Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#АЛЛОҲ_ВА_УНИНГ_РАСУЛИДАН_100_ЎГИТ:
1-ЎГИТ: ҚЎПОЛ, ҚАЛБИ ҚАТТИҚ БЎЛМАНГ!

Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар. Бас, уларни авф эт. Уларга истиғфор айт ва улар билан ишларингда машварат қил. Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир”. (Оли имрон сураси, 159-оят)

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ таоло мулойимдир. Ва ҳар бир ишда мулойимликни яхши кўради”, дедилар. (Муттафақун алайҳ)

Хулоса:

1. Мулойимлик Аллоҳ таолонинг раҳматидир.
2. Мулойимликни Аллоҳ яхши кўради.
3. Қўполлик дўст-у, ёрларни камайишига сабаб бўлади.
4. Дўстларни хатосини кечирмоқ керак.
5. Дўстларнинг ҳаққига дуолар қилиш лозим.
6. Ишларда маслаҳат қилмоқ зарур.
7. Аввал азму қарор қилиб, сўнгра Аллоҳга таваккул қилинади.
8. Аллоҳ таваккул қилувчи бандаларини яхши кўради.
9. Аллоҳ таоло мулойим Зотдир.

Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ўгитга амал қилувчилардан қилсин. Ҳамда ҳалимлик либоси билан сийласин!

Олмазор туманидаги
“Мевазор” масжиди имом ноиби:
Ёрбек Исломов
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Аллоҳ_ва_Унинг_Расулидан_100_ўгит.
10-ЎГИТ: ЎЗГАЛАР УЙИГА РУХСАТ СЎРАМАСДАН КИРМАНГ!

Аллоҳ азза ва жалла айтади: “Эй, иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки, эсласангиз”. (Нур сураси, 27-оят).

Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким бир қавмнинг ҳовлисига уларнинг изнисиз қараса, бас, улар унинг кўзини ўйиб олсалар, хун тўламайдилар”-деганлар. (Имом Абу Довуд ривояти)

Хулоса:

1. Бу хитоб айнан мўминларгадир. Яъни, сизга ва менга. Роббимиз бизга хитоб қилмоқда. Бир киши айтади: “Қуръони каримнинг қаерида “Эй иймон келтирганлар...” деган хитобни ўқисам ёки эшитсам Аллоҳ таоло худди менга гапиргандек қабул қиламан..”.

2. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган ҳар қандай киши уз уйидан бошқа уйга киши рухсат сўраши шарт. Рухсат берилса киради, бўлмаса йўқ.

3. Ўзгалар уйига киришда уй эгаларига салом бериш ҳам Аллоҳ таолонинг буйруғидир.

4. Рухсат сўрашлик, салом беришлик, агар рухсат берилмаган тақдирда ортга қайтиб кетишлик мўмин киши учун энг яхши йўлдир.

5. Инсоннинг юзига уришдан қайтарган дин бегона кишининг ҳовлисига берухсат қараган кишининг кўзи ўйиб олинса эвазига хун тўланмайди демоқда. Демак, бу шундай жирканч ва хатарли гуноҳдир.

Аллоҳ таоло бу дунёда назарларимизни фақатгина Ўзи рози бўладиган нарсаларга туширсин. Охиратда эса жаннат неъматлари ва Ўзининг жамолини кўриш билан қувонтирсин!

Олмазор туманидаги “Мевазор” масжиди
имом ноиби: Ёрбек Исломов
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar