Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#мерос

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам “Вадоъ” ҳажида шундай деб васият қилганлар: “Эй саҳобаларим! Мен сизларга икки нарсани мерос қилиб қолдирдим. Шу иккисини ушласангиз, икки буюк нарсани олган бўласиз. Биринчиси Аллоҳ таолонинг каломи – Қуръони карим ва иккинчиси менинг суннатларим”.

Инсон ота-онаси ёки дунё бойлигига эга бўлган яқинларидан қолган меросга эга бўлса, ўзини қандай бахтиёр ҳисоблайди. У кишилардан беҳожат бўлганига беҳад хурсанд бўлиб, шодликка тўлади. Унинг боши осмонларга етиб, иқтисодий таъминланади.

Биз ҳам юқоридаги ҳадисга мувофиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қолдирган меросдан ўз улушимизни олсак-чи? Бу меросга эга бўлишлигимизни эса сўз билан тавсифлашга ожизлик қиламиз. Бу икки дунёимизни обод бўлишига заҳира. Бу маънавий бойлик ҳеч қачон тугамайди. Бу бойлик ҳеч қачон йўқ бўлмайди. Бу бойлик ҳеч қачон эскирмайди. Бу бойлик бизларни икки дунё бахту саодатига элтади.

Аллоҳ таолодан юртимиздаги тинчлик барқарор бўлишини, оилаларимизга файзу барокатлар ёғилишини, саодатли кунларимиз бардавом бўлишини сўраймиз (Омин).


#Рамазон #Намоз #суннат #ЭСЛАТМА
Зарифа Маҳкам қизи
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
НАБИРАЛАР МЕРОС ОЛАДИМИ?
#мерос

190-CАВОЛ:
Яқинда қайнотам вафот этдилар. У кишидан уй-жой ва машиналар
мерос қолган. Иккита қизлари, иккита ўғил набира ва битта қиз набиралари ҳамда келини бор (бу набиралар қайнотамнинг вафот этган ўғлидан). Мана шу набираларнинг меросда ҳаққи борми? Шу ҳолатда мерос қандай тақсимланади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сиз айтганлардан бошқа меросхўрлар бўлмаса, набираларнинг
меросда ҳаққи бор. Бу ҳолатда маййитнинг ўғли ҳам вафот этгани учун унинг фарзандлари, яъни набиралар мерос олади. Лекин қизнинг фарзандлари меросхўр бўлмайди.

Мазкур ҳолатда маййитнинг икки қизи мероснинг учдан икки (2/3) қисмини олади. Уларни
мерос илмида фарз эгалари, яъни ҳаққи қатъий белгилаб қўйилганлар, дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Робеънинг икки қизига отасининг меросидан учдан иккисини (2/3) берганлари ривоят қилинган (Имом Аҳмад, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилишган).

Ибн Мунзир: “Икки қизга мероснинг учдан иккиси (2/3) берилишига ижмоъ қилинган”, - деганлар.

Мероснинг қолгани (яъни 1/3 қисми) икки ўғил набира ва бир қиз набирага маййитга эркак томондан боғланганлар сифатида берилади. Бу ерда “эркакка аёлдан икки баробар ортиқ” қоидасига биноан ўғил набира қиз набирадан икки ҳисса кўпроқ олади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
يُوصِيكُمُ اللَّهُ فِي أَوْلَادِكُمْ لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الْأُنْثَيَيْنِ

яъни: “Аллоҳ фарзандларингизга (
мерос тақсимида) бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида (беришни) буюради” (Нисо сураси, 11-оят).

Шуни таъкидлаш керакки, келинлар ва куёвлар қайнотадан
мерос олмайди. Демак, мерос моли ёки унинг қиймати ўн беш қисмга бўлинади: икки қизга ўн қисм, яъни ҳар бирига беш қисмдан берилади. Учта набирага беш қисм, яъни иккки ўғил набирага икки қисмдан, қиз набирага бир қисм берилади. Масалан, мерос қолган мол 150 млн сўм бўлса, қизлар 50 млн дан олади (жами 100 млн), икки ўғил набира 20 млн дан (жами 40 млн), қиз набира эса 10 млн мерос олади.

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, бу ерда саволингизга мувофиқ жавоб бердик. Агар Сиз айтган меросхўрлардан бошқа меросхўрлар ҳам бўлса, жавоб бундан фарқли бўлади. Шунинг учун ҳамма меросхўрлар йиғилиб,
мерос илмини биладиган аҳли илмни иштирокида бу масалани ҳал қилишни тавсия қиламиз. Чунки маййитнинг васияти ёки қарзи ёки меросхўрлар билмайдиган бошқа ҳақ-ҳуқуқлари бўлиши, кутилмаган саволлар туғилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
МЕРОС ТАҚСИМОТИНИ ТУШУНТИРИБ БЕРСАНГИЗ
#мерос

830-CАВОЛ: Акам COVID 19 сабабли вафот этди. Акамнинг иккита хотини бор эди.
Қонуний никоҳидан катта фарзанди қиз ва икки ўғил бор, иккинчи никоҳидан учта қиз фарзанди бор. Иккинчи никоҳидаги аёли ҳам акамни вафотидан ўн ойдан сўнг вафот этди. Иккинчи никоҳидаги катта қиз фарзанди турмушга чиққан, кейинги икки қиз чин етим бўлиб қолди, уларни опаси ва поччаси вақтинча ўз қарамоғига олган.
Акамдан битта квартира, битта мошина ва ҳовли уй-жой
мерос бўлиб қолган. Тақсимотини тушунтириб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволда зикр қилинган маййитнинг ота-онаси вафот этган бўлса, у кишидан қолган барча мол-мулкнинг 1/8 (саккиздан бир) қисмини икки хотини тенг бўлиб олишади.

Улардан қолган мулк ўғил ва қизлари ўртасида "эркакка аёлдан икки баробар кўп" қоидасига кўра бўлинади.

Барча мол мулкни 64 га бўлиб, унинг 8 бўлагини икки хотинга берилади. Ҳар бир қизга 7 бўлакдан, ҳар бир ўғилга 14 бўлакдан берилади.

Агар акангизнинг ўгай фарзандлари бўлса, уларнинг меросда ҳаққи йўқ.

Шуни айтиш керакки, бу ўринда саволга мувофиқ жавоб берилди. Мабодо, юқоридаги меросхўрлардан бошқа меросхўрлар ҳам бўлса, жавоб бундан фарқли бўлади. Шунинг учун ҳамма меросхўрлар йиғилиб, мерос илмини биладиган аҳли илм иштирокида бу масалани ҳал қилишни тавсия қиламиз. Чунки маййитнинг васияти, ёки қарзи, ё меросхўрлар билмайдиган бошқа ҳақ-ҳуқуқлари бўлиши, кутилмаган саволлар туғилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
АЁЛ МАҲРИНИ ОЛМАЙ ТУРИБ ВАФОТ ЭТСА НИМА БЎЛАДИ?
#маҳр #оила
#мерос

1123-CАВОЛ: Мен аёлимни маҳрини бермаган эдим. Яқинда аёлим вафот этди. Мен нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Агар маҳри берилмаган хотин вафот этса, унинг маҳри эрининг зиммасидан соқит бўлмайди ва эрга уни адо этиш лозим бўлади. Лекин ўлган одамнинг ҳаққи бўлгани учун маҳр меросга айланади ва марҳуманинг меросхўрлари ўртасида шариат кўрсатмасига мувофиқ тақсим қилинади. Мазкур ҳолатда меросхўрлар орасида унинг эри ҳам бўлгани учун эрга ҳам шариат кўрсатмасига биноан меросдан улуш берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook