Mumina.uz
6.04K subscribers
9.49K photos
2.72K videos
6 files
8.78K links
Ayollar uchun O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi rasmiy diniy-maʼrifiy telegram kanal
Download Telegram
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

أَكْمَلُ المُؤْمِنِينَ إِيْمَانًا أَحْسَنُهُمْ خُلُقًا، وَخِيَارُكُمْ خِيَارُكُمْ لِنِسَائِهِمْ"

(رواه الإمام الترمذي عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Мўминларни имон жиҳатидан комилроғи хулқи яхшироғидир. Сизларнинг энг яхшиларингиз – аҳли аёлига яхшилик қиладиганингиздир” (Имом Термизий ривояти).

Шуни таъкидлаш керакки, аёл киши таом, ичимлик, либос ва шу каби бошқа моддий нарсаларга эҳтиёжманд бўлгани сингари, ширин сўзга, чиройли табассумга, гўзал муомалага ва меҳрга муҳтождир. У қалбини завқлантирадиган, ғамни кетказиб, ҳаётни саодатли қиладиган ёқимли ҳазил-мутойибага ҳам баъзи моддий таъминотлардан кўра кўпроқ эҳтиёж сезади.

@muhsinuz
@muminauz
Forwarded from Hidoyat.uz
Вазифамизни бажарайлик

Табибнинг иши даволаш, ўқитувчининг иши ўқитиш ва ҳоказо. Аммо ҳамманинг банда сифатидаги умумий иши Аллоҳнинг амрларини адо этиш, қайтариқларидан қайтишдир. Амрлар бошида эса имондан кейин албатта намоз келади.

Меърожда амрини олиб, намознинг қандай ўқилишини бизга ўргатган Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобалари ҳатто қийин ҳолларда ҳам (қисмларга бўлиниб бўлса-да) жамоавий ибодат қилишдан воз кечмаган. Бугун эса арзимас сабаб ва баҳона билан шундай муҳим ибодатни вақтида ёки умуман ўқимай юрганлар бор. Ҳолбуки, Қуръони каримда намоз ўқишга кўп маротаба амр қилинган. Шунинг ўзи унинг қандай аҳамият касб этишини билдирмайдими?!

➡️ https://hidoyat.uz/56370

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
​​Бир эшик (Аллоҳнинг) ҳикмати билан ёпилар экан, (унинг ўрнига) мингта эшик (Аллоҳнинг) раҳмати билан очилади.

Подшоҳ Дақёнуснинг эшиги ёпилди ва Каҳф (ғор)нинг эшиги очилди. Сўнгра эса дунёнинг барча эшиклари то Қиёматгача очилди.
"Эсланг, ўшанда у (мўмин) йигитлар ғорга паноҳ истаб боришиб: «Парвардигоро, бизларга ўз ҳузурингдан раҳмат-марҳамат ато этгин ва бизларнинг ишимизни ўзинг ўнглагин», дедилар".
(Каҳф сураси, 10‑оят).
@Bayyinauz
@muminauz
Forwarded from Muslim.uz
#Мўминаларга_ибрат_мўминалар:
“Эй Оиша, Жаброил сенга салом келтирди”

Ислом дунёсиги муҳтарама аёлларнинг энг аввалги қаторида шубҳасиз Оиша розияллоҳу анҳо онамизнинг номи зикр этилади. Чунки ул муҳтарама онамиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун энг севимли рафиқа бўлган. Шу сабаб Набий алайҳиссалом Оиша розияллоҳу анҳо онамизни эркалаб, “Я Аъиш” деб чақирар эканлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам учун севимли бўлганлар у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари учун ҳам севимлидир. Қолаверса, Оиша розияллоҳу анҳо онамиз билан боғлиқ ояти карималар нозил бўлганки, бу улуғ ҳодиса ҳам ул зотнинг Аллоҳ ҳузуридаги мартабасидан нишонадир. Оиша розияллоҳу анҳо онамизнинг ўзидан шундай ҳадис ривоят қилинади: “Расулуллоҳ алайҳиссалом менга: “Эй Оиша, Жаброил сенга салом келтирди” дедилар” (Бухорий ривояти). Жаброил алайҳиссаломдек улуғ фариштанинг саломига муносиб бўлиш саодати ҳар кимга ҳам насиб этавермайди... https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23780

@muslimuzportal | @mp3muslim
Forwarded from Tavba.uz
"Фарзанд учун бебаҳо ҳадя"
Баходир СУЮНБОЕВ
Гулистон шаҳар “Ат-Термизий”
масжид имом-хатиби
👉https://tavba.uz/789/

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Telegram | www.tavba.uz | Youtube | Facebook
НАМОЗ ЎҚИМАСЛИККА БАҲОНА ЙЎҚ!

Солиҳлардан бири хуфтон намозидан сўнг уйига кирса, болалари ухлаб ётишган экан.

Аёлидан "Болалар намоз ўқишдими?" деб сўради.

"Уйда таом йўқ эди. Овунтириб ўтирсам, намоз ўқимай ухлаб қолишди" деб жавоб берди аёли.

"Уларни уйғот!" деди эри.

Аёли "Эй Абу Фулон, агар уларни уйғотсам, очликнинг зўридан йиғлайдилар. Уйда эса таом йўқ" деди.

Бу гапни эшитган эри шундай деди: "Қулоқ сол, уларни намозга буюриш менинг зиммамдаги вазифадир. Уларнинг ризқлари эса менинг зиммамда эмас. Уйғот уларни, чунки уларнинг ризқи Аллоҳ таолонинг зиммасидадир. У Зот "Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақвоникидир" деб марҳамат қилган".

Аёл "Хўп" деб, болаларини уйғотди.

Болалар намоз ўқиб бўлишган чоғда эшик тақиллади. Очиб қарашса, бир бой киши турибди, қўлида эса турли лаззатли таомлар бор эди. "Бу таомларни оила аъзоларингизга олиб киринг" деди бой.

Уй эгаси бойдан "Нима бўлди?" деб сўради.

Шунда бой киши: "Уйимга шаҳарнинг ҳурматли кишиларидан бири келганди. Унинг учун мана шу таомларни тайёрладим. Таомни тановул қилишидан олдин у билан хусуматлашиб қолдик. Шунда у менинг таомимдан ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, кетиб қолди. Мен дарҳол овқатларни кўтардим-да, ичимда "Оёғим кимнинг уйи олдида тўхтаса, таомларни ўшанга бераман" дедим. Аллоҳга қасамки, сизнинг эшигингиз ёнида тўхтадим. Аллоҳга қасамки, сизнинг олдингизга мени нима етаклаб келганини билмайман" деди.

"Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин.

Роббимиз, ҳисоб қилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин" (Иброҳим сураси, 40—41-оятлар).
@muniruzz
@muminauz
Таҳажжуд намози фазилатидан бир шингил

Ҳадиси шарифлардан бирида: “Тунги намозда бардавом бўлинг. Чунки у сизлардан олдинги мўътабар зотларнинг одати эди. Тунги сажда инсонни Аллоҳга яқинлаштириб, йўл қўйган гуноҳларидан фориғ қилади, кўплаб касалликлардан қутқаради ва гуноҳу маъсият ишлардан қайтаради” (Термизий ривояти), дейилган. Аллоҳ таоло Расулига хитобан: “Тунда (ярим кечада) уйғониб ўзингиз учун таҳажжудни (нафл намозини) ўқинг! Шоядки, Раббингиз Сизни (Қиёмат кунида) мақтовли (шафоат қиладиган) мақомда тирилтирса” (Исро, 79), деб марҳамат қилган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳажжуд намозини ҳеч қачон канда қилмаганлар. Ҳатто, оғир беморлик вақтларида ҳам таҳажжудни ўтирган ҳолларида ўқиганлар (Абу Довуд).

Тунги намоз ўқиладиган уйда нур пайдо бўлади. Уни осмон аҳли кўради. Биз тунда осмонга қараганимизда, юлдузлар ёруғлигини кўрганимиздек, осмон аҳли ердаги нурнинг намоз ўқувчининг уйидан таралаётганини кўради. Ундан ҳам ажабланарлиси шуки, ҳар куни уйингдаги нурни кўришга одатланган фаришталар тунги намоз ўқимаган кунинг сени сўраб-суриштирадилар, чунки улар уйингда зулматни кўрадилар. Уларга сенинг беморлигинг ёки ғамга ботиб қолганинг айтилади. Фаришталар сенга шифо ва ғамдан халос бўлишингни сўрайдилар ёки эҳтиёжингга қараб дуо қиладилар. Чунки улар сенинг намозинг сабабли нур таралаётган уйингни кўришни истайдилар.

Ҳурматли мўмин биродар. Агар уйингиз нурли, ўзингиз файзли бўлиб доимо фаришталар эътиборида бўлишни истасангиз, бугундан бошлаб тунги намозни бошланг, агар ўқиб юрган бўлсангиз давомий бўлишида Аллоҳ сизга ёрдамчи бўлсин!

ЎМИ Матбуот хизмати

@muminauz
#дуо

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

🔶Расулуллоҳ алайҳиссалом Фотима розияллоҳу анҳога: «Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади? Ҳар тонг ва кечқурун:


يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ، بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ، أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ



🔸«Йаа ҳаййу йаа қоййууму бироҳматика астағийсу аслиҳ лий ша`ний куллаҳу ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн», деб айт», дедилар.

Маъноси: Эй ҳай-тирик ва қаййум сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма.

Ибн Сунний ривоятлари.

@muminauz
Аллоҳ таоло ўз каломида бандаларига дуо қилишни ҳам ўргатиб шундай дейди:

رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً ۚ إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ

   Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан..

رَبَّنَا إِنَّكَ جَامِعُ النَّاسِ لِيَوْمٍ لَا رَيْبَ فِيهِ ۚ إِنَّ اللَّهَ لَا يُخْلِفُ الْمِيعَادَ

   Эй Роббимиз, албатта, сен одамларни келишига шубҳа йўқ (қиёмат) кунда йиғувчисан. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас.
Оли Имрон сураси 8-9 оятлар.
Мазкур дуони ёд олинг ва доимо айтиб, зикр қилиб юришликни одат қилинг! Ушбу дуода барча яхшиликлар бордир. Меҳрибон парвардигоримиз бизларни қалбимизни тўғри йўлга бошлаб, ҳидоятидан айирмасин омийн!
@AbdulbositQori
@muminauz
Илмингга, далил ҳужжатинг кучли эканига ғурурланишдан ҳазир бўл! Модомики йўлбошчинг қўполлик экан, бу иккисининг баракасини ҳаргиз қўлга кирита олмайсан. Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта Аллоҳ мулойимдир, мулойимликни яхши кўради, қўполлик учун бермайдиган нарсасини мулойимлик учун беради", деб айтганлар

(Ибн Можа ривояти).

imon.uz
@muminauz
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР ФАЗИЛАТИ
#зикр

554-CАВОЛ: Намоздан кийин 33 марта субҳаналлоҳ, 33 марта алҳамдуллоҳ ва 33 Аллоҳу Акбар деб тасбеҳ айтишни савоби қай дарачада экани ҳақида маълумот берсангиз устоз, илтимос!

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоздан кейинги тасбеҳлар ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:
مَنْ سَبَّحَ اللَّهَ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَحَمِدَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَكَبَّرَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ (رواه الامام مسلم عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)
“Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта “Субҳаналлоҳ”, ўттиз уч марта “Алҳамдулиллаҳ”, ўттиз уч марта “Аллоҳу акбар”, деса бу тўқсон тўққизта бўлади, юзинчисида “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, у яккаю ягонадир, унинг шериги йўқ, мулк уникидир, мақтов унгадир, у ҳамма нарсага қодирдир”, деса, агарчи гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади” (Имом Муслим ривоятлари).
Бизнинг юртларимизда асрлар давомида зикрлар фарзлардан сўнг суннати бўлса, уларни адо қилиб бўлингандан кейин адо этиб келинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Аллоҳдан қўрқишнинг 7️⃣ аломати

Имом Абу Лайс Самарқан­дий Аллоҳдан қўрқиш борасида бундай дейди: «Аллоҳдан қўрқишнинг аломати етти нарсада намоён бўлади:

1️⃣ Тилда: Аллоҳдан қўрққан одам тилини ёлғон, ғийбат, бошқаларга бўҳтон қилиш ва бекорчи сўзларни айтишдан тия­ди. Уни Аллоҳни зикр этувчи, Қуръон ўқувчи ва илмий музокаралар билан машғул аъзо ҳолида шай тутади.

2️⃣ Қалбда: Аллоҳдан қўрққан киши қалбида мусулмон қар­дошларига душманлик ҳис этмайди: ёлғон, бўҳтон ва ҳасад қилиш каби ғайриинсоний туйғуларни қалбидан ўчира­ди. Чунки ҳасад кишининг гўзал амалларини маҳв этади. Шунга кўра Аллоҳнинг Расули буюради: «Олов ўтинни еб битиргани каби ҳасад ҳам инсоннинг гўзал амалларини еб битиради”.
Эй ўқувчи, билки, ҳасад қалбларга жойлашиб, жамият ҳаётида катта зарарларга йўл очувчи ёмон касалликдир. Қалблардаги хасталиклар, яъни ёмон туйғулар, ёмон феъллар фақат илм ва амал туфайли муолажа топиши мумкин.

3️⃣ Кўзда: Аллоҳдан қўрққан одам ейиш, ичиш, кийиниш ва бошқа ишларда ҳам кўзини ҳаромдан сақлайди. Дунёга ҳирс ва ҳар нарсага эга бўлиш иштиёқи билан эмас, ибрат назари ила қарайди. Ҳалол бўлмаган нарсаларга қарашдан тийилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг Расули буюради: «Ким кўзини ҳаром нарсалар билан тўлдирса, Аллоҳ ҳам қиёмат куни унинг кўзини олов билан тўлдиради”.

4️⃣ Меъдада: Аллоҳдан қўрққан одам меъдасига ҳаром луқма бермайди. Чунки ҳаром луқма ейиш энг катта гуноҳлардан биридир. Шу боис Аллоҳнинг Расули буюради: «Инсон зоти меъдасига бир луқма ҳаром тушганда, бу луқма меъдасида қанча вақт турса, еру кўкдаги фаришталар ҳам унга шунча вақт лаънат айтадилар”.

5️⃣ Қўлда: Аллоҳдан қўрққан инсон қўлини ҳаромга узатмайди, аксинча, Аллоҳнинг ризосига уйғун нарсаларга узатади. Каъбдан бундай ривоят нақл этилган: «Аллоҳ яшил зумраддан бир бино яратган. Бу бинода етмиш минг доира ва ҳар доирада минг хона бор. Бу ерга фақатгина ўзига ҳаром нарса инъом этилганда ёлғиз Аллоҳдан қўрққани учун уни рад қилган кишилар киради”.

6️⃣ Оёқда: Аллоҳдан қўрққан одам исён йўлида эмас, Аллоҳга итоат йўлида одимлайди. Илм-маърифат ва яхши ахлоқ ўр­ганиш мақсадида олимлар ва солиҳ кишилар мажлисига боради.

7️⃣ Итоатда: Аллоҳдан қўрққан одам ёлғиз Аллоҳнинг ри­зо­си учун унга итоат этади. Риё, инсонларга ўзини ёки ишла­ри­ни кўз-кўз қилиш ва иккиюзламачиликдан сақланади.

📚 Манба: "Мукошафатул қулуб".
@irfonuz
@muminauz
Forwarded from Mehrob.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Har kim ham Qur'on va Hadisdan hukm olishga haqli emas.

Shayx Sayyid Rahmatulloh Termiziy

@MEHROB_UZ
САДОҚАТ.
Шайх Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ аллома, орифи биллоҳ, Шомнинг буюк олимларидан бири Муҳаммад Абул Хойр ал-Майдоний ал-Ҳанафий ҳақида гапириб айтади:
" У ўзининг шайхи аллома, мураббий Ийсо ал-Курдий раҳимаҳуллоҳнинг қизига уйланди. У жувон эди. У хотинини ғоятда икром қилар эди. Хотини кирса ёки чиқса ўрнидан турар, унга овозини кўтариб гапирмас, унга қўл кўтармас эди. Уни фақат яхшилик билан ёдга олар, ҳамма ишларида у билан маслаҳатлашар эди.
Ваҳоланки, у ўша пайтда буюк ва кўзга кўринган олим, Ҳанафий фиқҳи ва усулининг муҳаққиқ, мудаққиқ олими эди. Эҳтимол у ўша пайтнинг энг забардаст олими, кучли шахси, энг мартабаси улуғ кишиси бўлгандир.
Аёл туғмайдиган аёл эди. Шомнинг кўп улуғ кишилари шайхга ўз қизларини таклиф қилишганда у қабул қилмаган эди. Бу тўғрида гап кўпайса: "Бу иш уни хафа қилиб қўядими дейман. Бу иш(туғиш- туғмаслик) унинг қўлида эмас! " , дер эди.
Кейинчалик у аёл кўр бўлиб қолди. Шайх бунга сабр қилиб унинг хизматини қилиб токи вафот қилгунича унинг кўнглини олди. Икковлон бир-бирларидан рози ҳолда оламдан ўтиб кетишди!

@Mirarabuz
@muminauz
Forwarded from Mehrob.uz
СИЗ БАХТЛИСИЗ!

Агар сиз: “Бахтсизман!” десангиз, нима сабабдан бахтсизлигингиз ҳақида ўйланг. Балки турмуш ўртоғингиз билан жанжаллашиб қолгандирсиз. Куюнманг. Оқшом битта табассум қилсангиз кифоя. Ёки ундан эртароқ битта қўнғироқ, узр сўраш, икки оғиз ширин сўз. Мана сизга бахт!
Ёки фарзандларингизни ўйлаб дилингиз ғашми? Ахир, улар эмасми оиланинг энг ширин мевалари. Шундай экан, бу неъмат берилмаган инсонлар ҳақида ўйланг. Ҳисобсиз сарфланган пуллар, шифохона эшигида изтиробли кутишлар билан ўтган вақт эвазига эшитилган “Умид йўқ” каби сўзлар... Улар ўрнида сиз бўлишингиз мумкин эди. Шукрки, фарзандларингиз бор. Бахтлиман, дейиш учун энг яхши сабаб.
Ёхуд моддий етишмовчиликни бахтсизликка йўясизми? Ахир, бизни яратган Аллоҳ ризқ берувчидир. Аслида банданинг ризқи оёқ остида. Аммо биз янаям кўпроғини истаймиз. Кўп бўлгач, исроф қилиш бошланади...
Агар касалликдан ёки жисмоний камчиликдан ўзингизни бахтсиз сезаётган бўлсангиз, шуни билинг, ҳеч бир дард давосиз эмас.
Бир қўлингиз йўқми? Иккала қўлидан айрилганлар ҳам бор.
Бир оёғингиз йўқми? Икки оёғи йўқ, кун бўйи шифтга термулиб ётадиганлар ҳақида ўйланг.
Бир кўзингиз кўрмайдими? Икки кўзи ожиз кишилар йўқ дейсизми?..
Демак, бизга берилган неъматлар борасида ўзимиздан юқоридагиларга эмас, пастдагиларга қарайлик. Шунда шукр неъматидан баҳраманд бўламиз, бахтли эканимизни ҳис қиламиз.

📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

@MEHROB_UZ
5 маҳал намоз ўқийдиган одам бир кунда:

- 40 маротаба “Бисмалаҳ”
- 40 маротаба “Фотиҳа сураси”
- 80 маротаба “Ар-Раҳмон”
- 80 маротаба “Ар-Роҳим”
- 213 маротаба “Аллоҳу Акбар”
- 120 маротаба “Субҳана Робби Ал-Азийм”
- 240 маротаба “Субҳана Робби Ал-Ало”
- 15 маротаба “Субҳанака” ни яъни “Сано дуоси”
- 40 маротаба “Самъи Аллоҳу лиман ҳамидаҳ”
- 40 маротаба “Роббана лакал ҳамд”
- 40 маротаба “Омийн (Эй Аллоҳ дуоимни қабул қил)”
- 33 маротаба “Зам сура”
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Пайғамбаримизга саловат
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Шаҳодат калимаси
- 26 маротаба Фаришталарга ва мўминларга салом
- 13 маротаба “Аллоҳумма антас Салам”
- 13 маротаба “Роббана атина” дуоси
- 13 маротаба “Роббана иғфирлий” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма солли ва салим” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма барик” саловати
- 15 маротаба “Шайтон” дан паноҳ тилайди.

Шуни билингки, энг хайрли амалингиз “Намоз” дир.
❁imonuz❁
@muminauz
Агар банда қалбида Аллоҳга муҳаббат лаззатини тотиб кўрса, Аллоҳ унга айбларини кўрсатиб қўяди ва у киши ўзгалардан айб қидирмай, фақат ўз айблари билан машғул бўлиб қолади.
Робиъа Адавиййа

tavba.uz
@muminauz
СОЛИҲА АЁЛ ТАҚВОСИ

Маккада бир камбағал киши яшарди. У солиҳа аёлга уйланган эди. Бир куни аёли унга: “Эй азиз хожам, бизда ейишга таом ҳам, кийишга либос ҳам йўқ” деди. Эр дарҳол иш излаб бозорга чиқди. Роса иш қидирди, аммо топа олмагач, Масжидул Ҳаромга бориб, икки ракат намоз ўқиди ва Аллоҳдан мушкулини осон қилишини сўраб, астойдил дуо қилди. Дуосини тугатиб, Ҳарам майдонига чиқди. Ўша ерда бир ҳамён топиб олди. Очиб қараса, ичида минг динор бор экан. Топиб олинган пул билан хотинимни ҳурсанд қиламан деб дарҳол уйига жўнади. Лекин аёли ҳамённи рад этди ва эрига: “Сиз бу ҳамённи қайтариб беришингиз керак. Чунки, Ҳарамда ётган нарсани олиш жоиз эмас” деди. Эр яна Ҳарамга жўнади. Борса, у ерда бир одам: “Ким ичида минг динор пули бор ҳамён топиб олди?” деб қичқираётган экан. Ҳалиги киши ҳурсанд бўлиб кетди ва дарҳол: “Мен топиб олдим. Ма, ол ҳамёнингни. Уни Ҳарам майдонидан топиб олгандим” деди. Ҳамён эгаси фақир кишига узоқ тикилиб турди-да, кейин: “Ҳамённи ўзингга олиб қол. У сеники. У билан бирга яна тўққиз минг динор ҳам бор эди” деди. Фақир киши ҳайрон бўлиб турган эди, ҳамён эгаси яна сўзида давом этди: “Шомлик бир саҳоватли киши менга ўн минг динор берди ва “Бундан минг динорини Ҳарам майдонига ташлаб қўй. Агар топиб олган киши ҳамённи сенга қайтариб олиб келса, уни ўзига қайтар. Чунки, ўша қайтариб олиб келган одам омонатдор кишидир” деди”. Бу гапларни эшитган фақир киши жуда ҳурсанд бўлиб кетди ва Аллоҳга кўп шукрлар қилди. Зеро, Роббимиз Ўзининг муқаддас Каломида: “Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур” деб марҳамат қилган. (Талоқ сураси, 2-3-оятлар).

Nasihat.uz
@muminauz
#дуо

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

"Аллоҳумма иннака ъафуввун туҳиббул-ъафва фаъфу ъанний".

Эй Аллоҳ! Албатта сен афв қилгувчисан, афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв қил гуноҳларимни кечир.

@muminauz
#ҳадис

Кундалик ишларга киришишни эрта тонгдан бошлашнинг фазилати ҳақида қатор ҳадислар ворид бўлган.

Масалан:
عن صخر الغامدي رضي الله عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم اللهم بارك لأمتي في بكورها. رواه الترمذي.

Сахр Foмидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй, Аллоҳим! Умматимнинг тонгига барака бер”, дедилар”.
(Имом Термизий ривояти).

@muminauz