Хитой билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик: Термизда "Йингхуа" академияси билан ҳамкорликда мактаб ташкил этилади
Хитой Халқ Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Тянсзин шаҳрида жойлашган "Йингхуа" академияси фаолияти билан яқиндан танишди.
"Йингхуа" академияси халқаро миқёсда тан олинган таълим муассасаси бўлиб, "Cambridge International" ва "Canada OSSD" каби нуфузли халқаро дастурлар асосида таълим беради. Академия боғча, бошланғич, ўрта ва юқори мактаб ҳамда халқаро таълим йўналишларини қамраб олган тўлиқ К–12 тизимига эга.
Ташриф доирасида академия раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди. Суҳбат чоғида Термиз шаҳрида "Йингхуа" академияси билан ҳамкорликда замонавий халқаро мактаб ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди ва дастлабки келишувларга эришилди.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов академия талабаларига ўзбек адабиёти намуналаридан иборат китоблар жамланмасини совға қилди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov

🔥2🥰1👏1
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати делегациясининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида Тяньцзинь шаҳрида тоғ-конь, энергетика ва инфратузилма соҳаларида фаолият юритувчи "Huabei Group" компаниясига ташриф амалга оширилди.
"Huabei Group" — жаҳон бўйича мисни қайта ишлаш соҳасида учинчи ўринда турувчи, 10 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги активларга эга бўлган Хитойнинг йирик саноат компанияларидан биридир.
Ташриф чоғида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва делегация аъзолари компаниянинг ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий технологик ечимлари ҳамда саноат инфратузилмаси билан яқиндан танишдилар.
Музокаралар давомида томонлар ўртасида мисни қайта ишлаш ва металлургия соҳасидаги истиқболли йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

❤3👍2🥰1
Вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо ҳамда Божхона бошқармалари мутасаддилари томонидан Денов ва Сариосиё туманларидаги қатор корхоналар фаолияти, шунингдек, янги лойиҳалар ҳолати ўрганилди.
Жумладан, Денов туманида "Gurme Cikolata" МЧЖнинг қандолат маҳсулотлари, "Аслиддин-Абдухолиқ-2005" хусусий корхонасининг мебель, "Humo New Energy" МЧЖнинг енгил юк автомобиллари, "Qurbonali Textil" оилавий корхонасининг автомобиль ғилофлари, "Денов Ravнақ Камоли" хусусий корхонасининг пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳалари фаолияти ўрганилди.
Шунингдек, Сариосиё туманида "Базальт Маданият" МЧЖ қўшма корхонасининг замонавий уй-жойлар ва эко бозор қурилиши, "Xuanze" МЧЖ қўшма корхонасининг компютерлаштирилган тизимда пишган ғишт ва "Surxon Sifat Textil" корхонасининг ип-калава маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишилди.
Тадбиркорлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди. Масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

👍1🥰1