Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов қурилиш соҳасидаги ўрганиш ишларини Термиз туманида барпо этилаётган "Янги Ўзбекистон" массивида давом эттирди.
Массив ҳудудида Термиз педагогика институтининг 1 500 ўринли ўқув биносида жиҳозлаш ишлари, яшил ҳудудлар яратиш, экилган дарахт ва гул кўчатларини парваришлаш, саноат зонаси, Амфитеатр, давлат байроғи ўрнатиладиган майдон, музей, кўп қаватли турар жойлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари қурилиши ҳолати ўрганилди.
Мутасаддилар лойиҳалар ижроси ва қурилиш жараёнлари ҳақида ахборот берди. Ҳар бир лойиҳани сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш, инфратузилма ҳамда коммуникация тармоқлари билан тўлиқ таъминлаш бўйича вазифалар топширилди.
Шунингдек, тумандаги 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш ишлари билан танишилди. Пудратчининг ҳисоботи тингланиб, ишларни қисқа муддатда ва сифатли якунлаш топшириқлари берилди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov

👍2🥰2🔥1👏1
Олтинсой туманидаги "Мўминқул" маҳалласида вилоят раҳбарининг топшириқлари билан ички йўлларнинг 9,8 км қисми асфалтланди, 10 км қисми тошланди. Шунингдек, 8 км электр ва 3 км ичимлик суви тармоғи тортилди, 122 та бетон устун ва 2 та трансформатор пункти ўрнатилди. 245 та хонадон интернет тармоғига уланди, 71 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.
Бугун вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов маҳаллага ташриф буюриб, нуронийлар ва фаоллар ҳамроҳлигида амалга оширилган ишлар билан танишди. Ташриф давомида Баҳодир Тоштемиров номидаги уй кутубхонаси ҳам кўздан кечирилди ҳамда "Қумпайкал" маҳалласидаги 2-сонли мактабни таъмирлаш ва янги ўқув йилига тайёрлаш жараёни ўрганилди.
Ўрганиш якунида туман ҳокимлиги фаоллар залида қурилиш соҳаси мутасаддилари билан дастурлар ва топшириқлар ижроси муҳокама қилинди.

🙏3❤1👍1🔥1🥰1
Пахта йиғим-терим мавсумини самарали ташкил этиш ва юқори уюшқоқликда ўтказиш мақсадида Қизириқ туманидаги "GTG AGRO" МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерининг пахтани қайта ишлаш корхонаси ҳудудида амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинар доирасида далаларда теримчилар учун зарур шароитлар яратиш, ҳосилдорликни оширишга қаратилган агротехник тадбирларни, жумладан дефолиацияни, сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш вазифалари белгиланди. Шунингдек, Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий FM WORLD 4MЗ-4 русумли пахта териш машиналари тақдимот қилинди. Таъкидланишича, кластер ва фермер хўжаликлари томонидан жами 60 дона ана шу русумдаги техникалар харид қилинган.
Семинардан сўнг, вилоят ҳокими Комилов Бурхон оилавий пудратчи ер майдонида хорижий навдан етиштирилган пахта ҳосили ҳолати билан танишди. Шу билан бирга, Қизириқ туманидаги оғир тоифага кирувчи "Такия" маҳалласининг инфратузилма ҳолати ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

🥰3❤1👍1👏1🙏1