Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
498 subscribers
2.16K photos
56 videos
341 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Бугун куннинг иккинчи ярмида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги амалий ишлар ва аввалги топшириқлар ижроси ҳолатини ўрганди.

Жумладан, "Жўйжангал" ва "Амусоҳили" маҳаллалари орқали ўтувчи канални бетонлаштириш, атрофини ободонлаштириш ва сайлгоҳ барпо этиш ишлари, шаҳар марказий кўчаларидаги ободонлаштириш тадбирлари, "Дўстлик" маҳалласида инфратузилмани яхшилаш, Амир Темур ва Ибн Сино кўчаларидаги ирригация тармоқларини боғловчи канални реконструкция қилиш лойиҳалари кўздан кечирилди.

Қурилиш ва ободонлаштириш ишларини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш, инфратузилмани яхшилаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Шунингдек, "Яшил дунё" марказий деҳқон ва озиқ-овқат бозорида ташкил этилган ярмарка фаолияти, маҳсулот таъминоти ҳамда техника ва ёнғин хавфсизлиги ҳолати кўриб чиқилди. Мутасаддиларнинг ахборотлари тингланиб, таъминот узлуксизлигини таъминлаш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
2👍2🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғбек Қосимов: Бозорда ёнғин чиқса биринчи зарар тадбиркорларимизга, сотувчиларимизга бўлади, шунинг учун ҳам барча хавфсизлик чораларини кўряпмиз!

Вилоят ҳокими кеча "Яшил дунё" марказий бозорида арзонлаштирилган савдо ярмаркаси фаолияти ҳамда ёнғин ва техника хавфсизлиги ҳолатини ўрганди. Тадбиркорлар билан мулоқот қилиниб, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун кўриладиган чора-тадбирлар белгиланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍52🥰1👌1
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти жараёнида Сурхондарё вилояти студиясидан давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда ишбилармонлар иштирок этди.

Вилоятимиз тадбиркорлари мулоқотда Президент томонидан илгари сурилган янги ташаббуслар, шунингдек кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун яратилган имтиёз ва имкониятларни мамнуният билан қарши олдилар.

Давлат раҳбари сурхондарёлик тадбиркорлар билан ҳам суҳбатлашиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади. Тадбиркорлар эса яратилган шарт-шароит ва имкониятлар учун ўз миннатдорликларини изҳор этдилар.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
2🔥2🥰2