Сурхондарё вилоятида кластер ва фермер хўжаликлари етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсуми арафасида турибди. Шу муносабат билан бугун Ал-Ҳаким ат-Термизий мажмуасида эҳсон тадбири ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси фахрийлари ва ходимлари, диний соҳа вакиллари, нуронийлар ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирок этди.
Учрашувда пахта ҳосилини сифатли ва қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш, мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш учун барча куч ва воситаларни сафарбар этиш зарурлиги таъкидланди. Техникалар шайлигини яна бир бор кўздан кечириш, терим отрядлари учун зарур шароитларни даланинг ўзида яратиш, зарур ресурслар захирасини шакллантириш вазифалари белгилаб олинди.
Тадбир якунида қуръон тиловат қилинди ҳамда юрт тинчлиги, ҳосилнинг баракали ва мавсумнинг хайрли бўлиши учун дуо қилинди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov

❤3👍3🔥2
Қумқўрғон туманида жойлашган "Жанубий Сурхон сув омбори" ҳудудида умумий майдони 15,7 гектар бўлган, қиймати 140 млрд сўмлик экотуризм комплекси қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида табиий муҳитни асраб-авайлаш, янги яшил майдонлар ташкил этиш, экологик талабларга мос йўл ва инфратузилмалар барпо этиш ҳамда оқова сувларни тозалаш тизимини жорий қилиш назарда тутилган.
Вилоят ҳокими таклиф ва тавсиялар асосида такомиллаштирилган лойиҳа тақдимоти билан танишди. Ҳудуд кўздан кечирилиб, қурилиш ишларини тизимли ва босқичма-босқич амалга ошириш, белгиланган талаблар асосида қисқа муддатларда бошлаш вазифалари топширилди.
Шунингдек, собиқ "Сурхон комбинати" МЧЖга тегишли, ҳозирда тижорат банклари балансидан жой олган фойдаланилмаётган биноларда темир-бетон кластери ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бўш биноларни аниқ лойиҳа ва инвестиция талаблари билан аукционга чиқариш чора-тадбирлари белгилаб берилди.

👍4🥰3🔥1
Хабар бериб бораётганимиздек, Президентимизнинг қарорига мувофиқ, Сурхондарё вилоятида 3 та йирик туризм маркази барпо этилмоқда. Уларнинг бири — 615 гектар майдонни қамраб олган "Сангардак" туризм маркази бўлиб, лойиҳа "Туронбанк" ва хорижий компаниялар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган мастер-режа асосида амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё туманига ташриф буюриб, "Туронбанк" АТБ бошқаруви раиси Чори Мирзаев билан марказдаги қурилиш ишлари, коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ҳамда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар ижросини ўрганди.
Ҳудудда 9,5 км ичимлик суви тармоғи ва сув иншооти, шу миқдордаги оқова сув коллектори ҳамда тозалаш иншооти қурилиши, мавжуд ички йўлларни замонавий таъмирлаш ва автотураргоҳни кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят раҳбари тақдимотлар билан танишиб, лойиҳалар ижросини жойида кўздан кечирди ва масъул ташкилотларга аниқ вазифаларни белгилаб берди.

👍3❤2🥰2