Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
478 subscribers
2.32K photos
62 videos
364 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Viloyat hokimining bir kunlik ish faoliyati

24.08.2025-yil:
Paxta yig‘im-terim mavsumi oldidan ehson tadbiri o‘tkazildi;

Qumqo‘rg‘onda 140 mlrd so‘mlik turizm loyihasi taqdimot qilindi;

"Sangardak" turizm markazida loyihalar ijrosi o‘rganildi.

Surxondaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X
👍2🥰2
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманидаги қатор лойиҳалар ижроси ва янги қурилиш ишлари билан танишди. Дастлаб "Сабзипоя" маҳалласидаги Автомобиль йўллари қўмитасига қарашли "Пахтаой" оромгоҳида қурилиш ишлари кўздан кечирилди.

Шунингдек, "Янги Ўзбекистон" массивига туташ ҳудудда "Сурхон сендвич" МЧЖ томонидан қиймати 30 миллион долларга тенг, умумий майдони 17 гектарлик ва 204 та лотдан иборат "Технопарк" қурилиши тақдимоти ўтказилди. Лойиҳа 2026 йилда ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, натижада 1 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади.

Технопарк лотларида импорт ўрнини босувчи, маҳаллий талаб юқори ва логистикаси мураккаб бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш лойиҳаларини жойлаштириш юзасидан топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, "Янги Ўзбекистон" массивидаги лойиҳалар қурилиши бўйича масъулларнинг ахбороти тингланди.

Ташриф якунида ўтган ҳафтада танқид қилинган "Ёшлар ва туризм" кўчасида бошланган кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ишлари кўриб чиқилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍53🥰2
Кеча хабар қилинганидек, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманидаги "Жанубий Сурхон" сув омбори ҳудудида барпо этиладиган замонавий экотуризм мажмуаси лойиҳаси тақдимоти билан танишиб, қурилиш ишларини бошлаш юзасидан топшириқ берган эди.

Бугун қарийб 16 гектар майдонда табиий экологик муҳитни сақлаган ҳолда барпо этиладиган мазкур экотуризм комплекси қурилишига старт берилди.

Қиймати 140 миллиард сўмни ташкил этувчи лойиҳа доирасида, яшил майдонлар, экологик талабларга жавоб берадиган йўл ва инфратузилмалар, сув тозалаш тизимлари, замонавий коттеж уйлари ва бассейнлар, автотураргоҳ ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо ва умумий овқатланиш масканлари, сув усти айвонлари, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари ҳамда пиёдалар йўлаклари барпо этилиши кўзда тутилган.

Мажмуанинг ишга туширилиши табиий ресурсларни асраб-авайлаган ҳолда туризм соҳасини ривожлантиришга ҳамда маҳаллий аҳоли учун даромадли иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3👍2🥰2
Шўрчи туманида жорий йил 4 август куни содир бўлган "Асл диёр" савдо комплексидаги ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва объектни қайта реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғи Улуғбек Қосимов ҳудудда амалга оширилаётган тозалаш ва қурилиш ишларини кўздан кечирди. Белгиланган топшириқлар асосида қайта қуриш ва мослаштириш жараёнида савдо комплекси ҳамда ҳудуддаги бозорни ёнғин хавфсизлиги ва техник меъёрлар талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳолатга келтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари савдо комплексида фаолият юритган тадбиркорлар билан учрашиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига қадар уларни вақтинчалик бошқа жойга кўчириш, фаолиятини тиклашда амалий ёрдам кўрсатиш, эҳтиёжи борларга эса кредитлар ажратиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍42🥰1