Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
466 subscribers
2.43K photos
66 videos
384 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Сурхондарё вилоятида "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақаларида иштирок этиш учун жами 21 512 нафар спортчи рўйхатдан ўтди. Минтақавий босқичда ғолиб чиққан иқтидорли спортчилар ўртасидаги иккинчи босқич — "Ҳудуд мусобақаси" спортнинг 10 тури бўйича ўтказилиб, ғолиблар аниқланди.

Бугун Термиз шаҳридаги "Кураш" спорт мажмуасида вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган 407 нафар спортчини табриклади ҳамда уларга республика босқичида омад тилади.

Маълумот учун, республика финал босқичида ғолиб бўлган спортчилар моддий рағбатлантирилади ва турли имтиёзларга эга бўлади. Хусусан:
1- ва 2-ўрин соҳиблари Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига, 3-ўрин соҳиблари эса ҳудудий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига имтиёзли тартибда қабул қилинади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍52🔥2
Вилоят ҳокими Термиз шаҳрида ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар ижросини ўрганиш доирасида "Боғишамол" маҳалласида истиқомат қилувчи, футбол ва велоспорт ишқибози Нарзулло Жураевнинг хонадонида ташкил этилган спорт кўргазмаси билан танишди. Фахрий спортчи билан суҳбат ўтказилди.

Мутасаддиларга профилактик ҳисобда турган ёшлар билан иш олиб боришда Нарзулло Жураев каби спорт фахрийларининг тажрибасидан фойдаланиш, уларга ёшларни бириктириш тавсиялари берилди.

Шундан сўнг, "CHUDO-LOGOPED" МЧЖ томонидан ташкил этилган, 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болалар учун мўлжалланган кундузги парвариш хизмати фаолияти билан танишилди. Масканда болаларни соғломлаштириш, хусусан, нутқ нуқсонларини бартараф этиш, шунингдек, уларнинг ақлий ривожланишига кўмаклашиш хизматлари кўрсатилмоқда.

Бундай хизматлар сонини кўпайтириш, ушбу йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишларини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
2👍2🔥1
Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган "Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар" дастури доирасида Сурхондарё вилоятида соҳа инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилди.

Хусусан, Термиз туманидаги 2 та оилавий поликлиника, 5 та оилавий шифокорлик пункти, 2 та поликлиника филиали ҳамда марказий шифохоналарда тиббий хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида реконструкция, замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ва бошқа зарур ишлар амалга оширилди.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида ушбу дастур доирасида амалга оширилган ишлар билан танишди. Хусусан, 71-сонли оилавий поликлиника ҳамда "Ат-Термизий" оилавий шифокорлик пункти фаолияти ўрганилди.

Соҳа мутасаддилари ва туман раҳбарларининг ахборотлари тингланиб, тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳолининг соғлиқни сақлаш тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3👍2🔥1