Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Ҳадис
#Рамазон2017
#Қадр_кечаси

Абдуллоҳ Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:
“Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бир қанча саҳобалари “Лайлатул қадр”ни Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисида бўлишини тушларида кўришди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизларнинг тушларингиз “Лайлатул қадр” Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисида эканига мувофиқ келади. Кимки “Лайлатул қадр”ни кутмоқчи бўлса, Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг еттисида кутсин!”, дедилар”
(Имом Бухорий ривояти).

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Бугунги_жума_мавъизаси:
🌙 ҚАДР КЕЧАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

...Ойша разияллоҳу анҳо онамиз
“Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўраганларида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:

🤲 “Сиз: “Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний”,
яъни, “Ё Аллоҳ, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Мени (гуноҳларимни) кечиргин” деб айтинг”, – дедилар” (Имом Термизий ривоятлари).

Шундай экан, бу кечада рўзадор бедор бўлиб, аҳли аёлини ҳам, ёру дўстларни ҳам савобли ишларга чорлаши мақсадга мувофиқ. Аллоҳ таоло ўша кечанинг баракотидан минг ойлик ибодатнинг ажру савобидан кўра яхшироқ ажру савоб беришидан умидвор бўлиши керак...

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
#Рамазон #Қадр_кечаси
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Қадр кечасини мақтаб бундай деганлар:

"لِلَّهِ فِيهِ لَيْلَةٌ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ, مَنْ حُرِمَ خَيْرَهَا فَقَدْ حُرِمَ"
(رواه الإمام أحمد عن أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)

яъни: “Аллоҳга қасамки, Рамазон ойида минг ойдан афзалроқ бир кеча бор. Ким унинг яхшилигидан маҳрум бўлса, шубҳасиз (жуда кўп нарсадан) маҳрум бўлибди” (Имом Аҳмад ривоятлари).

Демак, Қадр кечасини топиб, уни ибодат билан ўтказкан киши 83 йилу тўрт ой тўхтовсиз ибодат қилганни савобини олар экан. Бу биз уммат учун нақадар катта бахт. Аллоҳ барчамизга насиб қилсин!

Бошқа бир ҳадиси шарифда шундай деганлар:

"مَنْ قَامَ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ"
(رَوَاهُ الامَامُ البُخَارِيُّ عن أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)

яъни: “Ким Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинур” (Имом Бухорий ривоятлари).

#Қадр_кечаси #Рамазон

🤲 Ё Аллоҳ...

🌙 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Эй Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини билсам (яъни, қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам), унда нима деб дуо қилай?» дедим. У зот: «Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар».
(Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Насоий, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилишган).

🤲 Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен Афуввсан (гуноҳларни кечирувчи, афв қилувчисан), кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин».

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#дуо #Қадр_кечаси