Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам ўз касбидан, зарари ҳам ўз касбидан. Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳим эт. Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил.
(Бақара сураси; 286-оят)
@muminauz
(Бақара сураси; 286-оят)
@muminauz
Дуо мўминга нажот
“Дуо” арабча сўраш, илтижо, чақириш маъноларини англатади. Аллоҳ таоло бу ҳақда бундай марҳамат қилади:
وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُواْ لِي وَلْيُؤْمِنُواْ بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ
Яъни: “Сиздан (эй, Муҳаммад!) бандаларим Менинг ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман. Бас, улар ҳам Мени (даъватларимни) ижобат (қабул) этиб, Менга имон келтирсинлар, шояд (шунда) тўғри йўлга тушиб кетсалар” (Бақара, 186).
ادْعُواْ رَبَّكُمْ تَضَرُّعًا وَخُفْيَةً إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ
“Роббингизга тазарруъ ила махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас” (Аъроф, 55).
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло мўмин бандаларига дуо қилиш одобларини ўргатмоқда. Дуода тазарруъ – ёлбориш ва махфийлик бўлиши зарурлигини таъкидламоқда.
Худди шу маъно Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам))нинг ҳадиси шарифларида ҳам ўз ифодасини топган.
Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Мусо ал Ашъарий р.а.дан ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар баён қилинган:
“Одамлар баланд овоз билан дуо қилган эдилар, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй, одамлар, ўзингизга шафқат қилинг, сизлар кар ёки ғайбга дуо қилаётганингиз йўқ. Сиз дуо қилаётган Зот энг яхши эшитувчи ва энг яқин Зотдир”, дедилар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Дуо ибодатдир”, дедилар ва (Ғофир сурасининг 60-ояти) “ва Роббингиз: “Менга дуо қилинглар, сизни ижобат қилурман. Албатта, ибодатимдан такаббурлик қиладиганлар тезда жаҳаннамга бўйин эгган ҳолларида кирурлар” оятини қироат қилдилар.
Ушбу ҳадисда келтирилган ояти каримада дуо маъноси ибодат маъноси билан бир хилда ишлатилган. Бинобарин, дуонинг ибодат эканини Аллоҳ таолонинг ўзи бандаларига билдирмоқда. Буни қуйидаги ҳадислар ҳам қувватлайди:
قال رسول الله (صعلم) : ليس شيءٌ أكرم على الله تعالى من الدعاءِ
“Аллоҳ таолонинг наздида дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқ”.
قال رسول الله (صعلم) : الدعاءُ مُخُّ العبادةِ
“Дуо ибодатнинг мағзидир”.
قال رسول الله (صعلم) : مَنْ لم يسألِ اللهَ يغْضَبْ عليه
“Ким Аллоҳ таолодан сўрамаса, У зот ундан ғазабланади”.
قال رسول الله (صعلم) : "من فُتح له مِنْكم بابُ الدعاءِ ففُتحتْ له أبوابُ الرحمةِ و ما سُئِلَ اللهُ شياءً يعنى أحبّ إليه مِنْ أن يُسألَ العافيةَ"
“Кимга дуо эшиги очилса, унга раҳмат эшиклари очилган бўлади. Аллоҳ таоло бериладиган нарсалар ичида энг маҳбуб бўлгани офиятни сўрашдир”, дедилар”.
Имом Жазарий дуоларнинг қабул бўлиш борасида ёзган асарларида бир нечта шартларни зикр қилганлар, жумладан:
– ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги.
– Ихлос билан дуо қилиши.
– Таҳоратли бўлиши ва қиблага юзланмоқ.
– Аввал нафл намоз ўқимоқ.
– Хайрли ишлар қилиш.
– Камбағаллар ва толиби илмларни хурсанд қилиш.
– Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтиш.
– Энг афзал салавот намозда ўқийдиганмиз “Аллоҳумма солли...” ва “Аллоҳумма борик...”дир. буни қанча кўп ўқиса, дуо шунча тез қабул бўлади.
– Қўлларни кўтариб дуо қилиш, дуони қўллари билан юзини силаб тугатиш.
– Хушу ва тазарруъ билан Аллоҳ таолога ёлвориш.
– Асмоул ҳуснани – Аллоҳ таолонинг исмларини ўқиб тилак тилаш. Пайғамбарлар ёки солиҳ киишларни васила қилиб дуо қилиш мумкин.
– Гуноҳларини эътироф этиб, Аллоҳ таолодан авф ва мағфират сўраш
– Пайғамбарлардан ва авлиёлардан ворид бўлган саҳиҳ дуоларни ўқиш
– Қалб ҳузури билан тилагини сўрамоғи лозим.
– Ҳамду сано билан ҳамда саловотлар билан дуосини якунламоғи.
– Умид ва қўрқув билан дуо қилиш.
Ана шундай одобларга риоя қилмоқ керак ва шуни ҳам унитмаслик керакки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуода дунё ва охират саодатини тиламоқни тавсия этганлар. Аллоҳ таоло барчаларимизни дуолари ижобат бўладиган зотлар қаторида қилсин!
sammuslimuz

Нега саҳв саждаси қилинади?
Савол: Бандачилик экан, баъзан намозда янглишиб, бирор рукнни бажармай ёки ўрнини алмаштириб қўяман. Шунда нима қилишим керак?
@Bayyinauz 407-савол
#Динда_саволим_бор-6
Жавоб: Намоз ўқувчилар ибодат пайтида адашиб кетсалар ёки хатога йўл қўйсалар, охирги қаъдада ташаҳҳудни ўқигандан сўнг ёлғиз бўлса, икки тарафига, жамоат намозида ўнг тарафига салом бериб, икки сажда қилинади, яна ташаҳҳуд ва саловот ўқиб, намоз тугатилади. Қуйидаги ҳолларда:
а) намоз ичидаги рукн (фарз)лардан бири эсдан чиқиб, ўз вақтида адо этилмаса ёки ўрни ўзгартирилса;
б) намоз ичидаги вожиблардан бири эсдан чиқиб, ўз вақтида адо этилмаса ёки ўрни ўзгартирилса;
в) вожиб амаллардан бири тарк этилса (қолдирилса), саждаи саҳв (тузатиш саждаси) қилинади. Энди ана шу ҳолатларни алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз:
1. Намознинг рукнлари вақтидан кечиктирилганда:
- аввалги қаъдада (аввалги икки ракаатдан сўнг ўтириш)да ташаҳҳудга қўшиб саловот ("Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин...")ни ўқиб қўйса;,
- аввалги икки ракатдаги қироатни ўрнидан таъхир қилиб қўйса;
- аввалги икки ракаатдан бирида зам сура ўқигандан кейин ташаҳҳуд ўқиб қўйса;
- намознинг уч ёки тўрт ракаатини ўқиганига шубҳа қилсаю, у билан машғул бўлиб салом беришни кечиктириб қўйса;
- қаъдаи улода ташаҳҳудни такроран ўқиб қўйса;
- рукуъ қила туриб шубҳа билан ўйланиб туриб қолса;
- сажда қила туриб шубҳа билан ўйланиб туриб қолса, саждаи саҳв қилади.
2. Намознинг вожиб амаллари ўзгартириб қўйилганда:
- намозда туриладиган ўринда ўтирса;
- ўтирадиган ўринда туриб кетса;
- аввалги икки ракатда сураи Фотиҳадан олдин бирор сурани ўқиб қўйса;
- зам сурадан бир-икки калима ўқигандан кейин сураи Фотиҳани ўқимаганлигини эслаб қолиб, сураи Фотиҳани ўқиса ва кейин зам сура ўқишдан олдин такрор ўқиб қўйса;
- аввалги икки ракатда сураи Фотиҳадан кейин ташаҳҳудни ўқиб қўйса;
- охирги қаъдани унутиб туриб кетсаю, охирги қаъдалигини эслаб ўтирса;
- рукуъда туриб қироат қилиб қўйса;
- адашган ҳолатда салом бериб юборса;
- саждада туриб қироат қилиб қўйса;
- сураи Фотиҳани ўқигандан кейин қайси сура ўқишни фикр қилиб бир рукн миқдори туриб қолса;
- охирги қаъдада ўтиргандан кейин адашиб туриб кетса ва сажда қилиб қўйган бўлса, фарзи тамом бўлади ва унга бир ракат қўшиб, кейин саждаи саҳв қилиб қўяди;
- намозхон бошини рукуъдан кўтармасдан саждага кетиб қолса;
- фарз намозининг аввалги икки ракатида зам сура қилмаган бўлсаю, учинчи ракатга зам сура қилса;
- жаҳрий ўқиладиган намозлар (шом, хуфтон ва бомдод)ни қазо қилиб қўйиб, қазосини ўқишда имом адашиб намозини махфий ўқиб қўйса, саждаи саҳв қилади. Чунки унга қазо намозларини адо қилаётган намозхонларга мувофиқ қилиб ўқиши вожибдир;
- масбуқ (намозга кечикиб қўшилган киши) имом салом берганда адашиб салом бериб юборса;
- масбуқ имом билан саждаи саҳв қилиб қолган намозини ўқиётганда саждаи саҳв бўладиган амални қилиб қўйса, намозининг охирида саждаи саҳв қилади;
- масбуқ саждаи саҳв қилишда имомга тобе бўлмаса, кейин қолган намозини ўқиётганда хато қилмаса ҳам, саждаи саҳв қилиб қўяди.
3. Намознинг вожиб амаллари тарк қилинганда:
- намознинг аввалги икки ракатида ёки бирида сураи Фотиҳани тарк қилиб қўйса (қолдирса);
- қунут дуосини тарк қилса;
- витр намозининг такбирини тарк қилса;
- ташаҳҳуднинг баъзи калимасини тарк қилиб қўйса (чунки баъзисини тарк қилиш ҳаммасини тарк қилганга ўхшайди);
- иккала ийд намозининг такбирларини тарк қилиб қўйса;
- сураи Фотиҳанинг озроқ оятини ўқиб, кўпроғини тарк қилиб қўйса (чунки кўпроғини тарк қилиш ҳаммасини тарк қилганга ўхшайди);
- саждаи саҳв қилаётганда саждаи тиловатни тарк қилганини эсласа (бунда саждаи тиловатни тарк қилган бўлади, кейин саждаи саҳв вожиб бўлади);
- сураи Фотиҳадан сўнг қисқа бўлган оятдан уч оятга етказмай, зам сура қилса;
- аввалги қаъда (ўтириш)ни тарк қилиб қўйса.
Юқоридаги ҳолатларнинг барчасида саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади.
@Bayyinauz

АЁЛ ВАФОСИ
Муовия розияллоҳу анҳу ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг бевалар Отика бинти Аҳвас розияллоҳу анҳога совчи юборди.
Отика Муовиянинг совчи-элчисига: "Усмон ўлдирилганларидан кейин менинг эркакларга эҳтиёжим қолмаган. Мендан у кишига салом дегин ва мендан бошқа аёллар кўплигини айтгин", дея жавоб қилдилар.
Шунда элчи: Лекин у киши фақат сизга уйланмоқчи.
- Менинг нимам ёқиб қолибди.
- Олд тишларингиз.
Бу гап кулганда аёлнинг олди тишлари кўриниб, чиройли кўринишидан киноя эди. Афтидан Муовияга Отиканинг табассумлари чиройли эканини кўрган аёллар хабар берганди.
Отика ўринларидан турдилар ва икки олд тишларини қўллари билан суғуриб олдилар ва элчига дедилар: "Буларни амирул-муъмининга бер ва Отиканинг Усмон ўлдирилганларидан кейин эркакларга эҳтиёжлари қолмаганини айтиб қўйгин!".
@habib_uz

Forwarded from Muslim.uz
ҚОР ПАРЧАСИ – МЎЪЖИЗА
Қишда қор ёғишини томоша қилиш завқли иш. Тўғрими? Ҳамма жой оппоқ қорга бурканади, атроф мусаффо, ҳаво топ-тоза, учиб-учиб тушаётган қор парчаларига қўлингизни тутсангиз, кафтингизга қўниб эриб кетади.
Биз қорни уч ёки тўрт кўринишда тасаввур қиламиз: майда қор. Қор майдалаб ёққанда қаттиқ совуқ бўлади, одамнинг хаёлига осмонда қор тугаб қолаётгандек, ана шу қор охиргисидек туйилади; ўртача қор, бу қор ёққанда ҳаво мўътадил бўлади, суяккача ўтиб кетадиган совуқ бўлмайди; лайлак қор. Бу қор ҳамманинг жону дили. Аммо у узоқ вақт ёғмайди ва ҳаво ҳарорати ҳам ёқимли бўлади; шилта қор. Бу ёмғир аралаш ёғадиган қор. Бунда ҳам ҳаво хийлагина совуқ бўлади.
Демак, билганларимиз шу тўрт хил қор экан. Уларни ҳажмига қараб ажратамиз. Аммо Аллоҳ таолонинг мусаввирлигини қарангки, ушбу қор зарраларининг бирортаси бошқа бирига ўхшамайди ва уларнинг ҳар бири алоҳида санъат асаридир.
Олимларнинг таъкидлашича, ер юзини буткул қор қопласа ҳам ҳеч бир қор заррасига бошқасига ўхшамайди.
Америкалик тадқиқотчи олим Вильсон Бентлей 50 йил давомида олиб борган кузатишлари натижасида 1985 йил шундай хулосага келди. Қор заррасини суратга туширишни санъат даражасига кўтарган олим умрининг ярмини шу ишга сарф этди.
Ҳар бир қор зарраси осмондан тушган мукаммал санъат асаридир. Ана шу бир дона қор заррасининг ўзиёқ инсон зотига Буюк Яратувчини танишга кифоя қилади. Яъни, Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир» (Наҳл сураси, 11-оят)...
ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
Қор парчаси – мўъжиза
Қишда қор ёғишини томоша қилиш завқли иш. Тўғрими? Ҳамма жой оппоқ қорга бурканади, атроф мусаффо, ҳаво топ-тоза, учиб-учиб тушаётган қор парчаларига қўлингизни тутсангиз, кафтингизга қўниб эриб кетади.
Биз қорни уч ёки тўрт кўринишда тасаввур қиламиз: майда…

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ
Бир куни Ҳасан Басрий хузурларига бир аёл келиб, шундай деди:
— Эй, Аллоҳнинг дўсти! Сизга саволларим бор, жавоб беришингизни истайман,
— Сўранг, — дедилар Ҳасан Басрий.
- Эй.. Имом! Дин поклиги, дин жавҳари, дин хазинаси нима? —деди аёл.
Ҳасан Басрий хазратлари:
— Сиз айтинг, биз ҳам эшитиб, ўрганайлик, — дедилар. Аёл айтдиларки:
—Дин поклиги — таҳорат олмоқдир.
Дин жавхари — Аллоҳдан қўрқмоқдир,
Дин хазинаси — илмдир. Аёл яна қўшимча қилди.
Дин маъдари — ҳаёдир. Аллоҳ ҳаёли қулини мақтайди. Расулуллоҳ (с.а.в.) «ҳаё —имоннинг бир бўлаги эканини билдирганлар,
Ҳасан Басрий бу аёл сўзларини эшитиб, севинчдан ҳайрату ҳаяжонга тушдилар, аёлнинг сўзига мухлис бўлдилар.
(Эй, фарзанд. Абу Ҳомид Ғаззолий)
Vakillikuz @muminauz

“Вақф” хайрия жамоат фондига янги раҳбар тайинланди
Бугун, 19 ноябрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқарув кенгаши раиси вазифасига тайинланди. Бу ҳақда “Вақф” хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши йиғилишида эълон қилинди. Фонднинг аввалги раҳбари Искандар Халилов бошқа ишга ўтказилди.
Абдураҳмонов Яҳё 1985 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1999-2003 йилларда Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” мадрасасини тамомлаган. 2004-2008 йилларда Тошкент ислом институтида таълим олган. Шу давр оралиғида Миср Араб Республикасидаги “ал-Азҳар” университетида малака оширган...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23744

Forwarded from Muxlis.uz
✅Қўлда тасбиҳ айтиш тартибти
📖Саъд ибн Абу Ваққос розияллоху анхудан. ривоят қилинади:
📌«Биз Расулуллоҳнинг саллоллоҳу алайхи васаллам ҳузурларида эдик. У зот: «Биронтангиз бир кунда мингта ҳасанот касб қила оладими?» деб сўрадилар. Ўтирганлардан бири: «Мингта ҳасанотни қандай қилиб олиш мумкин?» - деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайхи васаллам: «Ким юзта тасбеҳ айтса, мингта ҳасанот ёзилиб, мингта хатоси ўчирилади», дедилар».
📝Имом Муслим ривояти
👉 https://telegram.me/Muxlisuz

ЖУМА ТОНГИДА
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади", дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.).
Ибн Сунний ривоятлари.

ЖУМА КУНИ ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ – РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА КЎП САЛОВАТ АЙТИШДИР
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?”, дейишди. У зот: “Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
САЛОВАТ ТУРЛАРИ
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши: "Эй, Расулуллоҳ! Биз Сизнинг ҳаққингизга салом айтишликни билиб олдик. Бироқ, саловатни қандай айтамиз?", – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Менинг ҳаққимга саловатни шундай айт: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳима. Иннака Ҳамидун Мажид. Аллаҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳима Иннака Ҳамидун Мажид” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Абу Ҳомид ас – Саъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилади: "Саҳобийлар: "Эй, Расулуллоҳ! Сизга саловатни қандай айтамиз?", – дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррияйтиҳи. Кама соллайта ъала али Иброҳим ва барик ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зуррийятиҳи кама барокта ъала али Иброҳим. Иннака Ҳамидун Мажид” – деб айтинглар" (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Молик ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти).
ҚИСҚА САЛОВАТЛАР:
🍀 "Соллаллоҳу алайҳи васаллам"
🍀 "Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алайҳ"
🍀 "Ас – Солату вас – саламу алайка я Росулаллоҳ"
🍀 “Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ”
🍀 “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад”
🍀“Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад”
🍀 “Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад”
🍀 “Алайҳис-солату ва вас-сала-а-му”.

САҲАРДА ИСТИҒФОР АЙТИШ ХОСИЯТИ
Саҳар чоғида, атроф сокин, ҳаво мусаффо бир вақтда истиғфор айтишнинг ўзига хос гашти бор. Бу пайтда бедор бўлиш – таҳажжуд намози ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, зикр-тасбеҳ, истиғфор айтиш қалбга қувонч, танага тетиклик бағишлайди.
Қуръони каримда тақводорлар сифатлари шундай келтирилган:
“Улар (дунёда): “Парвардигоро, биз Сенга имон келтирганмиз. Энди Ўзинг гуноҳларимизни кечир, бизни дўзах азобидан асра”, деб (Аллоҳга илтижо қилган) эдилар. Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли, саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар эди” (Оли Имрон сураси, 17-18-оятлар).
Одамлар айни ширин уйқудалигида туриб намоз ўқиш, истиғфор айтиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бунинг учун кучли имон, ихлос, қунт, ҳафсала бўлиши керак.
Саҳобаи киромлар саҳарда истиғфор айтишни одат қилишганди. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга саҳарда етмиш марта истиғфор айтишни буюргандилар .
Ривоят қилинишича, улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу тунги намозни ўқиб бўлиб, шогирдидан: “Эй Нофеъ, саҳар вақти кирдими?” деб сўрарди. Агар Нофеъ “Ҳа”, деса, тонг отгунча дуо қиларди, истиғфор айтарди .
Иброҳим ибн Ҳотиб отасидан ривоят қилади: “Мен саҳарда масжид бурчагида бир киши: “Парвардигорим! Сен буюрдинг, мен итоат этдим. Ҳозир саҳар вақти. Менинг гуноҳларимни кечир!” деб дуо қилаётганини эшитдим. Қарасам, у Абдуллоҳ ибн Масъуд экан ”.
Манба: mehrob_uz

#duo
Аллоҳумма иннаа насалука бисмикал ъазиймил аъзомиллазий изаа дуъият биҳи ужийбат, ва изаа суилат биҳи уътият, ва биасмааикал ҳуснаа куллиҳаа маа ъалимнаа минҳаа ва маа лам наълам, ан тастажийба ланаа даъвоотинаа ва туҳаққиқо рағаботинаа ва тақзия ҳавааижанаа, ва туфаррижа куруубанаа, ва тағфиро зунуубанаа, ва тастуро ъуюбанаа, ва татууба ъалайнаа, ва таъофайнаа ва таъфува ъаннаа, ва таслуҳа аҳлийнаа ва зурриётинаа, ва таҳфазанаа биъайни риъоятика ва таҳсуна ъоқибатанаа фил умуури куллиҳаа, ва тарҳаманаа бироҳматикал ваасиъата, роҳматан туғнийнаа биҳаа ъамман сиваака.
Маъноси: Аллоҳим, буюк ва улуғ исминг билан сўраймиз, у шундай исмки, агар у билан дуо қилинса, ижобат этилур. Агар у билан сўралса, ато қилинур. Гўзал исмларингни барчаси билан, у исмлардан билганимиз ва билмаганимиз билан дуоларимиз ижобат этилишини, орзуларимиз рўёбга чиқишини, ҳожатларимиз бароридан келишини, муаммоларимиз барҳам топишини, гуноҳларимиз кечирилишини, айбларимиз ёпилишини, тавбаларимиз қабул этилишини, офиятда бўлиб афв этилишини, аҳлимиз ва зурриётларимиз ислоҳ бўлишини ҳамда Ўзингни паноҳинг остига олишингни, барча ишларда оқибатимизни гўзал этишингни ва бошқадан беҳожат қиладиган кенг раҳматинг билан раҳм айлашингни сўраймиз.
Манба:arabicuz

📖Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам:
"Аёл кишининг ҳужрасидаги намози ҳовлисидаги намозидан, қазноғидаги намози ҳужрасидаги намозидан афзалдир", дедилар.
🔖Абу Довуд ривоят қилган.
---------
📝Шарҳ: Ушбу ҳадисда аёл киши намозни қанчалар сатр ила ўқиса, шунчалар яхши бўлиши таъкидланмоқда.
Ҳатто аёл киши ўз уйида намоз ўқиганида тўсилганроқ жойда ўқишга ҳаракат қилиши лозимлиги
уқдирилмоқда.
Аёл киши намозни ҳовлида, айвонда ўқиганидан кўра, ичкари уйга кириб ўқигани афзал экан. Ичкари уйдан ҳам кўра, қазноққа, яъни турли нарсалар қўйиладиган омборхонага ўхшаш жойга кириб намоз ўқигани афзал экан.
📚" Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

Дунё ҳаётида қалбингни эгаллаб олган ғам аслида арзимас эканин жаннат олдида етиб келгач ҳис қиласан.
– Жаннатдаги қасринг олдида туриб, унинг кенг масофаси ва таралган нурини кўргач, дунё ва ундаги нарсалар ҳеч нарсага арзимас эканини аниқ биласан.
– "Эй жаннат аҳли! Бу ерда ўлим йўқ, шу ерда абадий қоласизлар", деб айтилса, хотиржам бўласан ва жаннатда кўрган бирор инсонни кунлардан бирида у ерни тарк этганини асло кўрмайсан.
– Жаннатда бечораҳол ва ғамгин кишига кўзингиз тушмайди. У ерда ғийбат ва бўҳтон мажлисларида ўтирмайсан.
– Жаннатда барча қалблар покиза, оқ бўлади, у ерда сенга нисбатан ҳасад ва нафрати бор кимса асло топилмайди.
– Жаннатда, эски хотиралар, маҳзунлик ва ғам ғуссалар билан қийналмайсан, азобланмайсан. Бу нарсаларни жаннатга кирган илк дақиқадаёқ унутасан. Ушбу муҳаббатни тортиқ қилишда дунё бахиллик қилар ва шодликни ер сиғдирмас эди.
– Жаннат, ҳаром нарсалар, ман этилган нарсалар, малол келувчи нарсалар, чарчоқ, ноумид бўлиш ва вафот топиш каби нарсаларга ўлим ҳукмини ўқиган макондир.
Агар ушбу масканни етишишга ғариблардек муштоқ бўлсанг, умрингни қолган қисмида яхши амалларни қилиб қол. Чунки, яхшиликнинг мукофоти яхшиликдир.
Аллоҳдан, мени ва сизларни жаннатдаги олий Фирдавсдаги розилигига муваффақ қилишини сўрайман. Аллоҳ бизни ўша ерда яхши кўрганларимиз билан бирга жамласин!
Манба:hazratnavoi_uz

Aллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар
Aллоҳ таоло Aҳзоб сурасининг 35-оятида: «Aллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Aллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – улар учун Aллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни, жаннат) тайёрлаб қўйгандир», дейди.
«Саҳиҳи Муслим»да эса, Aбу Ҳурайрадан (р.а.) қуйидаги ҳадис ривоят қилинган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муфарридлар олдинга ўзиб кетишди», дедилар. Шунда саҳобалар: «Муфарридлар деганингиз кимлар, эй Расулуллоҳ?» деб сўрашди. Расулуллоҳ: «Aллоҳни зикр қилувчи эркаклар ва аёллар», дедилар».
Юқоридаги оят тўғрисида турли фикрлар бор. Имом Aбул Ҳасан Воҳидий айтадилар: «Ибн Aббос (р.а.): «Бу оятдаги зикр қилувчилардан мурод ҳар бир намоз сўнгида ва кечасию кундузи, тўшакда, уйқудан уйғонганда, ҳар гал манзилдан чиққанда Aллоҳни ёд етувчилардир», дедилар».
Мужоҳид эса: «Ёнбошлаганида, ўтирганида, тик турганида Aллоҳни зикр қилмаган эркак ёки аёл ҳақиқий зокир бўла олмайди», деганлар.
Aто (р.а.) айтадилар: «Ким беш вақт намозни ҳақларини адо этиб ўқиса, Aллоҳнинг оятидаги зикр қилувчилар сирасига киради».
Aбу Саид Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Aгар киши кечаси аҳлини уйғотиб, биргаликда икки ракъат намоз ўқишса, кўп зикр қилувчи эркак ва аёллардан деб ёзилади», дедилар. Бу ҳадис машҳурдир. Aбу Довуд, Насоий, Ибн Можа ривоятлари
Шайх Aбу Aмр ибн Салоҳдан (р.а.): «Қандай қилиб киши зокир бандага айланиши мумкин?» деб сўрашганида, у зот: «Собит бўлган маъсур (яъни, Пайғамбаримиздан нақл этилган) зикрларни тонг отганида, кечқурун, кундузи, ярим кечаси ва ҳар турли ҳолатларда доимий ўқиб юрса, ана шунда оятда келган кўп зикр қилувчилар қаторига қўшилади», деб жавоб бердилар.
Aл-Фақиҳ ан-Нававий
"Aл-Aзкор" китобидан
Vakillikuz

Audio
🎼 Каҳф сураси - 8D технологиясида
🎤Мишари Алафаси
❗️Фақат наушникда эшитинг, иккаласини ҳам тақиб олинг.
Сиз бу қуръон қироатини қулоқ билан эмас, миянгиз билан эшитаётгандек ҳис қиласиз. Овоз наушникдан эмас, худди бошингизни ичидан эшитилаётганга ўхшайди.
Янги технологиялар эффектини хис қилиб кўринг.
Савобга шошилинг♻️
Яқинларингизга улашинг 👇👇
https://telegram.me/Muxlisuz

#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 19:00 ДА ОНЛАЙН ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸Бугун, 20 ноябрь куни кечки соат 🕖19:00 дан бошлаб,
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarЖума дуоси
Солиҳлардан бири деди:
- “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.
@kukaldoshuz