Muslim.uz
92K subscribers
18.3K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Forwarded from Hidoyat.uz
Молик ибн Динор

Машҳур тобеъий, етук олим, тақводор инсон Молик ибн Динор кўп саҳобалар ичида, улардан ибрат олиб улғайди. Отаси Динор китоб ва номаларни қалам ҳақи эвазига ёзар, шу ишдан келган даромад билан тирикчилик қиларди. Бутун умри эски, ямоқ кийимларда, оби ёвғон билан ўтган бўлса ҳам, бирор марта нолимаган сабрли киши эди.

➡️ https://hidoyat.uz/47558

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
Ulamolarni g‘iybat qilmang
Salohiddin Abdug'affor o'g'li
Уламоларни ғийбат қилмангСалоҳиддин домла Шарипов

#Архив_маърузалар
#Салоҳиддин_домла_Шарипов
#Имоми_Аъзам–буюк_имом
№20

Улашинг
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ВИТР НАМОЗИДА ҚУНУТ ДУОСИНИ ЎҚИШНИ ЭСИДАН ЧИҚАРГАН КИШИ ҲАҚИДА
#намоз

485-CАВОЛ: Витр вожиб намозини ўқиётган киши қунут дуосини ўқишни унитиб рукуга кетиб қолса, рукудалигида таъбиҳ айтмасдан хато қилганлиги эсига келса, нима қилиши керак? Рукуъдан қайтиб қунут ўқиладими ёки намозда давом этилаверадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ким қунутни ўқимасдан рукуга кетса, рукудан тургач қунутни ўқимайди, намозни охирида саждаи саҳв қилади. “Баҳрур-роиқ” китобида мазкур масала ҳақда шундай дейилган:

إذا نسي القنوت حتى ركع ثم تذكر، فإن كان بعد رفع الرأس من الركوع لا يعود وسقط عنه القنوت، وإن تذكره في الركوع فكذلك في ظاهر الرواية كما في البدائع وصححه في الخانية

яъни: "Намозхон қунут ўқишни унитиб, рукуга кетса ва кейин эсласа, бошини рукудан кўтаргандан кейин эсласа, Қунутни ўқимайди, ундан Қунут ўқиш соқит бўлади. Агар руку пайтида эсласа ҳам, "Зоҳири ривоя" китобларига кўра қунутни ўқимайди, "Бадоиъ"да ҳам шундай келган. "Фатавои Хония" китобида "саҳиҳ гап шудир" дейилган".

Агар рукудан қайтгандан кейин Қунут дуосини ўқиб қўйса, рукуни қайта қилмайди, намозни охирида саждаи саҳв қилади ("Мароқул фалоҳ" китоби).

Хулоса қилиб айтганда, унутиб қунутни ўқимаган киши рукудан қайтгач, Қунутни ўқиса ҳам, ўқимаса ҳам намозни охирида саждаи саҳв қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Карантин қоидаларига амал қилиш орқали масжидлар шаънини сақлайлик!
БАТАФСИЛ: https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22244

#масжид #намоз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА (сигир) СУРАСИ, 78–79 ОЯТЛАР

وَمِنۡهُمۡ أُمِّيُّونَ لَا يَعۡلَمُونَ ٱلۡكِتَٰبَ إِلَّآ أَمَانِيَّ وَإِنۡ هُمۡ إِلَّا يَظُنُّونَ٧٨

8. Улар орасида саводсиз, Китобдан бехабар, фақат ёлғон орзуларга берилиб, гумон қиладиганлари бор.

Бани Исроил қавми ичида ўқиш ва ёзишни билмайдиган ғирт омилар ҳам бор эди. Улар ҳаёлий орзулар ва шубҳа-гумонларга ғарқ ҳолда ҳаёт кечиришарди. Инсонлар жамиятида жоҳилликдан ҳам хатарлироқ иллат бўлиши мумкинми? Жоҳил кимса бошқалар нима деса, ҳақиқат ўрнида қабул қилаверади, ҳар кимга ҳам эргашиб кетаверади, ўйлаб топилган сохта таълимотларни чин эътиқод сифатида қабул қилаверади. Бундай жоҳил кимсалар яҳудийлар орасида ҳам, насронийлар ичида ҳам, мусулмонлар орасида ҳам бўлган ва ҳозирда ҳам омилиги, диндан бехабарлиги, жоҳиллиги туфайли дин душманларининг қўғирчоқларига, ноғорасига ўйновчиларига айланган кимсаларнинг борлиги ҳам ҳеч кимга сир эмас.

فَوَيۡلٞ لِّلَّذِينَ يَكۡتُبُونَ ٱلۡكِتَٰبَ بِأَيۡدِيهِمۡ ثُمَّ يَقُولُونَ هَٰذَا مِنۡ عِندِ ٱللَّهِ لِيَشۡتَرُواْ بِهِۦ ثَمَنٗا قَلِيلٗاۖ فَوَيۡلٞ لَّهُم مِّمَّا كَتَبَتۡ أَيۡدِيهِمۡ وَوَيۡلٞ لَّهُم مِّمَّا يَكۡسِبُونَ٧٩

9. Ўз қўллари билан китоб ёзиб, сўнг бир оз қийматини ошириш учун уни "Бу Аллоҳ ҳузуридандир" дейдиганларга ҳалокат бўлсин! Уларга ёзганлари сабабидан ҳалокат бўлсин, топган фойдалари сабабидан ҳалокат бўлсин!

Ушбу оят ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифат ва хусусиятларини ўзгартирганлар ҳақида тушган. Калбий айтади: "Яҳудийлар ўз китобларидаги Пайғамбар алайҳиссаломнинг сифатларини ўзгартириб юборишди: у зотни қорароқ, узун бўйли, сочлари силлиқ, дея таърифлашди. Аслида эса, Пайғамбар алайҳиссалом буғдойранг, ўрта бўйли бўлганлар. Улар ўз эргашувчиларига: "Охирзамонда чиқадиган пайғамбарнинг сифатини кўринглар, булар манави кишининг (яъни, Муҳаммад алайҳиссалом) сифатларига ўхшамайди-ку!" дейишарди. Яҳудийларнинг олим ва роҳиблари қавмдошлари ҳисобига тирикчилик қилишарди (яъни, ҳар хил маросим ва урф-одатлар баҳонасида садақа, эҳсон ва бошқа моддий ва маънавий нарсалар олишарди). Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларини аниқ баён қилишса, ҳамманинг у зотга эргашиб кетишидан ва ўзлари оладиган садақа-эҳсонларидан қуруқ қолишларидан қўрқишарди".

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ДАРВИН НАЗАРИЯСИНИ ИНКОР ҚИЛУВЧИ ИЛМИЙ ҲАҚИҚАТЛАР
БАТАФСИЛ: https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22245

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўраган эдингиз: Карантин пайтида сафда оралиқ масофани сақлаш намозни нуқсонли қиладими?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Абу Али ибн Сино – Ўзбекистон ғурури ва умумжаҳон мероси

Пандемия билан боғлиқ мураккаб шароитга қарамасдан дунё ҳамжамияти тиббиёт, илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшган буюк олим Абу Али ибн Сино таваллудининг 1040 йиллигини кенг нишонлаяпти. Бу ҳақда “Дунё” АА манбасига асосланиб xs.uz сайти хабар бермоқда.

16 август куни Ибн Сино жамоат фонди “UzReport” телеканали билан ҳамкорликда Ибн Синонинг инсониятга қолдирган бой меросини чуқур ўрганиш, чет элда кенг тарғиб қилиш мақсадида табиб, олим ва файласуф Абу Али ибн Сино таваллудига бағишланган “Абу Али ибн Сино – Ўзбекистон ғурури ва умумжаҳон мероси” мавзусида халқаро илмий-маърифий видеоконференция ўтказди...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
СИДҚИ ДИЛДАН ҚИЛИНГАН ТАВБА ВА ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ БЎЛУВЧИ АМАЛЛАР

Гуноҳ қилган киши қилган гуноҳидан тавба қилмоғи, афсус-надомат чекмоғи ҳамда унинг муқобилига гуноҳига каффорат бўладиган савобли амални қилишга киришмоғи лозим. Бордию нафс ундаги шаҳватнинг ғолиб келишлиги туфайли гуноҳни тарк қилишга йўл бермасада, жуда бўлмаганда инсон қилган гуноҳини ўчиришга лойиқ бўладиган бирор савоб ишни қилишдан ожиз қолмаслиги шарт. Шунда у савобли ва гуноҳли ишларни аралаштириб қилиб юрадиган кишилар жумласига дохил бўлади. Гуноҳларга каффорат бўладиган савобли ишлар қалб билан ҳам, тил билан ҳам, аъзолар билан ҳам бўлиши мумкин. Қандоқ бўлганда ҳам қилинадиган савобли амал қилинга гуноҳ ишнинг ўрнида, ҳар иккисининг ҳам келиб чиқиш сабаблари бир хил бўлмоғи даркор.

Қалб билан Аллоҳга тазарруъ қилишлик, чин дилдан гуноҳларни мағфират қилинишини сўрашлик гуноҳларга каффорат бўлади. Киши ўзини шунчалик ҳокисор тутмоғи лозимки, унинг ҳокисорлиги барчага баробар бўлсин. Кибрдан ўзини сақласин. Шунингдек, мусулмонларга яхшилик қилишни, тоат ибодатга мустаҳкам киришишликни қалбига тугмоғи ҳам гуноҳларга каффорат бўладиган қалб амалларидандир...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Obidlik haqiqati
mp3muslim.uz
ОБИДЛИК ҲАҚИҚАТИ (Аудио)

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР: Янги йиллик тақвим нашрдан чиқди!

Қувончли воқеа шуки, кўп йиллардан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан чоп этиб келинаётган ишончли тақвим китоби нашрдан чиқди.

Ушбу тақвим китоби бир неча ўн йиллар давомида мўмин-мусулмонларнинг энг муҳим қўлланмасига айланиб, халқимизнинг ўта ишончли манбаси ҳисобланади.

Таъкидлаш кераки, янги 1442 ҳижрий йил учун (2020-2021 мил.) тақвим китоби Марказий Осиёдаги уламолар, фатво ҳайъатлари ҳамда Астрономия институти мутахассислари томонидан пухта ишлаб чиқилиб, ҳар бир жиҳатга жиддий эътибор қаратилган ҳолда намоз вақтлари ниҳоятда аниқлик ва дақиқлик билан кўрсатилди... БАТАФСИЛ

Hidoyat.uz | @HidoyatUz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АМАЛ ВА ИЙМОН ҲАҚИДАГИ БАҲСЛАР ТАҲЛИЛИ

Уламолар лафзий ихтилоф қилинган масалаларни муолажа қилишга ва уларнинг натижаларини батафсил ёритишга доимо ҳаракат қилиб келганлар. Ана шундай лафзий ихтилоф қилинган масалалардан бири амал ва имон масаласидир.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: “Амал иймондан эмас” деган. Шофеъий, Молик ва Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳлар эса: “Амал иймондандир” дейишган.

Уламолар мана шу масалани муолажа қилиб, ўртадаги ихтилофни лафзий деганлар. Чунки Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ўз даврларидаги умумий вазият эътиборидан амал иймоннинг аслидан (яъни, шартидан) эмас, балки комиллигидан деган маънога урғу берган. Яъни имон амалсиз ҳам мавжуд ҳисобланади, аммо комил ҳисобланмайди, деган...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА (сигир) СУРАСИ, 80–82 ОЯТЛАР

وَقَالُواْ لَن تَمَسَّنَا ٱلنَّارُ إِلَّآ أَيَّامٗا مَّعۡدُودَةٗۚ قُلۡ أَتَّخَذۡتُمۡ عِندَ ٱللَّهِ عَهۡدٗا فَلَن يُخۡلِفَ ٱللَّهُ عَهۡدَهُۥٓۖ أَمۡ تَقُولُونَ عَلَى ٱللَّهِ مَا لَا تَعۡلَمُونَ٨٠

(Яҳудийлар): "Бизни жаҳаннам ўти бир неча кунгина тегади, холос", дейишади. (Эй Муҳаммад): "Аллоҳ аҳдини бузмайди, деб Аллоҳдан аҳд олганмисизлар ёки билмаган нарсаларингизни Аллоҳ номидан сўзлаяпсизларми?!" денг.

Исломнинг илк давридаги яҳудийлар: "Бизлар бир неча кунгина дўзахда азобланамиз, кейин Аллоҳ бизларни жазоламайди" деб сафсата сотишарди. Аллоҳ Ўз Пайғамбарига туширган ваҳийи орқали уларнинг бу ёлғон иддаоларини рад этяпти. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай дейди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида яҳудийлар: "Бу дунёнинг муддати етти минг йилдир, Аллоҳ инсонларни дўзахда дунё кунларининг ҳар минг йилига охират кунининг бир куни билан азоблайди, демак, етти кунгина жазолайди, сўнг тўхтатилади", дейишар эди. Шунда Аллоҳ юқоридаги оятни нозил қилди" (Икрима ва Саид ибн Жувайрдан Ибн Исҳоқ ривояти). Заҳҳокнинг ривоятида эса Ибн Аббоснинг бундай дегани келтирилади: "Аҳли китоблар дўзахнинг икки тарафи ораси қирқ (йил, кун, ойлиги аниқ бўлмаган) масофа эканини топишди ва: "Биз дўзахда Тавротда топганимизча (яъни, қирқ йил ё кун ё ой) азобланамиз", дейишди" (Найсобурий. "Асбабун-нузул", 18-бет)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
20 АВГУСТ – ҲИЖРИЙ 1442 ЙИЛНИНГ БИРИНЧИ КУНИ
#ҳижрий_1442_йил

Жорий йиилнинг 20 август кунидан ҳижрий-қамарий 1442 йил бошланади. Унинг биринчи ойи Муҳаррам ойидир. Одатда мусулмонлар бир-бирларини бу муносабат билан табрик этадилар.

Ҳижрий йилимизни бошлаб берувчи Муҳаррам ойининг номи луғатда «ҳурматланувчи», «улуғланувчи» деган маъноларни англатади. Бу ой ҳижрий сананинг боши, урушлар ҳаром қилинган, ўнинчи куни – Ашуро куни бўлган муҳтарам ва улуғ ойдир. Ҳадисларда ушбу ойни “Аллоҳни ойи” эканлиги билан улуғланган. Ойлар орасида Рамазон ойидан кейинги энг барокатли ва фазилатли ой муборак Муҳаррам ойидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ойдаги рўзани Рамазондан кейинги энг афзал рўза эканини таъкидлаганлар.

Аллоҳ таоло ҳижрий янги йилни ва Муҳаррам ойини барчамизга муборак қилсин! Ушбу ойда барчамизни Ўзи рози бўладиган хайрли ишларга муваффақ айласин!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ХУШХАБАР: Муфтий ҳазратлари Олий маъҳаддаги янги қурилиш ишига оқ фотиҳа бердилар

19
август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Тошкент ислом институтида олиб борилаётган бунёдкорлик ва режалаштирилган қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Муфтий ҳазратлари ушбу ўқув даргоҳи ҳудудида қад ростлаётган 4 қаватли бинода бўлаётган қурилиш жараёнларини кўздан кечириш чоғида ўқитувчи ва талабаларга қулай шарт-шароитлар қилиш, қўшимча бинонинг олийгоҳ фаолиятидаги таълим жараёнига ижобий таъсири ҳақида тавсиялар бердилар... БАТАФСИЛ: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22268

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 МУҲАРРАМ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

Аллоҳ таоло ўта меҳрибон ва карами кенг, фазли улуғ ва ҳикмати беназир Зотдир. Зотан, буюк Аллоҳ яратган мавжудотларининг баъзисини баъзисидан ўзининг ҳикмати ўлароқ фазилатли қилиб қўйган.

Ана шундай фазилатга муҳаррам ойини мисол қилишимиз мумкин. Бу ой муборак, фазли улуғ ой бўлиб, ҳижрий сананинг биринчи ойидир. Шу билан биргаликда, муҳаррам ойи уруш ҳаром қилинган муқаддас ойларнинг бири ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

إِنَّ عِدَّةَ الشُّهُورِ عِنْدَ اللَّهِ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا فِي كِتَابِ اللَّهِ يَوْمَ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ مِنْهَا أَرْبَعَةٌ حُرُمٌ ذَلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ فَلَا تَظْلِمُوا فِيهِنَّ أَنْفُسَكُمْ ...

Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ – ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси (уруш) тақиқланган ойлардир. Ана шу тўғри диндир. Бас, ўша (ой)ларда (жанг қилиб) ўзингизга зулм қилмангиз!... (Тавба сураси, 36-оят)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЛЛОМА АЗ-ЗАМАХШАРИЙ ВА АЛ-КАШШОФ ТАФСИРИ

Тўлиқ исми Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад ибн Умар ал-Хоразмий аз-Замахшарий бўлиб, тафсир, ҳадис, наҳв, тилшунослик ва баён илмининг буюк имоми. Маҳмуд Аз-Замахшарий 467 ҳижрий сананинг Ражаб ойида чоршанба куни, мелодий ҳисоб билан 1074 йилда Замахшарда таваллуд топганлар. Ҳаётлари давомида бир неча марта Маккаи мукаррамага бориб, бир қанча муддат Масжидул ҳаром яқинида истиқомат қилганлари туфайли Жоруллоҳ (Аллоҳнинг қўшниси) деган номга сазовор бўлганлар.

Ибн Холликон[1] айтадилар: “Аз-Замахшарий ўз асрининг тенгсиз имоми эди. Узоқлардан унинг илмини истаб келишар эди. Мўътазилий эътиқодида бўлиб, уни ошкора намойиш қилар, уни эълон ва изҳор қилишдан хижолат тортмас эди”.

Аз-Замахшарий ақидада (усулда) мўътазилий, фиқҳда (фуруъда) ҳанафий мазҳабида бўлганлар. У зот ўзларининг ақидавий мазҳаблари бўлмиш мўътазилийликни ўз китобларида ифода этар, илмий мажлисларда бу ҳақда очиқ-ойдин гапирар эдилар. Уламолар Аз-Замахшарийнинг мўътазилий бўлишига қарамай унинг араб тилида балоғат ва фасоҳат ила ёзган китобларига тан беришар, унинг китобларини ривоят қилиш учун ундан ижоза беришини сўраб келишар эдилар...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИК: «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

📝 2020 йил 19 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг parliament.gov.uz сайтида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди.

🔸 Қонун лойиҳаси ҳар кимнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқини, динга бўлган муносабатдан ташқари фуқаролар тенглигини, жамиятда миллатлараро ва конфессионлараро келишувни таъминлаш борасида давлат органлари ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

❗️Қонун лойиҳасини такомиллаштиришда жамоатчилик фикрини олиш мақсадида лойиҳа parliament.gov.uz сайтининг “Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳалари” рукнига жойлаштирилган.

📨 Фикр-мулоҳаза ва таклифларни
[email protected] манзилига йўллашингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ: ЯНГИЛИКЛАР ВА ЎЗГАРИШЛАР

Ўзбекистон – қадимдан турли миллат ва элат ҳамда конфессия вакиллари ўзаро тинч-тотув яшаб, ўз диний ибодат ва расм-русумларини эмин-эркин бажариб келган бағрикенг диёр сифатида қадрланади. Ана шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикаси амалдаги сиёсатининг устувор вазифаларидан бири – виждон ва дин эркинлигини таъминлаш ҳисобланади. Шунга кўра, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши – ушбу соҳадаги ҳуқуқий асосларни яратиш ва доимий такомиллаштириш нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг https://parliament.gov.uz веб-сайтида янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Қонун лойиҳасини такомиллаштиришда жамоатчилик фикрини олиш мақсадида лойиҳа сайтнинг “Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳалари” рукнига жойлаштирилган.

Шунингдек, ушбу Қонун лойиҳаси юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифларни [email protected] манзилига йўллаш мумкин экани ҳам маълум қилинган.

Ушбу қонун лойиҳаси ҳақида гап кетганда, аввало, уни ишлаб чиқишда қўшни давлатлар, шунингдек яқин ва узоқ хориждаги диний вазият, шунингдек, Ўзбекистон халқининг кўп асрлик ўзига хос тарихи, маданий-тарихий анъана ва қадриятлари инобатга олинганини алоҳида қайд этиш лозим...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar