#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 196 ОЯТ
وَأَتِمُّواْ ٱلۡحَجَّ وَٱلۡعُمۡرَةَ لِلَّهِۚ فَإِنۡ أُحۡصِرۡتُمۡ فَمَا ٱسۡتَيۡسَرَ مِنَ ٱلۡهَدۡيِۖ وَلَا تَحۡلِقُواْ رُءُوسَكُمۡ حَتَّىٰ يَبۡلُغَ ٱلۡهَدۡيُ مَحِلَّهُۥۚ فَمَن كَانَ مِنكُم مَّرِيضًا أَوۡ بِهِۦٓ أَذٗى مِّن رَّأۡسِهِۦ فَفِدۡيَةٞ مِّن صِيَامٍ أَوۡ صَدَقَةٍ أَوۡ نُسُكٖۚ فَإِذَآ أَمِنتُمۡ فَمَن تَمَتَّعَ بِٱلۡعُمۡرَةِ إِلَى ٱلۡحَجِّ فَمَا ٱسۡتَيۡسَرَ مِنَ ٱلۡهَدۡيِۚ فَمَن لَّمۡ يَجِدۡ فَصِيَامُ ثَلَٰثَةِ أَيَّامٖ فِي ٱلۡحَجِّ وَسَبۡعَةٍ إِذَا رَجَعۡتُمۡۗ تِلۡكَ عَشَرَةٞ كَامِلَةٞۗ ذَٰلِكَ لِمَن لَّمۡ يَكُنۡ أَهۡلُهُۥ حَاضِرِي ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡحَرَامِۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ شَدِيدُ ٱلۡعِقَابِ١٩٦
196. Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тўкис қилинглар. Агар тўсилсангиз, қодир бўлганингизча қурбонлик қилинглар. Жонлиқ жойига етиб бормагунича бошларингизни қирманглар. Агар сизлардан кимдир касал ёки бошида бирон азият бўлса, у ҳолда ё рўза тутиш ё садақа бериш ёки қурбонлик қилиш билан фидя берсин. Хотиржамлик бўлганида ким умра билан ҳажни бирга адо этолса, муяссар бўлганича ҳадясини берсин. Ким топа олмаса, ҳажда уч кун, қайтганидан кейин етти кун, тугал ўн кун рўза тутсин. Бу аҳли-оиласи Масжидул-Ҳаромда турмаганлар учундир. Аллоҳдан қўрқинглар, билингларки, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир.
Ҳаж ва умра ибодати халқ кўриши ёки ҳожи номини олиш учун эмас, Аллоҳ таолонинг розилиги учун қилинади. Агар бир киши ҳаж ё умра учун эҳромга кирганидан сўнг бирор душман сабабидан ё хасталаниб қолиб Маккага етолмай қолиб кетса, у ўзи қодир бўлган бир жонлиқни Масжидул-Ҳаромга бирор киши орқали юбориб, унга бу жонлиқни фалон куни Макка Ҳаромида сўйишни тайинлайди. Жониворнинг Маккага элтиб сўйилгани аниқ маълум бўлса, шундан кейин сочини олдириб, эҳромдан чиқади. Бундан олдин ҳаргиз сочини олдирмайди, бу сўйиш эҳсон сўйиши бўлади. Масалан, эҳром ҳолатида бир киши хаста бўлса, бошида оғриқ ёки яра бўлса, у зарурат юзасидан сочини олдираверади, лекин фидя (тўлов) беради. Демак, бу оятда Аллоҳ таоло касал, бошида бит, қўтир ёки қичима бўлган кишига зарарли моддалардан фориғ бўлиш учун эҳромдалигидаёқ сочини олдиришни мубоҳ қилди. У сочини олдирганида соч тагидаги зарарли нарсалардан қутулади. Бу нарса табобатда "истифроғ", яъни фориғ бўлиш, дейилади. Абдуллоҳ ибн Маъқил розияллоҳу анҳу бундай дейди: "Мен Куфа масжидида Каъб ибн Ужра ҳузурида ўтириб, қурбонлик фидяси ҳақида сўрадим. Каъб бундай деди: "Мен Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига бир юмуш билан боргандим. Шунда бошимдаги битлар юзимга тўкилиб тушди. Буни кўрган ҳазрати Расулуллоҳ: "Битлар сенга бунчалик азоб бераётганини билмаган эканман, бир қўй топа оласанми?" дедилар. Мен: "Йўқ", дедим. "Ундай бўлса, сочингни олдир-да, кейин уч кун рўза тут ёки олти мискинни тўйдир, ҳар бир мискинга ярим соъдан таом бер", дедилар. Юқоридаги оят мен ҳақимда нозил бўлган эса-да, барчангизга тааллуқлидир" (Бухорий ривояти).
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

2. БАҚАРА СУРАСИ, 197–203 ОЯТЛАР
ٱلۡحَجُّ أَشۡهُرٞ مَّعۡلُومَٰتٞۚ فَمَن فَرَضَ فِيهِنَّ ٱلۡحَجَّ فَلَا رَفَثَ وَلَا فُسُوقَ وَلَا جِدَالَ فِي ٱلۡحَجِّۗ وَمَا تَفۡعَلُواْ مِنۡ خَيۡرٖ يَعۡلَمۡهُ ٱللَّهُۗ وَتَزَوَّدُواْ فَإِنَّ خَيۡرَ ٱلزَّادِ ٱلتَّقۡوَىٰۖ وَٱتَّقُونِ يَٰٓأُوْلِي ٱلۡأَلۡبَٰبِ١٩٧
197. Ҳаж вақти маълум ойлардир, ким уларда ҳажни қасд этса, ҳаж пайтида шаҳвоний ишлар, гуноҳ ва жанжал-тортишишдан сақлансин. Қандай яхши амал қилсангиз ҳам Аллоҳ билади. Озуқа ғамлаб олинглар, энг яхши озуқа тақводир. Эй оқиллар, азобимдан қўрқинглар!
Ҳаж ибодати Иброҳим алайҳиссалом даврларидан буён адо этиб келинадиган улуғ ибодатлардан, Исломнинг бешинчи рукнидир. Шаввол, зул-қаъда ва зул-ҳижжа ойининг дастлабки ўн куни ҳаж вақтидир. Ҳаж ё умра учун ният билан эҳромга кирган киши хотини билан жинсий яқинлик ёки унга олиб борувчи шаҳвоний сўз ва ҳаракатлардан, гуноҳ ишлардан, ҳамроҳлари билан тортишиб-жанжаллашишдан ўзини мутлоқ тийиши лозим. Бу ярамас ишлар ҳаждан бошқа пайтлари ҳам мусулмонларга муносиб эмас, аммо ҳаж пайтида бундай ишларни қилиш ўта қабиҳлик саналади. Инсон гуноҳларидан покланиш, Аллоҳ мағфиратидан умидвор бўлиб ҳаж қилсаю, аммо яна гуноҳ ишларга йўл қўйиши ақлсизликнинг ўзгинасидир.
Аллоҳ таоло қилган ҳар бир яхшилигингизни билиб туради, мукофотини тўлиқ қилиб беради. Шундай экан, ҳаж пайтида фурсатни қўлдан бермай кўпроқ яхшилик қилишга шошилинглар. Яна ҳаж сафарига чиққанда йўл тадорикини кўринглар, етарли озуқаларингизни ғамлаб олинглар, токи ҳамсафарларингизга оғирлигингиз тушмасин. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Яман халқи ҳажга озуқа олмай келар, "биз таваккул қилувчилармиз" дер эди. Маккага келгандан сўнг одамлардан тиланчилик қилишга тушишарди" (Бухорий ривояти). Бошқа бир ривоятда келишича, яманликлар: "Байтуллоҳни ҳаж қиламизу Аллоҳ бизни оч қўярмиди", дейишар экан. Буларнинг ишини рад этиб ушбу ояти карима нозил бўлган. Аммо шуни билиб қўйингларки, маънавий-руҳий озуқа ҳисобланмиш тақводорлик (Аллоҳдан қўрқиш) энг яхши озуқадир. Ким тақволи бўлса, ҳар бир амалида Аллоҳ розилигини истаса, унга сафар машаққатлари осон кечади. Тиланчиликдан сақланишда ҳожи учун аълоси парҳездир... ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

t.iss.one
2. БАҚАРА СУРАСИ, 197–203 ОЯТЛАР
ٱلۡحَجُّ أَشۡهُرٞ مَّعۡلُومَٰتٞۚ فَمَن فَرَضَ فِيهِنَّ ٱلۡحَجَّ فَلَا رَفَثَ وَلَا فُسُوقَ وَلَا جِدَالَ فِي ٱلۡحَجِّۗ وَمَا تَفۡعَلُواْ مِنۡ خَيۡرٖ ي...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 204–207 ОЯТЛАР
وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يُعۡجِبُكَ قَوۡلُهُۥ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَيُشۡهِدُ ٱللَّهَ عَلَىٰ مَا فِي قَلۡبِهِۦ وَهُوَ أَلَدُّ ٱلۡخِصَامِ٢٠٤
204. (Эй Муҳаммад), одамлар ичида шундайлари ҳам борки, унинг дунё ҳаётидаги гаплари сизга ажиб туюлади. У Исломга ашаддий хусуматда бўлгани ҳолда дилидаги нарсага Аллоҳни гувоҳ қилади.
Аллоҳ таоло Пайғамбарига хитоб қилиб айтяптики, одамлар ичида шундайлари бор: уларнинг дунёдаги гаплари сизга ажабланарли туюлиши мумкин. Бундайларнинг сиз олиб келган динга хусумат ва душманликлари шунчалар қаттиқки, улар дилидаги нарсага Парвардигорингизни гувоҳ қилади. Ато розияллоҳу анҳу: "Оятдаги "ан-нас" сўзи "ал-ҳайвон" маъносида", деган (Бухорий ривояти). Мазкур ояти каримада зикр этилган шахс Ахнас ибн Шурайқ ас-Сақафий исмли бир мунофиқ эди. У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва бошқа мусулмонлар ҳузурида Исломга кириб, ўзининг имони мустаҳкам экани ҳақида жуда ажойиб гапларни гапириб, ҳаммани ишонтиради.
Мусулмонлар олдидан чиқиб, ўз қабиласига қайтиб кетаётганида эса, мусулмонларга қарашли далаларга ўт қўйди, уларга тегишли туяларни сўйиб ташлади. Бундай кимсаларнинг Ислом динига ва мусулмонларга қаттиқ хусумати Аллоҳ таолодан асло яширин қолмайди. Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо: "Пайғамбар алайҳиссалом: "Аллоҳ энг ёмон кўрадиган одам адовати қаттиқ кишидир", деганлар (Бухорий ривояти)...ᅠ

وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يُعۡجِبُكَ قَوۡلُهُۥ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَيُشۡهِدُ ٱللَّهَ عَلَىٰ مَا فِي قَلۡبِهِۦ وَهُوَ أَلَدُّ ٱلۡخِصَامِ٢٠٤ 204. (Эй...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 208–210 ОЯТЛАР
يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱدۡخُلُواْ فِي ٱلسِّلۡمِ كَآفَّةٗ وَلَا تَتَّبِعُواْ خُطُوَٰتِ ٱلشَّيۡطَٰنِۚ إِنَّهُۥ لَكُمۡ عَدُوّٞ مُّبِينٞ٢٠٨
208. Эй имон келтирганлар, Исломга тўлиғича киринглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар, чунки у очиқ душманингиздир.
Баъзи муфассирлар (масалан, Замахшарий ва Розий) ушбу ояти карима янги мусулмон бўлган Аҳли китобларга қаратилган, дейишади. Яҳудийлардан бир гуруҳи мусулмон бўлган эди. Улар Исломда туриб ҳам Таврот ҳукмларига амал қилишарди, чунончи шанба куни ибодат қилишар, туя гўшти ва сутини ҳаром деб эътиқодда бўлишар, Таврот ҳам тиловат қилиб туришар эди. Юқоридаги ояти карима шулар хусусида туширилиб: "Исломга кирсангизлар, бу дин ҳукмларига мукаммал итоат қилинглар, баъзисига амал қилиб, баъзисини тарк этманглар" деб буюрилмоқда.
Кўриб турибсизки, гумроҳ, ўз фойдасини билмаган қавмлар доимо адашишда бўлган. Ҳамиша шайтон васвасасига учиб, Аллоҳ таолонинг ҳақ йўлидан чекинишган. Чунки дунё ҳаётининг роҳат-фароғатлари инсонга чиройли кўрсатиб қўйилган. Шайтон ҳамиша уни йўлдан оздиради. Тоат-ибодатдан, солиҳ амаллардан қайтаради. Улар орасига буғзу-адоват, нифоқ солади. Шайтонга мурид бўлганларнинг қулоқларига пайғамбарнинг даъват ва илтижолари асло кирмайди. Кўзлари Аллоҳ таоло ҳар қадамда кўрсатиб қўйган ибрат, мўъжизаларни кўрмайди. Ноқис ақллари Аллоҳ динининг, Аллоҳ шариатининг исбот талаб этмайдиган олий ҳақиқатларини илғаб олишга ярамайди. Улар бу дунёда Аллоҳ таоло берган беҳисоб неъматларни, мўл ризқларини гўё ўзлари ишлаб топгандай еб-ичиб, ҳатто шукрини қилишмайди. Бу дунёнинг журму исёнларига ғарқ бўлиб, охиратни эсдан чиқаришади. Арзимас мартаба ёки матоҳ дея улуғларига сажда қилишадию, аммо бутун оламларнинг Эгаси, замину коинотнинг ҳақиқий Хожаси, барча мавжудотларнинг Яратувчиси бўлмиш буюк Зотга ибодат қилишга, Унинг амр-фармонларини бажаришга эринишади, ор қилишади, бепарво бўлишади. Бундан ортиқ нодонлик, бундан зиёд гумроҳлик, бундан-да осийлик борми?!..ᅠ

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱدۡخُلُواْ فِي ٱلسِّلۡمِ كَآفَّةٗ وَلَا تَتَّبِعُواْ خُطُوَٰتِ ٱلشَّيۡطَٰنِۚ إِنَّهُۥ لَكُمۡ عَدُوّٞ مُّبِينٞ٢٠٨ 20...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 211–212 ОЯТЛАР
سَلۡ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ كَمۡ ءَاتَيۡنَٰهُم مِّنۡ ءَايَةِۢ بَيِّنَةٖۗ وَمَن يُبَدِّلۡ نِعۡمَةَ ٱللَّهِ مِنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَتۡهُ فَإِنَّ ٱللَّهَ شَدِيدُ ٱلۡعِقَابِ٢١١
2. Бани Исроилдан уларга қанчалаб очиқ далилларни берганимизни сўранг. Ким Аллоҳ неъматлари келганидан кейин уларни ўзгартирса, Аллоҳ албатта қаттиқ жазо берувчидир.
Аллоҳ таоло тарихда шаккоклиги ва итоатсизлиги билан машҳур бўлган Бани Исроил қавмини ҳидоятга йўллаш учун уларга жуда кўп мўъжизаларни, очиқ-ойдин далил-исботларни кўрсатиб қўйди. Масалан, уларга юборилган пайғамбар Мусо алайҳиссаломга ато этган мўъжизаларнинг ўзи бир нечадир: у киши қўлларини қўлтиқларига тиқиб олсалар, кўрганни хушнуд этадиган даражада оппоқ бўлиб чиқар эди; Фиръавн сеҳргарларини мағлуб этиш учун ҳассаларини ерга ташлаганларида у илонга айланиб, сеҳргарларнинг илонларини ютиб юборди; Мусо алайҳиссалом ҳассалари билан харсанг тошга урсалар ўн икки булоқ отилиб чиқиб, ташналикда қолган қавм сувга сероб бўлди. Аллоҳ таоло қавмнинг ўзини ҳам бутун тарихи давомида турли неъматлар, имтиёзлар билан сийлаган: қаттиқ иссиқдан ҳимоя қилиш учун улар устига булутларни соя ташлаш учун юборган, осмондан ширинлик ва бедана гўшти тушириб турган, фиръавн аскарлари ўлдириш мақсадида таъқиб қилиб, етай деб қолганида денгизни иккига бўлиб, уларни қутқарган ва ҳоказо. Аммо итоатсиз қавм шунча неъматларга шукр қилмади, ҳидоят йўлидан юрмади. Бани Исроилга ўхшаб инсонлар Аллоҳ ҳукмидан чекингудай бўлишса, Исломга Аллоҳ буюрганидай тўлалигича киришмаса, уларни оғир мусибат кутиб турибди. Аллоҳ таоло берган имон ва илмни ўзгартириб, инсонларни ҳақ йўлдан адаштирувчилар эса, Аллоҳ азза ва жалланинг қаттиқ азобига учрашлари аниқ!
ᅠ

سَلۡ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ كَمۡ ءَاتَيۡنَٰهُم مِّنۡ ءَايَةِۢ بَيِّنَةٖۗ وَمَن يُبَدِّلۡ نِعۡمَةَ ٱللَّهِ مِنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَتۡهُ فَإِنَّ ٱللَّهَ شَد...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 213–214 ОЯТЛАР
كَانَ ٱلنَّاسُ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ فَبَعَثَ ٱللَّهُ ٱلنَّبِيِّۧنَ مُبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ وَأَنزَلَ مَعَهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ لِيَحۡكُمَ بَيۡنَ ٱلنَّاسِ فِيمَا ٱخۡتَلَفُواْ فِيهِۚ وَمَا ٱخۡتَلَفَ فِيهِ إِلَّا ٱلَّذِينَ أُوتُوهُ مِنۢ بَعۡدِ مَا جَآءَتۡهُمُ ٱلۡبَيِّنَٰتُ بَغۡيَۢا بَيۡنَهُمۡۖ فَهَدَى ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لِمَا ٱخۡتَلَفُواْ فِيهِ مِنَ ٱلۡحَقِّ بِإِذۡنِهِۦۗ وَٱللَّهُ يَهۡدِي مَن يَشَآءُ إِلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٍ٢١٣
213. Инсонлар бир миллат эдилар. Кейин Аллоҳ хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи пайғамбарларни юборди, уларга одамлар орасидаги ихтилофлар ҳақида ҳукм қилиш учун ҳақ Китобни туширди. Очиқ-ойдин ҳужжат келганидан кейин ҳам Китоб берилганлар ҳадларидан ошиб, равшан оятлар ҳақида талашиб-тортишишди. Аллоҳ Ўз изни билан мўминларни тортишган нарсаларида ҳидоятга йўллади. Аллоҳ хоҳлаган бандасини тўғри йўлга ҳидоят қилади.
Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳаво дунёга келишганидан кейин бир фарзанд туғилса, икковлари унга Ҳақ динни ўргатишар эди. Шу тарзда ҳамма бир динда ҳеч ихтилофга бормай яшашда давом этди. Авлодлар кўпайгач, ҳар қайсиси алоҳида мизож ва табиатда туғилди, ўрталарида келишмовчиликлар пайдо бўлди, ақида ва амалда улар бир-бирлари билан тортиша бошлашди. Кейин Аллоҳ таоло шу ихтилофларни орадан кўтариш ва тўғри йўлни кўрсатиш учун пайғамбарларни юборди. Улар издошларига Аллоҳ ҳукмларини етказишар, инкор этувчиларни азоб ва жазо билан қўрқитишар эди. Парвардигорнинг Ўзи улар ўртасидаги келишмовчилик-тортишувлар хусусида ҳукм қилиши учун пайғамбарлар билан бирга самовий Китоблар ҳам туширди. Аллоҳ таоло бундай деган: "Дарҳақиқат, Биз инсонни имтиҳон қилиб, аралаш бир нутфадан яратдик. Уни эшитувчи ва кўрувчи қилиб қўйдик. Дарҳақиқат Биз уни хоҳ у шукр қилувчи (мусулмон) бўлсин, хоҳ ношукр (кофир) бўлсин, йўлга йўлладик. Биз кофирлар учун занжирлар ва ўт-олов тайёрлаб қўйганмиз" (Инсон, 2-4). Ҳақиқатда Ҳақ дин устида тортишувчилар ўша Китоб туширилган жамоа (аҳли китоблар) эди, улар очиқ-ойдин далилларни кўра-била туриб ҳам яна ихтилофга боришди.

كَانَ ٱلنَّاسُ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ فَبَعَثَ ٱللَّهُ ٱلنَّبِيِّۧنَ مُبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ وَأَنزَلَ مَعَهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ لِيَحۡكُمَ بَيۡنَ...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 215 ОЯТ
يَسَۡٔلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَۖ قُلۡ مَآ أَنفَقۡتُم مِّنۡ خَيۡرٖ فَلِلۡوَٰلِدَيۡنِ وَٱلۡأَقۡرَبِينَ وَٱلۡيَتَٰمَىٰ وَٱلۡمَسَٰكِينِ وَٱبۡنِ ٱلسَّبِيلِۗ وَمَا تَفۡعَلُواْ مِنۡ خَيۡرٖ فَإِنَّ ٱللَّهَ بِهِۦ عَلِيمٞ٢١٥
215. (Эй Муҳаммад), сиздан нима эҳсон қилишни сўрашса, "Нима эҳсон қилсангиз ҳам ота-онага, қариндошлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларга қилинг, қандай яхшилик қилсангиз ҳам Аллоҳ уни албатта билади", денг.
Яъни, эй Пайғамбарим, сиздан нималарни эҳсон қилиш ҳақида сўрашса, эҳсонни ота-онага, қариндошлар ва етимларга, мискинлар ва мусофирларга қилиш кераклигини айтинг. "Эҳсон" деганда одатда бировга бирор неъматни бериш ва фазлу карам кўрсатиш тушунилади. Лекин "эҳсон" сўзи луғатда "яхшилик қилиш, эзгулик кўрсатиш" маъноларини ҳам англатади. Қуръонда эҳсоннинг фазилати ҳақида зикр этиш баробарида эҳсон қилувчиларга бериладиган савоб-мукофотлар, уларга етадиган манфаатлар ҳам баён этилади. Ҳақиқатан, бирор кишига бир нарсани эҳсон қилсангиз ёки унга бирор яхшилик кўрсатсангиз, бундан дилингиз равшан тортади, руҳий хотиржамлик юзага келади, ўзгаларга манфаат етказганингиздан хурсанд бўласиз. Эҳсон қилинган киши ҳам ўзига кўрсатилган яхшиликдан севинади, дилида сизга муҳаббат пайдо бўлади, агар сизга кеки бўлса, унутади. Шу тариқа жамиятда кишилар ўртасида тотувлик, ҳурмат-эҳтиром пайдо бўлади, душманчиликлар барҳам топади, осойишталик ва фароғат барқарор бўлади. Энг асосийси, кимга яхшилик қилсангиз, Аллоҳ таоло ҳаммасини билиб туради, эҳсонни ўзингизга ўн баробар қилиб қайтаради. Чунки Парвардигорнинг бундай ваъдаси бор: "Ким бир яхшилик қилса, унга ўша яхшилиги ўн баробар қилиб қайтарилади" (Анъом, 160). Қуръони каримда яхшилик-эҳсон қилувчиларнинг сифатлари батафсил баён этилган. Улар кечалари туриб намоз ўқувчилар, тун охирида Парвардигорларидан мағфират сўровчилар, мол-мулкларидан муҳтож ва фақирларга насиба ажратувчи кишилардир. Эҳсоннинг турлари кўп: Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга эргашиш ҳам – эҳсон, бировни кечириш ҳам – эҳсон, бошга келган мусибат ва озорларга сабр қилиш ҳам – эҳсон, ҳатто бировга яхши муомала қилиш ҳам – эҳсон. Аллоҳ азза ва жалла бундай буюради: "Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар. Ота-онага, қариндошларга, етимларга, камбағалларга, қариндош қўшниларга, оддий қўшниларга, оила аъзоларингизга эҳсон (яхшилик) қилинглар" (Нисо, 36).
Мусулмон киши кимга яхшилик қилишни, қандай яхшилик қилишни жуда яхши билади. Чунки Аллоҳнинг Китобида, Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларида бу ҳақда жуда кўп амр-фармонлар, кўрсатмалар келган. Шуларга кўра, эҳсон қилиш энг олдин сизни туғиб катта қилган, едириб-ичирган, кийинтирган, чиройли таълим, хулқу одоб ўргатган, камолга етказиб уйли-жойли қилган ота-онадан бошланади. Имом Насафий ва Хозин тафсирларида зикр қилинишича, фарзанд учун ота-онанинг мақоми шунчалар улуғки, у ота-онани номи билан чақирмай, балки "отажон, онажон" каби ширин сўзлар мурожаат қилиши, уларни ранжитадиган гапларни гапирмаслиги, улар олдида ўзини қул ёки чўрилардек тутиши лозим. Шундан кейин қариндош-уруғлар, ўзгалар меҳр-мурувватига муҳтож бўлиб қолган етимлар, камбағал-фақирлар, сафарда азият чекаётган мусофирларга эҳсон қилинади. Эҳсон-садақа қилиниши лозим бўлган тоифалар ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан бир неча ҳадиси шарифлар ворид бўлган: "Мискинга қилинган садақага битта савоб, қариндошга қилинган садақага иккита савоб: бири садақа, иккинчиси силаи раҳм учундир"; "Расули акрам алайҳиссалом: "Етимни қарамоғига олган киши билан мен жаннатда мана бундай ёнма-ён турамиз" дедилар ҳамда кўрсаткич ва ўрта бармоқларини жуфтлаб кўрсатдилар"; "Бева ва мискинга эҳсон қилиш учун ҳаракат қилган киши Аллоҳ йўлида жанг қилган, туни билан намоз ўқиган ва кун бўйи рўза тутиб юрган киши кабидир" (Бухорий ва Муслим ривояти). Булардан эса, ҳар бир мусулмон атрофидаги кишиларга меҳрибон, ҳимматли, саховатпеша, садоқатли бўлиши лозим, деган фикр келиб чиқади.

2. БАҚАРА СУРАСИ, 216–218 ОЯТЛАР
كُتِبَ عَلَيۡكُمُ ٱلۡقِتَالُ وَهُوَ كُرۡهٞ لَّكُمۡۖ وَعَسَىٰٓ أَن تَكۡرَهُواْ شَيۡٔٗا وَهُوَ خَيۡرٞ لَّكُمۡۖ وَعَسَىٰٓ أَن تُحِبُّواْ شَيۡٔٗا وَهُوَ شَرّٞ لَّكُمۡۚ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ وَأَنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ٢١٦
216. Сизларга ёқмаса-да, жанг қилишингиз фарз этилди. Ёқтирмаган нарсангизда сизларга яхшилик бўлиши мумкин, ёқтирган нарсангизда эса сизларга ёмонлик бўлиши мумкин. Аллоҳ билганини сизлар билмайсизлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада эканларида жиҳодга ижозат берилмади, Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин фақат мусулмонларга уруш очган кофирларгагина қарши урушишга изн берилди. Кейинчалик эса барча кофирлар билан жанг қилишга ижозат берилди ва жиҳод фарз бўлди. Агар кофирлар мусулмонларга қарши ҳужум қилса, жиҳод ҳамма мусулмонларга фарзи айн бўлади, акс ҳолда фарзи кифоядир. Лекин жиҳод Китобларда кўрсатилган шартларга мувофиқ бўлсагина, шундай. Агар бирор қавм мусулмонлар билан сулҳ ва келишув қилса, ё динларига ўтса, бу ҳолда улар билан жанг қилиш ёки уларнинг душманларига ёрдам бериш мусулмонларга ножоиздир...

كُتِبَ عَلَيۡكُمُ ٱلۡقِتَالُ وَهُوَ كُرۡهٞ لَّكُمۡۖ وَعَسَىٰٓ أَن تَكۡرَهُواْ شَيۡٔٗا وَهُوَ خَيۡرٞ لَّكُمۡۖ وَعَسَىٰٓ أَن تُحِبُّواْ شَيۡٔٗا وَهُوَ...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 219 ОЯТ
۞يَسَۡٔلُونَكَ عَنِ ٱلۡخَمۡرِ وَٱلۡمَيۡسِرِۖ قُلۡ فِيهِمَآ إِثۡمٞ كَبِيرٞ وَمَنَٰفِعُ لِلنَّاسِ وَإِثۡمُهُمَآ أَكۡبَرُ مِن نَّفۡعِهِمَاۗ وَيَسَۡٔلُونَكَ مَاذَا يُنفِقُونَۖ قُلِ ٱلۡعَفۡوَۗ كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ ٱللَّهُ لَكُمُ ٱلۡأٓيَٰتِ لَعَلَّكُمۡ تَتَفَكَّرُونَ٢١٩
219. Сиздан хамр ва қимор ҳақида сўрашади. "Иккаласида улкан гуноҳ бор ва одамларга бироз манфаати ҳам бор, аммо гуноҳи манфаатидан каттадир", денг. Яна сиздан нималарни эҳсон қилиш ҳақида сўрашади. "Ортиқчасини", денг. Фикр юритишларингиз учун Аллоҳ оятларини шундай баён этади.
Хамр (ароқ, шароб каби маст қилувчи ичимликлар) ва қимор ҳақида Қуръони каримда бир неча оят келган. Ҳамма оятларда бу икки иллат қораланган, фақат уларни аста-секин муолажа қилиш учун илк оятларда унинг ҳаромлиги кескин қўйилмаган. Энг охири тушган Моида сурасидаги оятда буларнинг ҳаромлиги очиқ эълон қилинган ва шундан кейин мусулмонлар бу иллатдан бутунлай юз ўгиришган. Аммо, минг афсуслар бўлсинки, ота-боболари маст қилувчи ичимликларни ҳаром санаб, ундан мутлқао юз ўгирган айрим кишилар мустамлакачилар ноғорасига ўйнаб, ичкилик ичишни одат қилишди. Кейинчалик эса бу бало чинакамига умуммиллий кулфатга айланди. Ҳатто юртимизга бу балони олиб келган мустамлакачилар юртида ҳам ҳозир бу оламшумул иллатдан қандай қутилишни, ҳеч бўлмаса уни сал бўлса-да жиловлашни билолмай бошлари қотган. Динимиз ҳукмларида: «Ҳар бир ичимлик маст қилса, ҳаромдир»; «У даво эмасдир, у дарддир»; «Кўпи маст қиладиган нарсанинг ози ҳам ҳаромдир»; «Ким бу дунёда хамр ичиб, уни тарк этмай ўлиб кетса, тавба қилмаса, охиратда уни ичмайди (яъни жаннатга кирмайди)».
Ислом динининг вазифаларидан бири ақлни муҳофаза қилишдир. Хамр ақлни кетказиши учун ҳаром қилинган, ичиш тақиқланган. Хамр ичишнинг ўзи катта гуноҳдир. Дунё ва охират учун унинг етказадиган зарарлар сон-саноқсиз. Лекин, Ислом қоидаси бўйича, шайтонгина кечирилишдан умиди йўқ, бошқалар Аллоҳ таолонинг раҳматини умид қилсалар, ҳали имкон бор, то ўлим ҳолатига тушгунча тавба эшиклари очиқ. Хамр ичган (ёки бошқа гуноҳ содир этган) ҳар қандай шахс ўзини қўлга олиб тавба қилса, Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул қилади. Фақат бир шарт билан: олдин содир этган гуноҳига чин дилдан афсус чексин ва ўша гуноҳни такрорламасликка азму қарор қилсин. Ана ўшанда Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул қилади. Инсонни маст қилувчи ҳар қандай ичимлик ҳаромдир, икки тараф бўлиб ютиш ва бой бериш шарти билан ўйналадиган ҳар қандай қимор (ўйин) ҳам ҳаромдир.
Яна одамларнинг Пайғамбаримиздан "Аллоҳ йўлида молимизнинг қанчасини эҳсон қилайлик?" деб сўрашганига жавобан ояти каримада: аввал молингизни ўзингиз ва аҳлингизнинг дунёвий эҳтиёжларига ишлатинг, бундан ортганини Аллоҳ йўлида, яъни кўпчилик манфаати, дин равнақи йўлида харжланг, деб таълим берилмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Хайр-эҳсоннинг яхшиси орттирилганидан қилинганидир", деб марҳамат қилганлар. Яна хайр-эҳсонларни риё билан, одамлар кўрсин учун қилиш, берганини миннат қилиш ҳам ёмон иллатлардан, бунинг учун банда ажру савоб ҳам олмайди, унга хайру баракот ҳам бўлмайди. Қатода розияллоҳу анҳу айтади: "Банда қачон риё билан амал қилса, Аллоҳ таоло: "Бандам Мени қандай масхара қилаётганини кўринглар", дейди". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам риё, кибр, манманлик каби иллатларни кичик ширкка ўхшатганлар.

2. БАҚАРА СУРАСИ, 220–221 ОЯТЛАР
فِي ٱلدُّنۡيَا وَٱلۡأٓخِرَةِۗ وَيَسَۡٔلُونَكَ عَنِ ٱلۡيَتَٰمَىٰۖ قُلۡ إِصۡلَاحٞ لَّهُمۡ خَيۡرٞۖ وَإِن تُخَالِطُوهُمۡ فَإِخۡوَٰنُكُمۡۚ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ ٱلۡمُفۡسِدَ مِنَ ٱلۡمُصۡلِحِۚ وَلَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ لَأَعۡنَتَكُمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٞ٢٢٠
220. Булар дунё ва охират ҳақида эди. (Эй Муҳаммад), сиздан етимлар ҳақида сўрашса, "Уларни ислоҳ қилиш яхшидир", денг. Агар харжда шерик қилиб олсангизлар, улар биродарларингиздир. Аллоҳ бузғунчини ҳам, ислоҳ қилувчини ҳам билади. Агар Аллоҳ хоҳлаганида сизларни машаққатга солган бўларди. Аллоҳ албатта қудрат ва ҳикмат соҳибидир.
Етимларнинг молларини асраб-тасарруф қилувчилар бу борада қандай йўл тутиш ҳақида сўрашганида юқоридаги ояти карима туширилган. Аллоҳ етимлар молини асраш топширилган кишиларнинг асл мақсадлари уни оқилона тасарруф қилишга, етимларнинг хайр ва манфаатлари йўлида ишлатишга йўналтирилишини буюрмоқда. Уларнинг молини ўзлариникига аралаштиришнинг зарари йўқ. Фақат улар ҳақига тажовуз қилинмаса бўлди, чунки улар ҳам биродарларидир. Аллоҳ таоло бу масалалардаги тузатувчини ҳам, бузувчини ҳам яхши билади. Аллоҳ бандаларига фақат осонликни истайди, машаққатни хоҳламайди.
Балоғатга етмаган, ёш (ўғил-қиз) болалар отаси ўлиб қолса, етим бўлади. Етимга кафил бўлган киши, яъни уни кафолатига олган ота томон қариндош ёхуд бошқа бирор мусулмон етимнинг барча ишларига, шу жумладан молу мулкига (яъни, етимга етган мерос ва бошқа кишилардан ҳадя, садақа ёки бошқа мақсадларда берилган молларга) ҳам раҳбарлик қилади. Кафил бўлган одам етим молидан емайди, ноҳақдан еса, ҳаром, катта гуноҳдир, фақат вақтинча (вояга етгунича) олиб туриши мумкин. Кафил унинг мол-мулкини сақлашга масъул бўлади. Етимни қарамоғига олган одам унинг молига яқинлашиши мумкин эмас, лекин яхши ниятда, яъни, ўша молни ўстириш учун, кўпайтириб, вояга етганида унинг қўлига топшириш учун яқинлашса, майли. Аллоҳ таоло шунга буюрган.
Етимга қарашни зиммасига олган одамга енгиллик яратиш мақсадида ўз молига етим молини аралаштиришга (еб юбормаслик шарти билан) рухсат берилган. Қуръони каримдан маълум бўлишича, кафил етимнинг молидан фақат муҳтож қолганида, эҳтиёжига яраша, ёки қарз олиш йўли билан ва ёхуд қилган хизматининг бадали тарзида жуда иложсиз қолган чоғи ейиши мумкин. Агар имкони туғилса, келгусида еган миқдорини узади. Имкон яралмаса, егани ҳалолдир. Етарли моли бўлган кафил (бой одам бўлса) ўзини шубҳали нарсадан узоқ тутгани маъқул. Етимларни оталиққа олгани, уларнинг мол-мулкини сақлагани, парваришлагани учун улкан ажру савоблар олади. Етимларнинг молларини, ноҳақдан ейдиган кимсалар аслида олов еган бўлиб, қиёмат куни дўзахда қоринларида алангаланиб туради. Машҳур тафсирчилардан Суддий: «Етимнинг молини еган кимса қиёмат куни оғзидан, қулоқларидан, бурнидан ва кўзларидан олов чиқиб турган ҳолда тирилтирилади. Уни кўрган ҳар бир одам етимнинг молини еганини дарҳол билиб олади», деган...

فِي ٱلدُّنۡيَا وَٱلۡأٓخِرَةِۗ وَيَسَۡٔلُونَكَ عَنِ ٱلۡيَتَٰمَىٰۖ قُلۡ إِصۡلَاحٞ لَّهُمۡ خَيۡرٞۖ وَإِن تُخَالِطُوهُمۡ فَإِخۡوَٰنُكُمۡۚ وَٱللَّهُ يَعۡل...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 222–223 ОЯТЛАР
وَيَسَۡٔلُونَكَ عَنِ ٱلۡمَحِيضِۖ قُلۡ هُوَ أَذٗى فَٱعۡتَزِلُواْ ٱلنِّسَآءَ فِي ٱلۡمَحِيضِ وَلَا تَقۡرَبُوهُنَّ حَتَّىٰ يَطۡهُرۡنَۖ فَإِذَا تَطَهَّرۡنَ فَأۡتُوهُنَّ مِنۡ حَيۡثُ أَمَرَكُمُ ٱللَّهُۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلتَّوَّٰبِينَ وَيُحِبُّ ٱلۡمُتَطَهِّرِينَ٢٢٢
222. Ҳайз ҳақида сўрашса, "У нохуш нарсадир", денг. Ҳайз пайтида хотинларингдан четланинглар, покланмагунларича уларга яқинлашманглар. Покланишса, Аллоҳ буюрган тарафдан уларга келинглар. Аллоҳ ҳақиқатан тавба қилувчиларни севади, ўзини пок тутувчиларни севади.
Балоғатга етган қиз ёки аёлнинг ҳар ойда одат бўйича кўрадиган қони "ҳайз" дейилади. Ҳайзнинг оз муддати уч кеча-кундуз, кўпи эса ўн кеча-кундуз, бундан ортиқ муддатда ҳам қон келаверса, у ҳайз эмас, истиҳоза (касаллик) қони ҳисобланади. Ҳайз кўраётган аёлга намоз ўқиш, рўза тутиш, Байтуллоҳни тавоф қилиш, жинсий алоқа қилиш, масжидга кириш, Қуръон ўқиш, Қуръонни ёки оят ёзилган қоғозларни ушлаш қатъиян ман этилади, аммо Қуръон эшитиши мумкин. Ана шу ҳукмга кўра, ҳайз кўрган аёлга то у покланмагунича яқинлашилмайди, яъни жинсий алоқа қилинмайди. Бу гуноҳнинг нақадар жирканчлиги ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан шундай ҳадис бор: "Ким аёлига ҳайз пайтида ёки унинг орқа йўлига яқинлик қилса ҳамда фолбинга борса, Муҳаммадга нозил қилинган нарсага (яъни, динга) кофир бўлибди" (Термизий ривояти). Ҳайздан покланганларидан кейин Аллоҳ буюрган тарафдан яқинлик қилинаверади. Ким билмаган ҳолида аёлига ҳайз ҳолида яқинлик қилиб қўйган бўлса, истиғфор айтиб, астойдил тавба қилиши лозим, чунки Аллоҳ тавба қилувчиларни ҳам, ўзини пок тутувчиларни ҳам яхши кўради. Аммо қасддан, нафсига қул бўлиб аёлига ҳайз ҳолида қўшилган бўлса, баъзи илм аҳллари сўзига кўра, унга каффорат (бадал) вожиб бўлади. Бу ҳолда икки тарафнинг ўзаро рози бўлишлари ҳам бу ҳаром ишни ҳалолга айлантира олмайди. Каффоратнинг миқдори бир динор, яъни 4,25 грамм тиллага тенгдир. Олдин бу ишни содир қилганлар Аллоҳга астойдил тавба қилишсин, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Гуноҳларидан холис тавба қилган киши ҳеч бир гуноҳ қилмаган киши кабидир", дея марҳамат этганлар (Муслим ривояти). Ҳадисларда келишича: "Аллоҳ таоло покдир ва покликни яхши кўради" (Термизий ривояти); "Поклик-тозалик имоннинг ярмидир" (Муслим ривояти)...ᅠ

وَيَسَۡٔلُونَكَ عَنِ ٱلۡمَحِيضِۖ قُلۡ هُوَ أَذٗى فَٱعۡتَزِلُواْ ٱلنِّسَآءَ فِي ٱلۡمَحِيضِ وَلَا تَقۡرَبُوهُنَّ حَتَّىٰ يَطۡهُرۡنَۖ فَإِذَا تَطَهَّر...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 224–225 ОЯТЛАР
وَلَا تَجۡعَلُواْ ٱللَّهَ عُرۡضَةٗ لِّأَيۡمَٰنِكُمۡ أَن تَبَرُّواْ وَتَتَّقُواْ وَتُصۡلِحُواْ بَيۡنَ ٱلنَّاسِۚ وَٱللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٞ٢٢٤
224. Аллоҳга ичган қасамларингизни яхшилик, тақво ва одамлар орасини ислоҳ қилишга сабаб қилманглар. Аллоҳ ҳақиқатан эшитувчи ва билувчидир.
Яъни, бирор яхши ишни қилмаслик учун Аллоҳ номидан қасам ичиш мумкин эмас. Масалан, "ота-онам билан сўзлашмайман, камбағалларга эҳсон қилмайман, уришиб қолган одамларни яраштирмайман" дейиш ярамайди. Бундай ҳолатларда Аллоҳ таолонинг номи ёмон ишлар учун нишон қилинган бўлади. Агар бирор киши шундай қасам ичиб қўйган бўлса, каффорат бериши вожиб бўлади.
Қасам ичиш яхши иш эмас. Мабодо қасам ичиш лозим бўлиб қолса, бу қасам яхшилик амалга ошиши учун бўлиши керак. Яъни, қасамни яхшилик, тақво ва одамлар орасини ислоҳ қилишдек эзгуликларга тўсиқ этиб олиш мутлақо дуруст эмас. Мусулмонлик одоби кўп қасам ичмасликни тақозо қилади. Маълум бир қатъий ният билан, келажакда бир ишни қилиш ёки қилмасликни қасд қилиб қасам ичган одам қасамини асраб, унга содиқ қолиши керак. Агар қасамида турмаса, қасамини еган бўлади ва гуноҳ содир этган ҳисобланиб, унга нисбатан шаръий жазо белгиланган. Яъни у ўнта мискиннинг қорнини тўйдириш ёки ўнта мискинга бир сидра кийим олиб бериш ёхуд бир қул озод қилиш каби каффорат беришга мажбур бўлади. Қасамни бузган одамнинг молиявий имкони йўқ бўлса, уч кун рўза тутиб каффоратни адо этиши вожиб. Ҳанафий мазҳабига кўра, бу рўзанинг орасини узмай, кетма-кет тутиш керак. Агар ўша қасам ичаётган одам қасамидан кейин, «иншааллоҳ» деб қўйса, қасамига амал қилиш унинг учун ихтиёрий бўлиб қолади – хоҳласа, қасамига амал қилади, хоҳламаса, амал қилмайди. Чунки «иншааллоҳ» сўзини у қасамхўр бўлиб қолишидан асрайди...ᅠ

وَلَا تَجۡعَلُواْ ٱللَّهَ عُرۡضَةٗ لِّأَيۡمَٰنِكُمۡ أَن تَبَرُّواْ وَتَتَّقُواْ وَتُصۡلِحُواْ بَيۡنَ ٱلنَّاسِۚ وَٱللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٞ٢٢٤ 224. Аллоҳ...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 226–227 ОЯТЛАР
لِّلَّذِينَ يُؤۡلُونَ مِن نِّسَآئِهِمۡ تَرَبُّصُ أَرۡبَعَةِ أَشۡهُرٖۖ فَإِن فَآءُو فَإِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٞ٢٢٦
226. Хотинларига яқинлашмасликка қасам ичганларга кутиш тўрт ойдир. Агар қайтишса, Аллоҳ албатта кечирувчи, раҳмлидир.
Яъни, ким "хотинимга яқинлашмайман" деб қасам ичса (яъни ийло қилса), тўрт ой ичида хотинига яқинлашса, ичган қасамига каффорат беради ва хотини никоҳида қолаверади. Лекин қасамдан кейин тўрт ой ўтиб кетса, бу ҳолатда хотини талоқ қилинган бўлади. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларини ийло қилдилар, яъни бир ой бирга турмайман, деб қасам ичдилар. Оёқлари ёрилиб (синиб) кетган бўлиб, хоналарида ёлғиз ўзлари йигирма тўққиз кун турдилар. Кейин аёлларининг ҳузурига кирдилар. Шунда улар: "Эй Аллоҳнинг Расули, бир ойга қасам ичган эдингиз-ку!" дейишди. У зот: "(Бу) ой йигирма тўққиз кундир", дедилар". Нофеъдан бундай ривоят қилинади: "Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ийло ҳақида сўзлаб: "Эрлар Аллоҳ таоло амрига мувофиқ хотинларини идда муҳлати тугаганидан сўнг яхшилик билан никоҳларида сақлаб туришлари ёки талоқ қилишга азм қилишлари лозим бўлади", деган" (Бухорий ривояти)...ᅠ

لِّلَّذِينَ يُؤۡلُونَ مِن نِّسَآئِهِمۡ تَرَبُّصُ أَرۡبَعَةِ أَشۡهُرٖۖ فَإِن فَآءُو فَإِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٞ٢٢٦ 226. Хотинларига яқинлашмасли...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 231–232 ОЯТЛАР
وَإِذَا طَلَّقۡتُمُ ٱلنِّسَآءَ فَبَلَغۡنَ أَجَلَهُنَّ فَأَمۡسِكُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٍ أَوۡ سَرِّحُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٖۚ وَلَا تُمۡسِكُوهُنَّ ضِرَارٗا لِّتَعۡتَدُواْۚ وَمَن يَفۡعَلۡ ذَٰلِكَ فَقَدۡ ظَلَمَ نَفۡسَهُۥۚ وَلَا تَتَّخِذُوٓاْ ءَايَٰتِ ٱللَّهِ هُزُوٗاۚ وَٱذۡكُرُواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ عَلَيۡكُمۡ وَمَآ أَنزَلَ عَلَيۡكُم مِّنَ ٱلۡكِتَٰبِ وَٱلۡحِكۡمَةِ يَعِظُكُم بِهِۦۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٞ٢٣١
231. Хотинларингизни талоқ қилганингизда иддалари тугаса, уларни яхшилик билан ушлаб қолинглар ёки яхшиликча жавобини беринглар. Уларга зулм билан зарар етказиш ниятида ушлаб қолманглар. Ким шундай қилса, ўзига зулм қилган бўлади. Аллоҳнинг оятларини ҳазил санаманглар. Аллоҳнинг сизларга берган неъматини, насиҳат учун туширган Китобини ва ҳикматини ёдда тутинглар. Аллоҳдан қўрқинглар ва билингларки, Аллоҳ албатта ҳамма нарсани билувчидир!
Яъни, эрлар хотинларини талоқ қилишганида идда муддати тугагач, яна уни қайтариб олиши ёки яхшиликча, маҳрини бериб, жавобини беришлари керак. Исломнинг илк даврида баъзи жоҳил кимсалар хотинларига маҳрини қайтармаслик учун у билан яшашмас, аммо жавобини ҳам беришмас эди. Бундай ҳолат аёлларга нисбатан зулмдир, Аллоҳнинг амрларига қарши чиқишдир. Ким Аллоҳ чегараларини бузгудай бўлса, ўз жонига жабр қилган бўлади. Аллоҳ таоло бундай деган: "Эй мўминлар, сизлар мўминаларни никоҳингизга олсангизу, сўнгра уларга "тегиниш"дан олдин уларни талоқ қилсангиз, у ҳолда сизлар учун уларнинг зиммасида санайдиган идда йўқдир. Сизлар уларни (озгина моддий) баҳраманд этиб, чиройли кузатиш билан кузатингиз" (Аҳзоб, 49).
Мусулмон эр иложи борича талоқ қилмаслик руҳида тарбия топган бўлади, чунки Ислом шариатида талоққа энг нохуш нарса сифатида қаралади. Талоқ қилишдан Аллоҳнинг арши ларзага келади, деган тушунчага эга мусулмон эр ўзининг бу ҳуқуқини энг охирги чора сифатидагина қўллайди. Чунки ҳадиси шарифда: «Аллоҳ азза ва жалла энг ёмон кўрган ҳалол – талоқдир», дейилган. Шунинг учун аёллар иложи борича эрларидан талоқ талаб қилмасликлари керак. Эрлар ҳам ўзларини бу сўзни айтишдан сақлашлари лозим. Оиланинг мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида шариатда талоқ қилишдан бошқа иложи қолмаганида ҳам бу ишни бирдан содир этмасдан, одобларни йўлга қўйиш тавсия этилган. Бу тавсияда ҳам шояд эр ўйлаб кўриб, талоқ қилиш фикридан қайтса, деган ҳикмат ётади...ᅠ

وَإِذَا طَلَّقۡتُمُ ٱلنِّسَآءَ فَبَلَغۡنَ أَجَلَهُنَّ فَأَمۡسِكُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٍ أَوۡ سَرِّحُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٖۚ وَلَا تُمۡسِكُوهُنَّ ضِرَارٗا لِّت...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 233 ОЯТ
۞وَٱلۡوَٰلِدَٰتُ يُرۡضِعۡنَ أَوۡلَٰدَهُنَّ حَوۡلَيۡنِ كَامِلَيۡنِۖ لِمَنۡ أَرَادَ أَن يُتِمَّ ٱلرَّضَاعَةَۚ وَعَلَى ٱلۡمَوۡلُودِ لَهُۥ رِزۡقُهُنَّ وَكِسۡوَتُهُنَّ بِٱلۡمَعۡرُوفِۚ لَا تُكَلَّفُ نَفۡسٌ إِلَّا وُسۡعَهَاۚ لَا تُضَآرَّ وَٰلِدَةُۢ بِوَلَدِهَا وَلَا مَوۡلُودٞ لَّهُۥ بِوَلَدِهِۦۚ وَعَلَى ٱلۡوَارِثِ مِثۡلُ ذَٰلِكَۗ فَإِنۡ أَرَادَا فِصَالًا عَن تَرَاضٖ مِّنۡهُمَا وَتَشَاوُرٖ فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡهِمَاۗ وَإِنۡ أَرَدتُّمۡ أَن تَسۡتَرۡضِعُوٓاْ أَوۡلَٰدَكُمۡ فَلَا جُنَاحَ عَلَيۡكُمۡ إِذَا سَلَّمۡتُم مَّآ ءَاتَيۡتُم بِٱلۡمَعۡرُوفِۗ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِيرٞ٢٣٣
233. Эмизишнинг тўла-тўкис бўлишини истаган оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизишади. Уларни меъёрида едириш-ичириш ота зиммасидадир. Ҳеч кимга тоқатидан ортиғи юкланмайди. Боласи туфайли она ҳам, ота ҳам зарар кўрмасин. Меросхўр ҳам шундай. Агар ўзаро келишиб ва маслаҳатлашиб сутдан ажратишни исташса, гуноҳкор бўлишмайди. Агар болаларингизни эмиздирмоқчи бўлсангиз, берадиганингизни яхшиликча тўласангиз, гуноҳ бўлмайди. Аллоҳдан қўрқинглар, билингларки, Аллоҳ нима иш қилаётганларингизни албатта кўриб турувчидир.
Шаръий истилоҳда боланинг бошқа аёл кўкрагидан икки ёшгача бўлган пайтида сут эмиши ва унинг ҳукмлари билан боғлиқ масалалар «разоъ» дейилади. Икки ёшга тўлмаган боланинг қорнига аёл киши сутининг етиб бориши разоъдир. Агар боланинг қорнига бир томчи бўлса ҳам сут етиб борса, разоъ ҳисобланади. Гўдакни мукаммал эмизиш муддати икки йилдир. Агар онаси болани эмизишга қодир бўлмаса, эр бошқа аёлни ёллаб эмиздиради.
Янги туғилган фарзанд озиқланишга муҳтож бўлади. Чақалоғини эмизиш онанинг вазифасидир, она сути гўдак ҳақларидан биридир. Она шаръий узр билан эмиза олмаса, бир эмизувчи топиш ва унга ҳақ тўлаб рози қилиш ота зиммасига тушади. Боланинг суяги она сути билан шаклланади, унинг руҳий жиҳатдан камолга етишида ҳам она сутининг аҳамияти катта. Бола улғайишида она сутига бошқа ҳеч нарса тенг келолмаслигини замонавий илмий изланишлар ҳам исботлаган. Боланинг онасига уни икки йил эмизиш ҳукми бор. Бу ҳукм эмизиш муддатини тўкис қилмоқчи бўлганлар учун, бундан оз муддатда ҳам сутдан чиқариш мумкин. Бу ҳукм никоҳда турган онага ҳам, талоқ қилиниб иддада ўтирган онага ҳам, иддаси чиққанга ҳам баробардир. Эмизиш чоғида ва ундан кейин ҳам она-боланинг нафақаси, яъни унинг таоми ва кийим-кечаги, уй-жой билан таъминлаш каби эҳтиёжларини қондириш отанинг асосий вазифаларидандир. Агар ота ўтиб кетса, яъни вафот этса, меросхўри болани эмизувчи онанинг таом ва кийимини таъминлайди. Бошқа эмизувчи топилганида ҳам бола онасининг ҳаққига нуқсон етказилмайди.
ТАФСИРИ ИРФОН