Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
493 subscribers
1.61K photos
46 videos
262 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, "Туронбанк" АТБ бошқаруви раиси Чори Мирзаев ҳамда салоҳиятли тадбиркорлар иштирокида "Сангардак" туризм марказ қурилиши режалаштирилган майдоннинг 16 гектар қисми бўйича ишлаб чиқилган мастер-режа тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда Австриянинг "INPUT Projektentwicklungs-GmbH" компанияси директори Ҳаннес Триэбник иштирок этиб, ишлаб чиқилган концепция ва лойиҳалаштириш ечимлари ҳақида батафсил маълумот берди. Мастер-режа ҳудуднинг рельефи, табиий ландшафт ва тоғли-рекреацион имкониятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, функционал ва экологик жиҳатдан мақбул ечимларни ўз ичига олади.

Тақдим этилган лойиҳалар ва таклифлар муҳокама қилиниб, уларни амалга ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, келаси ҳафта лойиҳа ташаббускорлари иштирокида туризм маркази қурилиши режалаштирилган ҳудудда амалий ишлар бошланиши белгиланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍31🥰1🕊1
Бугунги кунда республикада 5,1 минг гектар иссиқхоналар мавжуд бўлиб, сўнгги етти йилда уларда етиштириладиган маҳсулот ҳажми 110 минг тоннадан 546 минг тоннага кўпайди.

Лекин, тадбиркорлар кредит оғирлиги, ўғит нархи қимматлиги, узлуксиз газ таъминоти йўқлигини айтмоқда. Масалан, 600 гектардан ортиқ майдондаги иссиқхона фаолиятини тўхтатган, 128 гектари қарздорлик сабабли банк балансига ўтган.

Шу боис иссиқхона хўжаликлари қўллаб-қувватланади. Эндиликда:

- ички бозор билан бир қаторда экспортга ҳам маҳсулот етиштириш мажбуриятини олган, табиий газда ишлаётган иссиқхоналарга қишки мавсумда газ кафолатли ҳажмда берилади;

- кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимида ишлаётган ҳамда экспорт мажбуриятини олган иссиқхоналарга ҳам табиий газга қайтиш имкони берилади;

- айланма маблағ етарли бўлиши учун олдиндан тўлов октябрь-март ойларига 50 фоиз қилиб белгиланади. Бунда, иссиқхоналар газ корхоналари билан 1 октябргача шартнома имзолайди;

- табиий газдан кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимига ўтган иссиқхоналарга ажратилган кредит муддати узайтириб берилади;

- иссиқлик насослари технологияларида ишлайдиган иссиқхона ташкил қилганларга харажатларнинг 20 фоизгача қисми, бу ишлар кредит ҳисобидан бўлса, кредит ставкасини 4 фоизи қоплаб берилади.

Facebook|Instagram|X
1👍1🔥1
Сурхондарё вилоятида янги 2025/2026 ўқув йилига тайёргарлик доирасида умумтаълим мактабларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ва замонавий шароитлар яратиш бўйича ишлар жадал давом этмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида реконструкция қилинаётган бир қатор мактабларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Хусусан, 7-сонли ва 15-сонли мактабларда олиб борилаётган реконструкция ишлари ўрганилди.

Шунингдек, 2-сонли мактабдаги мавжуд шароитлар ва янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилди. Ўрганиш жараёнида мактаб бинолари дераза ромларини янгилаш, фасад қисмини бўяш, зарур жиҳозлар билан таъминлаш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокими таъмирлаш ва реконструкция ишларини жадаллаштириш, барча ишлар янги ўқув йили бошлангунга қадар якунланиб, мактаблар фойдаланишга топширилиши шартлигини таъкидлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍31🙏1
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон туманидаги "Нефтчилар" маҳалласида вазифалар ижроси билан танишди. Белгиланган режаларга мувофиқ, маҳаллада ички йўллар таъмирланди, ариқлар бетонлаштирилди, электр таъминотини яхшилаш мақсадида бетон устунлар ўрнатилди.

6,3 минг нафар аҳоли яшовчи ушбу маҳалланинг асосий драйвери — деҳқончилик, иссиқхона хўжалиги, шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларидир. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур йўналишларда 78 та янги иш ўрни яратилган.

Вилоят раҳбари "маҳалла еттилиги" аъзолари, нуронийлар ва фаоллар иштирокида ҳудуддаги мавжуд муаммоларни ўрганди. Ички йўлларни таъмирлашни якунлаш, коммунал хизматлар сифати ва қамровини ошириш, шунингдек, янги иш ўринлари яратишга қаратилган микролойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, маҳалла марказида ташаббускорлар иштирокида сайлгоҳ барпо этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тақдимотга тайёрлаш вазифаси юклатилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍2🥰1