Muslim.uz
91.1K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Мисвок ишлатиш суннат
#Мисвок #суннат

Мисвок билан тиш тозалаш Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­нинг яхши кўрган одатларидан эди.

Бу ҳақда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Умматимга машаққат бўлмаганида, ҳар бир намоз(га таҳорат олиш)да мисвок ишлатишга буюрган бўлардим”, деганлар.

Бошқа ривоятда “ҳар бир таҳоратда”,
деб келган (Имом Бухорий, Имом Муслим). Ойша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мисвок ишлатиб, ўқилган намоз бошқа намоздан етмиш баробар афзалдир”, дедилар» (Имом Байҳақий). Мисвок йўқ бўлган вақтда бармоқлар билан тиш­ларни ишқалаш мисвок ўрнига ўтади. Бунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларига эргашишни ният қилиш шарт бўлади.

Бу ҳақда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Бану Амр қабиласидан бири: “Ё Расулуллоҳ, мисвок ишлатишга кўп тарғиб қилдингиз, тиш тозалашга ундан бошқа нарса йўқми?” деб сўради. Шунда Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Икки бармоғинг мис­вокдир. Иккисини тишларинг устида юргизиб, ишқайсан. Нияти йўқ инсоннинг амали йўқ, савобдан умиди йўқ кимсага ажр йўқдир”, дедилар» (Имом Байҳақий).

Баҳриддин ЖЎРАБЕК ўғли тайёрлади.
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
#мерос

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам “Вадоъ” ҳажида шундай деб васият қилганлар: “Эй саҳобаларим! Мен сизларга икки нарсани мерос қилиб қолдирдим. Шу иккисини ушласангиз, икки буюк нарсани олган бўласиз. Биринчиси Аллоҳ таолонинг каломи – Қуръони карим ва иккинчиси менинг суннатларим”.

Инсон ота-онаси ёки дунё бойлигига эга бўлган яқинларидан қолган меросга эга бўлса, ўзини қандай бахтиёр ҳисоблайди. У кишилардан беҳожат бўлганига беҳад хурсанд бўлиб, шодликка тўлади. Унинг боши осмонларга етиб, иқтисодий таъминланади.

Биз ҳам юқоридаги ҳадисга мувофиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қолдирган меросдан ўз улушимизни олсак-чи? Бу меросга эга бўлишлигимизни эса сўз билан тавсифлашга ожизлик қиламиз. Бу икки дунёимизни обод бўлишига заҳира. Бу маънавий бойлик ҳеч қачон тугамайди. Бу бойлик ҳеч қачон йўқ бўлмайди. Бу бойлик ҳеч қачон эскирмайди. Бу бойлик бизларни икки дунё бахту саодатига элтади.

Аллоҳ таолодан юртимиздаги тинчлик барқарор бўлишини, оилаларимизга файзу барокатлар ёғилишини, саодатли кунларимиз бардавом бўлишини сўраймиз (Омин).


#Рамазон #Намоз #суннат #ЭСЛАТМА
Зарифа Маҳкам қизи
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
Саломатлик бу – инсонга Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло томонидан ато этилган энг катта неъматлардан биридир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳам саломатлик ҳақида, уни қанчалик муҳимлиги тўғрисида бир қанча ҳадисларида таъкидлаб ўтганлар:

“Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У – хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик” (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

“Ким эрталаб турганида соғ-саломат ҳолда, уй-жойи ва бир кунлик ейишга таоми бўлса, бундай инсонга ҳамма неъматлар берилибди”

Қиёмат куни инсонга бериладиган илк саволлардан бири: “Биз сени жисмингни соғлом қилиб қўймадикми, чанқоғингни муздек сув билан қондирмадикми?”.

“Аллоҳдан имонда мустаҳкам қилишини ва саломат қилишини сўранг…” деганлар.

Доно халқимиз ҳам бекорга “Бош омон бўлса, дўппи топилар”, деб айтмаган.

Агар саломатлик бизга бу дунёда қувонч олиб келса, имонимиз икки дунё саодатига элтади. Шунинг учун бу борада Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг ҳадисларини ўрганиб, суннатларини ҳаётимизга татбиқ этиб боришимиз лозим.

#Саломатлик #суннат

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Уйқуга ётишдан аввал кўрпа қоқишнинг ҳикмати нимада?
#суннат

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари руҳий ва маънавий озуқа манбаи бўлиши билан бирга, унда дунёнинг кашф этилмаган кўпдан-кўп сир-синоатлари ҳам мужассамдир.

Фан-техника жадал ривожланиб бораётган бугунги асрда бошқа динга мансуб айрим замонавий олимлар, тадқиқотчилар Қуръоннинг илоҳий мўъжизаларидан ҳайратга тушаётгани ҳам сир эмас. Бунга юзлаб мисолларни келтириш мумкин.

Яқинда ғарб олимлари ана шундай суннатлардан бирининг илмий жиҳатдан исбот қилдилар. Инсон уйқуга ётганда унинг танасидаги айрим ҳужайралар ўлиб, кўрпага тўкилар экан. Ушбу ўлик ҳужайраларни кўз билан кўриш мумкин эмаслигидан кўпчилик бунга эътибор бермайди. Эртасига уйқуга кетганда яна ўлик ҳужайралар тўкилиб, аввалгилари билан бирлашиб, танага ёпишади. Шу сабаб билан инсонда ҳар хил касалликлар пайдо бўлади.

Олимлар ушбу ҳолатнинг олдини олиш чораларини қидирдилар. Аввалига, кўрпажилдни кир ювиш кукуни билан ювдилар. Бу фойда бермагач, турли тозаловчи воситаларни ҳам қўллаб кўрдилар. Аммо ҳужайраларни кетказишнинг сира имкони бўлмади. Олимлардан бири кўрпани қўл билан қоқишни таклиф қилди. Шундан сўнгина ўлик ҳужайралар кўрпажилдни тарк этди.

Энг ҳайратланарли жиҳати, бундан 14 аср илгари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ушбу амални таълим берган эдилар. Қарангки, унинг илмий исботи энди маълум бўлди.

Абу Ҳурайра (р.а.) дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди” дедилар (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Равшан ДОНИЕВ
тайёрлади.

@muslimuzportal | Muslim.uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари (22-қисм): Кечаси уйғонганда.
#суннат

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#суннат
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари (25-қисм): Қийинчилик етганда

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Salomatlik sari uch sunnat
muslim.uz
Саломатлик сари уч суннат

3:38 дақ

#суннат

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
#СУННАТ
ОИЛАДА АЁЛИ БИЛАН МУОМАЛА ҚИЛИШДА 21 ТА СУННАТ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча ишлари биз умматлари учун ибратдир. Шу жумладан, аёлларига, яъни оналаримизга бўлган муносабатлари ҳам биз учун катта ибрат.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизларнинг энг яхшингиз ўз оиласига яхши бўлганингиз. Мен эса сизларнинг орангиздаги ўз оиласига энг яхши кишиман”.

Термизий, Аҳмад ва Ибн Можа ривояти.

Ҳадис, сийрат китобларида у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилавий ҳаётлари батафсил ёритилган.

Хўш, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналаримизга муносабатлари, бу борадаги суннатлари қандай эди?..

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#МАҚОЛА #Коронавирус #муолажа #Суннат
КОРОНАВИРУС МУОЛАЖАСИ СУННАТГА АМАЛ ҚИЛИШДАДИР!

🔸Матбуотдаги ҳолат қандай?

Шу кунларда бутун дунёда гапирилаётган муаммо – коронавирус. Деярли барча оммавий ахборот воситаларида шу мавзу. Ижтимоий тармоқларда ҳам шу вирус бўйича постлар, аудио-видео маълумотлар тарқалмоқда. У ерда унча одам шу вирусга чалинибди, бу ерда бунча одам шу вирусдан вафот этибди ва ҳоказо.

🔸Дунёда бундан бошқа касаллик йўқми?

Дунёда касалликларнинг тури кўп. Коронавирус орқали юз берадиган касаллик шуларнинг бири, холос. Саратон, сил, жигар циррози, қандли диабет, юрак касалликлари, автоҳалокат ваҳоказолардан дунёда ҳар куни ўн минглаб одамлар вафот этади. Лекин биз фақат коронавирус ҳақида бош қотиряпмиз. Унутманг, сизнинг коронавирусга чалиниб ўлиш эҳтимолингиздан кўра уйқуга ётиб, қайта уйғонмаслик эҳтимолингиз анча юқоридир.

🔸Мусулмон одамнинг касалликларга муносабати қандай бўлиши керак?

Биз нафақат коронавирус тарқалган пайтда, балки барча касалликлар тарқалган кезларда “Ҳар қандай касаллик Аллоҳнинг изни билангина етади. Аллоҳ ёзмаган бўлса, вируслар ўчоғида бўлсам ҳам, атрофимдагиларнинг барчасига вирус теккан бўлса ҳам менга касаллик тегмайди” деган эътиқодда бўлишимиз керак...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#СУННАТ
УНУТИЛАЁТГАН СУННАТЛАР (1-СУННАТ)

Таҳоратдан сўнг дуо қилиш

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат олиб: “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Расулуҳу”, деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар (Имом Муслим ривояти).

Таҳоратнинг баданни тетиклаштириш, чиниқтириш, турли касалликлар ва руҳий иллатларни бартараф этишда жуда кўп фойдалари бор. Таҳоратда икки қўлни ювганда қўл мускуллари, билаклар ҳаракатланади. Оғиз ва бурунни чайганда жағ, қўл мускуллари, елка ҳаракатланади. Нафас йўллари очилади.

Бошга масҳ тортиш таҳоратнинг фарзларидан бири қилиб белгиланишида кўп ҳикматлар бор. Қўл бармоқларини ҳўллаб масҳ тортганда бошдаги томирлар кенгайиб, оғриқлар йўқолади. Киши ўзида хотиржамлик ва роҳатни ҳис қилади.

Бош оғриғининг 95 фоизида айнан бошдаги томирларнинг сиқилиши туфайли оғриқ пайдо бўлади. Бошга ва гарданга масҳ тортиш билан қон айланиши, асаб тизими фаолияти яхшиланади. Бош оғриғи йўқолади. Ғазабланиб турган ҳар қандай киши таҳорат олгач, ҳовуридан тушади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, ғазаб шайтондандир. Шайтон оловдан яралган. Олов сув билан ўчади. Агар сизлардан бирингиз ғазабланса, таҳорат олсин”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Келинг, биз ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ таҳоратдан сўнг шаҳодат калимасини айтайлик.

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ СУННАТЛАРИ

Агар тутаётган рўзангизнинг савобини кўпайтиришни истангиз, Рўза ибодатингизга руҳ киритмоқчи бўлсангиз, унда рўзанинг суннатларига амал қилинг....

Улардан биринчиси – ҳатто бир ҳўплам сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилиш баракадир. Уни бир қултум сув ичиб бўлса ҳам тарк этманг. Чунки Аллоҳ ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтадилар”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

иккинчиси – ифторликни вақти кириши билан тезлаштириш. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (шом) намозини ўқимасдан аввал бир неча хўл хурмо билан, агар хурмо хўл бўлмаса, хурмо қоқиси билан, агар у ҳам бўлмаса, бир неча хўплам сув билан оғиз очар эдилар” (Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).

учинчиси – ифторликда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларини қилиш.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оғзини очсалар: “Заҳабаз зомау вабталатил урууқ ва сабатал ажру, иншааллоҳ”

“Чанқоқ кетди ва томирлар ҳўлланди ва иншааллоҳ ажр собит бўлди”,
деб айтардилар (Абу Довуд ривояти).

тўртинчиси – рўзадорларга ифторлик қилиб бериш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадор кишига ифторлик қилиб берса, у кишига ҳам рўза тутганнинг ажридек савоб берилади. Бу билан рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

бешинчиси – Аллоҳнинг зикри билан машғул бўлиш.

олтинчиси – Қуръони каримни кўпроқ тиловат қилиш.

еттинчиси – дуо, садақа қилиш, яхшиликка чақириш, ёмонликлардан қайтариш, беморларни зиёрат қилиш, қавм-қариндошлар билан силаи раҳмни боғлаш.

Рамазон ғанимат ойидир. Бу ой иймонни кучайтириш, Жаннатни қўлга киритиш ҳамда дўзахдан омонда бўлиш учун имкониятдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазон кирса-ю, сўнгра ой чиққанда гуноҳи мағфират қилинмаган кимсанинг бурни ерга ишқалансин”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло бу ойнинг фазилатларидан тўлиқ баҳраманд этсин. Рамазондан гуноҳлардан покланган ҳолда чиқимизга тавфиқ берсин!

Даврон НУРМУҲАММАД
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#РАМАЗОН #СУННАТ # РЎЗА
🤲 УЙҚУДАН ТУРИШДА БАЖАРИЛАДИГАН СУННАТЛАР

1. Юздаги уйқу асарини қўл билан аритиш.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб, ўтирдилар ва юзларини ишқалаб, уйқуни аритдилар”
(Имом Муслим ривояти).

2.Қуйидаги дуоларни ўқиш:
اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ.

“Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйаана баъда ма амаатана ва илайҳин нушур”.

“Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”.

الحمدُ لله الذي رَدَّ عليَّ رُوحي وعافاني في جسدي و أَذِنَ لي بذِكره.

“Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафааний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи”.

“Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин”.

3.Оғизни мисвок ёки бошқа воситалар билан тозалаш.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда уйқудан турганларида оғизларини мисвок билан тозалар эдилар”
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

4. Қўлни ювиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, кафт қўлларини идишга солмасдан, уч марта ювсин”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

5.Бурунни қоқиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз уйқудан турса, бурнини уч марта қоқиб ташласин. Чунки шайтон унинг димоғида тунаган бўлади” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

#40_sunnat #суннат
🌙 ТАҲОРАТ ОЛИШДА БАЖАРИЛАДИГАН СУННАТЛАР

💧Таҳорат олиш учун шундай жой танлаш лозимки, қуйилган сув ерга тушиб, кийим-бошга сачрамасин. Таҳорат қилишда беҳуда сўзларни гапирилмайди. Шароит бўлса, юзни қиблага қилиб таҳорат олиш ҳам одобдандир. Намозхон таҳорат қилишидан олдин унга тайёргарлик кўриши керак. Кўпчилик бунга аҳамият бермайди. Масалан, оёқларни ювиш навбати келгандагина пайпоқларини ечишади. Бир оёқдаги пайпоқ ечилиб, оёқ ювилгач, у қайта кийилиб, сўнгра иккинчи оёқ пайпоғи ечилиб ювилади. Баъзилар ўртада бир артиниб олиб, сўнгра оёқни ювишга киришадилар ва ҳоказо. Бундай қилиш макруҳ ҳисобланади.

Суннатга кўра, таҳорат амаллари орасига бегона амал кирмаслиги керак. Узрли кишилар бундан мустасно.

1.Ният қилиш. Ният қалбдан ўтказиш билан бўлади. Аммо ниятни тилда айтиш мустаҳабдир.

2.Таҳоратни “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм” билан бошлаш. Агар таҳорат аввалида “Бисмиллоҳ”ни айтиш эсдан чиқса, эслаганда айтилади.

3.Икки қўлни бўғинлари билан уч марта ювиш. Бармоқларни бир-бирига киритиб, ораларига сув етказиш керак. Узуги бор одам уни қимирлатиб тагига сув етказиши зарур. Қўллар ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:
اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي جَعَلَ الْمَاءَ طَهُورًا وَالْإِسْلَامَ نُورًا

“Алҳамду лиллаҳиллазий жаъалал маа тоҳурон вал Ислама нурон”

“Сувни поклик манбаи, Ислом динини эса нур қилиб яратган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин”.
..
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

#40_sunnat #суннат
🌙 КИЙИМ КИЙГАНДА БАЖАРИЛАДИГАН СУННАТЛАР

👔 1. Кийимни кийишда “Бисмиллаҳ” (Аллоҳнинг номи билан) дейиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг зикри ва “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” билан бошланмаган аҳамиятли ҳар бир ишнинг орқаси кесикдир», деганлар.

2. Либосни кийишда ўнг тарафдан бошлаш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар кийинсангиз, ўнгдан бошланг”, деганлар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

Бошқа ҳадисда: “Сизлардан бирортангиз пойабзал кийса, ўнгдан, ечганда чапдан бошласин. Кийганда ҳар иккисини кийсин, ечганда ҳар иккисини ечсин”, дейилади (Имом Муслим ривояти).

🤲 3. Либосни кийганда қуйидаги дуони қилиш:
الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلا قُوَّةٍ

“Алҳамду лиллаҳи аллазий касаний ҳаза ва розоқонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин”

“Менга ушбу либосни менинг тарафимдан ҳеч қандай куч-қудратсиз кийдирган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”...

➡️ БАТАФСИЛ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

#40_sunnat #суннат
🕌 МАСЖИДГА БОРИШДА БАЖАРИЛАДИГАН СУННАТЛАР

1. Намозга эрта бориш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Одамлар азонда ва биринчи сафда нима борлигини билганларида эди, унга фақат қуръа ташлаш билан эришишдан бошқа илож бўлмаса, албатта қуръа ташлар эдилар. Таҳжир[1]да нима борлигини билганларида, унда кимўзар қилар эдилар. Хуфтон ва Бомдод намозларида нима борлигини билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келган бўлар эдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🤲 2. Масжидга бориш дуосини ўқиш.
اللَّهُمَّ اجْعَلْ في قَلْبِي نُوراً، وفي لِسانِي نُوراً، وَاجْعَلْ في سَمْعِي نُوراً، وَاجْعَلْ في بَصَري نُوراً، وَاجْعَلْ مِنْ خَلْفِي نُوراً، وَمِنْ أمامي نُوراً، وَاجْعَلْ مِنْ فَوْقي نُوراً وَمِنْ تَحْتِي نُوراً، اللَّهُمَّ أعْطِني نُوراً

“Аллоҳумма, ижъал фий қолбий нурон ва фий лисаний нурон, важъал фий самъии нурон, важъал фий басории нурон, важъал мин холфий нурон ва мин амаамий нурон, важъал мин фавқий нурон ва мин таҳтий нурон. Аллоҳумма аътиний нурон”

“Аллоҳим! Қалбимда нур қилгин, тилимда нур қилгин, қулоғимда нур қилгин, кўзимда нур қилгин, олдимдан нур қилгин, ортимдан нур қилгин, устимдан нур қилгин, остимдан нур қилгин. Аллоҳим, менга нур ато этгин”
(Имом Муслим ривояти).

3. Сакинат ва виқор билан юриш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Иқоматни эшитсангиз, намозга сакинат[2] ва виқор[3] билан юриб келинглар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
➡️ БАТАФСИЛ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar

#40_sunnat #суннат