Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Тавҳид ақидасини лозим тутган мусулмон инсон ширк нарсаларнинг барчасидан халос бўлишга ҳаракат қилади. Аммо махфий #ширк хасталигига чалиниш эҳтимоли бор. Бу хасталикнинг номи риёдир. Келинг, #риё ҳақида батафсил сўз юритамиз.

“Риё” луғатда “кўз билан кўриш”, “назар солиш” ва “одамлар кўрсин”, деган маъноларни англатади. Истилоҳда эса, риё бир мусулмоннинг Аллоҳнинг розилигини кўзламай амал қилиши ва дунёвий фойдаларни кўзлаб, зарарларни даф қилиш ҳамда дунёда мартабаси улуғланиши учун ибодатларни зоҳир қилишдир.

Ўз амали ила холисона Аллоҳ Таолонинг розилигини истамаган риёкор ҳалокатга учраши баёни очиқ-ойдин далиллар билан келган. Аллоҳ Таоло Бақара сурасида:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تُبْطِلُوا صَدَقَاتِكُمْ بِالْمَنِّ وَالْأَذَى كَالَّذِي يُنْفِقُ مَالَهُ رِئَاءَ النَّاسِ وَلَا يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآَخِرِ فَمَثَلُهُ كَمَثَلِ صَفْوَانٍ عَلَيْهِ تُرَابٌ فَأَصَابَهُ وَابِلٌ فَتَرَكَهُ صَلْدًا لَا يَقْدِرُونَ عَلَى شَيْءٍ مِمَّا كَسَبُوا وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ

«Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, молини одамлар кўриши учун нафақа қилганга ўхшаб ботил қилманг. У мисоли устини тупроқ босган, сўнгра кучли ёмғир ёғиб, уни сип-силлиқ қилиб қўйган ясси тошга ўхшайдир. Касб қилган нарсаларидан бирор нарсага қодир бўлмаслар. Ва Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас», деган (264-оят).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Ширк

🔸Қабрлар билан боғлиқ бидъат-хурофотлар

▪️Зиёратгоҳлардаги мақбаралар ва у ердаги дарахтларни муқаддас санаб, уни тавоф қилиш ва унга сиғиниш ширк амалидир.

▪️Тилаклар ижобат бўлади, дея қабристондаги дарахтларга латта боғлаш, қабрлар ёнига шам ёқиш, қабр тошларини ўпиш бидъат ва хурофот амалларидир.

❗️Ҳеч нарсага ярамайдиган оддий бир латтани дарахтга боғлаб, ҳожатим раво бўлади, дейиш ақлга ҳам тўғри келмайди.

⚠️ Қабрлар зиёрати охиратни эслаш учундир.

▪️Қабрлар зиёратининг асл моҳиятини унутиб, азиз авлиёлар қабрларига бориб, ҳожатларини сўрайдиган, бахт ёки фарзанд ёҳуд ишига ривож тилаб, истакларини қабр соҳибларидан сўраш улкан гуноҳдир.

▪️Ҳар қандай истак, тилакларни фақат ёлғиз Аллоҳдан сўралиши керак.

«Аллоҳ: «Икки илоҳни маъбуд қилиб олмангиз! Албатта, У ягона илоҳдир! Бас, Мендангина қўрқингиз!» – деди. Осмонлардаги ва Ердаги барча нарсалар Унинг мулкидир. Дин (итоат қилиш) Унгагина (бўлиши) вожибдир. Аллоҳдан ўзгасидан қўрқасизми?! Сизларда қайси бир неъмат бор бўлса, албатта, у Аллоҳдандир. Шунингдек, қачон сизларга мусибат етса ҳам фақат Унгагина ёлворасизлар. Сўнгра, сизлардан мусибатни даф этгач, сизларнинг орангиздан бир тўда кимсалар Парвардигорларига ширк келтирурлар» (Наҳл, 51-54).

Ҳанафий мазҳабидаги мўътабар манбалардан бири «Раддул муҳтор» китобида шундай дейилган:🔻

«Халқ тарафидан ўликларга атаб назр қилиш, Аллоҳнинг дўстлари қабрларига уларга яқин бўлиш мақсадида тангалар ташлаш, шам, чироқлар ёқиш ботил ва ҳаромдир».

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Гуноҳ #ширк
#тавҳид

🎬 Кабира гуноҳлар нечта?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar