Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЎЗ САҲОБАЛАРИГА ИЖТИҲОД ҚИЛИШГА ИЗН БЕРИШЛАРИ

Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобаларга ижтиҳод қилишга изн беришларига Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳунинг ҳадислари далил бўла олади. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабални Яманга қози қилиб тайинлаганларида шундай деганлар: “Агар сен бирор муаммога дуч келсанг, қандай ҳукм қиласан?”. Шунда у: Қуръондан ҳукм чиқараман, деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Қуръондан унинг ҳукмини топа олмасангчи?” – деб сўрадилар. Унда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан ҳукм излайман, деди. “Агар Расулуллоҳнинг суннатларидан ҳам топа олмасангчи?”, деб сўраганларида, - Унда ақлимни ишлатаман, деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Муознинг елкасига қоқиб: “Расулуллоҳнинг элчисини У рози бўладиган ишга муваффақ қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”, дедилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#ИЖТИҲОД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚУРЪОНДАН ҲУКМ ОЛИШ ҲАҚИДА
#ижтиҳод

797-CАВОЛ: Араб тилини яхши билган киши Қуръондан ўзича ҳукм чиқарса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, Араб тилини яхши билишнинг ўзи Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан ҳукм чиқариш учун кифоя қилмайди. Балки, бунинг учун киши бир қанча шаръий илмларни ҳам билиши шарт. Жумладан, биринчи навбатда араб грамматикасини (наҳв, сарф) ва балоғат илмини мўтабар манбалар асосида таълим олган бўлиши даркор. Кейин Қуръон ва ҳадис илмини, ундаги оятларнинг нозил бўлиш сабабларини билмоғи, носих-мансуҳ, мутлақ ва муқайяд, омм ва хос каби усулул-фиқҳ қоидаларини пухта билиши ва улардан ўз ўрнида фойдалана олиш кўникмасига эга бўлиши лозим.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қуръонни ўз фикрича тафсир қилса, дўзахдан ўзига жой тайёрласин”, – деганлар (Имом Термизий ривоят қилган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok