Murodbek Davlatov | Matbuot kotibi
483 subscribers
1.87K photos
50 videos
302 links
Surxondaryo viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbarining rasmiy kanali
Download Telegram
Ҳукуматнинг тегишли баёни ва топшириқлари асосида Денов туманини жадал комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланиб, лойиҳаларни амалга ошириш учун маблағлар йўналтирилган.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Денов туманидаги "Кўзичоқли" маҳалласида жойлашган "Ёшлар саноат зонаси"да бўлди.

Ташриф давомида мутасаддилар томонидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Жумладан, "З.М.Бобур" маҳалласи ҳудудидаги "Саид Оталиқ" мадрасаси ва "Денов қалъаси" атрофидаги биноларни реконструкция қилиш, "Қизилсув" дарёсининг қирғоқларини мустаҳкамлаш асосида хизмат кўрсатиш объектлари, сайлгоҳ ва йирик савдо мажмуалари барпо этиш каби ташаббуслар ҳақида ахборот берилди.

Вилоят раҳбари тақдимотлар билан танишиб, ҳар бир йўналиш бўйича аниқ вазифалар ҳамда тегишли тавсия ва кўрсатмаларни берди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍42🥰1🕊1
Сариосиёда муҳим лойиҳалар ва устувор вазифалар ижроси ўрганилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё туманига ташриф буюриб, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, ёшларни касбга йўналтириш ва ҳудудда амалга оширилаётган муҳим лойиҳалар билан танишди.

Ташриф доирасида “Шахриобод” маҳалласидаги “Хорижий тилларга ўқитиш ва касб-ҳунарга ўргатиш маркази” фаолияти кўздан кечирилди. Марказда ёшларга асосан Кореяда талаб юқори бўлган касблар ҳамда корейс тили ўргатилмоқда.
Шунингдек, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида оғир тоифадаги “Хулкар” маҳалласининг инфратузилмавий ҳолати ўрганилиб, маҳалла “еттилиги” аъзолари билан устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Ҳоким 31-сонли умумтаълим мактабини капитал таъмирлаш ишлари билан ҳам танишди. Умумий қиймати 3,7 миллиард сўмлик мазкур лойиҳа “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ҳомийлигида амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон – Тожикистон чегарасида ташкил этилаётган “Сариосиё” эркин иқтисодий зонаси ва логистика маркази қурилиши кўздан кечирилиб, ишлар суръатини ошириш юзасидан топшириқлар берилди.

Туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда эса тижорат банклари томонидан ажратилган кредит маблағларидан самарали фойдаланиш, қарздорликларни қисқартириш масалалари муҳокама қилиниб, аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
🥰3👍21🔥1🕊1
Сурхондарё вилояти ҳокимининг жорий йил 7 июль куни Олтинсой туманидаги "Мўминқул" маҳалласига ташрифида берилган топшириқларга асосан "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" мезонлари асосида инфратузилмани яхшилаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирда маҳаллада 1 километрдан ортиқ ички йўллар асфалтланди. Электр энергияси ва ичимлик суви тармоқлари таъмирланиб, янгилари тортилаяпти. Кўчалар ободонлаштирилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида "воиш" усулида узум етиштириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур маҳаллада бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди ҳамда мутасаддиларга ишларни жадаллаштириш, аҳоли турмуш шароитларини янада яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍4🥰21🔥1🕊1
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри "Сурхон соҳили" маҳалласида "Сурхон саноат қурилиш" компанияси томонидан ташкил этилаётган "Темирчилик кластери" лойиҳасининг бориши, шунингдек, ҳудуддаги бозорни реконструкция қилиш орқали уни қурилиш материаллари савдосига ихтисослаштирилган замонавий савдо мажмуасига айлантириш ишлари билан танишди.

Шунингдек, "Авлоний" маҳалласида жойлашган 19-сонли боғчанинг 280 ўринли биносида амалга оширилаётган реконструкция ва қўшимча бино қурилиши ҳолати ўрганилди. Ушбу лойиҳа давлат дастури ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Шунингдек, жиҳозлаш ишларига Япония томонидан 24,2 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант ажратилган.

Ўрганишлар давомида Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали учун қурилган 1 500 ўринли янги ўқув биносини жиҳозлаш ишлари, шунингдек, "Каттабоғ" маҳалласида барпо этилаётган турар жойлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилиши ҳам кўздан кечирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/murodbekdavlatov
👍42🥰1👏1