Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти ҳокимининг бир кунлик иш фаолияти
04.09.2025 йил
➖ Ангор туманида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди;
➖ Шеробод туманида 164 гектарлик саноатлашган боғ фаолияти билан танишилди;
➖ Қишлоқ хўжалигида янги ёндашувлар ва самарадорликка эришиш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov

❤2👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Капа юрт" – инвестиция, иш ўрни, экспорт ва табиий шифо имкониятларини жамлаган лойиҳа
Шеробод туманидаги "Хўжаикон" туз ғори ва унинг атрофида 2025-2035 йилларда 3 босқичда умумий қиймати 12 миллион евролик инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.
📹 Батафсил видеоликда.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
Шеробод туманидаги "Хўжаикон" туз ғори ва унинг атрофида 2025-2035 йилларда 3 босқичда умумий қиймати 12 миллион евролик инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.
📹 Батафсил видеоликда.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🥰3👍2🔥1
Термиз шаҳрида хизматлар соҳасини ривожлантириш ва сайёҳлар учун қулай шароит яратиш мақсадида "Ботаника боғи"га туташ ҳудудда икки қаватли меҳмонхона ҳамда коттеж типидаги турар жойлар қурилиши бошланган эди.
Бугун мазкур лойиҳанинг ижроси ўрганилиб, қурилиш нормаларига риоя этилиши ҳолати таҳлил қилинди. Ўрганишда тасдиқланган лойиҳадан чекинганлик ва айрим талабларнинг бузилгани аниқланди.
Шу муносабат билан қурилиш ишларини тасдиқланган ҳужжатлар асосида олиб бориш, меъёрлардан чиқилган қисмларни қайта тиклаш ва шаҳарсозлик қоидаларига қатъий амал қилиш вазифалари белгиланди. Мутасаддилар ва назорат органларига барча бунёдкорлик ишларида лойиҳа талабларига қатъий риоя этилишини доимий назорат қилиш топширилди.

👍2🥰2👏1
Сариосиё туманида 615 гектар майдонни қамраб олувчи "Сангардак" туризм маркази барпо этилмоқда. Бугун Термиз шаҳридаги "Этно шаҳарча" туризм комплексида мазкур марказнинг мастер-режаси ҳамда лойиҳалар қурилиши бўйича тақдимот ўтказилди.
Видеоконференсалоқа орқали бўлиб ўтган муҳокамада "Туронбанк" АТБ бошқаруви раиси Чори Мирзаев, тадбиркорлар ҳамда масъуллар иштирок этди.
Йиғилишда тасдиқланган лойиҳаларни жадаллаштириш, инфратузилмани сифатли қуриш ва топшириқларни ўз вақтида бажариш вазифалари белгиланди. Бир ҳафтадан сўнг ишлар амалга оширилаётган ҳудудларда ижрони ўрганиш белгиланди.
Шунингдек, Бадиий академия томонидан Термиз шаҳри ва туманлар учун ишлаб чиқилган стеллалар – ҳудуд чегараларида ўрнатиладиган рамзий иншоотлар тақдимот қилинди. Ҳар бир ҳудуднинг маданий ва тарихий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди.

👍3❤2🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти ҳокимининг бир кунлик иш фаолияти
05.09.2025 йил:
➖Меҳмонхона лойиҳаси қурилишида норма талаблари ўрганилди;
➖Туризм лойиҳалари қурилиши ва ҳудудлар стеллалари тақдимоти билан танишилди;
➖Олтита туманда пахта йиғим-терим жараёни ўрганилди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
05.09.2025 йил:
➖Меҳмонхона лойиҳаси қурилишида норма талаблари ўрганилди;
➖Туризм лойиҳалари қурилиши ва ҳудудлар стеллалари тақдимоти билан танишилди;
➖Олтита туманда пахта йиғим-терим жараёни ўрганилди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍2🥰1🙏1
Сурхондарёда навбатдаги йирик лойиҳа – умумий қиймати 50 миллион АҚШ долларига тенг "Оби ҳаёт парк" мажмуаси қурилиши бошланди. Лойиҳа "Сурхон" дарёсининг Термиз туманидан ўтувчи қисмида, 20 гектар майдонда амалга оширилади.
Ташаббус доирасида 42 та турар ва нотурар объектлар, жумладан, кўп қаватли уй-жойлар, 250 ўринли иккита меҳмонхона, ресторан ва кафе, фитнес клублар, кўнгилочар масканлар ҳамда 24 соат фаолият юритувчи туризм кўчалари барпо этилади.
Дарёнинг табиий оқимини сақлаган ҳолда барча хавфсизлик талаблари таъминланади, қирғоқлар мустаҳкамланади ва кўприклар ҳамда турли бизнес ва кўнгилочар объектлар қурилади.
Лойиҳа нафақат ҳудуд инфратузилмаси ва шаҳарсозлик кўринишини яхшилайди, балки кўплаб иш ўринлари яратиб, аҳоли фаровонлиги ва иқтисодий барқарорликка ҳисса қўшади.
Тамал тоши қўйиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, нуронийлар, фаоллар, мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

👍3❤2🥰2