Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Қадр кечасининг ёрқин аломатлари

🌙 Лайлатул Қадр кечаси хотиржам тун бўлади;

🌙 одамни лоҳас қиладиган даражада дим бўлмайди;

🌙 этни жунжиктирадиган совуқ ҳам бўлмайди;

🌙 ой худди чароғон нур таратиб тургандек, ёруғ бўлади;

🌙 Қадр кечаси кирадиган тонгда қуёш ўткир нурлари билан чиқмайди;

🌙 эрта тонгдан майин шабада эсиб туради;

🌙 ора-сира бир-икки томчи ёмғир томчилаб қўяди.

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Қадр_кеча

Хўжа Аламбардор жоме масжиди.
Хатми Қуръондан кейин Раҳимберди домла Раҳмонов дуолари.

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадр кечаси дуоси

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний".

"Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин"
.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Қадр #дуо
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ҚАДР КЕЧАСИНИ ИЗЛАНГ!

Рамазон барокатли ва фазилатли ой.
Унда дунё ва охират учун яхшиликлар бисёр. Айниқса “минг ойдан яхшироқ” бўлган “Лайлатул қадр” – қадр кечаси Рамазонда кутилади. “Қадр” деб номланишига сабаб унда ризқлар ўлчанади, ажаллар ёзилиб, ўша йили бўладиган ишлар битиб қўйилади, тақдир қилинади.

فِيهَا يُفْرَقُ كُلُّ أَمْرٍ حَكِيمٍ

“У (кечада) барча ҳикматли иш(лар) ажрим қилинур”, Духон,4 оят

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#Рамазон #Қадр

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бугунги_жума_мавъизаси:
🌙 ҚАДР КЕЧАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

...Ойша разияллоҳу анҳо онамиз
“Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўраганларида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:

🤲 “Сиз: “Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний”,
яъни, “Ё Аллоҳ, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Мени (гуноҳларимни) кечиргин” деб айтинг”, – дедилар” (Имом Термизий ривоятлари).

Шундай экан, бу кечада рўзадор бедор бўлиб, аҳли аёлини ҳам, ёру дўстларни ҳам савобли ишларга чорлаши мақсадга мувофиқ. Аллоҳ таоло ўша кечанинг баракотидан минг ойлик ибодатнинг ажру савобидан кўра яхшироқ ажру савоб беришидан умидвор бўлиши керак...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
#Рамазон #Қадр_кечаси
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Қадр кечасини мақтаб бундай деганлар:

"لِلَّهِ فِيهِ لَيْلَةٌ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ, مَنْ حُرِمَ خَيْرَهَا فَقَدْ حُرِمَ"
(رواه الإمام أحمد عن أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)

яъни: “Аллоҳга қасамки, Рамазон ойида минг ойдан афзалроқ бир кеча бор. Ким унинг яхшилигидан маҳрум бўлса, шубҳасиз (жуда кўп нарсадан) маҳрум бўлибди” (Имом Аҳмад ривоятлари).

Демак, Қадр кечасини топиб, уни ибодат билан ўтказкан киши 83 йилу тўрт ой тўхтовсиз ибодат қилганни савобини олар экан. Бу биз уммат учун нақадар катта бахт. Аллоҳ барчамизга насиб қилсин!

Бошқа бир ҳадиси шарифда шундай деганлар:

"مَنْ قَامَ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ"
(رَوَاهُ الامَامُ البُخَارِيُّ عن أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)

яъни: “Ким Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинур” (Имом Бухорий ривоятлари).

#Қадр_кечаси #Рамазон

🤲 Ё Аллоҳ...

🌙 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Эй Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини билсам (яъни, қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам), унда нима деб дуо қилай?» дедим. У зот: «Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар».
(Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Насоий, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилишган).

🤲 Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен Афуввсан (гуноҳларни кечирувчи, афв қилувчисан), кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин».

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#дуо #Қадр_кечаси