Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
484 subscribers
1.81K photos
50 videos
296 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Расмий муносабат: Хўжалик қийматини йўқотган, қуриган ёки касалланган дарахтлар кесилмоқда - Экология бошқармаси

Бугун Kun.uz` сайти томонидан Узун давлат ўрмон хўжалигида дарахтлар ноқонуний равишда ёппасига кесилаётгани ҳақида "Сурхондарёда дарахткушлик: вояга етган арчалар кесиб ташланди" сарлавҳа остида хабарлар тарқалди. Ушбу масала юзасидан Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан расмий муносабат билдирилди.

Хусусан, расмий муносабатда тарқатилаётган фото ва ҳужжатлар ҳеч қандай ноқонуний ҳаракатни эмас, балки амалдаги қонунчиликка мувофиқ равишда олиб борилаётган ўрмон хўжалиги ишларини акс эттиргани қайд этилган.

Кесиш ишлари "Ўрмон тўғрисида"ги Қонун, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш қоидалари" асосида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан 2025 йил 2 июлда имзоланган буйруқ ҳамда 2025 йил 9 июлда расмий тартибда берилган "Ўрмон кесиш чиптаси"га асосан олиб борилмоқда.

Мазкур ишларда фақат ёши ўтган, хўжалик қийматини йўқотган, қуриган ёки касалланган дарахтлар кесилаётган бўлиб, бундан асосий мақсад — соғлом ўрмон қатламини шакллантириш, касаллик ва зараркунандаларнинг тарқалишини олдини олиш, ёнғин хавфини камайтириш ва ўрнига замонавий, манзарали ҳамда иқтисодий жиҳатдан фойдали дарахт турларини экиш эканлиги таъкидланган.

Маълумот учун, Узун давлат ўрмон хўжалиги томонидан 2024 йилда 5 миллион дона, 2025 йилнинг шу давригача 7 миллион дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари етиштирилган ҳамда етиштирилган кўчатнинг 5 миллиондан ортиғи бугунги кунгача буюртмачиларга етказиб берилган. Ҳозирда ҳам ўрмон хўжалиги томонидан замонавий, манзарали ва ноёб турдаги, Сурхондарё иқлимига мос кўчатларни етиштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍2🔥2🥰1
Сурхондарё вилоятида фаолият юритмаётган корхоналарни соғломлаштириш, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш вазифалари белгиланган.

Хусусан, "Миллий банк" АТБ иштирокида Шеробод туманида фаолияти тўхтаб қолган текстиль фабрикаси ва йирик иссиқхона комплекси қайта ишга туширилмоқда. Текстиль корхонаси учун айланма маблағ ва ускуналар харидига 21 млн евро миқдорида кредит линияси очилди. Лойиҳа тўлиқ қувватда йилига 12 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариб, 700 та янги иш ўрни яратади.

"NBU Assets Manajment" МЧЖ иссиқхонада интенсив усулда резавор экинлар — малина, булғор қалампири, бодринг, помидор ва бошқа сабзавотлар етиштириш йўлга қўймоқда.

Вилоят ҳокими мазкур лойиҳаларда амалга оширилган ишлар ва мавжуд муаммоларни ўрганиб, фаолиятни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни белгилаб берди.

Ташриф давомида "Сурхонсементинвест" хорижий корхонаси фаолияти ҳамда фермер хўжаликларидаги пахта ҳосилдорлиги ҳам кўздан кечирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🥰31👍1👏1
Бугун Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида тўртинчи "Устозлар миллий форуми" бўлиб ўтди.

Мазкур форумда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, тадбирда жам бўлган 700 нафардан зиёд ўқитувчилар орқали бутун вилоят педагогларини мустақилликнинг 34 йиллик байрами ва "Билимлар куни" билан табриклади.

Тадбир якунида таълим-тарбия соҳасида алоҳида ютуқларга эришган, фаол, ташаббускор, изланувчан ва намунали педагоглардан иборат 30 нафар ўқитувчи вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Вилоятнинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури тадбир иштирокчиларига янада кўтаринкилик бағишлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍4🔥2🥰2👏1