Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги "Мевазор" жоме масжидининг қурилиш жараёнидан лавҳалар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#янгиликлар_вақти
@muslimuzportal | @mp3muslim
#МАҚОЛА
УЛАР УЧУН ЭНГ МУҲИМИ АЛЛОҲНИНГ ДИНИГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ, УНИНГ РИЗОСИГА ЭРИШИШ ЭДИ!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни қўмондонликдан бўшатиб, ўрниларига Абу Убайда розияллоҳу анҳуни қўмондон этиб тайинлайдилар.

Абу Убайда розияллоҳу анҳу бу тайинловни барчадан, жумладан, Холид розияллоҳу анҳудан ҳам беркитадилар. Чунки, у киши Холид розияллоҳу анҳуни жанг санъатининг моҳир билимдони, қўмондонликка иқтидори бор киши деб билардилар. Натижада Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу қўмондонликни давом эттирадилар...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#НАМОЗ_САБОҚЛАРИ: АЁЛЛАРГА ХОС МАСАЛАЛАР (АУДИО)

Балоғат ёшига етган қиз ва туғиш ёшидан ўтмаган аёллар бачадонидан ҳайз ва нифос келади:

Ҳайз

Ҳайзнинг энг кам келиш муддати уч кеча-кундуз, энг узоқ келадиган муддати ўн-кеча кундуздир. У кунларда қон давомли келмай, ора-сира тўхташи ҳам мумкин. Бироқ оралиқдаги бу кунлар ҳам ҳайз кунлари ҳисобланади.

Аёлларга ҳайз кўрган кунларида: намоз ўқиш, рўза тутиш, Қуръон ўқиш (Қуръон муаллимаси толибага сўзма-сўз ҳижжалаб Қуръон ўргатиши мумкин), Қуръони каримни ушлаш, Каъбани тавоф этиш, масжидга кириш, эри билан жуфтлашиш ҳаром бўлади.

Аёллар ҳайздан тоза бўлгач, ҳайз кўрган кунларидаги намозларнинг қазосини ўқимайдилар. Лекин Рамазон рўзасини тутмаган кунларининг қазосини тутиб беришлари лозим.

Нифос

Аёл туққандан сўнг бачадонидан келадиган қон нифос дейилади. Нифоснинг энг узоқ келиш муддати қирқ кундир. Энг оз келиш муддати белгиланмаган.

Аёл ҳайз кўрганда унга ҳаром бўлган нарсалар нифос кўрганида ҳам ҳаром бўлади. Аёл нифос кунларидаги намозлар қазосини ўқимайди, Рамазон ойида рўза тутмаган кунларининг қазосини тутиб бериши лозим.

Истиҳоза

Хасталик туфайли аёлларда таносил йўлидаги ё бачадон томири ёрилиши сабабли келадиган қон “истиҳоза қони” дейилади. Ҳайз кўрганда ўн кундан ўтиб келган; уч кундан оз келган қон, нифосда қирқ кундан ўтиб келган қон ва ҳомиладордан келган қон истиҳоза бўлади. У ҳолатларда аёллар намоз ўқишни, рўза тутишни қолдирмасликлари керак.

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг
Қизимни кимга турмушга берай?

@muslimuzportal обуна бўлинг
Қабрдан олинган насиҳат

@muslimuzportal обуна бўлинг
Ризқ эшикларининг очилиши...

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸 Муфтий ҳазратлари Боку шаҳрига жўнаб кетди
12 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Озарбайжон пойтахтида бўлиб ўтадиган “Иккинчи Боку дунё диний етакчиларининг саммити” ва унинг доирасидаги тадбирларда иштирок этиш учун жўнаб кетдилар...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/17483

🔸 Тошкентдаги марказий масжидларга янги имом-хатиблар тайинланди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/17485

🔸 Вилоят бош имом-хатиби масжидларда олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан танишди
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев масжидларда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан танишиш мақсадида Қўштепа туманига ташриф буюрди...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/17482

🔸 Афғонистон ҳукумати ИШИДнинг тор-мор этилганини маълум қилди
Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида ИШИД террорчилик ташкилотининг бўлинмалари бутунлай йўқ қилинган. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Масуд Андрабий маълум қилди, деб ёзмоқда «ТАСС»...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/17473

🔸 Қорачой-Черкасиядаги Қуръони карим мусобақаси ғолибларига Ҳаж йўлланмаси тақдим этилди
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Қорачой-Черкасияда Республика Қуръони карим мусобақаси ташкил этилди. Ушбу мусобақа натижаларига кўра аниқланган энг яхши қориларга Ҳаж йўлланмаси мукофот сифатида тақдим этилиши эълон қилинган эди...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/17472

🔸 Буюк Британияда қорилар мусобақаси ўтказилади
Iqna нашрининг "Ukhuffadh"га таяниб хабар беришича, Қуръони карим ҳофизлари жорий йилнинг 9-10 ноябрь кунлари ўтказилган саралаш босқичида ўзаро куч синашганлар...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/17471

🔸 Истанбулда "Мавлид ан-Наби" кўргазмаси очилди
Истанбулда пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг таваллуд саналарига бағишлаб ал-Мавлид ан-Набий анъанавий исломий санъат кўргазмаси очилди...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/17469

🔸 Муҳтазарга нисбатан қилинадиган одоблар
Халқимиз орасида маййитларни охирги йўлга кузатиш ўта муҳим масала бўлиб, кўпчилик билиши лозим бўлган нарсалардир. Муҳтазар (ўлими яқинлашган инсон)га нисбатан қилинадиган одоблар ҳақидаги маълумотга эга бўлмаганликлари сабабли ҳам ҳозирги вақтда кўпчилик орасида бу нарса турли бидъат-хурофотларни келтириб чиқармоқда...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/17465

🔸 Имконияти чекланганлар билан мавлуд тадбири ўтказилди
11 ноябрь куни Самарқанд шаҳар “Хўжа Исҳоқи Валий” жоме масжидида "Вақф" хайрия жамоат фонди вилоят филали ҳамкорлигида гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган шахслар иштирокида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойлари муносабати билан Мавлуд тадбири бўлиб ўтди...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/17461

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Етти_кунга_етти_китоб #КУТУБХОНА
#Нурул_изоҳ: ТАҲОРАТ

*** Таҳоратнинг фарзлари ***

Таҳоратнинг тўрт фарзи бор:

1. Юзни, пешонанинг соч чиққан жойидан бошлаб ияк остигача, икки қулоқ юмшоқлари оралиғини ювмоқ.
2. Қўлни тирсаклари билан қўшиб ювмоқ.
Бошнинг тўртдан бир қисмига масҳ тортмоқ.
Оёқларни тўпиқлари билан қўшиб ювмоқ.

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
НАМОЗИМИЗДАН КЎПРОҚ САВОБ ОЛАЙЛИК!
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
ФИҚҲ НИМА?

Фиқҳ – Исломдаги энг мўътабар фанлардан бири. Пайдо бўлиш тарихи ҳам ўзоқ ўтмишга бориб тақалади. Фиқҳ кенг қамровли илмлардан бўлиб, кўплаб шаҳобчаларга бўлиниб кетади. Фиқҳ исломнинг аввалида пайдо бўлиб, бугунги кунимизга қадар ўз қадрини йўқотмай давом этиб келаётган ва қиёмат кунига қадар сақланиб қоладиган илмлардан биридир.

Тарих давомида кўплаб фуқаҳолар етишиб чиқди. Улар бу илмга оид сон-саноқсиз асарларни таълиф ва тасниф этдилар. Бу китобларнинг саноғини аниқ билишнинг иложи ҳам йўқ. Бу, мусулмон уламоларининг юксак эътиборлари нишонаси десак айни ҳақиқат бўлади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги "Қорашбува" жоме масжидининг қурилиш жараёнидан лавҳалар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#янгиликлар_вақти
@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
35. Савол-жавоб: Типратикан ва илон гўшти ҳақида

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim
Ота-онага яхшилик қилиш Жаннат калитларидандир!

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Ким ҳавойи нафсни улфат қилиб олса...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Аҳли_сунна_вал_жамоа_эътиқоди:
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ИЛМ СИФАТИ


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Аллоҳ таоло борлиқни яратганда уни бирор нарсадан олиб яратган эмас. Аллоҳ барча нарсаларни яратмасдан олдин ҳам азалдан билур эди. Барча нарсаларнинг тақдир ва қазосини Унинг ўзи белгилаган. Бу дунёдаги ва охиратдаги ҳар бир нарса фақат унинг хоҳиши, илми, қазоси, қадари, Лавҳулмаҳфузга ёзиб қўйилиши билан бўлур. Лекин, ёзиб қўйиши тавсиф йўли биландир, ҳукм йўли билан эмас, яъни мажбурий эмас. Қазо, қадар ва хоҳиш – Аллоҳнинг азалий сифатлари. Фақат уларнинг моҳият ва кайфияти бандасига маълум эмас.

Яратилмаган нарсани Аллоҳ таоло яратмай туриб йўқ деб билгани каби, уни яратгандан кейин қандай ҳолатда бўлишини ҳам билур. Шунингдек, мавжуд нарсани Аллоҳ таоло мавжудлигидаги ҳолатни қандай билса, унинг йўқ бўлиб кетиш ҳолатларини ҳам шундай билур. Яна Аллоҳ таоло тик турган кишини тиккалик ҳолатини қандай билса, у ўтиргач, ўтирган ҳолатини ҳам шундай билиб турур. Лекин бу билан Унинг илми ўзгариб қолмайди ёки янги илм пайдо бўлган бўлмайди. Ўзгариш ва турланиш махлуқот ва мавжудотларда содир бўлур.

АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА ЭЪТИҚОДИ: Аллоҳ таоло инсонни куфр ва имондан холи қилиб яратган

Аллоҳ таоло инсонларни яратганда куфр ва имондан холи қилиб яратган. Сўнгра уларни хитоб қилиб, баъзи нарсаларга буюрган, баъзи нарсалардан қайтарган. Шулардан кейин кимки куфрни танлаган бўлса, демак, у ўз ихтиёри билан ҳақиқатни инкор этгач, Аллоҳ толонинг тавфиқидан маҳрум ҳолда куфрни танлаган бўлур. Шунингдек, кимки имонни танлаган бўлса, у ҳам ўз ихтиёри, иқтидори, тасдиғи ва Аллоҳнинг тавфиқи ҳамда ёрдами билан имон келтирган бўлур.

(Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг
“Фиқҳи акбар” китоби)
@muslimuzportal обуна бўлинг
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸 Ўзбекистонлик имомлар Қозоғистонда
11 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан ўзбекистонлик имомлардан иборат делегация Қозоғистонга жўнаб кетди. Ушбу делегация аъзолари қўшни мамлакатда 15 ноябрга қадар бўладилар...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/17488

🔸 Катта йўл бўйида қурилаётган масжидлар лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов вилоятнинг Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ, Зангиота, Янгийўл, Қуйи Чирчиқ туманларида қурилиш бошланган ва давом этаётган масжидларни бориб кўрди.
Жорий йилда Тошкент вилоятида янгидан қурилаётган 29 та масжиднинг 8 таси мазкур тмунларда жойлашган. Барча масжидларда иш қизғин. Қишнинг қиронли кунларигача томлар ёпилиб, ташқи таъмир ишларини имкон қадар якунлаш лозим...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/17491

@muslimuzportal обуна бўлинг
«Ихтиро қилди» эмас, «Кашф қилди» дейилади!

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Етти_кунга_етти_китоб #КУТУБХОНА
#Оилада_фарзанд_тарбияси: ЧИРОЙЛИ ИСМ ҚЎЙИШ

ТАҲНИК ҚИЛИШ

«Таҳник» дегани бирор ширинликни (масалан, хурмо) чайнаб ёки эзиб, оз миқдорда бармоққа олиб боланинг оғзига суриб қўйиш, дегани. Бизда бунга «танглай кўтариш», дейилади. Бундан мурод, боланинг биринчи бўлиб тотадиган нарсаси ширинлик бўлсин ва она кўкрагига тезда ёпишсин. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яшаган жойда машҳур ширинлик ва қувват берувчи мева хурмо бўлгани учун таҳник асосан шу мева билан қилинган.

عن أبي موسى رضى الله عنه قال ولد لى غلام فأتيت به رسول الله صلى الله عليه و سلم فسماه إبراهيم وحنكه بتمرة ودعا له بالبركة ودفع إلي

Абу Мусо (розияллоҳу анҳу) айтадилар: «Ўғлим туғилганида уни кўтариб Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳузурларига бордим. У зот унга «Иброҳим» деб исм қўйдилар, хурмо билан таҳник қилдилар. Барака тилаб дуо қилдилар ва менга узатдилар».

Ҳадисдан кўриниб турибдики, фарзандга исм қўйиш, таҳник қилиш, бола ҳақига яхшиликларни Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраш яхши амаллардан экан. Бу ишларни илмли, тақволи, фазилатли кишилар амалга ошириши, айниқса, муҳимдир...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3. Исҳоқжон домла Бегматов: Фарзанд тарбияси сари иккинчи қадам.

Исҳоқжон домла Бегматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Фарзанд_тарбияси
@muslimuzportal | @mp3muslim