Эркак ва аёл муносабатлари
Савол: Кўп жамиятларда азалдан эркак ва аёллар ўртасида қўл ушлашиб саломлашиш одати бўлган. Одамлар бундай саломлашишга ўрганишганидан аёллар билан қўл ушлашиб сўрашмаган кишини қоралаш даражасига етганлар. Мусулмон эркак ва аёл бу қийин аҳволдан қандай сақланади?
Жавоб: Эркак ва аёллар ўртасида қўл ушлашиб саломлашиш аста-аста одат бўлгани каби қўл ушламасдан саломлашишни ҳам аста-аста одатга айлантириш лозим. Қўл ушлашиб кўришганлар аввал бошда қийинчиликларга дуч келишган. Фосиқларнинг ҳиммати мусулмонларникидан баланд эмас. Одамларнинг гап-сўзларига келсак, содиқ мўмин эътиборида уларнинг қиймати йўқдир. Тавба сурасининг 62-ояти мазмуни шундай:
«Агар мўмин бўлсалар, уларнинг рози қилишлари учун Аллоҳ ва расули ҳақлидир».
@Bayyinauz
@muminauz

ҒАМ ЁКИ ТАШВИШ ЕТГАНДА
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга ғам-ташвиш етса, ушбу калималар билан дуо қилсин, деганларида, бир киши: «Эй Расулуллоҳ мана шу калималардан бебаҳра қолган киши хасоратдами» деди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», деб жавоб бердилар. Сўнгра, «Бу калималарни ўзинглар айтиб, бошқаларга ҳам ўргатинглар. Ким бир нарса талабида ана шу калималарни айтса, Аллоҳ ундан хафаликни кетказиб, хурсандчилигини зиёда қилади», деб ўша калималарни айтдилар:
اللهُمَّ إنِّي عَبْدُكَ ابْنُ عَبْدِكَ ابْنُ أَمَتِكَ نَاصِيَتِي بِيَدِكَ مَاضٍ فِيَّ حُكْمُكَ عَدْلٌ فِيَّ قَضَاؤُكَ؛ أَسْأَلُكَ بِكُلِّ اسْمٍ هُوَ لَكَ سَمَّيْتَ بِهِ نَفْسَكَ أَوْ أَنْزَلْتَهُ فِي كِتَابِكَ أَوْ عَلَّمْتَهُ أَحَدًا مِنْ خَلْقِكَ أوِ اسْتَأْثَرْتَ بِهِ فِي عِلْمِ الغَيْبِ عِنْدَكَ أَنْ تَجْعَلَ القُرْآنَ نُورَ صَدْرِي وَرَبِيعَ قَلْبِي وَجِلاَءَ حُزْنِي وَذَهَابَ هَمِّي.
«Аллоҳумма инний ъабдука, ибну ъабдика, ибну аматика, насийатий бийадик, мазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа қозоук, асалука бикулли исмин ҳува лака саммайта биҳи нафсака ав анзалтаҳу фи китабика ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқика ав истасарта биҳи фий ъилмил ғойби ъиндака ан тажъалал Қуръана нуро содрий ва робийъа қолбий ва жилаа ҳузний ва заҳаба ҳаммий».
(Маъноси: Мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг зурриётиман. Пешонам Сенинг қўлингда. Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Сенинг ҳукминг одилдир. Ўзингни номлаган ёки китобингда нозил қилган ёки халқингдан бирор кишига ўргатган ёки ғайб илмингда сақлаб қўйган исмларинг ила сўрайманки, Қуръонни дилимнинг нури, қалбимнинг баҳори, маҳзунлигимни аритувчи ва ғамимни кеткизувчи қил).
Ибн Сунний ривоятлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг расули, менинг чиройли муомала қилишим учун инсонларнинг қайси бири ҳақлироқ?» деганида, у зот: «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Отанг», дедилар.
Муттафақун алайҳ.
Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг онани ҳаққини уч марта такрор айтишларига сабаб, она ҳомиладор бўлиши, туғиши ва эмизишини эътиборга олганлар.
"Шундай қилиб, Биз (Мусонинг онасининг) кўзлари шодланиши ва ғам чекмаслиги учун уни онасига қайтардик"
(Қасас сураси, 13-оят).
Она учун фарзанди билан бирга ўтириши, у билан суҳбат қуриш катта шодлик, олий саодатдир. Унинг ўрнини мол дунё ва қисқа зиёрат боса олмайди.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:
حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ
📿«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм», деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.
Маъноси: Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир.

ҚУРЪОНИ КАРИМ ФАЗИЛАТЛАРИ
Албатта, Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳлидир.
Албатта, Қуръон тиловатининг савоби дунё молларидан улканроқдир.
Албатта, Қуръондаги ҳар бир ҳарфига ўн ҳасана берилади.
Албатта, Қуръон инсонга осмону ерда роҳат ва яхши ном тотиқ қилади.
Албатта, мусулмон киши ёдлайдиган ҳар бир оят сабабли Аллоҳ унинг Жаннатдаги даражасини кўтариб қўяди.
Албатта, Қуръонни моҳирлик билан тиловат қилувчини Аллоҳ таоло энг афзал фаришталарга яқин қилиб қўяди.
Албатта, инсонларнинг энг афзали Қуръонни ўрганган ва ўргатган кишидир.
Албатта, Аллоҳ таоло Қуръонни ёдлаб, унга амал қилган инсонни азобламайди.
Албатта, Қуръонга дунёда амал қилган кишиларга Қуръон шафоатчи бўлиб келади.
Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон соҳибини уламолар мартабасига кўтардилар.
Албатта, Аллоҳ азза ва жалла Қуръон соҳиби ва унинг ота-онасига Қиёмат куни икромнинг улкан кўринишлари ила икром кўрсатади.
Албатта, Қуръон Аллоҳга қурбат ҳосил қилишга сабаб бўладиган нарсаларнинг энг буюги ва Аллоҳга энг маҳбубларидандир.
Албатта, халқларнинг барчаси ҳар кеча ғофиллардан деб ёзилади. Фақат Қуръон ўқиган киши бундан мустасно.
Албатта, Қуръон ўқиладиган уйда яхшиликлар, баракалар ҳосил бўлади ва Аллоҳ таоло ушбу уй аҳлини барча ёмонликлардан муҳофаза қилади.
@AbdulbositQori

Forwarded from Muslim.uz
ЧАҚАЛОҚЛАРНИ БИР ЁШГА ТЎЛГУНЧА СОЧИНИ ОЛДИРМАСЛИК
#ақиқа
❓519-CАВОЛ: Бизда бир одат бор, чақалоқнинг ёши бир ёшга тўлмагунча сочини олдиришмайди. Бир ёшдан кейин сочи олинади. Бу одатга динимиз нима дейди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Туғилган бола ўғил ёки қиз эканидан қатъий назар етти кунлик бўлганда сочини олдириш ва сочининг вазни миқдорида кумуш (ёки унинг қийматини) садақа қилиш Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган суннатлардан ва ислом шиорларидан ҳисобланади.
Абу Амр ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ: “Ақиқа вақтида боланинг сочини олишни уламолар мустаҳаб санаганлар,” деб айтган.
Самура разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ҳар бир бола ақиқаси билан гаровлангандир. Еттинчи кунида унинг номидан жонлиқ сўйилади. Ўша кунда исм қўйилади ва сочи олинади.” (Имом Аҳмад, Термизий, Насоий ва Абу Довудлар ривояти)
Шунга кўра бир йилгача чақалоқнинг сочини олмаслик Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ эмас. Шаръий қоидага кўра, агар урф-одатлар шаръиат кўрсатмаларига хилоф бўлса, уни тарк қилинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

Forwarded from Tavba.uz
"Ҳусни хулқ – мўминнинг ахлоқи"
Алижон ЭРАЛИЕВ
Боёвут тумани Ҳазрати-Хизр
жоме масжиди имом-хатиби
👉https://sirdaryomuslim.uz/787/
Яқинларингизга ҳам улашинг.
Telegram | www.tavba.uz | Youtube | Facebook

Зайд ибн Али насиҳати
Хоҳиш-истакларингиз мувозанатини сақлашни билинг. Аллоҳ берган неъматдан гуноҳ ишларда фойдаланманг.
Яхши қўшничилик хонадонга файз киритади. Яширин яхшилик давлатингизни кўпайтиради.
Дангаса бўлма. Акс ҳолда елкангдаги масъулиятни унутасан. Қўрс бўлма, Аллоҳ ҳукмига сабрсизлик қилган бўласан.
Сенга душман бўлгани учун ақлли бўлса ҳам ундан узоқлашганинг каби сенга дўст бўлса ҳам жоҳилдан нари юр. Жоҳил бир куни сенга панд беради, ақлли душман эса сени тузоққа туширади.
Инсонлар билан қасдлашишдан узоқ бўл. Бу билан бир фалокатнинг олдини олган бўласан.
Сенга гуноҳдан сақланишни маслаҳат бераман. Аллоҳ ҳам тақводорларни хуш кўради ва унга йўқ ердан ризқ-насида беради.
Илм ўрганганингизда унинг зиёсидан бошқалар ҳам баҳраманд бўлишига ўз ҳиссангизни қўшинг.
Илм доим эътибор берадиган нарсанг бўлсин. Зеро, ибодатнинг боши ва диннинг устуни илм саналади.
mehrob_uz

Аллоҳ муҳаббатига сазовор бўлувчи кимсалар:
"Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади" (Бақара сураси, 195 оят).
"Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни севади" (Бақара сураси, 222 оят).
"Ва албатта Аллоҳ ўзларини мудом пок тутувчиларни севади" (Бақара сураси, 222 оят).
"Зеро, Аллоҳ тақво қилувчи кишиларни севади" (Оли имрон, 76 оят).
"Албатта Аллоҳ сабр қилувчиларни севади" (Оли имрон сураси, 146 оят).
"Аллоҳга таваккал қилинг – суянинг! Албатта ўзига таваккал қилувчиларни севади" (Оли имрон сураси, 159 оят).
"Албатта Аллоҳ адолат қилувчиларни севади" (Моида сураси, 42 оят).
AbdulbositQori

ЭНГ БИРИНЧИ ШАФОАТ СЎРОВЧИ ЗОТ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни мен Одам фарзандининг саййидиман. Устидан қабр биринчи ёриладиган шахсман. Биринчи шафоат сўровчиман. Биринчи шафоат қилинувчиман», дедилар». (Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар).
Термизийнинг лафзида: «Қиёмат куни мен Одам фарзандининг саййидидирман ва фахрланиш эмас-ку, қўлимда ҳамд байроғи бўладир. Ўша кунда ҳеч бир набий йўқки, Одамми, ундан бошқасими, ҳаммаси менинг байроғим остида бўлмаса. Фахр эмас-ку, мен устидан ер (қабр) биринчи ёриладиган шахсман», дейилган.
Шарҳ: Аввалги ҳадиси шарифда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таоло бу дунёни яратишидан бошлаб, энг афзал табақадан бўлиб келганлари баён қилинган эди. Бу ҳадиси шарифда эса у зот алайҳиссаломнинг дунёнинг аввалидан энг афзал банда бўлишлари ҳақида сўз кетмоқда.
«Қиёмат куни мен Одам фарзандининг саййидиман», дейдилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Имом Термизийнинг ривоятлари эса у зотнинг ўша саййидликлари айнан қайси нарсада намоён бўлишини баён қилади: «Қиёмат куни мен Одам фарзандининг саййидидирман ва фахрланиш эмас-ку, қўлимда ҳамд байроғи бўладир. Ўша кунда ҳеч бир набий йўқки, Одамми, ундан бошқасими, ҳаммаси менинг байроғим остида бўлмаса».
Ушбу жумладаги Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «қўлимда ҳамд байроғи бўладир» деган гаплари «мен катта шафоатни қилганимда аввалгию охирги халойиқ менга мақтов айтади», деган маънодадир...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
Энг биринчи шафоат сўровчи зот
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни мен Одам фарзандининг саййидиман. Устидан қабр биринчи...
Forwarded from Mehrob.uz
ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ
Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади. Бундан ташқари:
– Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
– Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
– Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;
– Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
– Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
– хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
– кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради;
– инсоннинг ўзига ишончини орттиради;
– тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;
– дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;
– Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;
– Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;
– Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;
– қироат бош оғриғини самарали даволайди...
📚"Қуръон қалблар шифоси" китобидан.
@MEHROB_UZ

Forwarded from imon.uz (UZB)
Шайх Али Тантовий айтадилар:
Севган кишинг бу дунё билан хайрлашгач, устидан тупроқ тортганингда дунёнинг арзимаслигини, ўткинчилигини, боқийлик фақат Аллоҳнинг Ўзига хос эканини тушунасан.
Барча марҳумларимизга Аллоҳ раҳм қилсин!
Аниқ ишонч билан англаймизки, ўлганингдан кейин мутлақо ортга қайтмайсан. Шундай экан, ўзингга Қуръондан кундалик вазифа қилиб ол. Ҳар қандай ҳолатда ҳам уни тарк қилма!
Ундан ташқари
«Субҳааналлоҳ»,
«Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ»,
«Лаа илаҳа илллалоҳ» каби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот каби зикрларни ўзингга кундалик вазифа қилиб ол. Ўзингга, ота онангга, зурриётинг ва дўстларинг ҳаққига дуо қил!
Ҳали кўрасан, мана шу қироатинг, зикр ва дуоларинг охиратингни обод қилиб, нафсингни шод айлайди. Ўша кунда катта сармояни қўлга киритганингни англайсан.
Ёдингда тут! Жаннат аҳли ҳеч нарсага Аллоҳнинг зикрисиз ўтказган вақтларига надомат қилганчалик афсусланмайди.
Шундай экан,
«Субҳааналлоҳ»,
«Алҳамдулиллааҳ»,
«Лаа илаҳа иллаллоҳ»,
«Аллоҳу акбар»
зикрларини кўп айтиб юр!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

Саҳар чоғида, атроф сокин, ҳаво мусаффо бир вақтда истиғфор айтишнинг ўзига хос гашти бор. Бу пайтда бедор бўлиш – таҳажжуд намози ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, зикр-тасбеҳ, истиғфор айтиш қалбга қувонч, танага тетиклик бағишлайди.
Қуръони каримда тақводорлар сифатлари шундай келтирилган:
“Улар (дунёда): “Парвардигоро, биз Сенга имон келтирганмиз. Энди Ўзинг гуноҳларимизни кечир, бизни дўзах азобидан асра”, деб (Аллоҳга илтижо қилган) эдилар. Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли, саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар эди” (Оли Имрон сураси, 17-18-оятлар).
Одамлар айни ширин уйқудалигида туриб намоз ўқиш, истиғфор айтиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бунинг учун кучли имон, ихлос, қунт, ҳафсала бўлиши керак.
Саҳобаи киромлар саҳарда истиғфор айтишни одат қилишганди. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга саҳарда етмиш марта истиғфор айтишни буюргандилар .
Ривоят қилинишича, улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу тунги намозни ўқиб бўлиб, шогирдидан: “Эй Нофеъ, саҳар вақти кирдими?” деб сўрарди. Агар Нофеъ “Ҳа”, деса, тонг отгунча дуо қиларди, истиғфор айтарди .
Иброҳим ибн Ҳотиб отасидан ривоят қилади: “Мен саҳарда масжид бурчагида бир киши: “Парвардигорим! Сен буюрдинг, мен итоат этдим. Ҳозир саҳар вақти. Менинг гуноҳларимни кечир!” деб дуо қилаётганини эшитдим. Қарасам, у Абдуллоҳ ибн Масъуд экан ”.
Қуръони каримнинг бошқа оятида таъкидланишича, саҳар чоғида истиғфор айтиш тақводорлар сифатидир.
xadicha.uz

Аллоҳга қасамки, банда биргина тасбеҳ айтишни ҳам, бир ракат намозни ҳам, бир оят тиловатини ҳам Аллоҳнинг ёрдамисиз адо қилолмайди.
Шундай экан "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Аллоҳдан бошқа куч қувват йўқ) калимасини кўп айтинг.
Агар сиз фақат ўз кучингизга суянсангиз, ожизлик ва заифликка суянибсиз. Ибодатда ёрдам бўлиши учун Аллоҳдан ёрдам сўраб, кўп дуо қилинг. Мана шундай қилишингиз тавфиқ ва мадад гаровидир.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”
(Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).
Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.
☪️ Астағфируллоҳ
☪️ Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.
☪️ Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.

8 тоифа билан ўтирган кишининг 8 хислати ортади:
- Бойлар билан ўтирган кишининг дунёга ҳою ҳаваси ортади;
- Камбағаллар билан ўтирган кишининг шукри зиёда бўлади;
- Амирлар билан ўтирган кишининг кибри ортади;
- Аёллар билан ўтирган кишининг уларга майли ортади;
- Болалар билан ўтирган кишининг ўйин-кулгуга майли ортади;
- Гуноҳкор (осийлар) билан ўтирган кишининг журъати ортади;
- Солиҳлар билан ўтирган кишининг ибодатга ҳаваси ортади;
- Олимлар билан ўтирган кишининг илми ва тақвоси зиёда бўлади.
© Абдуллоҳ Раҳим таржимаси
Fitrat.uz