Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
487 subscribers
1.71K photos
49 videos
282 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Ҳукумат делегациясининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи давом этмоқда. Делегация таркибида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам иштирок этмоқда.

Делегация Тянсзин шаҳрида Хитойнинг қатор компания ва инвестиция ташкилотлари билан учрашувлар ўтказиб, турли йўналишлар бўйича келишувларга эришди.

Айни вақтда делегация ташрифи Шанхай шаҳрида давом этмоқда. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов делегация аъзолари билан биргаликда "Suzhou Industrial Park (SIP)" — Хитой–Сингапур саноат зонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф чоғида саноат зонасида робототехника, тиббий асбоб-ускуналар, замонавий технологик ишланмаларни ишлаб чиқариш, синовдан ўтказиш ва тижоратлаштириш жараёнлари кўздан кечирилди.

Учрашув давомида келгусида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйиш, маҳсулотлар етказиб бериш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди ҳамда дастлабки келишувларга эришилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
3👏1
Хитой Халқ Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси иштирокида Шанхай шаҳрида Ўзбекистон–Хитой бизнес форуми ташкил этилди.

Форумда икки давлат расмийлари, шу жумладан, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, давлатлар раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик барча йўналишларда изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади. Шунингдек, ҳозирги кундаги ҳамкорлик даражаси, уни янада ривожлантириш, соҳалар бўйича кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун мавжуд имкониятлар хусусида ҳам сўз юритилди.

Бизнес форум доирасида "Б2Б" учрашувлар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, уларда Хитойнинг йирик компаниялари ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, инвестициявий ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилиниши, шунингдек, қатор келишувларга эришилиши кутилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👏2🥰1
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон қурувчиларига байрам табригидан:

Ҳар бир қурилган бино – бу бизнинг келажак авлодларга қолдирадиган буюк меросимиз, ҳар бир кўча ва шаҳарчанинг кўринишида сизларнинг қўл изингиз борлигини, инсонлар бахти ва қувончи айнан сизларнинг меҳнатингиз билан боғлиқлигини ҳеч қачон унутманг.

Янги Ўзбекистонни бунёд этишда олдимизда замонавий шаҳарлар, қулай турар-жой массивлари, инсонларга шодлик бахш этувчи бетакрор иморатлар қуриш каби улкан вазифалар турибди ва буни амалга оширишда биз сиздек – мўъжизакор, моҳир ва заҳматкаш қурувчиларимизга ишонамиз ҳамда суянамиз!

Сизларни – мамлакатимизни ҳар томонлама гўзал ва б
етакрор диёрга айлантиришдек шарафли ишга сидқидилдан ҳисса қўшиб келаётган барча юртдошларимизни бугунги байрам билан яна бир бор чин юракдан муборакбод этаман.


Табрикнинг тўлиқ матни: https://president.uz/oz/lists/view/8369

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👏2🥰1
Ўзбекистон делегацияси Шанхайда йирик компаниялар билан музокаралар ўтказди

Хабар қилинганидек, айни пайтда Ўзбекистон Ҳукумати делегацияси Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифини давом эттирмоқда. Делегация таркибида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам иштирок этмоқда.

Куни кеча Шанхай шаҳрида делегация аъзолари 20 та йирик компания ва корпорация вакиллари билан учрашди. Суҳбатларда икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, алоқаларни кенгайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида саноат, савдо, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди ҳамда уларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Ўзбекистон делегацияси сафарини Пекин шаҳрида давом эттирмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🥰2🔥1