Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Намоз_сабоқлари: ҲАР ХИЛ ДУОЛАР (Аудио)

Ўқилиши: Роббиғфир варҳам ваҳдини илат-ториқил-ақвам ва та-жаваз ъамма таълам, иннака антал-азизул акрам.

Аллоҳумма инни асъалукал-ъафва вал-ъофията фид-дунйа вал-ахиро.

Маъноси: Парвардигорим, мени раҳмат ва мағфират эт. Тўғри йўлга бошла. Ўзинг билган гуноҳларимни кечир. Ўзинг карамлисан. Илоҳо, Сендан икки дунёда афв ва офият тилайман.

* * *

Ўқилиши: Аллоҳумма инни асъалукал-ҳуда ват-туқо вал-ъафафа вал ғина.

Аллоҳуммағфирли варҳамни ваҳдини ваъафини варзуқни.

Аллоҳумма йа мусоррифал-қулуб, сорриф қулубана ъала тоъатик.

Аллоҳумма инни аъузу бика минал ъажзи вал-касали вал-жубни вал-ҳарами вал-бухли ва аъузу бика мин фитнатил-маҳйа вал-мамати ва долаъ ад-дайни ва ғолабатир-рижал.

Маъноси: Илоҳо, мен Сендан ҳидоят, тақво, офият ва бойлик тилайман. Илоҳо, мени мағфират эт ва раҳматингга сазовор қил. Илоҳо, қалбимизни ўз тоатингга мойил қил. Илоҳо, Сендан ожизлик, дангасалик, қўрқоқлик, бахиллик каби иллатдан паноҳ сўрайман. Яна Сендан ҳаёт ва мамот фитналаридан, ортиқча қарздор бўлишдан ва ғанимларга мағлуб бўлишдан паноҳ тилайман...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Намоз_сабоқлари:
ЗАМЗАМ ИЧИЛГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО (Аудио)

Ўқилиши: Аллоҳумма инни асъалука ъилман нафиъан ва қолбан хошиъан ва нуран сатиъан ва ризқон васиъан ва шифаан мин кулли дайн. Аллоҳумма инни ашробуҳу литағфироли. Аллоҳумма фағфирли. Аллоҳумма инни ашробуҳу мусташфиян биҳи. Аллоҳумма фашфини.

Маъноси: Илоҳо, Сендан фойдали илм, тақволи қалб ва ёруғ нур ва кенг ризқ ва барча иллатлардан шифо тилайман. Илоҳо, бу Зам-зам сувини Сендан мағфират сўраб ва дардларимга шифо талабида ичмоқдаман, Ўзинг шифо бер.

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг
#Намоз_сабоқлари:
РАВЗАИ МУБОРАКДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО (Аудио)

Ассаламу ъалайка йа расулаллоҳи! Ассаламу ъалайка йа хийраталлоҳи мин холқиҳи! Ассаламу ъалайка йа ҳабибаллоҳи! Ассаламу ъалайка йа саййидал-мурсалина ва хотаман-набиййина! Ассаламу ъалайка ва ъала алика ва асҳабика ва аҳли байтика ва ъалан-набиййина ва саъирис-солиҳина!

Маъноси: Эй Аллоҳнинг Расули, сизга салом бўлсин! Эй Аллоҳнинг Ўз яратганлари орасидан танлагани, сизга салом бўлсин! Эй Аллоҳнинг суюкли бандаси, сизга салом бўлсин! Эй пайғамбарларнинг саййиди ва сўнггиси, сизга салом бўлсин! Сизга, оилангизга, уй аҳлингизга, бошқа пайғамбарларга ва солиҳларга саломлар бўлсин!

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг
#Намоз_сабоқлари:
#Саҳобалар_ўқиган_дуолар

Ҳазрат Абу Бакр
(розияллоҳу анҳу) дуоси

Ё Аллоҳ! Менга имон, сидқидиллик, соғлиқ, офият ва соғлом бир ният бер.

Ё Аллоҳ! Умримнинг охирини энг хайрлиси, амалимнинг ниҳоясининг хайрлиси ва Сенинг жамолингни кўрадиган кунимни кунларимнинг энг хайрлиси қил!

(Аудио)
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Намоз_сабоқлари:
ШИФО ИСТАБ ЎҚИЛАДИГАН ДУО (Аудио)

Бирор касалликка йўлиққан киши, бу касаллиқдан халос бўлиши учун дарров мутахассис шифокорларга мурожаат қилиши, унинг тавсияларига амал қилиб, айни пайтда дуо ҳам қилиши лозим. Бу дуоларни беморнинг ўзи ўқиши ёки биров унга ўқиши мумкин. Таҳоратли ҳолда, аввало, Фотиҳа сураси, сўнгра Қуръони каримдан шифо оятлари ўқилади.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. «Ва яшфи судуро қовмин муъминийна ва юзҳиб ғойзо қулубиҳим». Маъноси: «...ҳамда мўминлар қавми сийналарига шифо беради ва дилларидаги аламни кетказади» (Тавба сураси, 14–15-оятлар).

«Йа айюҳан-насу қод жааткум мавъизотун мин Роббикум ва шифаун лима фис-судури ва ҳудан ва роҳматан лил-муъминийн».

Маъноси: «Эй одамлар! Сизларга Раббингиздан ваъз (насиҳат), диллардаги нарса (ширк ва бошқа иллатлар)га шифо ва мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди» (Юнус сураси, 57-оят).

«Ва нуназзилу минал Қуръани ма ҳува шифаъун ва роҳматун лил-муъминийн».

Маъноси: «(Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз» (Ал-Исро сураси, 82-оят).

«Қул ҳува лил-лазийна аману ҳудан ва шифаун».

Маъноси: «Айтинг: «(Ушбу Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилдаги маънавий иллат учун) шифодир» (Фуссилат сураси, 44-оят).

Бу оятлар ўқилгач, бундай дуо этилади: «Аллоҳумма Роббан-наси азҳибил-баъса, ишфи Анташ-шафий ла шифаъа илла шифаъука, шифаъан ла юғодиру сақоман». «Ё Аллоҳ, эй инсонларнинг Рабби, касалликни арит! Касалликни қолдирмайдиган шифо бер. Шифо бергувчи фақат Ўзингсан. Сендан ўзга шифо бергувчи йўқдир» (Абу Довуд. «Жаноиз», 3107-ҳадис).

Аллоҳумма ишфи ъабдака янкаъ лака ъадувван ав ямши лака ила солатин.

«Ё Аллоҳ, шу бандангга шифо бер, у Сенинг бир душманингни нобуд қилсин ёхуд Сенинг ризолигингга эришмоқ учун намоз ўқишга юриб борсин».

«Бисмиллаҳи арқика мин кулли шайъин юъзика мин шарри кулли нафсин ав ъайни ҳасидин. Аллоҳумма яшфийка, бисмиллаҳи арқика».

«Сенга изтироб берувчи ҳамма нарсадан, ҳар ҳасадгўй нафсдан ёхуд кўздан Аллоҳнинг номи ила сенга шифо сўрайман. Аллоҳ номи ила сенга шифо сўрайман» (Имом Термизий. «Жаноиз», 972-ҳадис).

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal | Muslim.uz
#Намоз_сабоқлари:
НИКОҲ КЕЧАСИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО (Аудио)

Икки ракат намоз ўқиб, Аллоҳдан масъуд бўлишларини сўраб дуо қилгач, «Бисмиллаҳ» айтиб «Роббана ҳаблана мин азважина ва зурриййатина қуррота аъйунин важъална лил-муттақийна имама». Маъноси: «Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин!» (Фурқон сураси, 74-оят) оятини ўқиб, завжаси билан бирга бўлишдан олдин «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳумма жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона ма розақтана». Маъноси: «Ё Аллоҳ, шайтонни биздан ва бизга ато этганинг фарзанддан узоқлаштир» (Имом Бухорий. «Никоҳ», 66) дуосини ўқийди.

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal | Muslim.uz
#Намоз_сабоқлари:
Масжидга кираётганда... (Аудио)

Аллоҳумма-афтаҳ ли абваба роҳматик.
Маъноси: «Ё Аллоҳ, менга раҳмат эшикларингни оч».

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Намоз_сабоқлари:
Масжиддан чиқаётганда... (Аудио)

Аллоҳумма инни асъалука мин-фазлик.
Маъноси: «Ё Аллоҳ, Сенинг фазлинг ва карамингни сўрайман».

@muslimuzportal | Muslim.uz
80. Sayyidul istig'for
hidoyat.uz
#Намоз_сабоқлари:
САЙЙИДУЛ ИСТИҒФОР (Аудио)

Ривоят қилинишича, истиғфорларнинг энг афзали ушбудир:

«Аллоҳумма анта Робби. Ла илаҳа илла анта. Холақтани ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъузу бика мин шарри ма сонаъту ва абуъу лака биниъматика ъаллайя ва аътарифу би зунуби, фағфирли зунуби иннаҳу ла яғфируз-зунуба илла ант».

Ё Аллоҳ! Сен менинг Раббимсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг. Мен Сенинг қулингман. Мен кучим еттунча Сенга берган аҳд ва ваъдамда собитман. Қилган ишларим ёмонлигидан асрашингни сўрайман, берган неъматларингни эътироф қилдим. Гуноҳларимни тан оламан. Мени кечиргин, Ё Аллоҳ! Сендан ўзга кечиргувчи йўқдир (Имом Термизий. «Даъват», 3393-ҳадис).

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal Muslim.uz
81. Istig'for duosi
hidoyat.uz
#Намоз_сабоқлари:
ИСТИҒФОР ДУОСИ (Аудио)

«Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл- Қоййўм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳайатан вала нушуро».

Маъноси: Аллоҳдан мағфират сўрайман! Азим ва Карим, Ундан бошқа ҳеч илоҳ бўлмаган, Ҳайй ва Қайюм Аллоҳдан мағфират сўрайман. Унга қайтамиз. Тавбамизни қабул этиб, мағфират ва ҳидоят насиб қилишини тилаймиз, чунки У тавбаларни қабул қилгувчи, раҳмли, меҳрибондир. Нафсига зулм қилган, ўлдириш ва қайта тирилтиришга ожиз бўлган банданинг тавбаси каби тавба қиламиз.

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal Muslim.uz