Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
464 subscribers
2.43K photos
66 videos
384 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Расмий муносабат: Хотин-қизлар фаоли аниқлаган ҳолат бўйича жабр­лан­увчи аёл ва унинг фарзанди ҳуқуқий ва тиббий муҳофазага олинган

Ижтимоий тармоқларда Узун туманида аёл киши тазйиққа учраб, оғилхонада мажбуран сақлангани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

2025 йил 26 август куни "Обизаранг" маҳалласи хотин-қизлар фаоли мазкур ҳолатни аниқлаб, дарҳол ички ишлар органларига мурожаат қилган. Хабар асосида маҳалла профилактика инспектори воқеа жойига етиб бориб, хонадон эгалари қаршилигига қарамасдан ёрдамчи хўжалик биноси эшигини бузиб кирган ва у ерда хонадон эгаси 1981 й.т. фуқаро Ш.А.нинг норасмий турмуш ўртоғи 1997 й.т. Х.Г. ҳамда унинг 5 ойлик ўғил фарзанди оғир шароитда мажбурлаб сақланаётганини аниқлаган.

Текширув жараёнида Ш.А. ва унинг яқин қариндошлари Х.Г.нинг руҳий ҳолатидаги муаммоларидан (тилида нуқсон борлиги, фикрларини тўлиқ баён қилишда қийналиши) фойдаланиб, бир неча ой давомида уни мунтазам тазйиқ остида ушлаб келгани маълум бўлди.

Жабрланувчи Х.Г. шу куниёқ Узун тумани тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлимига, фарзанди эса туғруқ бўлимига жойлаштирилиб, тиббий ва ҳуқуқий муҳофазага олинди. Айни пайтда уларга зарур тиббий муолажалар билан бирга психологик кўмак ҳам кўрсатилмоқда.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126¹-моддаси 7-қисми "а" ва "э" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар Ш.А. ва унинг ишга алоқадор бўлган уч нафар яқин қариндошига нисбатан суд ажрими билан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллашга қарор қилинган. Тергов ишлари давом этмоқда ва жиноят иши Сурхондарё вилояти ИИБ қатъий назоратига олинган.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда жабрланувчига ёрдам кўрсатилгандан кейинги ҳолатлари акс этган фото ва видеолар нотўғри талқин қилинганини маълум қиламиз.

Сурхондарё вилоятида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан асраш, жабрланувчиларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш масалалари вилоят ҳокими ҳамда тегишли давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг доимий назоратида. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍3🥰32😢1
Ангор тумани вилоят марказига яқин ва бошқа ҳудудларни ўзаро боғловчи қулай нуқтада жойлашган бўлиб, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришда катта салоҳиятга эга.

Шу мақсадда, "Angor Index" МЧЖ томонидан 174 миллиард сўмлик инвестиция ҳисобига замонавий савдо мажмуаси барпо этилди. Ушбу мажмуа 704 та савдо дўкони, омборхона, қурилиш ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш майдонлари, 850 ўринли автотураргоҳни ўз ичига олади.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур йирик улгуржи савдо мажмуасида бўлиб, тадбиркорлар ва мутасадди ташкилотлар вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, мажмуани тўлиқ қувватда ишга тушириш, тадбиркорларни кенг жалб қилиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мавжуд муаммо, таклиф ва ташаббуслар кўриб чиқилиб, савдо комплексини тўлиқ қувватда ишга тушириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍32🥰1
Шеробод туманида "Уз Сеган Сурхон" МЧЖ томонидан иқлим шароитларидан келиб чиқиб, фойдаланилмаётган ва суғорилиши мураккаб бўлган 164 гектар майдон ўзлаштирилиб, замонавий томчилатиб суғориш технологиялари асосида боғдорчиликка ихтисослаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳада суғориш тизимини ташкил этиш мақсадида 2 та насос агрегати ўрнатилиб, 1,1 километрлик қувурлар ётқизилди. Боғда анор, ўрик, гилос каби мевали дарахтлар билан бирга сабзавот ва полиз экинлари ҳам экилаяпти. Шунингдек, қатор оралиқларида картошка, пиёз ва дуккакли дон экинлари ҳам парваришланмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманига ташрифи доирасида мазкур лойиҳанинг амалга оширилиш ҳолати билан танишди. Шу ернинг ўзида мутасаддилар томонидан тумандаги 5 минг гектардан зиёд, вилоят бўйича эса 27,4 минг гектар майдонда жойлашган боғларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, саноатлашган ва ихтисослаштирилган боғлар ташкил этиш ишлари бўйича тақдимот ўтказилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍2🔥2🥰1
Бугун Шеробод туманида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва экспорт қилиш, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Семинарда қишлоқ хўжалиги кооперативлари фаолияти, тайёр маҳсулотларни йиғиш ва экспортга йўналтириш, боғдорчиликни ривожлантириш, сув танқис ҳудудларда қудуқ қазиш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда боғ меваларини йиғиш, сақлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган марказлар ташкил этиш бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Соҳадаги яратилаётган имкониятлар, тақдим этилаётган имтиёз ва енгилликлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, "Расулов Тожи" МЧЖ томонидан умумий қиймати 1 миллион АҚШ доллари бўлган агрологистика маркази қурилишига тамал тоши қўйилди ҳамда логистика ва қадоқлаш лойиҳалари тақдимоти ҳам иштирокчиларга намойиш этилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
2👍2🔥1