Muslim.uz
92.6K subscribers
18.3K photos
5.11K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Forwarded from Hidoyat.uz
Ошиқу орифлар. НАСАБГА ЭМАС, АМАЛГА ҚАРАЛАДИ

➡️ https://hidoyat.uz/47245

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
Аксириш

Ҳинд олимларидан профессор Насруллоҳ Хон ҳазратлари айтадилар: “Бир Англиялик доктор мусулмонларнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Бирор мусулмон аксирса ва Алҳамдулиллаҳ деса, унинг ёнида ўтирган мусулмон Ярҳамукаллоҳ десин, аксирган эса яна жавобда, «Йаҳдикумуллоҳ» десин деган ҳадиси шарифларини ўқиб, ўйлаб қолди:

«Бир оддийгина иш учун шунча дуо ўқишнинг сабаби нима?»

➡️ https://hidoyat.uz/47422

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
МАСЖИДЛАРДАГИ КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ (#ИНФОГРАФИКА)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Маҳзун бўлма! -

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ

Манба

🔗Каналга аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
87. Ҳайвонот олами билан муомала

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН: Тонги соат 04:00 да хатми Қуръон ва дуоларни ўтказиб юборманг!
17 август куни тонгги соат 04:00 дан бошлаб, беш ойлик тўхталишдан сўнг илк бомдод намози, азон садолари, маърифий суҳбат, Қуръон тиловати ва мустажоб дуолар интернет телевидения ва ижтимоий тармоқлар орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Мухлис халқимиз, имомларимиз ва мударрисларимиз томонларидан Қуръони каримнинг минглаб хатмоналарини ўқилди, миллионлаб салавоти шарифлар, таҳлилу такбирлар айтилди. Барчамиз муфтий ҳазратлари бошчиликларида якуний дуога қўл очиб, “омин” деб турсак илтижоларга шерик бўламиз, инша Аллоҳ.
Мана шундай ҳузурбахш субҳидамда Қуръон ва дуоларни қуйидаги линклар орқали онлайн эфирда томоша қилинг ва дуоларга қўшилинг! Агарда ўзингиз жомеларга ташриф қиладиган бўлсангиз, бу файзли онларни аҳли оилангизга тортиқ этинг!
ЛИНКЛАР:
🔸Youtube: MuslimTV
🔸
Facebook
🔸ITV.uz: https://itv.uz/#!/muslim
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ШУКРИ ВУЗУЪ НАМОЗИ ҲАҚИДА
#намоз

473-CАВОЛ: Мен шукри вузу намозини ҳар таҳоратдан кейин ўқимоқчиман. Фарз намозларидан олдин ўқийман, шу тўғрими? Тартибини ўргатинг.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шукри вузу (таҳорат шукри) намози нафл намозлардан ҳисобланади. Бу намознинг фазилати борасида бир қанча ҳадислар ворид бўлган. Жумладан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:

ما من أحدٍ يتوضَّأُ فيُحسنُ الوضوءَ، ويُصلِّي رَكعتينِ، يُقبِلُ بقلبِه ووجهِه عليهما، إلَّا وجبتْ له الجَنَّةُ (رواه الإمام أبو داود عن عُقبةَ بنِ عامرٍ الجُهنيِّ رَضِيَ اللهُ عنه)

“Қайси бир киши яхшилаб таҳорат қилсаю, қалби ва юзи ила юзланиб икки ракат намоз ўқиса, албатта унга жаннат вожиб бўлади”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Ҳадиси шарифда айтилганидек таҳоратдан сўнг икки ракат намоз ўқиб олиш фазилатли амал саналади. Аммо бу намоз нафл бўлгани учун қуйидаги вақтларда ўқиб бўлмайди.
1.Тонг отгандан то қуёш бир найза кўтарилгунча
2. Қуёш тиккага келгандан то заволга оққунча.
3. Аср намозидан то шом намозини ўқиб бўлгунча.
4. Имом хутба ўқиш учун минбарга чиққан вақтда (имом қандай хутбага чиққан бўлса ҳам).
5. Муаззин фарз намозига такбир айтаётганда.
6. Масжидда ҳайит намозидан олдин ҳам, кейин ҳам нафл макруҳдир.
7. Фарз намозларидан бирининг вақти тор бўлиб қолса. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Юртимиз бўйлаб карантиндан кейинги илк жамоат намози юқори кайфиятда адо этилди (#ФОТОЛАВҲА)
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22212

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЖАМОАТ НАМОЗИ – САВОБИ УЛУҒ ИБОДАТ

#масжид #намоз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РЎЗҒОР УЧУН ОЗИҚ-ОВҚАТНИ ЗАХИРА ҚИЛИШ ҲАМ ИҲТИКОРГА КИРАДИМИ?
#иҳтикор

480-CАВОЛ: Рўзғор учун олинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини қанча сақлаш керак, 3 кунми? Баъзилар 2-3 ойга етадиганини ғамлаб қўйишади, бунинг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оила эҳтиёжи учун сотиб олинган озиқ-овқат маҳсулотларини уч кун ва ундан кўпроқ сақлаш жоиз, бунга шариатда ҳеч қандай монеълик йўқ.
Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаб қўйиш, заҳира қилиш икки мақсадга кўра бўлади:
1. Озиқ-овқат маҳсулотларини қимматлашганда сотишни қасд қилиб, сотиб олиш ва сақлаб қўйиш.
2. Аҳли оиласини таъминоти учун сақлаб қўйиш.
Биринчи ҳолат шаҳар аҳлига зарар етказадиган бўлса, иҳтикор бўлиб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадисларида бундан қайтарганлар.
Маъмар ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
لا يحتكر إلا خاطئ (رواه مسلم)
Фақат хатокор (осий) кимсагина иҳтикор қилур”, дедилар. (Имом Муслим ривоятлари).
Ҳанафий мазҳаби уламоларидан Имом Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ “Ад-дурр ал-мунтақо” китобининг шарҳида шундай дейди: “Иҳтикор сўзи шаръан озуқа ва шунга ўхшаш нарсаларни (кўплаб миқдорда) сотиб олиб, уни то нархлар қимматлашгунга қадар (камида) қирқ кун давомида (бозорга чиқармай) ушлаб туришдир.
Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ иҳтикор сўзининг таърифида: “У егулик ва шунга ўхшаш нарсаларни (улгуржи) сотиб олиб, сўнг нархлар қимматлашини пойлаб, қирқ кун ғамлаб қўйишдир”
Бу тарифдан маълум бўладики иҳтикор шаҳар ёки қишлоқлардаги (одам ёки ҳайвон тановул қиладиган) озиқ-овқат ва шунга ўхшаш инсонларнинг ҳожати кўп тушадиган маҳсулотни улгуржи сотиб олиб, бозорга чиқармай ушлаб туриш ва сунъий равишда қимматлаштириш орқали одамларга зарар беришдан иборатдир. Агар бошқа мақсадда бўлса, масалан, одамларга енгиллик туғдириш учун бирор мол турини улгуржи сотиб олиб, кейин уни бозорда нархини оширмасдан сотиш мақсадида сақлаб қўйса, иҳтикор қилган ҳисобланмайди.
Уламолар киши ўзи етиштирган ёки ишлаб чиқарган ёки четдан ўзи олиб келган маҳсулотларни нарх ошганда сотиш учун сақлаб қўйиши иҳтикор эмас, деганлар.
Иккинчиси. Аҳли оиласининг таъминоти учун озиқ-овқат ва бошқа зарурий нарсаларни захира қилиб қўйиш шариатга зид эмас. Оиша разияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади:
كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يدخر لأهله قوت سنة (رواه البخاري)
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли оиласи учун бир йиллик озиқ-овқат захира қилиб қўяр эдилар” (Имом Бухорий ривоятлари).
Бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам эртаси учун бирор нарса ғамлаб қўймасликлари ривоят қилинган.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
كانَ النَّبيُّ صلَّى اللَّهُ عليْهِ وسلَّمَ لا يدَّخرُ شيئًا لغدٍ (صحيح الترمذي)
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эртанги кун учун бирор нарса захира қилмас эдилар” (Имом Термизий ривоятлари).
Муҳаддис уламолар бу икки ҳадисни ўрганиб чиқиб, бу икки ҳадиснинг маъноси бир бирига зид эмас деганлар ва бу ҳадисни қуйидагича таъвил қилганлар.
1. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари учун заҳира қилмас эдилар, аҳли оилаларини бир йиллик озиқ-овқатларини захира қилар эдилар.
2. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатидан ортиқ нарсаларни захира қилмас эдилар.
Демак, киши аҳли оиласи учун зурур бўлган озиқ-овқат ва бошқа зарурий нарсалар хоҳ у нарсалар маҳсулот кўринишида бўлсин, хоҳ пул кўринишида бўлсин маълум бир муддатга етадиган даражада захира қилиб қўйиши мумкин, балки бу оила аъзоларини қалбини хушнуд қилади, уларни хотиржам ҳаёт кечиришига, ибодат қилишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Тавба қилишда кишиларнинг ҳолатлари

Тавба қилишда кишилар турлича бўладилар. Кимдир самимий тавба қилади, яна кимдир тавба қилади-ю, лекин яна гуноҳларни қилишда давом этаверади. Мана шу икки хил тоифа орасида яна бошқа мартабалар ҳам бор бўлиб, бу ҳақда муҳаққиқ уламолар муфассал баён қилишган. 
Имом Ғаззолий ўзларининг “Иҳёу улумиддин” китобларида тавба қилишда кишиларнинг неча қисмга бўлинишларини зикр қилганлар. Қуйида шуларни қисқартириб келтирамиз. Тавба қилувчилар тўрт табақага бўлинадилар:

Биринчи табақа.Тавба қилиб шу тавбасида умрининг охиригача астойдил мустаҳкам туради. Гуноҳга қайтишликни ҳатто ҳаёлига ҳам келтирмайди, фақатгина ундан баъзи бир хато ва камчиликлар содир бўлиб туради. Чунки, бундай ҳолатлардан ҳеч ким, ҳатто пайғамбар даражасидаги киши ҳам холи бўлмайди. Мана шундай тавба ҳақиқий тавба ҳисобланади ва унинг эгаси яхшиликларга ошиқувчи, гуноҳлари савобга алмаштирилувчи кишидир. Бу тавбанинг номи “тавбатун насуҳ” (самимий тавба) дейилади, бу нафсни эса “нафсул мутмаинна” (хотиржам нафс) дейилади...
БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент шаҳридаги "Сузук ота" мажмуаси

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЖАМОАТ НАМОЗИНИНГ САВОБИНИ БИЛГАНИНГИЗДА ЭДИ...

#масжид #намоз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
КАРАНТИН ПАЙТИДА САФДАГИ ОРАЛИҚ МАСОФАНИ САҚЛАШ НАМОЗНИ НУҚСОНЛИ ҚИЛАДИМИ?
#намоз

483-CАВОЛ: Масжидлар очилиб яна жамоат намозлари ўқила бошланди. Лекин сафлар орасини очиб, намозхонлар бир-биридан узоқлашиб намоз ўқияпмиз. Бу намозимизга нуқсон етказмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сафларни тўғрилаш ва жипслаштириш ҳақида келган буйруқлар тўрт мазҳаб уламолари томонидан ҳам мустаҳабликка кўра деб билинган, яъни, суннат деб қабул қилинган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом саф ҳақида шундай дейдилар:
أقيموا الصف في الصلاة فإن إقامة الصف من حسن الصلاة (متفق عليه عن أبي هريرة رضي الله عنه)
“Намозда сафни тўғри қилинглар, чунки сафни тўғри қилиш намознинг гўзаллигидандир” (Муттафақун алайҳ)
Одатдаги шароитда бу суннатга амал қилишга кучли тарғиб қилинади. Уни тарк қилиш макруҳдир. Лекин карантин шароитида ижтимоий масофани сақламаслик касаллик тарқалишининг асосий омили бўлгани учун масофа сақлаш, хоҳ жамоат жойида бўлсин, хоҳ масжидда бўлсин вожиб даражасига кўтарилди. Чунки бу ишда жонни саломат сақлаш бор ва бу қоида бутун дунёда амалга татбиқ қилинмоқда. Албатта, вожибни бажариш учун суннатни тарк қилинади.
Демак, касаллик тарқалишидан сақланиш учун соҳа мутахассислари кўрсатмасига кўра саф тортилса ҳам, намоз бузилмайди, макруҳ ҳам бўлмайди. Чунки узрли ҳолат бўлганда бу суннат соқит бўлади. Ҳозирги кунда касаллик тарқалишидан қўрқиш ҳам узрлардан биридир. Касаллик тарқамаслиги учун сафларни орасини очишга эҳтиёж бор.
Бошқа томондан намоз ўқиш Аллоҳ таолонинг буйруғи бўлгани каби, инсон ўз жонини омон сақлаши ҳам У Зотнинг буйруғидир. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда бандаларига имкониятдан ташқари ишни буюрмаслигини баён қилади:
لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا
яъни: “Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди...” (Бақара сураси 286-оят)
Демак, жонимизни таҳликага қўймасдан намозни адо қилсак, ҳар икки буйруқни бажарган бўламиз. Буни ўзаро масофа сақлаш билан амалга оширамиз, шунда касаллик тарқалиши кескин пасаяди, хавф камаяди.
Банда доим имкони даражасида ҳаракат қилиб, ибодатларини бажаргандан кейин Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумон қилиб, унинг фазлидан умид қилиш керак. Зеро яхшиликка мукофот, ёмонликка жазо берувчи Аллоҳ таолонинг ўзидир. Ҳамма нарсани кўриб, билиб турувчи зот, хоҳласа имконимиз даражасида қилган ибодатимиз учун ўзи ваъда қилган тўлиқ савобни беради.
Бандасининг ихлоси, жидди жаҳдига қараб, савоблар 700 баробаргача кўпайиши ҳадисларда баён қилинади. Худди менинг дуоим ижобат бўлмади деган кишининг дуоси қабул бўлмагани каби, Аллоҳ таолонинг раҳматига эгалик қилиб, намозимиз дуруст бўлмади, савоби камайди демаслик керак. Аксинча раҳматидан умид қилиш ва азобидан қўрқувни мўътадил тутиш талаб қилинади. Имконимиз борича амал қилиб, қолганига Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазлини сўрайлик. Шояд тез кунларда офият ва хотиржамликка эришсак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
88. Набодот олами билан муомала

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЖАМОАТ НАМОЗИ – КЕЧАНИ БЕДОР ЎТКАЗГАННИНГ САВОБИГА НОИЛ ЭТАДИ

#масжид #намоз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
СОЛИҲЛАРНИНГ ЖАМОАТ НАМОЗИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин.

🔸Умар розияллоҳу анҳу
Кунларнинг бирида Умар розияллоҳу анҳу хурмозорга чиқди. Қайтиб келганида одамлар аср намозини ўқиб бўлишганини кўрди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва биз Унга қайтгувчимиз). Гувоҳ бўлинглар, хурмозорим мискинларга садақа”, дедилар.

🔸Убайдуллоҳ ибн Умар раҳимаҳуллоҳ
Убайдуллоҳ ибн Умар айтади: “Хуфтон намозини доимо жамоат билан бирга ўқир эдим. Бир куни уйимга меҳмон келди. Меҳмон билан овора бўлиб, жамоат намозини ўтказиб юбордим. Шунда шаҳардаги барча масжидларни айланиб чиқдим. Афсуски, масжидларда намоз ўқиб бўлинган эди. Уйга қайтиб, хуфтон намозини йигирма етти марта ўқидим.

Ўша куни туш кўрдим. Отлиқлар билан бирга эканман. Бироқ отим дўстларимнинг отига ҳеч ета олмас эди. Шунда улардан бири менга қараб: “Отингни қийнама, ҳаргиз бизга ета олмайсан”, деди. “Нима учун?” деб сўрадим. “Чунки биз хуфтонни жамоат билан ўқидик, сен эса ёлғиз ўзинг ўқидинг”, деб жавоб берди”.

🔸Саъид ибн Мусаййаб раҳимаҳуллоҳ
Тобеинларниг саййиди Саъид ибн Мусаййаб раҳимаҳуллоҳ: “Эллик йил давомида бирор марта жамоат намозини тарк этмадим”, деган.

🔸Ҳотами Асом раҳимаҳуллоҳ
Ҳотами Асом айтади: “Бир марта жамоат намозини ўтказиб юбордим. Шунда Абу Исҳоқдан бошқа ҳеч ким менга таъзия билдирмади. Агар фарзандим вафот этганида ўн мингдан ортиқ инсон таъзия изҳор қилган бўларди. Наҳотки, дунё мусибати дин мусибатидан оғирроқ бўлса” (Мукошафатул Қулуб).

🔸Сулаймон Мақдисий раҳимаҳуллоҳ
Сулаймон Мақдисий раҳимаҳуллоҳ деди: “Умрим бўйи икки маротаба жамоат намозига улгурмадим. Шунда ўзим ёлғиз ўқидим. Аммо шу икки марта ўқиган намозимни гўё ўқимагандек бўлдим” (Зайл табақот ал-Ҳанбалия).

🔸Саид ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ
Муҳаммад ибн Муборак Сурий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Саид ибн Абдулазиз бир куни жамоат намозини ўтказиб юборди. Шунда узоқ вақт ҳўнграб йиғлади” (Тазкиратул Ҳуффоз).

🔸Ибн Самма раҳимаҳуллоҳ
Ибн Самма раҳимаҳуллоҳ бундай дейди: “Қирқ йил бирор марта ҳам жамоат намозини тарк этмадим. Фақат онам вафот этган куни жамоатга бироз кеч қолдим” (Сияр аълам ан-нубало).

🔸Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ
Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ: “Иқомат айтилмасидан олдин жамоатга келиш намозга бўлган ҳурмат белгисидир”, деди.

🔸Солиҳ
Бир солиҳ кишидан: “Нега ҳамиша азон айтилмасдан масжидга келасиз?” деб сўрашди.

Солиҳ: “Азон ғофилларни уйғотиш учундир. Мен ғофиллардан бўлмасликка ҳаракат қиламан”, деб жавоб берди.

Даврон НУРМУҲАММАД
#масжид #намоз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ният ва ҳаракат мутаносиб бўлсин!

Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккинчи эшкакда эса “ҳаракат” деб ёзилган.
Қайиққа минган одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини баравар айлантирсам, шундагина қайиқ манзилга етади.
Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етмайди. Мақсадга етиш учун аввал “ният” ва “ҳаракат” бўлиши керак”.

Интернет маълумотлари асосида тайёрланди
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar