Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Риё – кичик ширкдир

“Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни “алдаб” қўйгувчидир. Ва улар қачон намозга турсалар дангасалик билан одамлар кўрсин, деб турадилар ва Аллоҳни камдан-кам эслайдилар” (Нисо сураси, 142-оят).

Риёкорлар қиёмат кунида тўртта ном билан чақирилади: эй риёкор, эй хиёнаткор, эй фожир, эй зиёнкор, бор ким учун амал қилган бўлсанг, ўшандан ажр-мукофотингни олавер. Бизнинг ҳузуримизда риё учун ажр йўқ.

Қатода розияллоҳу анҳу бундай дедилар: “Агар банда риё қилса, Аллоҳ: Бандам мени қандай масхара қилаётганини қаранглар, дейди”.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу риёкорнинг учта аломати бўлишни баён қилинглар: ёлғиз ўзи бўлса, дангасалик қилади, одамлар даврасида серғайрат бўлади, одамлар мақтаган ишни кўпайтириб, қоралаган ишни камайтради.

Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи вассаллам айтилар: “Риёнинг озгинаси ҳам ширкдир”.

Аллоҳ таоло бизни амалларимиз, сўзларимиз ва барча ҳолатларимизда ихлосли бўлмоғимизни насиб қилсин.

Ойбек САМАРҚАНДИЙ,
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси
ЎМИ Матбуот хизмати

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Тавҳид ақидасини лозим тутган мусулмон инсон ширк нарсаларнинг барчасидан халос бўлишга ҳаракат қилади. Аммо махфий #ширк хасталигига чалиниш эҳтимоли бор. Бу хасталикнинг номи риёдир. Келинг, #риё ҳақида батафсил сўз юритамиз.

Риё” луғатда “кўз билан кўриш”, “назар солиш” ва “одамлар кўрсин”, деган маъноларни англатади. Истилоҳда эса, риё бир мусулмоннинг Аллоҳнинг розилигини кўзламай амал қилиши ва дунёвий фойдаларни кўзлаб, зарарларни даф қилиш ҳамда дунёда мартабаси улуғланиши учун ибодатларни зоҳир қилишдир.

Ўз амали ила холисона Аллоҳ Таолонинг розилигини истамаган риёкор ҳалокатга учраши баёни очиқ-ойдин далиллар билан келган. Аллоҳ Таоло Бақара сурасида:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تُبْطِلُوا صَدَقَاتِكُمْ بِالْمَنِّ وَالْأَذَى كَالَّذِي يُنْفِقُ مَالَهُ رِئَاءَ النَّاسِ وَلَا يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآَخِرِ فَمَثَلُهُ كَمَثَلِ صَفْوَانٍ عَلَيْهِ تُرَابٌ فَأَصَابَهُ وَابِلٌ فَتَرَكَهُ صَلْدًا لَا يَقْدِرُونَ عَلَى شَيْءٍ مِمَّا كَسَبُوا وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ

«Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, молини одамлар кўриши учун нафақа қилганга ўхшаб ботил қилманг. У мисоли устини тупроқ босган, сўнгра кучли ёмғир ёғиб, уни сип-силлиқ қилиб қўйган ясси тошга ўхшайдир. Касб қилган нарсаларидан бирор нарсага қодир бўлмаслар. Ва Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоят қилмас», деган (264-оят).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Риё – бу қилаётган амални, гапираётган гапни, қилаётган ниятини атрофдагилар билсин дея бажаришидир. Бирор яхшилик қилаётган бўлса, одамлар мени яхши инсон десин, молидан инфоқ қилаётган бўлса, мени сахий десин, ибодат қилаётган бўлса, инсонлар мени тақволи экан, деб ҳаракат қилишдир.

Динимизда бу гуноҳи азим ҳисобланади. Бу хусусда оятлар, ҳадислар бор. Жумладан, Қуръони каримда бу гуноҳнинг оқибати қуйидаги мисол билан келтирилади: “Остидан анҳорлар оқиб турувчи, хурмою узумлари бор, турли хил мевалари мўл боғи бўлган бир одам ўзи кексайиб, нотавон(ёш) болалари билан қолган пайтида ўша боғини оловли тўфон уриб, ёниб кетишини хоҳлайдими? Тафаккур қилурсизлар, деб Аллоҳ ўз оятларини сизларга шундай баён қилади”. Бу мисол савобли ишларни одамлар кўзи учун қиладиган кишиларга танбеҳдир. Риёкор одам ҳам охиратда ажру-савобдан бебаҳра қолади. Оятда ҳам гўё ҳамма нарсага эришган одамнинг бутун бойлиги бир зумда олов туфайли йўқ бўлиб кетиши риёкор одамнинг мисолига ўхшайди. Энг ёмони бу дунёда молу-давлатдан бир зумда ажраган инсон яна ҳаракат қилиб унга эга бўлиши мумкин, лекин бутун ҳаёти давомида яхши амаллар қилган, садақа, эҳсонлар қилган, нафл ибодатлар қилган, Қуръон тиловати билан машғул бўлган одам охиратда булар эвазига ҳеч бир савобга эга бўлмаса бундан катта ҳасрат, надомат бўлмайди.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz