Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ФИҚҲИЙ_МАСАЛАЛАР

Ҳанафий мазҳабимиздаги фиқҳий масалалар

Бемор кишининг намози ҳақида.

#Намоз ўта аҳамиятли ибодат бўлганлиги учун уни беморлик сабабли ҳам тарк қилиб бўлмайди. Шариатимизда бемор кимсаларнинг намозлари ҳақида алоҳида ҳукмлар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир:

1. Агар беморлик туфайли тик туриб намоз ўқиш имкони бўлмаса, (масалан, тик турса беморлиги зиёда бўладиган бўлса, ёки тик турганда шиддатли оғриқ бўлса, ёки боши айланса) ўтирган ҳолда руку (яъни, озгина эгилади) ва сажда қилиб (яъни, соғлом киши саждаси каби сажда қилиб) намоз ўқийди.

2. Агар ўтириб намоз ўқиётган бемор руку ва саждага (яъни, соғлом киши саждаси каби сажда қилишга) қодир бўлмаса, боши билан имо-ишора қилиб намоз ўқийди. Сажданинг имо-ишорасини рукудан пастроқ қилади. Сажда қилиш учун бирор нарсани ердан юқорига кўтариб қўймайди. Қўллар руку ва сажда пайтида тизза устида туради.

3. Агар ўтиришга ҳам қодир бўлмаса, қиблага юзланган ҳолда, ёнбошлаб ёки чалқанча ётиб намоз ўқийди. Уламолар чалқанча ётиб намоз ўқишни афзал деганлар. Бундай ҳолатда бош билан имо-ишора қилиб ўқийди. Чалқанча ётганда оёғини қиблага қаратиб, тиззаларининг остига бирор нарса қўйиб, бир оз кўтариб қўйилади. Шунда қиблага оёғини чўзмаган бўлади. Бошининг остига ёстиқ қўйиб, юзи қиблага қаратилади.

4. Агар бош билан имо-ишора қилишга ҳам қодир бўлмаса, қодир бўлгунга қадар намозни кечиктириб туради ва агар бу ҳолатда беморлик бир кеча-кундуздан ўтиб кетса, соғайгандан кейин ўтган вақтдаги намозларнинг қазосини ўқимайди.

5. Қош ёки кўз билан имо-ишора қилиб намоз ўқилмайди. (“Фатавои Оламгирия” китоби).

#Аллоҳ таоло юртимиздаги барча фуқароларни тинч-тотувликда умргузаронлик қилишларини бардавом қилиб, мушфиқ аёлларимизни бахтимизга соғ-омон қилсин!

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Селфи риё...ми?

#Аллоҳ таоло #Қуръони каримда Ўзининг “Холиқ”, яъни, “Яратувчи” Зот эканлигини эслатиб шундай дейди: “(Аллоҳ) Отлар, хачирлар ва эшакларни минишингиз ва зийнат учун (яратди) ва сиз билмайдиган нарсаларни яратадир”. (Наҳл, 8) Ушбу оятни тафсир қилган муфассирларимиз айтадилар: “ Аллоҳ таоло келажакда сизлар учун туя, от, хачир ва эшакдан бошқа сиз билмайдиган нақлиёт воситаларини яратади ”.

Дарҳақиқат, шундай ҳам бўлди. Ушбу оятлар тушган даврда мавжуд бўлмаган ҳавода, сувда ва ерда юрадиган кўплаб нақлиёт воситалари вужудга келди. Бу эса, ўз навбатида, Қуръони карим мазкур: “ва сиз билмайдиган нарсаларни яратади”, жумласи ила мўмин-мусулмонларни келажак янгиликларидан хабардор қилаётганига далолатдир.

БАТАФСИЛ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/6164-selfi-rijo-mi

Яқинларингизга ҳам улашинг.
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Forwarded from Muslim.uz
ҚУРЪОН ЎҚИШ ЭНГ АФЗАЛ ИБОДАТЛАРДАНДИР

Маълумки, ибодатлар ичида энг афзали – вақтида ўқилган фарз намози. Ундан кейин ота-она хизматида бўлиш, Аллоҳ йўлида жидду жаҳд қилиш туради. Қуръон ўқиш ҳам энг фазилатли амаллардан саналади.

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Парвардигор азза ва жалла: “Қуръон (тиловати) ва зикрим қайси бандани Мендан сўрашдан машғул қилиб қўйса, ўша бандага сўровчиларга бериладиган (нарсаларнинг) энг афзалини ато этаман. Аллоҳ Каломининг бошқа каломлардан устунлиги Аллоҳнинг (Ўзи яратган жами) махлуқотларидан устунлигига ўхшайди ”, дейди ”.
Фараз қилайлик: бир одам Қуръон ўқишни яхши кўради. Кўп вақтини тиловат билан ўтказади. Қуръон ўқиш, Аллоҳни ёд этиш билан андармон бўлиб, дуо қилишга фурсат тополмади, дейлик. Шундай бўлса-да, Меҳрибон Аллоҳ дуо қилувчиларга бериладиган энг яхши нарсаларни ана ўша бандасига беради. Қаранг, дуо қилмасаям Қуръон ўқигани, зикр-тасбеҳ айтгани учун карами кенг Аллоҳ бундай кишининг қалб тўридаги тилакларини ижобат қилаверар экан!

Ривоят давомида: “Аллоҳ Каломининг бошқа каломлардан устунлиги Аллоҳнинг (Ўзи яратган жами) махлуқотларидан устунлигига ўхшайди”, дейилмоқда.

Ожиз банда ўз қўли билан ясаган буюмдан неча баравар устун туради. Шундай эмасми? Энди ўша ожиз бандани йўқдан бор қилган Қудратли Аллоҳ Ўзи яратган нарсалардан қанчалик юқори туришини тасаввур қилиб кўринг!

Аллоҳнинг Каломи бандаларни ожиз қолдиради

Қуръонга ўхшаш каломни ижод қилишга манаман деган ҳассос адибу шоирларнинг ҳам қурби етмайди. Бандаларнинг энг сара сўзларидан миллионтаси ҳам Қуръоннинг битта оятига, ҳатто бир дона сўзига тенг келмайди. Шундай экан, Қуръоннинг қанчалик улуғ калом эканини англаб, Каломуллоҳ ҳурматини жойига қўяйлик, ўқиб-ўрганайлик, ҳақини адо этайлик. Қуръоннинг улуғлигини ҳис этганимиз сари Унга ҳурматимиз, иштиёқимиз ортиб бораверади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб шундай деганлар: “Сизлар Аллоҳга (Қуръондан) чиқадигандан кўра афзалроқ нарса билан қайтолмайсизлар ”.

Қуръондан чиқадиган нарса – тиловат. Киши Қуръон ўқигани учун савоб олади. Ҳар бир ҳарфни ўқигани учун номаи аъмолига 10 та савоб ёзилади. Инсон Аллоҳ даргоҳига олиб борадиган энг яхши нарса Қуръон ўқигани учун олган савоби экан. Кимнинг савоби кўп бўлса, жаннатда мартабаси улуғ бўлади. Бунинг учун Қуръонни холис ниятда ўқиш керак.

Одамлар мол-дунё тўплаш, обрў-эътибор қозониш йўлида кимўзарга ўйнашади. Аммо солиҳ амалларга келганда бироз дангасалик қилинади. Аслида эзгу ишларда: хайр-саховатда, ибодатда, Қуръон ўқишда мусобақа қилинса, қандай яхши! Зеро, охиратда – минг машаққат билан тўпланаётган тилло-кумушлар эмас – бугун қилаётган солиҳ амалларимиз фойда беради. Ким амални Аллоҳ розилиги учун қилса, нариги дунёда юзи ёруғ бўлади.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал айтади: “Тушимда Аллоҳ азза ва жаллани кўрдим. Ундан: “Ё Раббим, бандаларинг Сенга қурбат ҳосил қиладиган энг афзал амал қайси?” деб сўрадим. У Зот: “Эй Аҳмад, Менинг Каломим билан (қурбат ҳосил қиладилар)”, деди. Мен: “Парвардигорим, маъносини тушунсаларми ёки тушунмасалар ҳамми?” дедим. Шунда #Аллоҳ: “Маъносини тушунсалар ҳам, тушунмасалар ҳам”, деб марҳамат қилди ”.

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, #Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Умматимнинг энг афзал ибодати – Қуръон ўқиш ”, деганлар.

Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Қуръонни кўп тиловат қиладиган киши одамлар ичида энг кўп ибодат қилувчидир. Энг афзал ибодат дуодир ”.

#Қуръон ўқиган инсон Аллоҳни эслайди, Унга илтижолар қилади, мадад сўрайди. Қуръон ўқиш зикр билан дуони жамлаган улуғ ибодатдир. Айниқса, намозда Қуръон ўқишнинг хосияти кўп.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан

@muslimuzportal | Muslim.uz
Тунда бедор бўлиш фазилати ва қоим бўлишга ёрдам берувчи омиллар

#Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-тўшакка етмайди» (Сажда сураси, 16-оят).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «Кечалари қоим бўлингиз! Зеро, кечаси туриш сизлардан аввалги солиҳларнинг одатларидан эди. У Парвардигорингизга яқин қилади. Ёмонликларнинг мағфират бўлишига олиб келади ва ярамасликлардан қайтаради» (Имом Термизий ривояти).

Ҳасан Басрий айтадилар: «Кечасида туриб ўқилган намоздан ҳам оғирроқ ибодатни билмайман». Ундан сўрашди: «Нима учун кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари одамлар орасида энг гўзалидир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга Ўз нуридан инъом этади».

Билинг! Кечада қоим бўлиш жуда оғир, магарам, қоим бўлиш шартлари муяссар бўлган кишигина кечалари туришга муваффақ бўлади.

Бу сабабларнинг баъзилари зоҳирий, баъзилари ботинийдир.

Зоҳирий сабаблар:

– Кўп таом емаслик. Баъзилар айтади: «Эй муридлар жамоаси! Зиёда таом есангизлар, ортиқча сув ичасизлар, бас, кўп ухлайсизлар. Натижада ортиқча панду пушаймон бўласизлар».

– Оғир иш билан кундузи ўзини толиқтирмаслик.

– Кундузи қайлула – бир оз ором олишни тарк этмаслик. Зеро, у кечаси қоим бўлишда ёрдам беради.

– Гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш. Имом Саврий айтади: «Бир гуноҳим сабабидан беш ой кечалари туришдан маҳрум бўлдим».

Ботиний сабаблар:

– Мусулмонларга ҳасад этишдан қалбнинг салим бўлиши. Қалбни бидъат ва залолатдан холи этиш. Ортиқча дунё ҳожатидан қалбни эътироз этиш.

– Доимий хавф – умиднинг озлиги қалбда бўлиши.

– Кечаси қоим бўлиш фазлини билиш.

Аллоҳ йўлидаги муҳаббат ва иймон қуввати энг шарафли боислардандир, чунки Парвардигорга муножот этувчи кечаси қоим бўлса, У Зот ҳозир ва унга шоҳиддир. Бас, муножоти уни тун бўйи рағбатлантиради.

Абу Сулаймон раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Тун аҳли ўз кечаларида ўз дилхушлигида бўлган ўйин аҳлидан кўра кўпроқ лаззатда бўладилар. Тун бўлмаса, дунёда яшашни истамас эдим».

#Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кечада дуолар ижобат бўладиган шундай бир соат борки, агар мусулмон банданинг дуоси шу соатга тўғри келиб қолса, тилаган яхши тилагини Аллоҳ унга ато этади. Бу соат ҳар тунда бўлади», деб марҳамат қилдилар (Имом Муслим ривояти).

Кимнинг кечаси қоим бўлиб адо этадиган ибодати бўлса, уни тарк этишдан эҳтиёт бўлсин. Икки «Саҳиҳ»да ривоят бўлганки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Амрга бундай деб марҳамат қилдилар: «Кечаси қоим бўлиб, сўнг унда туришни тарк этган фалончига ўхшама».

Мирсобит ВОҲИДОВ

@muslimuzportal | Muslim.uz
АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРИШ

Имом Нававий «Саҳиҳи муслим» китобининг шарҳида шундай келтирадилар: «Албатта, Аҳли сунна вал жамоа уламолари Аллоҳ таолони кўриш мумкинлигини таъкидлайдилар. Шунингдек улар бу ҳодисанинг охиратда бўлишига ҳам ижмо қилганлар. Аллоҳ таолони фақатгина мўминлар кўрадилар, кофирлар эмас. Бидъат аҳли бўлган баъзи тоифалар – мўтазилалар, хаворижлар ва баъзи муржиалар Аллоҳ таолони махлуқотларидан ҳеч бири кўрмайди, бу ақлга тўғри келмайдиган иш дейдилар. Аммо уларнинг бу қарашлари очиқ-ойдин хато ва жоҳилликдир. Китоб ва суннатда, саҳобалар ва улардан кейинги уламоларнинг ижмоларида Аллоҳ таолони охиратда кўриш собит эканига далиллар етарличадир. Бу ҳақда йигирмага яқин саҳобалар томонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадислар ривоят қилинган. Кўплаб аҳли сунна мутакаллим уламоларининг адашган тоифаларга берган жавоблари ҳам машҳурдир. Аллоҳ таолони бу дунёда кўриш мумкинлиги ҳам хабарларда келган. Лекин мутакаллим уламоларнинг жумҳури Аллоҳ таоло дунёда кўрилмаслигини таъкидлайдилар»...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#АҚИДА #Аллоҳ_таоло
@muslimuzportal обуна бўлинг
#АЛЛОҲ_ВА_УНИНГ_РАСУЛИДАН_100_ЎГИТ:
1-ЎГИТ: ҚЎПОЛ, ҚАЛБИ ҚАТТИҚ БЎЛМАНГ!

Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни авф эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларингда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир”. (Оли имрон сураси, 159-оят)

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ таоло мулойимдир. Ва ҳар бир ишда мулойимликни яхши кўради”, дедилар. (Муттафақун алайҳ)

Хулоса:

1. Мулойимлик Аллоҳ таолонинг раҳматидир.
2. Мулойимликни Аллоҳ яхши кўради.
3. Қўполлик дўст-у, ёрларни камайишига сабаб бўлади.
4. Дўстларни хатосини кечирмоқ керак.
5. Дўстларнинг ҳаққига дуолар қилиш лозим.
6. Ишларда маслаҳат қилмоқ зарур.
7. Аввал азму қарор қилиб, сўнгра Аллоҳга таваккул қилинади.
8. Аллоҳ таваккул қилувчи бандаларини яхши кўради.
9. Аллоҳ таоло мулойим Зотдир.

Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ўгитга амал қилувчилардан қилсин. Ҳамда ҳалимлик либоси билан сийласин!

Олмазор туманидаги
“Мевазор” масжиди имом ноиби:
Ёрбек Исломов
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Аллоҳ_ва_Унинг_Расулидан_100_ўгит.
10-ЎГИТ: ЎЗГАЛАР УЙИГА РУХСАТ СЎРАМАСДАН КИРМАНГ!

Аллоҳ азза ва жалла айтади: “Эй, иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки, эсласангиз”. (Нур сураси, 27-оят).

Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким бир қавмнинг ҳовлисига уларнинг изнисиз қараса, бас, улар унинг кўзини ўйиб олсалар, хун тўламайдилар”-деганлар. (Имом Абу Довуд ривояти)

Хулоса:

1. Бу хитоб айнан мўминларгадир. Яъни, сизга ва менга. Роббимиз бизга хитоб қилмоқда. Бир киши айтади: “Қуръони каримнинг қаерида “Эй иймон келтирганлар...” деган хитобни ўқисам ёки эшитсам Аллоҳ таоло худди менга гапиргандек қабул қиламан..”.

2. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган ҳар қандай киши уз уйидан бошқа уйга киши рухсат сўраши шарт. Рухсат берилса киради, бўлмаса йўқ.

3. Ўзгалар уйига киришда уй эгаларига салом бериш ҳам Аллоҳ таолонинг буйруғидир.

4. Рухсат сўрашлик, салом беришлик, агар рухсат берилмаган тақдирда ортга қайтиб кетишлик мўмин киши учун энг яхши йўлдир.

5. Инсоннинг юзига уришдан қайтарган дин бегона кишининг ҳовлисига берухсат қараган кишининг кўзи ўйиб олинса эвазига хун тўланмайди демоқда. Демак, бу шундай жирканч ва хатарли гуноҳдир.

Аллоҳ таоло бу дунёда назарларимизни фақатгина Ўзи рози бўладиган нарсаларга туширсин. Охиратда эса жаннат неъматлари ва Ўзининг жамолини кўриш билан қувонтирсин!

Олмазор туманидаги “Мевазор” масжиди
имом ноиби: Ёрбек Исломов
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЛЛОҲ ЎЗ НЕЪМАТИНИНГ АСАРИНИ БАНДАСИДА КЎРИШНИ СЕВАДИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

611. Молик ибн Назла Жашмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига хароб кийимда келдим. У зот: «Молу мулкинг борми?» дедилар. «Ҳа», дедим. «Қайси молу мулкдан бор?» дедилар. «Туядан, қўйдан, отдан ва қулдан», дедим. «Агар Аллоҳ сенга молу дунё берар экан, Аллоҳнинг сенга берган неъматининг ва икромининг асари кўринсин!» дедилар».

Абу Довуд, Насоий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

612. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ Ўз неъматининг асарини бандасида кўришни севади», дедилар».

Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

613. Мисвар ибн Махрама розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яктак чопонлар тақсимладилар. Махрамага улардан ҳеч нарса бермадилар. Махрама (менга): «Эй ўғлим, мен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига юр», деди. У билан бордим. «Кириб, уни менга чақир», деди. Мен у зотни унга чақирдим. У зот устларида яктак чопон билан чиқдилар ва: «Мана буни сен учун олиб қўйган эдик», дедилар». Унга қараб, Махрама рози бўлди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

#АЛЛОҲ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
РИЗҚИНГИЗДА ТАНГЛИК ЮЗ БЕРИШИ СИЗНИ ҲАРОМ ЙЎЛ ЙЎЛЛАРГА УНДАМАСИН!

Aгар сизларга Аллоҳ тақдир қилган ризқнинг келиши бирон сабабга кўра кечикса, шошқалоқлик, сабрсизлик қилиб уни ҳар хил гуноҳ ва ношаръий йўллар билан эмас, Аллоҳнинг амрига итоат этиш билан, ҳалол воситалар орқали талаб қилинглар. Ризқингизда танглик юз бериши сизни ҳаром йўл йўлларга ундамасин!

🌙 Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Агар биронтангиз ризқидан қочмоқчи бўлса ҳам, албатта (ризқи) уни худди ўлими таъқиб этганидек қувиб етади” (Имом Табароний “Авсат” ва “Соғийр”да ҳасан санади билан ривоят қилган).

Манба
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#РИЗҚ #ГУНОҲ #ҲАЛОЛ #АЛЛОҲ
Ҳусни хулқ – тоатлар ичида энг афзали

Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта, сизларнинг ичингизда менга энг маҳбуброғингиз ва қиёмат кунида менга энг яқин ўтирадиганингиз ахлоқи энг гўзалроғингиздир. Албатта, сизларнинг ичингизда менга энг ёқмайдиганингиз ва қиёмат кунида мендан энг узоқда бўладиганингиз кўп гапирадиганлар, катта гапирадиганлар ва мутакаббирлардир” (Имом Термизий ривояти).

Абу Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Қиёмат кунида мўмин кишининг тарозусида ҳусни хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмайди. Албатта, Аллоҳ таоло фаҳш сўзлар билан сўкувчи кишини ёқтирмайди” (Имом Термизий ривояти).

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Дарҳақиқат, киши чиройли хулқи билан тунлари қоим, кундузлари соим бўлганнинг даражасини топади” (Шайхайннинг шартига кўра саҳиҳ).
Имом Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ “ҳусни хулқ”нинг тафсирини қисқача қилиб: очиқ юзлик, яхшилик улашиш ва азият беришдан тийилиш, деганлар.

Манба: https://t.iss.one/tuhur

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Қиёмат #ҳусни_хулқ #Аллоҳ #мўмин
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ЯХШИЛИК ОЙИ ДЕБ НОМЛАГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Исломдан аввалги жоҳилият даврида “Бу ойда фалон ишни қилиб бўлмайди, фалон иш мумкин эмас” каби шумланишлар урф бўлган. Ҳатто бирор ишга киришишдан олдин қуш учириб кўришарди. Қуш ўнг томонга учса, яхшиликка йўйиб, ишга киришишар, чап томонга учса, бу ишда яхшилик йўқ экан, деб тарк этишар, борди-ю тўғрига учса, қайтадан учириб кўришар эди.

🔸Афсуски, ҳозир ҳам “сафар ойида иш бошлаш, тўй қилиш, сафарга чиқиш хосиятсиз” деган гаплар бот-бот қулоққа чалиниб туради. Бу гапларнинг ҳеч қандай асоси йўқ. У ойда ўқиладиган намоз, дуо ва бошқа эзгу амаллар бошқа ойлардагидек қабул бўлади. Сафар ойида ҳам тўй ва маросимлар қилиш, сафар қилиш мумкин.

Тақдирга имон келтириш динимизнинг асосларидан биридир. Инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни тақдирдан деб билиши керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса, албатта, Аллоҳнинг изни (иродаси) билангина (етур). Кимки Аллоҳга имон келтирса, (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилур. Аллоҳ ҳар нарсани билувчидир” (Тағобун сураси, 11-оят).

🔹 Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги масжидларини сафар ойида қурганлар. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар. Бу ойга “яхшилик ойи” деб ном берганлар.

🔸Демак, инсон ҳар бир нарсани Аллоҳ таолодан деб билиши керак. Ҳақ таоло ақидамизни мустаҳкам қилсин.

Даврон НУРМУҲАММАД

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Сафар_ойи #яхшилик #Аллоҳ
Юнус алайҳиссалом денгиз тубида, кит қорнида Аллоҳга дуо қилган ёлғиз инсондир.

Аллоҳ унинг дуосини қабул қилиб, унга нажот берди. Ва бу дуони мусулмонларга фазилат қилиб берди. Кимки Юнус алайҳиссаломнинг дуоси билан дуо қилса, ўша мусулмондаги зарар кетиб, ғам-андуҳи арийди.

«Зулматларда туриб: «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Ўзинг поксан! Албатта, мен золимлардан бўлдим», деб нидо қилди. Бас, унга ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё сураси, 87-88-оятлар).

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#дуо #кит #Аллоҳ #зулмат #нажот
Юнус алайҳиссалом денгиз тубида, кит қорнида Аллоҳга дуо қилган ёлғиз инсондир.

Аллоҳ унинг дуосини қабул қилиб, унга нажот берди. Ва бу дуони мусулмонларга фазилат қилиб берди. Кимки Юнус алайҳиссаломнинг дуоси билан дуо қилса, ўша мусулмондаги зарар кетиб, ғам-андуҳи арийди.

«Зулматларда туриб: «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Ўзинг поксан! Албатта, мен золимлардан бўлдим», деб нидо қилди. Бас, унга ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё сураси, 87-88-оятлар).

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#дуо #кит #Аллоҳ #зулмат #нажот
#Ҳадис:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жума оқшомида одамларнинг амаллари
Аллоҳ ҳузурида кўрсатилади. Фақат қариндошлик ришталарини узганларнинг амаллари қабул бўлмайди", деганларини эшитдим».

#жума #амал #Аллоҳ
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис:
ЖУМА ОҚШОМИДА ОДАМЛАРНИНГ АМАЛЛАРИ АЛЛОҲ ҲУЗУРИДА КЎРСАТИЛАДИ...

🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жума оқшомида одамларнинг амаллари
Аллоҳ ҳузурида кўрсатилади. Фақат қариндошлик ришталарини узганларнинг амаллари қабул бўлмайди", деганларини эшитдим».

#жума #амал #Аллоҳ
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM