Forwarded from Muslim.uz
Дуо: Ўн ҳасанот ёзилур, ўн хатоси ўчирилур
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23680
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

КЕЧАСИ ҚУРЪОН ЎҚИШ ХОСИЯТИ
Кечаси бедор бўлиб намоз ўқишнинг, Қуръон тиловат қилишнинг гашти бўлакча, фазилати улуғ. Одамлар айни ширин уйқудалик пайтида ибодат қилган инсон юксак мақомга эришади.
Тунда ибодатда қоим бўлиб, Каломуллоҳни ўқийдиган бандалар ҳақида Қуръонда шундай дейилган: "Аҳли Китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри (йўлдаги) жамоат ҳам бор. (Ўша зотлар) Аллоҳга, охират кунига имон келтирадилар, яхши амалга буюриб, исён-гуноҳдан қайтарадилар, яхшиликлар қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардир" (Оли Имрон сураси, 113-114-оятлар).
Ибн Касир оят тафсирида шундай деган: "Улар тунни ибодат билан ўтказадилар, таҳажжуд намозини ўқийдилар, Қуръон тиловат қиладилар".
Ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Қуръон қиёмат куни силласи қуриган киши суратида келиб: "Сени тунлари бедор қилган, кугдузлари чанқатган менман", дейди".
Қуръон охират куни соҳибига унинг дунёдаги ҳорғин суратида кўринади. Қори тунлари ширин уйқусидан кечиб Қуръон ўқийди, Аллоҳ йўлида чарчайди. Банда дунёда Аллоҳ йўлида хизмат қилган, Қуръон ўқиган бўлса, Қуръон охиратда банданинг юқори мартабаларга кўтарилишига ҳисса қўшади.
Ривоят қилинишича, қиёмат куни банда қабрдан чиққанидан Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиёфасида кутиб олиб:
- Мени танидингми? - дейди.
Банда айтади:
- Сени танимайман.
- Мени танимайсанми?
- Ҳа.
- Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунё аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси):
- Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! - деб (ажабланиб) сўрашади.
- Фарзандингиз Қуръон ўргангани учун, - дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
- Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, - дейилади.
У - тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам - юқорилаб бораверади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: "Ким тунда "Бақара" сурасини ўқиса, кўп ва хўп қилибди".
Иброҳим Нахаий: "Кечаси озроқ бўлса ҳам Қуръон тиловат қилинглар!" деб тайинларди.
Авзоий: "Ким тунлари бедор бўлиб, кўп Қуръон ўқиса, қиёмат куни ҳисоб бериши осон кечади", деган.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан
@muminauz

Ётишдан олдин кўрпаларни қоқиш
Инсон куни билан ишлаб, чарчаб, уйга қайтганидан кейин уйқуга ётади. Кундузи билан кўп ҳаракат қилган инсоннинг танасида турли ҳашаротлар ва зарарли ҳужайралар кўпаяди. Ухлаш учун ётганда ўша ҳашаротлар танадан кўрпаларга ўтади. Эртаси куни яна ўша кўрпага ётганда, яна янги ҳашаротлар тўкилади. Кун ўтган сайин кўрпадаги зараркунандаларнинг миқдори ортиб кетади. Уларни оддий кўз билан кўриб бўлмайди, балки, бир неча минг маротаба катталаштириб кўрсатадиган электрон микроскоплардагина кўриш мумкин.
Кўрпаларда яшайдиган мазкур паразитлардан қутулишнинг энг яхши йўли кўрпани қуёш нури тушадиган жойга ёйиб қўйиш ва ётишдан олдин кўрпани уч марта яхшилаб қоқиб ташлашдир. Чунки, ўша кўрпани сув билан ювганда ҳам мазкур ҳашаротлар йўқолмас экан. Кўпчилигимиз ётишдан олдин тўшагимизни бир қоқиб юборишни кўпинча унутиб қўямиз. Замонавий илм-фан буни яқиндагина исботлади.
Ҳар куни одам танасидаги эски ҳужайралар ўлиб, янгилари пайдо бўлади. Инсон уйқуга ётаётганда мазкур ўлган ҳужайралар кўрпага тушиб, у уйқудан уйғониб, кўрпасидан туриб кетганда, ўлган ҳужайралар тўшакда қолар экан. Агар ўлик ҳужайралар ётоқда кўпайиб кетса, кишига зарар етказиши, турли касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин экан.
Ғарблик олимлар ушбу муаммони бартараф этиш йўлларини изладилар. Кўрпани яхшилаб ювиш керак дейишди баъзилари. Бунинг учун улар энг кучли тозалаш воситаларини ишлатиб, кўрпани ювиб кўрдилар. Лекин ундаги зараркунанда ҳашаротлар ҳатто қимир этгани ҳам йўқ. Олимлардан бири кўрпани қўли билан уч марта қоқиб кўрди. Қараса, ўлик ҳужайра ва бошқа паразитлардан асар ҳам қолмади. У кўрпаларни зараркунанда ҳашаротлардан тозалаш ҳақида янги кашфиёт қилганидан ҳурсанд бўлиб кетди. Шунда буни эшитган бир мусулмон таниши унга эътироз билдириб: “Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Агар сизлардан бирортангиз тўшагига ётмоқчи бўлса, кўрпасини яхшилаб қоқиб ташласин. Чунки, у ўша кўрпада нималар борлигини билмайди” деди.
Ҳа азизлар, бугунги кунда ғарблик олимлар тер тўкиб, ечим ахатараётган муаммоларнинг кўпи бундан ўн тўрт аср олдин
Пайғамбаримиз алайҳиссалом томонларидан ҳал қилиб берилган.
Аллоҳ таоло ва Унинг севикли Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга нимани буюрган бўлса, ўша нарсада бизлар учун фойда борлиги сабабли буюрган. Нима нарсадан қайтарган бўлса, ўша нарсада бизлар учун зарар борлигидан қайтарган. Зеро, У Зот Қуръонда Ўзи ҳақида:
“Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир”
(Нисо, 29) деган бўлса, Пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида:
“(Эй, Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз”
(Анбиё, 107) деган.
imonuz

"Кимнинг торозуси оғир келса... Бас, энди у рози бўладиган-орзу қиладиган ҳаётда бўлур" (Қориъа сураси, 6 7 оятлар).
"Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳоналлоҳил ъазийм" билан тарозинг палласини оғирлаштир!
Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан У Зотни поклаб ёд этаман. Улуғ Аллоҳни поклаб ёд этаман.

Forwarded from Tavba.uz
«ҚЎШНИЧИЛИК ҲАҚЛАРИ ВА ОДОБЛАРИ»
Мўминжон УСМОНОВ
Гулистон шаҳар «Тавҳид»
масжиди имом-хатиби
👉https://sirdaryomuslim.uz/782-2/
Яқинларингизга ҳам улашинг.
www.tavba.uz | Youtube | Facebook | Telegram

Forwarded from Mehrob.uz
“АЛЛОҲ БАНДАСИГА КИФОЯ ҚИЛУВЧИ ЭМАСМИ?”
Аллоҳ кифоя қилишига рози бўлсангиз, У сизга ҳар томондан кифоялик қилади.
Чунки у ишида ғолибдир. Ҳеч ким Унинг устидан ғалаба қила олмас. Унга суянинг. У доим тирикдир. Ундан бошқа ҳамма ўлувчидир.
Иброҳим халилуллоҳга кифоялик қилиб, у зот отилган оловни салқин, саломат жой қилмадими?
Ер сув тагида қолиб кетганда Нуҳ алайҳиссаломга тўфондан нажот бермадими?!
Мусо алайҳиссаломга денгизни ёриб йўл бериб, душманларини тормор қилиб, у зот учун тошдан тотли сув чиқариб бермадими?
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳамма жангларда ҳимоя қилмадими? Пайғамбаримиз алайҳиссаломни душман ҳийлаларидан сақлаб, ғазотларда ғолиб қилди. Қалбларини мунис, собит қалб этди.
Ким Аллоҳга сидқидилдан дуо қилди-ю, Аллоҳ унга
“Лаббай!" демади? Ким зорланиб сўради-ю, Аллоҳ унга бермади?!
Ким Унга илтижо қилса, унга Ўзи кифоя бўлган! "У ҳар куни фаолиятдадир”
Ар-Раҳмон сураси, 29-оят.
У бой қилади, фақир қилади, тирилтиради, ўлдиради, мансабга қўяди, бўшатади, мулк беради, мулкни олиб қўяди, касал қилади, шифо беради, балолайди, офият беради.
Барча халойиқ Унинг тасарруфида.
Мусулмон биродар! Аллоҳнинг эшигини тақиллатинг, Уни қасд этинг, Китобини тадаббур қилинг, суюкли бандалари билан дўстлашинг. Ана шунда енгиллик, нажот топасиз, муваффақият ва савобни қўлга киритасиз. "Унинг "юзи”дан бошқа барча нарса ҳалок бўлувчидир. Ҳукм Уникидир ва Унгагина қайтарилурсизлар!”
Қасас сураси, 88-оят.
"Қалблар тизгини" китобидан.
@MEHROB_UZ

БОЛАЛАРГА НИСБАТАН ШАФҚАТЛИ БЎЛИШ
Болаларга нисбатан шафқатли бўлиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «ким ёшларимизга раҳм қилмаса, биздан эмас», деган кўрсатмалари юқорида ҳам ўтди.
Ҳадисларга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётганларида бирор боланинг йиғисини эшитиб қолсалар, намозни мухтасар қилар ва: «Она боласи йиғлаётганини эшитиб паришон бўлмасин», дер эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш болаларни қучоқлаб, уларни эркалар ва улар билан юмшоқ муомалада бўлар эдилар. Шундай экан, бу ишларнинг барчаси биз учун суннатдир. Суннатга эргашиш ниятида мазкур ишларни қилиш эса, савобли амалдир.
Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний
❁imonuz❁

Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам ўз касбидан, зарари ҳам ўз касбидан. Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳим эт. Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил.
(Бақара сураси; 286-оят)
@muminauz
(Бақара сураси; 286-оят)
@muminauz
Дуо мўминга нажот
“Дуо” арабча сўраш, илтижо, чақириш маъноларини англатади. Аллоҳ таоло бу ҳақда бундай марҳамат қилади:
وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُواْ لِي وَلْيُؤْمِنُواْ بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ
Яъни: “Сиздан (эй, Муҳаммад!) бандаларим Менинг ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман. Бас, улар ҳам Мени (даъватларимни) ижобат (қабул) этиб, Менга имон келтирсинлар, шояд (шунда) тўғри йўлга тушиб кетсалар” (Бақара, 186).
ادْعُواْ رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ
“Роббингизга тазарруъ ила махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас” (Аъроф, 55).
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло мўмин бандаларига дуо қилиш одобларини ўргатмоқда. Дуода тазарруъ – ёлбориш ва махфийлик бўлиши зарурлигини таъкидламоқда.
Худди шу маъно Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам))нинг ҳадиси шарифларида ҳам ўз ифодасини топган.
Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Мусо ал Ашъарий р.а.дан ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар баён қилинган:
“Одамлар баланд овоз билан дуо қилган эдилар, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй, одамлар, ўзингизга шафқат қилинг, сизлар кар ёки ғайбга дуо қилаётганингиз йўқ. Сиз дуо қилаётган Зот энг яхши эшитувчи ва энг яқин Зотдир”, дедилар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Дуо ибодатдир”, дедилар ва (Ғофир сурасининг 60-ояти) “ва Роббингиз: “Менга дуо қилинглар, сизни ижобат қилурман. Албатта, ибодатимдан такаббурлик қиладиганлар тезда жаҳаннамга бўйин эгган ҳолларида кирурлар” оятини қироат қилдилар.
Ушбу ҳадисда келтирилган ояти каримада дуо маъноси ибодат маъноси билан бир хилда ишлатилган. Бинобарин, дуонинг ибодат эканини Аллоҳ таолонинг ўзи бандаларига билдирмоқда. Буни қуйидаги ҳадислар ҳам қувватлайди:
قال رسول الله (صعلم) : ليس شيءٌ أكرم على الله تعالى من الدعاءِ
“Аллоҳ таолонинг наздида дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқ”.
قال رسول الله (صعلم) : الدعاءُ مُخُّ العبادةِ
“Дуо ибодатнинг мағзидир”.
قال رسول الله (صعلم) : مَنْ لم يسألِ اللهَ يغْضَبْ عليه
“Ким Аллоҳ таолодан сўрамаса, У зот ундан ғазабланади”.
قال رسول الله (صعلم) : "من فُتح له مِنْكم بابُ الدعاءِ ففُتحتْ له أبوابُ الرحمةِ و ما سُئِلَ اللهُ شياءً يعنى أحبّ إليه مِنْ أن يُسألَ العافيةَ"
“Кимга дуо эшиги очилса, унга раҳмат эшиклари очилган бўлади. Аллоҳ таоло бериладиган нарсалар ичида энг маҳбуб бўлгани офиятни сўрашдир”, дедилар”.
Имом Жазарий дуоларнинг қабул бўлиш борасида ёзган асарларида бир нечта шартларни зикр қилганлар, жумладан:
– ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги.
– Ихлос билан дуо қилиши.
– Таҳоратли бўлиши ва қиблага юзланмоқ.
– Аввал нафл намоз ўқимоқ.
– Хайрли ишлар қилиш.
– Камбағаллар ва толиби илмларни хурсанд қилиш.
– Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтиш.
– Энг афзал салавот намозда ўқийдиганмиз “Аллоҳумма солли...” ва “Аллоҳумма борик...”дир. буни қанча кўп ўқиса, дуо шунча тез қабул бўлади.
– Қўлларни кўтариб дуо қилиш, дуони қўллари билан юзини силаб тугатиш.
– Хушу ва тазарруъ билан Аллоҳ таолога ёлвориш.
– Асмоул ҳуснани – Аллоҳ таолонинг исмларини ўқиб тилак тилаш. Пайғамбарлар ёки солиҳ киишларни васила қилиб дуо қилиш мумкин.
– Гуноҳларини эътироф этиб, Аллоҳ таолодан авф ва мағфират сўраш
– Пайғамбарлардан ва авлиёлардан ворид бўлган саҳиҳ дуоларни ўқиш
– Қалб ҳузури билан тилагини сўрамоғи лозим.
– Ҳамду сано билан ҳамда саловотлар билан дуосини якунламоғи.
– Умид ва қўрқув билан дуо қилиш.
Ана шундай одобларга риоя қилмоқ керак ва шуни ҳам унитмаслик керакки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуода дунё ва охират саодатини тиламоқни тавсия этганлар. Аллоҳ таоло барчаларимизни дуолари ижобат бўладиган зотлар қаторида қилсин!
sammuslimuz

Нега саҳв саждаси қилинади?
Савол: Бандачилик экан, баъзан намозда янглишиб, бирор рукнни бажармай ёки ўрнини алмаштириб қўяман. Шунда нима қилишим керак?
@Bayyinauz 407-савол
#Динда_саволим_бор-6
Жавоб: Намоз ўқувчилар ибодат пайтида адашиб кетсалар ёки хатога йўл қўйсалар, охирги қаъдада ташаҳҳудни ўқигандан сўнг ёлғиз бўлса, икки тарафига, жамоат намозида ўнг тарафига салом бериб, икки сажда қилинади, яна ташаҳҳуд ва саловот ўқиб, намоз тугатилади. Қуйидаги ҳолларда:
а) намоз ичидаги рукн (фарз)лардан бири эсдан чиқиб, ўз вақтида адо этилмаса ёки ўрни ўзгартирилса;
б) намоз ичидаги вожиблардан бири эсдан чиқиб, ўз вақтида адо этилмаса ёки ўрни ўзгартирилса;
в) вожиб амаллардан бири тарк этилса (қолдирилса), саждаи саҳв (тузатиш саждаси) қилинади. Энди ана шу ҳолатларни алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз:
1. Намознинг рукнлари вақтидан кечиктирилганда:
- аввалги қаъдада (аввалги икки ракаатдан сўнг ўтириш)да ташаҳҳудга қўшиб саловот ("Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин...")ни ўқиб қўйса;,
- аввалги икки ракатдаги қироатни ўрнидан таъхир қилиб қўйса;
- аввалги икки ракаатдан бирида зам сура ўқигандан кейин ташаҳҳуд ўқиб қўйса;
- намознинг уч ёки тўрт ракаатини ўқиганига шубҳа қилсаю, у билан машғул бўлиб салом беришни кечиктириб қўйса;
- қаъдаи улода ташаҳҳудни такроран ўқиб қўйса;
- рукуъ қила туриб шубҳа билан ўйланиб туриб қолса;
- сажда қила туриб шубҳа билан ўйланиб туриб қолса, саждаи саҳв қилади.
2. Намознинг вожиб амаллари ўзгартириб қўйилганда:
- намозда туриладиган ўринда ўтирса;
- ўтирадиган ўринда туриб кетса;
- аввалги икки ракатда сураи Фотиҳадан олдин бирор сурани ўқиб қўйса;
- зам сурадан бир-икки калима ўқигандан кейин сураи Фотиҳани ўқимаганлигини эслаб қолиб, сураи Фотиҳани ўқиса ва кейин зам сура ўқишдан олдин такрор ўқиб қўйса;
- аввалги икки ракатда сураи Фотиҳадан кейин ташаҳҳудни ўқиб қўйса;
- охирги қаъдани унутиб туриб кетсаю, охирги қаъдалигини эслаб ўтирса;
- рукуъда туриб қироат қилиб қўйса;
- адашган ҳолатда салом бериб юборса;
- саждада туриб қироат қилиб қўйса;
- сураи Фотиҳани ўқигандан кейин қайси сура ўқишни фикр қилиб бир рукн миқдори туриб қолса;
- охирги қаъдада ўтиргандан кейин адашиб туриб кетса ва сажда қилиб қўйган бўлса, фарзи тамом бўлади ва унга бир ракат қўшиб, кейин саждаи саҳв қилиб қўяди;
- намозхон бошини рукуъдан кўтармасдан саждага кетиб қолса;
- фарз намозининг аввалги икки ракатида зам сура қилмаган бўлсаю, учинчи ракатга зам сура қилса;
- жаҳрий ўқиладиган намозлар (шом, хуфтон ва бомдод)ни қазо қилиб қўйиб, қазосини ўқишда имом адашиб намозини махфий ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилади. Чунки унга қазо намозларини адо қилаётган намозхонларга мувофиқ қилиб ўқиши вожибдир;
- масбуқ (намозга кечикиб қўшилган киши) имом салом берганда адашиб салом бериб юборса;
- масбуқ имом билан саждаи саҳв қилиб қолган намозини ўқиётганда саждаи саҳв бўладиган амални қилиб қўйса, намозининг охирида саждаи саҳв қилади;
- масбуқ саждаи саҳв қилишда имомга тобе бўлмаса, кейин қолган намозини ўқиётганда хато қилмаса ҳам, саждаи саҳв қилиб қўяди.
3. Намознинг вожиб амаллари тарк қилинганда:
- намознинг аввалги икки ракатида ёки бирида сураи Фотиҳани тарк қилиб қўйса (қолдирса);
- қунут дуосини тарк қилса;
- витр намозининг такбирини тарк қилса;
- ташаҳҳуднинг баъзи калимасини тарк қилиб қўйса (чунки баъзисини тарк қилиш ҳаммасини тарк қилганга ўхшайди);
- иккала ийд намозининг такбирларини тарк қилиб қўйса;
- сураи Фотиҳанинг озроқ оятини ўқиб, кўпроғини тарк қилиб қўйса (чунки кўпроғини тарк қилиш ҳаммасини тарк қилганга ўхшайди);
- саждаи саҳв қилаётганда саждаи тиловатни тарк қилганини эсласа (бунда саждаи тиловатни тарк қилган бўлади, кейин саждаи саҳв вожиб бўлади);
- сураи Фотиҳадан сўнг қисқа бўлган оятдан уч оятга етказмай, зам сура қилса;
- аввалги қаъда (ўтириш)ни тарк қилиб қўйса.
Юқоридаги ҳолатларнинг барчасида саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади.
@Bayyinauz

АЁЛ ВАФОСИ
Муовия розияллоҳу анҳу ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг бевалар Отика бинти Аҳвас розияллоҳу анҳога совчи юборди.
Отика Муовиянинг совчи-элчисига: "Усмон ўлдирилганларидан кейин менинг эркакларга эҳтиёжим қолмаган. Мендан у кишига салом дегин ва мендан бошқа аёллар кўплигини айтгин", дея жавоб қилдилар.
Шунда элчи: Лекин у киши фақат сизга уйланмоқчи.
- Менинг нимам ёқиб қолибди.
- Олд тишларингиз.
Бу гап кулганда аёлнинг олди тишлари кўриниб, чиройли кўринишидан киноя эди. Афтидан Муовияга Отиканинг табассумлари чиройли эканини кўрган аёллар хабар берганди.
Отика ўринларидан турдилар ва икки олд тишларини қўллари билан суғуриб олдилар ва элчига дедилар: "Буларни амирул-муъмининга бер ва Отиканинг Усмон ўлдирилганларидан кейин эркакларга эҳтиёжлари қолмаганини айтиб қўйгин!".
@habib_uz

ҚОР ПАРЧАСИ – МЎЪЖИЗА
Қишда қор ёғишини томоша қилиш завқли иш. Тўғрими? Ҳамма жой оппоқ қорга бурканади, атроф мусаффо, ҳаво топ-тоза, учиб-учиб тушаётган қор парчаларига қўлингизни тутсангиз, кафтингизга қўниб эриб кетади.
Биз қорни уч ёки тўрт кўринишда тасаввур қиламиз: майда қор. Қор майдалаб ёққанда қаттиқ совуқ бўлади, одамнинг хаёлига осмонда қор тугаб қолаётгандек, ана шу қор охиргисидек туйилади; ўртача қор, бу қор ёққанда ҳаво мўътадил бўлади, суяккача ўтиб кетадиган совуқ бўлмайди; лайлак қор. Бу қор ҳамманинг жону дили. Аммо у узоқ вақт ёғмайди ва ҳаво ҳарорати ҳам ёқимли бўлади; шилта қор. Бу ёмғир аралаш ёғадиган қор. Бунда ҳам ҳаво хийлагина совуқ бўлади.
Демак, билганларимиз шу тўрт хил қор экан. Уларни ҳажмига қараб ажратамиз. Аммо Аллоҳ таолонинг мусаввирлигини қарангки, ушбу қор зарраларининг бирортаси бошқа бирига ўхшамайди ва уларнинг ҳар бири алоҳида санъат асаридир.
Олимларнинг таъкидлашича, ер юзини буткул қор қопласа ҳам ҳеч бир қор заррасига бошқасига ўхшамайди.
Америкалик тадқиқотчи олим Вильсон Бентлей 50 йил давомида олиб борган кузатишлари натижасида 1985 йил шундай хулосага келди. Қор заррасини суратга туширишни санъат даражасига кўтарган олим умрининг ярмини шу ишга сарф этди.
Ҳар бир қор зарраси осмондан тушган мукаммал санъат асаридир. Ана шу бир дона қор заррасининг ўзиёқ инсон зотига Буюк Яратувчини танишга кифоя қилади. Яъни, Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир» (Наҳл сураси, 11-оят)...
ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ
Бир куни Ҳасан Басрий хузурларига бир аёл келиб, шундай деди:
— Эй, Аллоҳнинг дўсти! Сизга саволларим бор, жавоб беришингизни истайман,
— Сўранг, — дедилар Ҳасан Басрий.
- Эй.. Имом! Дин поклиги, дин жавҳари, дин хазинаси нима? —деди аёл.
Ҳасан Басрий хазратлари:
— Сиз айтинг, биз ҳам эшитиб, ўрганайлик, — дедилар. Аёл айтдиларки:
—Дин поклиги — таҳорат олмоқдир.
Дин жавхари — Аллоҳдан қўрқмоқдир,
Дин хазинаси — илмдир. Аёл яна қўшимча қилди.
Дин маъдари — ҳаёдир. Аллоҳ ҳаёли қулини мақтайди. Расулуллоҳ (с.а.в.) «ҳаё —имоннинг бир бўлаги эканини билдирганлар,
Ҳасан Басрий бу аёл сўзларини эшитиб, севинчдан ҳайрату ҳаяжонга тушдилар, аёлнинг сўзига мухлис бўлдилар.
(Эй, фарзанд. Абу Ҳомид Ғаззолий)
Vakillikuz @muminauz

“Вақф” хайрия жамоат фондига янги раҳбар тайинланди
Бугун, 19 ноябрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқарув кенгаши раиси вазифасига тайинланди. Бу ҳақда “Вақф” хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши йиғилишида эълон қилинди. Фонднинг аввалги раҳбари Искандар Халилов бошқа ишга ўтказилди.
Абдураҳмонов Яҳё 1985 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1999-2003 йилларда Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” мадрасасини тамомлаган. 2004-2008 йилларда Тошкент ислом институтида таълим олган. Шу давр оралиғида Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университетида малака оширган...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23744

Forwarded from Muxlis.uz
✅Қўлда тасбиҳ айтиш тартибти
📖Саъд ибн Абу Ваққос розияллоху анхудан. ривоят қилинади:
📌«Биз Расулуллоҳнинг саллоллоҳу алайхи васаллам ҳузурларида эдик. У зот: «Биронтангиз бир кунда мингта ҳасанот касб қила оладими?» деб сўрадилар. Ўтирганлардан бири: «Мингта ҳасанотни қандай қилиб олиш мумкин?» - деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайхи васаллам: «Ким юзта тасбеҳ айтса, мингта ҳасанот ёзилиб, мингта хатоси ўчирилади», дедилар».
📝Имом Муслим ривояти
👉 https://telegram.me/Muxlisuz

ЖУМА ТОНГИДА
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади", дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.).
Ибн Сунний ривоятлари.

ЖУМА КУНИ ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ – РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА КЎП САЛОВАТ АЙТИШДИР
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?”, дейишди. У зот: “Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
САЛОВАТ ТУРЛАРИ
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши: "Эй, Расулуллоҳ! Биз Сизнинг ҳаққингизга салом айтишликни билиб олдик. Бироқ, саловатни қандай айтамиз?", – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Менинг ҳаққимга саловатни шундай айт: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳима. Иннака Ҳамидун Мажид. Аллаҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳима Иннака Ҳамидун Мажид” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Абу Ҳомид ас – Саъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: "Саҳобийлар: "Эй, Расулуллоҳ! Сизга саловатни қандай айтамиз?", – дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррияйтиҳи. Кама соллайта ъала али Иброҳим ва барик ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррийятиҳи кама барокта ъала али Иброҳим. Иннака Ҳамидун Мажид” – деб айтинглар" (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Молик ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).
ҚИСҚА САЛОВАТЛАР:
🍀 "Соллаллоҳу алайҳи васаллам"
🍀 "Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ"
🍀 "Ас – Солату вас – саламу алайка я Росулаллоҳ"
🍀 “Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ”
🍀 “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад”
🍀“Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад”
🍀 “Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад”
🍀 “Алайҳис-солату ва вас-сала-а-му”.