қорилар юртлари сифатида машҳурдир. Айниқса, Абдулбосит Абдуссомад, Муҳаммад Сиддиқ Миншавий, Мустафо Исмоил, Али Банно каби Қуръон ҳофизларининг шуҳрати оламга кенг ёйилган. Улар орасида устоз қорилардан, Қуръони карим ҳофизи ва ҳомили Маҳмуд Халил Ҳусорий алоҳида ўрин тутади.

Фазилатли шайх Маҳмуд Халил Ҳусорий ҳижрий сана бўйича 1335-йили Зулҳижжа ойида мелодий 1917 йили сентябр ойининг 17-кунида Мисрнинг ғарбий вилояти Тонтонинг маркази Шуброн намлаҳ қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси бўйра тайёрлаб сотарди. Бўйрани арабчада “ҳасир”дейишади. Шунинг учун у кейинчалик “Ҳусорий” тахаллуси билан машҳур бўлди. Маҳмуднинг болалик ва ёшлик даври отасига тирикчилик ишларида ёрдам бериш билан кечди. Орада Қуръони каримни ҳифз этишни бошлади ва саккиз ёшидаёқ ёд олди. Ўша даврнинг машҳур Қуърон ҳофизи Иброҳим Саломдан сабоқ олди. Тенгдошлари Мустафо Исмоил ва Маҳмуд Али Баннолар билан мусобақалашиб Қуръонни ўрганишди ва тадқиқ қилишди.

Қуръони каримни тажвид қоидаларига биноан мукаммал қилиб, хуш овоз билан тиловат қилиши Маҳмуд Халил Ҳусорийни бутун мамлакатга машҳур қилиб юборди. У мелодий 1944 йили ҳижрий 1364 йили Миср радиоси ташкил этган қорилар таловида икки юз нафар қори ичида биринчи ўринни эгаллади ва жаҳоннинг энг кучли қориларидан бири эканини исботлади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Олисларга_саёҳат: Швецияда ислом

Швеция Скандинавия ярим оролининг шарқий қисмида жойлашган.
Ғарбда Норвегия, шимол ва шимоли-шарқда Финляндия, шарқда Ботник бўғози ва Балтика денгизи, жануби-ғарбда Каттегат суви қуйиладиган жой билан чегарадош. 2009 йил Швеция аҳолисининг сони 9.3 миллион кишига етди. Ушбу мамлакат майдони жиҳатидан ғарбий Европада учинчи ўринни эгаллайди[1]. Швеция парламентар демократик кўринишдаги конституционал монархия давлати. У энг ривожланган ва тараққий этган Европа давлатларидан ҳисобланади. Халқаро кўрсаткичларда мамлакат юқори ўринларни забт этиб келмоқда. Жумладан, аҳолининг турмуш даражаси, уларнинг узоқ умр кўриши, фуқаролар тенг хуқуқлиги, тинчлик-тотувлик даражаси бўйича бир қатор демократик институтлар томонидан юқори баҳоланган.

Швеция Европа мамлакатлари ичида аҳолиси камлиги билан эътиборга олинади. Шимолий қисмида Лаб жамоаси яшайди, бу қисм аҳолиси кам. У Швеция территориясининг ярмидан кўпини ўз ичига олгани билан, аҳолиси Швеция аҳолисининг умумий сонидан 20 фоизини ташкил қилади. Жанубий қисми эса анча зич бўлиб, аҳолининг 80 фоизи шу тарафда яшайди. Лаб аҳолисининг сони 13 мингга етади. Шунингдек, асли финляндиялик ярим млн. киши, озчиликни ташкил этувчи мусулмонлар: турк, араб, югослав, покистонлик муҳожирлар бор...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИСЛОМ ШАРИАТИ ҚОНУНЧИЛИГИ МАНБАЛАРИ

1
-Китоб: Бу – Қуръон бўлиб, у бебаҳо хазина, дин асоси, мусулмон миллати суянчиғидир. Аллоҳ таоло Қуръонда ҳамма нарсанинг илмини жамлаган, тўғри йўлдан эгри йўлни ажратиб берган. У ҳикмат чашмаси, рисолат ҳужжати, қўз ҳамда қалб нуридир. Уни яхши билган олим шаксиз шариатни мукаммал билибди. Аллоҳ таоло:

وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ

яъни: “Сизга ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун башорат бўлган Китоб (Қуръон)ни нозил қилдик” (Наҳл сураси, 89-оят), деган. Бошқа бир оятда:

مَا فَرَّطْنَا فِي الْكِتَابِ مِنْ شَيْءٍ

яъни: “Китобда бирор нарсани (ёзмасдан) қолдирмаганмиз” (Анъом сураси, 38-оят), деган.

Шунингдек, ҳадисда: “Ҳақиқатан, бу Қуръон Аллоҳнинг метин арқони, ёрқин нур, фойдали шифо, уни тутган киши адашмайди, унга эргашган киши нажот топади”, дейилган...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Биринчи мақола | Иккинчи мақола
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 113 ОЯТ

وَقَالَتِ ٱلۡيَهُودُ لَيۡسَتِ ٱلنَّصَٰرَىٰ عَلَىٰ شَيۡءٖ وَقَالَتِ ٱلنَّصَٰرَىٰ لَيۡسَتِ ٱلۡيَهُودُ عَلَىٰ شَيۡءٖ وَهُمۡ يَتۡلُونَ ٱلۡكِتَٰبَۗ كَذَٰلِكَ قَالَ ٱلَّذِينَ لَا يَعۡلَمُونَ مِثۡلَ قَوۡلِهِمۡۚ فَٱللَّهُ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ فِيمَا كَانُواْ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَ١١٣

113. Яҳудийлар: "Насронийлар тўғри йўлда эмаслар", дейишади. Насронийлар эса: "Яҳудийлар ҳақ йўлда эмаслар", дейишади. Ҳолбуки улар Китоб ўқишади. Шунингдек, илмсизлар ҳам уларнинг гапини қайтаришади. қиёмат куни улар ўртасидаги тортишувни Аллоҳ ажрим қилади.

Ислом динининг асосий хусусиятларидан бири ўрталик, бошқача таъбир билан айтганда, мўътадиллик, мувозаналикдир. Чунки йўлнинг ўртасида бўлиш, ўнгга ҳам, сўлга ҳам оғишмай, Қуръон таъбири билан айтганда, "мустақим йўл"да бўлиш асл мусулмонликдир. Бу "мустақим йўл"нинг икки томонида жуда кўп масалаларда ифрот (ҳаддан ошиш) ва тафритга (сусткашликка) йўл қўйган яҳудий ва насронийлар турибди. Демак, буларнинг ўртасида бўлиш тўғри йўлда бўлишдир. "Илмсизлар" Макка мушрикларидир, улар Иброҳим алайҳиссалом динида бўлганлари ҳолда жоҳиллик туфайли йўлдан озиб, бутларга чўқиниб кетишди. Бу ояти карима Мадина яҳудийлари ва Нажрон насронийлари ҳақида тушган. Нажрон элчилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келганида яҳудий роҳиблари ҳам келишди ва улар ўзаро мунозара қилиб кетишди, ҳатто овозлари баландлади. Яҳудийлар: "Сизлар ҳеч қандай динда эмассизлар!" дея Исо алайҳиссалом ва Инжилга куфр келтиришди. Насронийлар эса: "Сизлар ҳеч қандай динда эмассизлар!" дея Мусо алайҳиссалом ва Тавротга куфр келтиришди. Шунда Аллоҳ юқоридаги оятни нозил қилди. Улар ўртасидаги тортишувни эса қиёмат куни Аллоҳ таолонинг Ўзи ажрим қилиб беради. Ҳакимлардан бири бундай деган: "Мен икки кишига ачинганимчалик бошқа ҳеч кимга ачинмаганман: илмни тушунмасдан туриб ўрганган кишига ва илмнинг муҳимлигини тушуниб, уни ўрганмаган кишига". Илмсиз кишилар ҳам ана шу яҳудий ва насронийлар каби тўғри йўлни топа олмай, адашиб кетаверишади.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Онлайн:
Тошкент ислом институтида кириш имтиҳонлари бошланди
https://youtu.be/4oN7bz7hR1I

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚУРЪОННИНГ БЎЛАК-БЎЛАК БЎЛИБ НОЗИЛ ҚИЛИНИШИНИНГ ҲИКМАТИ

Қуръони карим турли хил воқеа-ҳодисаларга жавобан бўлак-бўлак бўлиб нозил бўлишида давом этар эди. Гоҳида бир сура тўлалигича нозил бўларди. Масалан, “Фотиҳа”, “Муддассир” суралари ва “Анъом” сурасининг уч оятидан бошқа барча оятлари Маккада бирданига нозил бўлган. Гоҳида ўнта оят нозил бўлар эди. Масалан, “Мўминун” сурасининг аввалги ўн ояти ва “Нур” сурасидаги “ифк” воқеасини баён қилувчи ўнта оят шулар жумласидандир. Гоҳида эса, бешта оят нозил бўлар эди ва бундай тартибда нозил бўлиш кўпроқ учрар эди. Бундан ташқари оятнинг бир бўлаги нозил бўлганлиги ҳақида ҳам ишончли ривоятлар бор. Масалан, “Нисо” сурасидаги 95-оятнинг غَيْرُ أُولِي الضَّرَرِ “шикаст етмаганлар” жумласи шу оятнинг لَا يَسْتَوِي الْقَاعِدُونَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ ----- وَالْمُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ بِأَمْوَالِهِمْ وَأَنْفُسِهِمْ

“Мўминлардан (жиҳодга чиқмай) ўтириб олган кишилар билан Аллоҳ йўлида мол ва жонлари ила курашган зотлар баробар бўлмайди...” жумласидан кейин нозил бўлган. Шунингдек, “Тавба” сурасидаги 28-оятнинг وَإِنْ خِفْتُمْ عَيْلَةً فَسَوْفَ يُغْنِيكُمُ اللَّهُ مِنْ فَضْلِهِ إِنْ شَاءَ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ حَكِيمٌ “Агар сизлар камбағалликдан қўрқсангизлар, яқинда (Аллоҳ) хоҳласа, Ўз фазлу карами билан сизларни бой-бадавлат қилажак. Албатта, Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир” жумласи, айнан шу оятнинг يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِنَّمَا الْمُشْرِكُونَ نَجَسٌ فَلَا يَقْرَبُوا الْمَسْجِدَ الْحَرَامَ بَعْدَ عَامِهِمْ هَذَا “Эй мўминлар, ҳеч шак-шубҳасиз, мушриклар нопок кимсалардир, бас, бу йилдан сўнг масжидул ҳаромга яқин келмасинлар!” жумласидан кейин нозил бўлган...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Модуль таълимига ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!
Эртага, 8 сентябрь куни соат 6:00дан тест жараёнлари бошланади.
Имтиҳон рухсатномаларини https://modul.muslim.uz сайтининг ариза ҳолатини текшириш қисмига паспорт серия ва туғулган кун санасини киритган ҳолда олишингиз керак.
Паспорт серияни киритаётганда ҳарфларни лотин алифбосида киритинг, агар рухсатнома чиқмаса, кирил ҳарфларида серияни қайта ёзинг. Чунки ҳужжат топшириш жараёнида сайтга паспорт серияни қайси алифбода киритган бўлсангиз, аризани текшираётганда шу алифбода ёзилган паспорт серия билан рухсатномани чиқариб беради.
Эслатиб ўтамиз, рухсатномасиз абитуриентлар имтиҳонга қўйилмайди.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Имом Бухорий ҳазратлари минг динорни денгизга улоқтирганлари

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Ибратли_ҳикоя
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИСЛОМИЙ БАНКЛАР ВА МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС ТАЙИНЛАНДИ

Ислом давлатларидаги молия институтларини бирлаштирган Исломий банклар ва молия институтлари бош кенгашининг навбатдаги йиғилиши онлайн шаклда ўтказилди.

Йиғилишда кенгашнинг янги бошқарув раис тайинланди.

"Saudi Gazette" нашри хабарига кўра, жорий даврга қадар "Al Baraka Banking Group" банкининг масъул вакили сифатида фаолият юритган Шайх Абдуллоҳ Солиҳ Камол кенгашни 2022 йилнинг июнь ойигача бошқариш ваколатига эга бўлди.

ЎзА
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Gunohlarning kattalari
mp3muslim.uz
Гуноҳларнинг катталари (Аудио)

#Аудио

04:46 дақ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам:
2. Аллоҳни тушда кўриш мумкин-ми?

— Банда Аллоҳни тушида кўриши мумкинми? Бу раҳмоний туш бўлади-ми?

— Аллоҳ таолони тушда кўриш бор нарса. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бир неча ҳадисларида: “Роббимни тушимда кўрдим”, деганлар. Шулардан бири имом Аҳмад ўз “Муснад”ларида, шунингдек, имом Термизий ҳам “Сунан”ларида келтирганлар. Мужтаҳид имомларимиз ҳам бир неча бор тушларида Аллоҳ таолони кўрганларини айтганлар. Аҳли сунна вал жамоа уламолари: “Аллоҳ таолони тушда кўриш мумкин”, дейдилар. Бунинг ҳақиқати шуки, Аллоҳ таолонинг мисли-ўхшаши йўқ. Бу ҳақда Аллоҳ таоло:

﴿لَيْسَ كَمِثْلِهِ شَيْءٌ﴾

“У Зотга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир” деб марҳамат қилган (Шууро сураси, 11-оят). Лекин Аллоҳ таоло Ўзига масал-мисолни исбот қилган.

﴿اللَّهُ نُورُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ مَثَلُ نُورِهِ كَمِشْكَاةٍ فِيهَا مِصْبَاحٌ الْمِصْبَاحُ فِي زُجَاجَةٍ الزُّجَاجَةُ كَأَنَّهَا كَوْكَبٌ دُرِّيٌّ يُوقَدُ مِنْ شَجَرَةٍ مُبَارَكَةٍ زَيْتُونَةٍ لَا شَرْقِيَّةٍ وَلَا غَرْبِيَّةٍ يَكَادُ زَيْتُهَا يُضِيءُ وَلَوْ لَمْ تَمْسَسْهُ نَارٌ نُورٌ عَلَى نُورٍ يَهْدِي اللَّهُ لِنُورِهِ مَنْ يَشَاءُ وَيَضْرِبُ اللَّهُ الْأَمْثَالَ لِلنَّاسِ وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ﴾

“... Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир. Нурининг мисоли худди бир токча, унинг ичида чироқ бор, чироқ эса шиша ичида, шиша эса гўё дурдан бўлган бир юлдуз бўлиб, шарқий ҳам, ғарбий ҳам бўлмаган муборак зайтун дарахтидан ёқиладир. Унинг мойи ўзига олов тегмаса ҳам, ёритиб юборай дейди...” (Нур сураси, 35-оят).

Аллоҳ таолони бирор нарсага ўхшатишлик билан мисол келтириш мумкин. Худди юқоридаги оятда Аллоҳ таоло нурининг мисолини келтиргани каби. Мисол келтириш билан бир нарсага ўхшатиш деган нарса келиб чиқмайди.

Инсон Аллоҳ таолони тушида айни ўзини ҳам, мислини ҳам кўрмайди. Аллоҳ таолонинг айни Ўзини бу дунёда кўришнинг имкони бўлмагани учун кўра олмайди. Мислини эса Аллоҳ таолонинг мисли йўқ бўлгани учун кўра олмайди. Лекин тушда Унинг мисолини кўра олиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин.

Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатли бўлиш мукаммал мўминлик белгисидир. Бу ҳақда Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:”لاَ يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَالِدِهِ وَوَلَدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ “مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.

“Сизлардан бирортангиз мен унга фарзанди, отаси ва барча инсонлардан маҳбуброқ бўлмагунимча (комил) мўмин бўла олмайди”, дедилар (Муттафақун алайҳ)

Ушбу ҳадисда комил мўмин бўлиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатли бўлиш лозимлиги баён қилинмоқда.

Чиндан ҳам, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминлар учун барча муҳаббат қилинадиган кишиларидан кўра, севишликка ҳақлидирлар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

﴿النَّبِيُّ أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ﴾

“Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир”. (Аҳзоб сураси, 6-оят)

Аммо сўнгги йилларда севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаънларига ёлғон тўқувчилар, у зотга атаб турли мазах (карикатура)ларни ишлаб чиқувчилар пайдо бўлиб, кўпайиб бормоқда. Бундай одобсизликни қилувчилар ҳақида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бундай деган эдилар: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши танимадик, танита олмадик. Агар улар у зотни танишганида, бундай беодобликларга журъат қила олишмас эди”...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҲАДИС ИХЛОСМАНДЛАРИ УЧУН ЯНГИ ЛОЙИҲА:
ОНЛАЙН ҲАДИС ШАРҲИ

Ҳадис ихлосмандларининг илтимосларига биноан Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент Ислом институтиниг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг ҳадис шарҳи суҳбатларини янги шакл ва инновацион услубларда тақдим этилади.

Аллоҳ таоло бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туфайли олиб чиққан. У зот Ҳақ таолонинг омонатини сизу бизга мукаммал тарзда етказган. Роббимизга бўлган муҳаббатнинг изҳори, Муҳаммад алайҳиссалломга итоат билан ўз ифодасини топади.

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини мухлис халқимизга имкон қадар чуқурроқ етказишда ушбу янги лойиҳа муносиб ҳисса қўшади, деган умиддамиз.

🕒 2020 йил 10 сентябрь, пайшанба куни соат 15:00 дан бошлаб, онлайн- ҳадис шарҳи суҳбатларининг илк сонини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

🔸 Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Imomi A'zamning javobi
mp3muslim.uz
Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг жавоблари (Аудио)

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar