Бугун Сурхондарё вилоятидаги 90 та умумтаълим мактаби замонавий ахборот технологиялари жиҳозлари билан таъминланди. Термиз шаҳридаги 9-сонли мактабида бўлиб ўтган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, мактабларга техник жиҳозларни тантанали равишда топширди.
Вилоят раҳбари ушбу мактабдаги замонавий робототехника ва инженерия маркази билан танишди. Бу каби марказ ҳозирда вилоят миқёсида фақат икки мактабда ташкил этилмоқда.
Ҳоким мутасаддиларга ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан шундай марказларни ташкил этиш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар ва амалий таклифлар тайёрлаш вазифасини юклатди.
Шунингдек, вилоят раҳбари Термиз шаҳридаги 15-сонли мактабда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати билан танишди. Мутасаддиларга барча ишлар белгиланган муддатда тўлиқ якунланиб, мактабни янги ўқув йилини муносиб даражада бошлашга тайёр ҳолатга келтириш топшириғи берилди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov

❤2👍2🔥1
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ташриф буюрди. Мактабда таълим жараёни, яратилган шарт-шароитлар, ўқувчиларнинг эришган ютуқлари юзасидан тақдимотлар ва кўргазмалар намойиш этилди. Шунингдек, "Долзарб 90 кунлик" лойиҳаси доирасида ташкил этилган турли фан ва спорт тўгараклари фаолияти билан танишилди.
Ўқувчилар билан суҳбат жараёнида вилоят раҳбари уларга яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш, ўқиш ва ривожланиш орқали ўз келажакларини бугундан бошлаб шакллантириш зарурлигини таъкидлади ҳамда амалий тавсиялар берди.
Ташриф доирасида, шу мактаб ўқувчилари учун "ПРОГРЕСС" ўқув маркази томонидан ташкил этилган, барча талабларга жавоб берадиган замонавий ётоқхона шароитлари ҳам кўздан кечирилди. Мазкур ётоқхонада "ПРОГРЕСС" маркази ҳамда ихтисослаштирилган мактабнинг ўқувчилари учун қулай ва хавфсиз яшаш шароитлари яратилган.

👍3❤1🔥1