Forwarded from Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
Бугун, 18 ноябрь - "Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун
Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
Давлатимиз байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзи бўлиб, унда миллий давлатчилигимиз, мустақил ва мустаҳкам давлат барпо этиш борасидаги эзгу ғоя, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлигимиз, ор-номусимиз ва ғуруримиз акс этган.
Барча юртдошларимизга Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муборак бўлсин!
Дин ишлари бўйича қўмита
religions.uz | Telegram | Youtube | instagram

МЎМИН БЎЛСАНГИЗ, РИБОНИНГ САРҚИТИНИ ҲАМ ТАРК ҚИЛИНГ!
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
Агар ундай қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг. Агар тавба қилсангиз, сармоянгиз ўзингизга, зулм қилмассиз ва сизга ҳам зулм қилинмас (Бақара сураси, 279-оят).
Яъни, «Агар иқтисодий муомалаларингизда ўртадан рибони кўтариб, унинг сарқитларини тарк этмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари сизга қарши қаттиқ уруш очади. Агар тавба қилиб, рибохўрликдан қайтсангиз, сармоянгизни оласиз. Шунда сиз судхўрлик билан бировга зулм қилмаган бўласиз ва сизга ҳам зулм қилинмаган бўлади.
Ибн Ҳиббон ва бошқа ҳадис олимлари Зайд ибн Асламдан ривоят қилишларича, жоҳилият даврида Бану Сақиф ва Бану Муғийра қабилалари ўртасида рибо асосида муомала бўлган экан. Исломга кирганларидан сўнг Бану Сақиф қабиласи Бану Муғийрадан рибо олмасликларини илтимос қилибди. Бану Муғийра ўзаро маслаҳатлашиб, «Исломда бўлганимиздаги муомалалардан рибо олмаймиз, ундан аввалгисидан оламиз», – дейишибди. Ўша пайтда Маккаи Мукаррамада бошлиқ бўлиб турган Итбон ибн Усайд розияллоҳу анҳу бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассаломга хат ёзганларида:
«Эй иймон келтирганлар! Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга тақво қилинг ва рибонинг сарқитини ҳам тарк қилинг. Агар ундай қилмасангиз, Аллоҳ ва Унинг Расули томонидан бўладиган урушга ишонаверинг...» оятлари нозил бўлди.
Пайғамбар алайҳиссолату вассалом бу ҳақида Итоб ибн Усайд розияллоҳу анҳуга хабар бердилар ва у кишини агар Бану Муғийра рибохўрликни тарк қилмасалар, уларга қарши уруш қилишга буюрдилар. Хабар етганда, Бану Муғийра: «Тавба қиламиз, рибонинг сарқитини тарк этамиз», – дедилар.
Пайғамбар алайҳиссолату вассалом Маккаи Мукаррамани фатҳ қилган кунларидаги хутбаларида жоҳилиятдаги барча риболарни бекор қилганликларини, биринчи бўлиб амакилари Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳунинг риболарини қарздорлар бўйнидан туширганликларини эълон қилдилар.
Демак, Исломда рибо асосида молиявий алоқа олиб бориш мутлақо ҳаром қилинган. Ночор ҳолга тушиб, турмуш ўтказиш ёки иш юритиш учун сармояга муҳтож бўлиб қолган шахс билан хайри-эҳсон ёки яхши қарз бериш ила молиявий алоқа олиб бориш лозим.

«Тафсири Ҳилол» китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarБОШҚА МАЗҲАБНИНГ ҲУКМИНИ ОЛИШ ЖОИЗМИ? ЁХУД КИМ ФАТВОГА ҲАҚЛИ?
Ўзича амал қилмаслик ёки мазҳабга тўлиқ амал қилишнинг вожиблиги
Муҳаммад Амин ибн Умар ибн Обидин Димашқий (1783–1836) раҳимаҳуллоҳнинг “Уқуду расмил муфтий” асари фатво чиқариш қонун-қоидаларини ўқиб-ўрганишда ҳанафийларнинг асосий китоби ҳисобланади. Унда имом Ибн Обидин умумий қоида ва тамойилларни баён қилади. Бу китобнинг ҳанафийлар орасида обрўси баланд эканига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Қолаверса, мен ундаги қонун-қоидаларни очиқчасига рад қилган бирор таниқли уламони билмайман. Мақоланинг давомини тушунишга ёрдам бериши учун мазкур китобдан бир неча тезисларни қисқача қилиб келтириб ўтаман.
1. Ўзи истаган қараш ёки фикрга эргашиши мумкин эмас.
Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ айтади: “Амал қилиш ёки бировга фатво (жавоб) бериш учун фақатгина мазҳаб олимлари қувватли, деб ҳисоблаган қавлга эргашиш вожибдир. На ўзи амал қилиши ва на бировга фатво бериши учун истисно ҳолатлардан бошқасида кучсиз қавлга эргашиш мумкин эмас”.
Шунингдек, “Шифа ал-илал” номли рисолада Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ Қосим Қутлубуғонинг қуйидаги сўзларини келтиради: “Кучсиз қавлга таяниб ҳукм чиқариш ёки фатво бериш – жоҳиллик ва ижмога зид”.
2. Мазҳабдаги кучли қавлни фақатгина таржиҳ аҳли белгилаб бериши мумкин.
Биринчи ҳолатимиздан келиб чиқиб, яъни ўзимиз истаган қавлга эргаша олмас эканмиз, у ҳолда мазҳабда амал қилинадиган қавлни ким ажратиб беради, деган савол пайдо бўлади. Албатта, бу вазифа фақатгина ижтиҳоднинг маълум даражасига етган олимлар томонидан амалга оширилиши мумкин, холос.
Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ айтади: “Билгинки, муносиб кишилар томонидан кучли деб ҳисобланган нарсага эргашиш вожибдир”.
Муаллиф ўша муносиб кишилар ким эканини шундай изоҳлайди: “Яъни таржиҳ аҳли. Бу нарса ҳар қандай олимнинг ҳам таржиҳи яроқли бўлавермаслигига ишора қилади”...ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
Бошқа мазҳабнинг ҳукмини олиш жоизми? Ёхуд ким фатвога ҳақли?
Ўзича амал қилмаслик ёки мазҳабга тўлиқ амал қилишнинг вожиблиги Муҳаммад Амин ибн Умар ибн Обидин Димашқий (1783–1836) раҳимаҳуллоҳнинг “Уқуду расмил...
ҲАҚ СОҲИБИ АЛБАТТА ҒОЛИБ БЎЛАДИ
Салим ибн Жобир (Жобир ибн Салим ҳам дейилади) Ҳажимий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Менга насиҳат қилинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳдан қўрқ! Гарчи идишингдаги сувни биродарингга бўшатиб бериш ёки унга гапирганингда очиқ юзли бўлиш бўлсада яхши ишларни ҳеч қачон кичик дема! Изорингни осилтириб юришдан сақлан! У кибрдандир. Аллоҳ уни севмайди. Агар бир киши сени сенда биладиган айби билан айбласа сен уни ундаги айб билан айблама. Уни тек қўй. Гуноҳи ўзига, ажри сенга бўлади. Ҳеч кимни сўкма!"...ᅠ

Ҳақ соҳиби албатта ғолиб бўлади
Салим ибн Жобир (Жобир ибн Салим ҳам дейилади) Ҳажимий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб деди: - Эй Аллоҳнин...
ҚОР ПАРЧАСИ – МЎЪЖИЗА
Қишда қор ёғишини томоша қилиш завқли иш. Тўғрими? Ҳамма жой оппоқ қорга бурканади, атроф мусаффо, ҳаво топ-тоза, учиб-учиб тушаётган қор парчаларига қўлингизни тутсангиз, кафтингизга қўниб эриб кетади.
Биз қорни уч ёки тўрт кўринишда тасаввур қиламиз: майда қор. Қор майдалаб ёққанда қаттиқ совуқ бўлади, одамнинг хаёлига осмонда қор тугаб қолаётгандек, ана шу қор охиргисидек туйилади; ўртача қор, бу қор ёққанда ҳаво мўътадил бўлади, суяккача ўтиб кетадиган совуқ бўлмайди; лайлак қор. Бу қор ҳамманинг жону дили. Аммо у узоқ вақт ёғмайди ва ҳаво ҳарорати ҳам ёқимли бўлади; шилта қор. Бу ёмғир аралаш ёғадиган қор. Бунда ҳам ҳаво хийлагина совуқ бўлади.
Демак, билганларимиз шу тўрт хил қор экан. Уларни ҳажмига қараб ажратамиз. Аммо Аллоҳ таолонинг мусаввирлигини қарангки, ушбу қор зарраларининг бирортаси бошқа бирига ўхшамайди ва уларнинг ҳар бири алоҳида санъат асаридир.
Олимларнинг таъкидлашича, ер юзини буткул қор қопласа ҳам ҳеч бир қор заррасига бошқасига ўхшамайди.
Америкалик тадқиқотчи олим Вильсон Бентлей 50 йил давомида олиб борган кузатишлари натижасида 1985 йил шундай хулосага келди. Қор заррасини суратга туширишни санъат даражасига кўтарган олим умрининг ярмини шу ишга сарф этди.
Ҳар бир қор зарраси осмондан тушган мукаммал санъат асаридир. Ана шу бир дона қор заррасининг ўзиёқ инсон зотига Буюк Яратувчини танишга кифоя қилади. Яъни, Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир» (Наҳл сураси, 11-оят)...
ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Баъзилар сувга Қуръон оятларидан ўқиб дам уриб беради. Шу иш тўғрими? Ўша сувни ичса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, бўлади. Қуръон ўқиб, сувга дам солиб, уни шифо мақсадида ичиш мумкин. Бу иш жоизлиги кўплаб салафи солиҳларимиздан нақл қилинган. Шунингдек, бирор идишга ёзиб, ўша идишга сув қуйиб ичиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЎЗ САҲОБАЛАРИГА ИЖТИҲОД ҚИЛИШГА ИЗН БЕРИШЛАРИ
Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобаларга ижтиҳод қилишга изн беришларига Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳунинг ҳадислари далил бўла олади. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабални Яманга қози қилиб тайинлаганларида шундай деганлар: “Агар сен бирор муаммога дуч келсанг, қандай ҳукм қиласан?”. Шунда у: Қуръондан ҳукм чиқараман, деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Қуръондан унинг ҳукмини топа олмасангчи?” – деб сўрадилар. Унда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан ҳукм излайман, деди. “Агар Расулуллоҳнинг суннатларидан ҳам топа олмасангчи?”, деб сўраганларида, - Унда ақлимни ишлатаман, деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Муознинг елкасига қоқиб: “Расулуллоҳнинг элчисини У рози бўладиган ишга муваффақ қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”, дедилар...ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
#ИЖТИҲОД

Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўз саҳобаларига ижтиҳод қилишга изн беришлари
Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобаларга ижтиҳод қилишга изн беришларига Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳунинг ҳадислари далил бўла олади. Ривоят қилинишич...
Isro va meroj kechasi.mp3
Is`hoq Muhammad
📘 Исро ва мерож кечаси – 📀 Исҳоқжон домла Бегматов
#Архив_маърузалар
#Исҳоқжон_домла_Бегматов
#Жума_маърузалари
▶️ 43
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Архив_маърузалар
#Исҳоқжон_домла_Бегматов
#Жума_маърузалари
▶️ 43
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Масжидда қазо намозлари ўқисам азон ва такбир айтишим лозимми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида қазо намозларни уйда ўқилгани афзал. Агар масжидда ўқилса азон ва иқомат масжиддаги намозхонларга халақит бермайдиган, балки ўзига эшитиладиган тарзда айтилади. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Масжидда қазо намозлари ўқисам азон ва такбир айтишим лозимми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида қазо намозларни уйда ўқилгани афзал. Агар масжидда ўқилса азон ва иқомат масжиддаги намозхонларга халақит бермайдиган, балки ўзига эшитиладиган тарзда айтилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
“Вақф” хайрия жамоат фондига янги раҳбар тайинланди
Бугун, 19 ноябрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқарув кенгаши раиси вазифасига тайинланди. Бу ҳақда “Вақф” хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши йиғилишида эълон қилинди. Фонднинг аввалги раҳбари Искандар Халилов бошқа ишга ўтказилди.
Абдураҳмонов Яҳё 1985 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1999-2003 йилларда Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” мадрасасини тамомлаган. 2004-2008 йилларда Тошкент ислом институтида таълим олган. Шу давр оралиғида Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университетида малака оширган...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23744

Audio
▶️ Ақида илми зарурати ва хосияти – 📀 Азизхўжа домла Иноятов
#Архив _маърузалар
#Азизхўжа_домла_Иноятов
#Жума_маърузалари
▶️ 25
Имкон қадар яқинларга етказинг ⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Архив _маърузалар
#Азизхўжа_домла_Иноятов
#Жума_маърузалари
▶️ 25
Имкон қадар яқинларга етказинг ⤵️⤵️⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН, 19 НОЯБРЬ КУНИ СОАТ 19:30 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸19 ноябрь куни соат 19:30 да Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бўлиб ўтади.
Машғулотда Устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган
29 октябрь кунги суҳбатга оид савол берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини
@OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки
уч кишига “Олтин силсила” китобининг 3-жузи
китоби туҳфа этилади.
Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатини кузатинг
Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarРАБИЪУС СОНИЙДА ЮЗ БЕРГАН ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР
Ҳижрий учинчи йил, рабиъус соний ойи (мил. 624 йил сентябрь-октябрь) – Бану Сулайм қабиласи Мадинага ҳужум қилиш учун катта қўшин тўплаётгани ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар етиб келгани заҳоти (ёки Қурайш карвонини кўзлаб), у зот уч юз жангчидан ташкил топган лашкар билан Мадинанинг жанубий тарафидаги Буҳрон деган жойга бордилар (лекин жангсиз кейинги ойда Мадинага қайтиб келдилар. Бу юриш тарихга “Буҳрон ғазоти” номи билан кирган).
Ҳижрий тўртинчи йил, рабиъус соний ойи (мил. 625 йил сентябрь-октябрь) – Ғатафон қабиласининг Бану Муҳориб ва Бану Саълаба уруғларидан ташкил топган саҳройи араблар бир жойга йиғилишаётгани ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар келганида, бу тошбағир ва тўпори бадавийларнинг дилларига қўрқув солиш мақсадида Нажд даштлари оша улар устига тезлик билан юриш қилдилар (қароқчилик ва босқинчиликни ўзларига касб қилиб олган бу бадавийлар мусулмонларнинг келаётгани хабарини эшитиб, қўрқиб, тоғнинг тепасига чиқиб кетишди. Шундай қилиб, мусулмонлар бу босқинчи қабилаларнинг попукларини пасайтириб, дилларига қўрқув солиб қўйди ва жумодул аввал ойида Мадинага соғ-омон қайтиб келишди. Бу юришга “Нажд ғазоти” дейилади);
Ҳижрий олтинчи йил, рабиъус соний ойи (ёки рабиъул аввал ойи / мил. 627 йил июль-август ёки август-сентябрь) – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уккоша ибн Миҳсан розияллоҳу анҳу бошчилигида қирқ нафар саҳобани Ғамр суви атрофида жойлашган Бану Асад қабиласига юбордилар (бу юришга “Уккоша ибн Миҳсан сарияси” дейилади);
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу бошчилигида ўн кишилик сарияни Бану Саълаба диёридаги Зулқасса деган жойга юбордилар (у ерга етиб борганларида душман улар учун юз кишилик пистирма тайёрлаб қўйган экан. Мусулмонлар уйқуга кетганда пистирмадагилар тўсатдан ҳамла қилиб, уларни ўлдириб кетишди, фақат битта Муҳаммад ибн Маслама яраланган ҳолда тирик қолди. Бу юришга “Муҳаммад ибн Маслама сарияси” дейилади);..ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
#РАБИЪУС_СОНИЙ

Рабиъус сонийда юз берган тарихий воқеалар
Ҳижрий учинчи йил, рабиъус соний ойи (мил. 624 йил сентябрь-октябрь) – Бану Сулайм қабиласи Мадинага ҳужум қилиш учун катта қўшин тўплаётгани ҳақида Р...
#ОНЛАЙН_ҲАДИС_ШАРҲИ БОШЛАНДИ
🔸19 ноябрь куни соат 19:30 да Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бўлиб ўтади.
Машғулотда Устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган
29 октябрь кунги суҳбатга оид савол берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини
@OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки
уч кишига “Олтин силсила” китобининг 3-жузи
китоби туҳфа этилади.
https://youtu.be/zIwYd-c3T7I

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarYouTube
ONLINE: HADIS ILMINI O'RGANAMIZ (8-dars, 19.11.2020)
🌐Muslim.uz portalining ijtimoiy-tarmoqlardagi sahifalari:🔹Telegram: https://t.iss.one/muslimuzportal🔹Diniy savol-javoblar: https://t.iss.one/diniysavollar🔹Facebook...
НАМОЗНИ ГЎЗАЛ ҲОЛАТДА АДО ЭТИШ
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
«Хушуъ» деб, аъзоларнинг сукунатда ва қалбнинг Аллоҳ билан бўлишига айтилади.
Намозни гўзал қилиб адо этиш эса фарз, вожиб, суннат каби одобларини ўрнига қўймоқликдир.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: هَلْ تَرَوْنَ قِبْلَتِي هَا هُنَا وَاللهِ مَا يَخْفَى عَلَيَّ رُكُوعُكُمْ وَلَا خُشُوعُكُمْ، وَإِنِّي لَأَرَاكُمْ مِنْ وَرَاءِ ظَهْرِي.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўряпсизларми, менинг қиблам бу томонда! Аллоҳга қасамки, мен учун рукуларингиз ҳам, хушуларингиз ҳам махфий қолмас. Албатта, мен сизларни орқамдан ҳам кўрурман», дедилар».
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда намознинг хузуси ва хушусини жойига қўйиб ўқиш зарурлиги таъкидланмоқда.
Ҳар бир инсон намознинг амалларини яхши адо этар экан, унда аъзолари тўла сокинликда қолиб, қалби Аллоҳ ёди билан бўлмоғи зарур.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларга, мени қиблага қараб турибдилар, орқаларидаги нарсани, жумладан, бизнинг руку ва хушуларимизни кўрмайди, деб ўйламанглар, мен кўриб тураман, деганларининг маъноси шудир.
Айниқса, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу гапни Аллоҳ номи ила қасам ичиб айтишлари ушбу маънони қаттиқ таъкидлайди.
Шунинг учун ҳар биримиз намозимизнинг руку ва хушусини жойига қўйиб ўқишимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
#намоз #руку #хушуъ@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 213–214 ОЯТЛАР
كَانَ ٱلنَّاسُ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ فَبَعَثَ ٱللَّهُ ٱلنَّبِيِّۧنَ مُبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ وَأَنزَلَ مَعَهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ لِيَحۡكُمَ بَيۡنَ ٱلنَّاسِ فِيمَا ٱخۡتَلَفُواْ فِيهِۚ وَمَا ٱخۡتَلَفَ فِيهِ إِلَّا ٱلَّذِينَ أُوتُوهُ مِنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَتۡهُمُ ٱلۡبَيِّنَٰتُ بَغۡيَۢا بَيۡنَهُمۡۖ فَهَدَى ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لِمَا ٱخۡتَلَفُواْ فِيهِ مِنَ ٱلۡحَقِّ بِإِذۡنِهِۦۗ وَٱللَّهُ يَهۡدِي مَن يَشَآءُ إِلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٍ٢١٣
213. Инсонлар бир миллат эдилар. Кейин Аллоҳ хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи пайғамбарларни юборди, уларга одамлар орасидаги ихтилофлар ҳақида ҳукм қилиш учун ҳақ Китобни туширди. Очиқ-ойдин ҳужжат келганидан кейин ҳам Китоб берилганлар ҳадларидан ошиб, равшан оятлар ҳақида талашиб-тортишишди. Аллоҳ Ўз изни билан мўминларни тортишган нарсаларида ҳидоятга йўллади. Аллоҳ хоҳлаган бандасини тўғри йўлга ҳидоят қилади.
Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳаво дунёга келишганидан кейин бир фарзанд туғилса, икковлари унга Ҳақ динни ўргатишар эди. Шу тарзда ҳамма бир динда ҳеч ихтилофга бормай яшашда давом этди. Авлодлар кўпайгач, ҳар қайсиси алоҳида мизож ва табиатда туғилди, ўрталарида келишмовчиликлар пайдо бўлди, ақида ва амалда улар бир-бирлари билан тортиша бошлашди. Кейин Аллоҳ таоло шу ихтилофларни орадан кўтариш ва тўғри йўлни кўрсатиш учун пайғамбарларни юборди. Улар издошларига Аллоҳ ҳукмларини етказишар, инкор этувчиларни азоб ва жазо билан қўрқитишар эди. Парвардигорнинг Ўзи улар ўртасидаги келишмовчилик-тортишувлар хусусида ҳукм қилиши учун пайғамбарлар билан бирга самовий Китоблар ҳам туширди. Аллоҳ таоло бундай деган: "Дарҳақиқат, Биз инсонни имтиҳон қилиб, аралаш бир нутфадан яратдик. Уни эшитувчи ва кўрувчи қилиб қўйдик. Дарҳақиқат Биз уни хоҳ у шукр қилувчи (мусулмон) бўлсин, хоҳ ношукр (кофир) бўлсин, йўлга йўлладик. Биз кофирлар учун занжирлар ва ўт-олов тайёрлаб қўйганмиз" (Инсон, 2-4). Ҳақиқатда Ҳақ дин устида тортишувчилар ўша Китоб туширилган жамоа (аҳли китоблар) эди, улар очиқ-ойдин далилларни кўра-била туриб ҳам яна ихтилофга боришди.

كَانَ ٱلنَّاسُ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ فَبَعَثَ ٱللَّهُ ٱلنَّبِيِّۧنَ مُبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ وَأَنزَلَ مَعَهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ لِيَحۡكُمَ بَيۡنَ...
Forwarded from Muslim.uz
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида
Бу одоблар ўн бешта:
1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.
2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.
3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.
4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.
5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.
6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.
7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.
8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.
9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.
10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.
11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.
12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).
Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.
13. Каҳф сурасини ўқиш.
14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).
15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarТОНГДА УШБУ 7 ДУОНИ ЎҚИШНИ УНУТМАНГ!
1.
الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أحيانا بعد ما أماتَنا وإلَيْهِ النشُور
Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур
Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир.
2.
الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ
Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи
Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
3.
لا إِلهَ إلا الله، وحده لا شَريكَ لَهُ، لَهُ المُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ على كُلّ شيء قدير
Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр
Яккаю ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар бир нарсага Қодир.
4.
سُبْحانَ الله وبحمده
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи
Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман.
5.
اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур
Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз.
6.
باسْمِ اللَّهِ الَّذي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلا في السَّماءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيم
Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъ исмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самъиул аълийм
Ер-у осмонда Унинг исми билан бўлганда бирор нарса зиён қила олмайдиган Зот Аллоҳнинг номи ила. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир.
Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас.
7.
حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ
Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм
Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД#ДУО