#xabar #muftiy #fuqarolar
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ҚАБУЛИДА ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ ТОПДИ
⏺ Қабулда масжидлар ҳолати, диний таълим, оилавий муаммолар ва моддий ёрдам ҳақидаги мурожаатлар тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш чора-тадбирлари кўрилди.
💬 Жумладан, мурожаатчиларга шаръий маслаҳатлар, зарур йўл-йўриқлар берилди ҳамда эҳтиёжмандларга моддий ёрдам кўрсатилди.
✅ Бундай қабуллар ҳар ҳафтанинг чоршанбасида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий вакилликлари ва жоме масжидларида ҳам давом этмоқда.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🚀 @muminauz 🌺
🤝 Бугун, 30 июль, чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари турли вилоятлардан келган фуқароларни қабул қилдилар.
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади”, деган ҳадисларига мувофиқ, ҳар бир фуқаронинг муаммосига масъулият билан ёндашилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9
#кун_ҳадиси
🌃 УЙҚУГА ЁТИШДАН АВВАЛ ҚИЛИНАДИГАН СУННАТ
✨ Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
«📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар кўрпаларига кирсалар, 🤲 икки кафтларини жамлаб туриб, унга
⭐ «Қул ҳуваллоҳу аҳад»,
🌸 «Қул аъузу бироббил фалақ»,
💚 «Қул аъузу бироббиннас»ни ўқиб, қўллари етган жойларигача суртар эдилар.
🤲 У икки кафтларини бошлари, юзлари ва жасадларининг олд томонидан бошлаб уч мартадан бажарардилар».
Бухорий ва Муслим ривояти.
🚀 @muminauz💐
«
Бухорий ва Муслим ривояти.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15❤10🕊2
#зикр_дуо
📖 Ўқилиши: Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ, лаа қуввата иллаа биллаҳ, маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам яша лам якун, аъламу анналлоҳа ъалаа кулли шайин қодийр, ва анналлоҳа қод аҳаато би кулли шайин ъилман.💐 Маъноси: «Аллоҳ покдир. Ҳамд Унгадир. Қувват фақатгина Аллоҳдадир. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўладир. У хоҳламаган нарса бўлмайдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми ила иҳота қилгандир».
✨ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларига таълим бериб: «Ким шуларни субҳ кирганда айтса, то кеч киргунча ҳифз қилинади. Ким шуларни кеч кирганда айтса, то субҳ киргунча ҳифз қилинади», дер эдилар». (Абу Довуд ривояти).
🌺 🚀 @muminauz
سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ، لَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ قَدْ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11❤5
#Кун_ҳадиси
🌙 САЛОМ - БУ САЛОМАТЛИК
🌹 Саломда "саломатлик" маъноси бор. Шунинг учун мўмин-мусулмонлар бир-бирларини кўрганда доимо салом бериб юрсалар, тинчлик, саломатлик бўлар экан.
🥰 Саломлашиш инсонлар ўртасида ўзаро тотувлик, дўстлик, бирдамлик ва муҳаббат ришталарини мустаҳкамлайди.
📿 Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам кўплаб ҳадиси шарифларида умматларини ўзаро бир-бирларига салом беришга ва саломни очиқ-равшан айтишга тарғиб ва ташвиқ этганлар.
🌺 Салом беришдаги энг чиройли ва мукаммал лафз бу – "Ассалому алайкум", деб айтишлик ва унга жавобан "Ваалайкумуссалому ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу", деб зиёда салом бериш суннатдир.
💐 Шунингдек, от-уловдаги киши пиёдага, озчилик кўпчиликка, юриб бораётган киши ўтирган ёки ўрнида тик турганларга, кичик каттага салом беришга тавсия қилинади.
✨ Уламои киромлар салом бериш суннатга мувофиқ савобли амаллардан бўлиб ҳисобланади ва унга жавоб қилиш фарз бўлади, саломга алик қайтарилмаса, тарки фарз қилинган бўлиб, гуноҳкор бўлади, деб айтишади.
❤️ Салом бериш одоблардан яна бири, инсон ҳеч ким бўлмаган хона ёки уйга кирса ҳам салом бериб кириши мақсадга мувофиқдир.
🚀 @muminauz ✨
Бародан ривоят қилинади : "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Саломни тарқатинг, саломат бўласиз ", дедилар."
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10🔥3
#ayollar_fiqhi
🌙 АЁЛ КИШИНИНГ ОВОЗ ЧИҚАРИБ ҚИРОАТ ҚИЛИШИ
❔ САВОЛ: Аёл киши уйида намоз ўқиганда овоз чиқариб қироат қилиши жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, аёл кишининг ўзи ёлғиз намоз ўқиган пайтида ҳам овоз чиқариб қироат қилиши жоиз эмас. Чунки Аёллар барча намозларда махфий қироат қиладилар. Яъни, фотиҳа ва сураларни ҳамда бошқа зикрларни фақат ўзлари эшитадиган даражада махфий ўқийдилар.
💬 Шунингдек, Фотиҳа сураси тугагандан кейин айтиладиган Омийнни ҳам ўзлари эшитадиган даражада паст овоз билан айтадилар. Валлоҳу аълам.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
🚀 @muminauz 🌺
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_ҳикмати
🌙 Жигарим
💬 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
✨ "Жума оқшомида одамларнинг амаллари 🤲 Аллоҳ ҳузурида кўрсатилади.
❗️ Фақат қариндошлик ришталарини узганларнинг амаллари қабул бўлмайди", деганларини эшитдим».
🚀 @muminauz💐
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#зикр_дуо
🤲 ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
📖 Ўқилиши: “Астағфируллоҳал лазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.
🌺 Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
✨ “Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, 🤲 Аллоҳ уни афв этади” (Имом Абу Довуд ривояти).
🚀 @muminauz 💐
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#зикр_дуо_салавот
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", дедилар.
📖 Ўқилиши: Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд.
✨ Маъноси: «Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан».
🌷 🚀 @muminauz
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жума_муборак
⬆️ ↗️ ↘️ ⬇️ ↙️ ⬅️ ↖️ ➡️
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
✨ «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган).
🤲 Аллоҳим, саййидул айём жума куни Сенинг раҳматинг ва мағфиратингга ноил қилгин, Набий алайҳиссаломнинг шафоатларига эриштиргин, дуолар ижобат бўладиган вақтни топишимизни насиб этгин.
💐 ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!
🚀 @muminauz
🌙 Набий алайҳиссалом дедилар: "Жума куни - кунларнинг саййиди, Аллоҳ таолонинг наздида буюгидир".
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3