Muslim.uz
92.1K subscribers
18.2K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги "Доруломон" жоме масжиди қурилиш жараёнидан лавҳалар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#янгиликлар_вақти
@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
32. Савол-жавоб: Почча қайинсингилга маҳрамми?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim
ЭНГ САРА МАҚОЛАНИ МУТОЛАА ҚИЛИНГ!

Азиз мухлисларимизга қулайлик қилиш мақсадида, muslim.uz сайти ижодкорлари Диний идора тизимидаги ижтиомий тармоқларда эълон қилинган энг сара ва қизиқарли мақолаларни сайтда жамлаган ҳолда эълон қилишни бошлади.

Қуйидаги линклар орқали ўзингизни қизиқтирган мақолани мутолаа қилишни тавсия этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ФИҚҲ
АБУ ҲАНИФА ВА ИМОМ МОЛИК

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг Имом Молик роҳматуллоҳи алайҳга қатъий жавоблари

Абу Ҳанифа: “Мен юзга яқин фақиҳлар билан мунозара қилганман, лекин ҳақиқатни тезроқ қабул қилишда имом Моликдек фақиҳни кўрмадим, Аллоҳга қасамки, уни яхши кўриб қолдим”, дедилар. Бу ерда имоми Аъзам бизга ишорат қилаяпдиларки етук олим ҳақиқатни жуда тез қабул қилади.

Замонасининг энг забардаст фақиҳини қийнаб қўйган унинг саволларига жуда ҳам зийраклик билан жавоб берган бизнинг мазҳаб бошимиз имоми Аъзам роҳматуллоҳи алайҳга унинг мазҳабини тўғри деб билиб уни инкор қилишга шошилмасдан у зотнинг чиқарган масалаларини батафсил кўриб чиқиб, уни тасдиқ қилиб эргашган мужтаҳидларга Аллоҳнинг саломи бўлсин...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Шукроналик шукуҳи" рукни остида имом-хатибларнинг чиқишлари

@muslimuzportal
#МАҚОЛА
ИСРОФ, МАНМАНЛИК, ОРСИЗЛИК, УЯТСИЗЛИК

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда исрофни қоралаб, шундай марҳамат қилган:

وَآتِ ذَا الْقُرْبَى حَقَّهُ وَالْمِسْكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ وَلاَ تُبَذِّرْ تَبْذِيراً إِنَّ الْمُبَذِّرِينَ كَانُواْ إِخْوَانَ الشَّيَاطِينِ وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِرَبِّهِ كَفُوراً

“Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма. Албатта, исрофчилар шайтонларнинг биродарлари бўлганлар. Шайтон эса, Роббига ўта ношукр бўлгандир” (Исро сураси, 26-27-оятлар).

Аллоҳ таоло бу оятда исрофчиларни шайтонларнинг биродарлари деяпти. Демак, исрофчилар саҳобалар, тобеинлар, табаа тобеинлар, ихлосли мўминларнинг эмас, балки шайтонларнинг биродарлари бўлар экан.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Енглар, ичинглар, садақа қилинглар, аммо исрофгарчилик ва фахрга ўтманглар” деб таъкидлайдилар. Имом Насоий ривоятлари....

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#МАҚОЛА
“ГЎЁКИ ЎЗИМИЗ ЭРИШГАНМИЗ!”

Тобеъинларнинг улуғи Муҳаммад ибн Мункадир Муовия ибн Жоҳима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифни ўқиб қолди:

Муъовия ибн Жоҳима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, эй Расулуллоҳ, мен ғазотга бормоқчи эдим, маслаҳатингизни олишлик учун келдим, деди. Пайғамбаримиз (с.а.в): “Онангиз борми?”, дедилар. У киши: “Ҳа”, деди. Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в): “Онангизни хизматларини ғанимат билинг, чунки жаннат унинг оёғи остидадир”, дедилар (Имом Насаий ва Ҳоким ривояти)...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
САВДОГАРЛИК ОДОБЛАРИ

Савдо-сотиқ билан шуғулланиш шарафли касблардан биридир. Динимиз кўрсатмасига кўра тижоратда ростгўйлик, тўғрилик, мулойимлик алоҳида ўрин тутади. Инсонларнинг ҳаққига хиёнат қилмай, бир-бирини алдамай савдо-сотиқ қилган кишиларга охиратда Аллоҳнинг энг суюкли бандалари билан бирга бўлиш бахти насиб бўлади. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Ишончли, ростгўй савдогар (жаннатда) набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир”, деб марҳамат қилганлар (Термизий ривояти).

Тўғрилик деганда аввало, ёлғон, хиёнат, туҳмат, бевафолик каби қабиҳ ишлардан узоқда бўлиш тушунилади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Тошкент туманидаги "Ҳазрати Билол" жоме масжидининг қурилиш жараёнидан лавҳалар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#янгиликлар_вақти
@muslimuzportal | @mp3muslim
#МАҚОЛА
МАВЛИДИ НАБИЙНИ НИШОНЛАШ БИДЪАТМИ?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамду лиллаҳ васалату вассаламу ала расулиллаҳ Амма баъду.

Рабиъул аввал ойи кириб келиши билан барча уммати муҳаммадиянинг кўнглида ёқимли ҳис пайдо бўлади. Шундай бўлиши ҳам табиий, чунки бу муборак ойда Пайғамбаримиз с.а.в. таваллуд топганлар. Ҳар йили Рабиъул аввал ойи қайтиб келганидек, Аллоҳнинг раҳмати ўлароқ юборилган зот ҳам умматнинг ҳаётига қайтиб, унга мазмун баҳш этиб келадилар. Биз бу нарсани Рабиъул аввал ойи кириб келиши билан бутун дунё мусулмонлари бу муборак ойга бағишлаб турли хайрли тадбирлар ташкил этиш тараддудига тушишларида мушоҳада қиламиз. Кимлардир хонадонларида зиёфат дастурхони ёзиб, йиғилганлар маънавий озуқа ҳам олиб кетишлари учун Мавлиди шарифдан ўқишликни ташкил этса, яна кимлардир бу ойда одатдагидан кўра кўпроқ салавот айтишга ўтади. Илм даргоҳларида Пайғамбаримиз с.а.в.нинг сийратларига бағишланган кечалар, Қуръони карим мусобақалари ташкил этилса, халқаро миқёсдаги илмий ҳайъатлар, уламолар кенгашлари йирик-йирик илмий анжуманлар уюштирадилар. Буларнинг барчаси, Расулуллоҳ с.а.в.га бўлган ҳурмат ва муҳаббат ўлароқ, у зотнинг сийратлари ва суннатларини яна бир карра ҳаётга қайтариш мақсадида амалга оширилади. Мана шуларга умумий маънода Мавлиди набавийни нишонлаш деб қарайдиган бўлсак, бунинг шариатимизга ҳеч қандай зид томони йўқ...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸 Шайх Абдуллоҳ Маъруфий ҳафизаҳуллоҳнинг Ўзбекистон бўйлаб зиёратлари бошланди
Маълумки куни кеча юртимизга ҳадис устози, аллома, муҳаддис, танқидчи шайх муфтий Абдуллоҳ ибн Умар Башир Маъруфий ал-Аъзомий ал-Ҳиндий бошчилигидаги меҳмонлар Ўзбекистон бўйлаб зиёратларини бошладилар...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/17456

🔸 Фотолавҳа: Тошкент шаҳридаги "Новза" жоме масжидида жума намози
https://muslim.uz/index.php/media-17/fotolavhalar-2/item/17436

@muslimuzportal обуна бўлинг
ТАҲОРАТДА БЎЙИНГА МАСҲ ТОРТИШ
#таҳорат

228-CАВОЛ:
Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш бидъатми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизда бўйинга масҳ тортиш мустаҳабдир (яъни, бажарилса савоб, бажарилмаса гуноҳ эмас). Бу ҳақда бир қанча ривоятлар мавжуд. Жумладан,
رَوَى أَبُو الْحَسَنِ ابْنُ الْفَارِسِ بِإِسْنَادِهِ عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عليه وسلم قَالَ:
"مَنْ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ بِيَدَيْهِ عَلَى عُنُقِهِ وُقِيَ الْغُلُّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ".
яъни: “Абулҳасан ибн Форис раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таҳорат қилиб, бўйнига икки қўли ила масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади”, дедилар”. Ҳадисдаги “ғул” – “темир бўйинбоғ”, “кишан” деганидир.
Мазҳабимиздаги барча мўтабар фиқҳ китобларида бўйинга масҳ тортишни мустаҳаб экани баён қилинган. Жумладан, “Ал-Баҳрур роиқ” китобида шундай дейилади:
وَاسْتَدَلَّ فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ عَلَى اسْتِحْبَابِ مَسْحِ الرَّقَبَةِ أَنَّهُ عَلَيْهِ السَّلَامُ مَسَحَ ظَاهِرَ رَقَبَتِهِ مَعَ مَسْحِ الرَّأْسِ
яъни: “Фатҳул қодир” китобида бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб эканига Пайғамбаримиз алайҳиссалом бошларига масҳ тортиш билан бирга бўйинларига ҳам масҳ тортганларини далил қилиб келтирилган”.
“Мажмаъул анҳур” китобида қуйидагича баён қилинган:
وَمُسْتَحَبُّ الْوُضُوءِ مَسْحُ الرَّقَبَةِ لَا الْحُلْقُومِ فَإِنَّ مَسْحَهُ بِدْعَةٌ
яъни: “Таҳоратнинг мустаҳаби – бўйинга масҳ тортишдир. Ҳалқумга масҳ тортилмайди, чунки ҳалқумга масҳ тортиш бидъатдир”.
Бўйинга қўл бармоқларининг орқа томони билан масҳ тортилади. Бунда қўл қайтадан ҳўлланмайди, балки, бошга масҳ тортиш учун ҳулланган қўл кифоядир.
Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ бу масала бўйича алоҳида китоб ёзиб, уни “Туҳфатут толабати фий таҳқиқи масҳир роқобати” (яъни, “Бўйинга масҳ тортишни аниқлашда талабаларга туҳфа”) деб номладилар. Абдулҳай Лакнавий ҳазратлари бу китобда бўйинга масҳ тортиш ҳақидаги барча ривоят ва уламоларнинг фикрларини ўрганиб чиқиб, масалага қуйидагича хулоса қилганлар: “Бўйинга масҳ тортиш ҳақида ҳар хил фикрлар мавжуд. Кимлардир бу амални суннат деса, кимлардир бидъат деган ва яна кимлардир мустаҳаб деса, бошқалар эса, макруҳ деган. Бу масала борасида заиф бўлсада бир қанча ҳадислар мавжуд. Баъзилар эса жуда муболағага берилиб, бу ҳадисларни тўқима деган. Хулоса қиладиган бўлсак, бу мавзуда уламолар ихтиёр қилган гап шуки, бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб, ким уни қилса, яхши ишни қилган бўлади. Ким қилмаса, зарари йўқ. Бу ҳақда келган ҳадислар гарчи заиф бўлсада, лекин, бўйинга масҳ тортишда фазилат борлигини исбот қилишга кифоя қилади”.
Демак, ҳанафий мазҳабимиз бўйича, таҳоратда бўйинга масҳ тортиш мустаҳабдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
Исроф, манманлик, орсизлик, уятсизлик

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Rasullulloh sollallohu alayhi vasallam tabassum qilgan holatlar
muslim.uz
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилган ҳолатлари

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсон ва оила (3-қисм)

6. Эҳтиёт бўлинг! Оқпадар бўлиб қолманг


Tas-ix | Youtube

#Видеолавҳа

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
#МАҚОЛА #МАВЛИД
МАВЛИД ТАБРИГИ ВА УНИ НИШОНЛАШНИНГ ҲУКМИ

Янги дарсимизни бошлашдан олдин сизларни ва ўзимни яна бир бора Аллоҳ таоло эҳтиром кўрсатиб бизларга берган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлид ойи хотираси билан муборакбод этаман.

Аллоҳ азза ва жалладан ушбу муборак хотирани араб ва ислом оламига Расулуллоҳ истаганларидек нишонлаши учун илҳом беришини сўрайман. Ушбу мавлид хотирасини мусулмонлар орасида кенгайиб бораётган фитна ва қийинчиликларни тугатишда ҳаракатга келтирувчи кучга айлантиришини Аллоҳдан тилайман.

Афсуслар бўлсинки, бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Мендан кейин бир-бирингизнинг бўйнига урадиган адашган кофир бўлиб кетманглар” – деган сўзларини унутиб қўйдик ёки ўзимизни унутганга солдик.

Бундан ташқари ҳар йили Расулуллоҳнинг мавлидлари муносабати билан бўладиган йиғилишларнинг қонунийлиги атрофида айрим кишилар қўзғайдиган низо ва тортишувлар ҳам юзага чиқди. Ўзларингиз билганингиздек бу ерда Расулуллоҳнинг мавлид хотирасини нишонлаб хурсандчилик қилишни шариъат қонунчилигида йўқ деб биладиган ва бунда қатъий турадиган кишилар бор. Улар ўзларининг ихтилофлари билан кўпчилик жамоат орасида у ер, бу ерлардаги турли йиғинларда кишилар билан тортишиб юрадилар. Менга ҳам ушбу масала ҳақиқда жуда кўп савол берадилар. Мен бу ҳақида яна бир бор қайтариб айтишим лозимки, аввало ушбу тортишувлар ҳар йили қайта-қайта такрорланаверади. Ушбу саволни бераётганлар мавлиднинг ҳақиқий мазмун ва моҳиятини тушуниш учун савол бермайдилар балки, унинг ўзи ҳақида савол ташлайдилар. Яъни ушбу дўстларимиз Расулуллоҳнинг мавлид хотирасини нишонлаб хурсандчилик қилишни шариъат қонунчилигида йўқ, дейдилар...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ФИҚҲ
ТЎҒРИ ТОПГАНГА ИККИ, ХАТО ҚИЛГАНГА БИР АЖР...

“Мазҳаб” сўзи луғатда “чиройли”, “гўзал” ҳамда “йўл”, “йўналиш” деган маъноларда ишлатилади. Шариат истилоҳида мазҳаб, Аллоҳ таолонинг амрлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васлламнинг суннатлари асосида ижтиҳод қилиб топилган, У Зотнинг розилигига эриштирувчи йўл, урфда эса чиройли йўл маъносини билдиради.

Халқимиз асрлар оша эътиқод қилиб келаётган диний жамоа – аҳли сунна вал-жамоанинг мазҳаблари тўртта бўлиб, унинг асосчилари мутлақ ижтиҳод соҳиблари ҳисобланади. Улар мазҳаббоши ёки имом деб аталади. Уларнинг қай бирига эргашилса ҳам, тўғри йўл тутилган бўлади. Ушбу мазҳабларнинг бири бошқасидан устун кўрилмаган ҳолда барчаси бирдек қадрланади. Мусулмон киши тўрт мазҳабдан бирини маҳкам ушлаши вожиб амал...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг