Mumina.uz
3.34K subscribers
8.67K photos
2.12K videos
6 files
8.67K links
Ayollar uchun O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi rasmiy diniy-maʼrifiy telegram kanal
Download Telegram
Ота ҳақидаги ҳақиқий тушунча

1. Отанг сенга танбеҳ берганида сени ёмон кўрмайди.
2. Отанг сенга босим қилганида сенинг ўсишингни истайди.
3. Отанг жим турган бўлса, сенинг келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.
4. Отанг бирон нарсани тежаётган бўлса, билиб қўйки, ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.
5. Отанг ҳансираб қолса, билиб қўйки, сен сабабли шундай бўлган.
6. Отанг кулса, билиб қўйки, бунга ҳам сабабчи сенсан.
7. Отанг қаттиқ қўл бўлиб қолса, билиб қўйки, сен унинг гапига кирмаган бўласан.
8. Отанг хонасини қулфлаб олган бўлса, билиб қўйки, йиғлаётган бўлади.
9. Отангга овозингни баландлатсанг, билиб қўйки, уни тириклайин гўрга тиққан бўласан.
10. Ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг, билиб қўйки, отанг сендан ғазабланган бўлади.
11. Отанг тўшакда ётиб, гапирмаётган бўлса, билиб қўйки, улкан суянчиқ тоғингни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. Энди бу бўшлиқни ҳеч қандай хотира тўлдира олмайди.


imonuz
@muminauz
​ҚИЗ ФАРЗАНД КЎРГАН КИШИ ХИЖОЛАТ ЧЕКМАСИН, УМИДСИЗ БЎЛМАСИН.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳга бирорта биродари қиз фарзандли бўлгани ҳақида хабар келса: Унга айтинглар, пайғамбарлар қизларнинг оталари бўлганлар, дер эдилар.

Кишининг гарчи юзта ўғли бўлсада, то қиз фарзанд кўрмагунича бефарзанд ҳисобланади (Араб мақоли).

Амр ибн Ос разияллоҳу анҳу Муовия разияллоҳу анҳунинг ҳузурига Оиша исмли қизчаси билан кирди. Муовия: Бу ким? – деди. Шунда Амр: Бу қалбимнинг меваси. Аллоҳга қасамки, ҳеч ким бемор бўлганингда парвариш қилишда, ўлганингда ортингдан яхшиликлар билан эслашда, махзун вақтингда юпатишда қизларчалик бўлмайди, деди.

Оталарнинг ўз қизларига бўлган муҳаббатларини таърифлашда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз қизлари Фотима разияллоҳу анҳо ҳақида айтган гапларидан гўзалроғи йўқ: “У менинг бир бўлагимдир. Уни шубҳалантирган нарса мени шубҳалантиради, унга озор берган нарса менга озор беради”.

Агар Юсуф алайҳиссаломнинг акалари қаторида бирорта опа-синглиси бўлганида эди, уни ҳимоя қилган бўлар эди. Юсуфни қудуқнинг қаърига эмас, қалбининг тўрига жойлаган бўлар эди. Лекин Аллоҳнинг ҳикмати ва тақдир ғолиб экан.

Агар Юсуфнинг акалари қаторида битта бўлса ҳам синглиси ёки опаси бўлганида эди, ҳудди Мусонинг опаси уни онасининг бағрига қайтариш учун кетидан излаб борганидек, Юсуфни ҳам излаб борар эди.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Қизларни ёмон кўрманглар. Улар бебаҳо мунисалардир”.

Ҳомиджон Ишматбеков
@muslimuzportal @diniysavollar
@muminauz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар ўртасидаги суҳбат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар бир куни жам бўлиб ўтиришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу бакр розияллоҳу анҳудан бошлаб сўрадилар:

– “Дунёда нимани яхши кўрасиз?”
Абу Бакр розияллоҳу анҳу айтдилар:
– Дунёда уч нарсани яхши кўраман:
1. Сизнинг олдингизда ўтириш;
2. Сизнинг юзингизга боқиш;
3. Сизга бор-будимни бериш.

– “Сизчи эй Умар?”
Умар розияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
– Мен ҳам уч нарсани яхши кўраман:
1. Махфий бўлса ҳам, яхшиликка буюриш;
2. Жаҳрий бўлса ҳам, ёмонликдан қайтариш;
3. Аччиқ бўлса ҳам тўғри сўзлаш.

– “Сизчи эй Усмон?”
Усмон розияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
– Мен ҳам уч нарсани яхши кўраман:
1. Таомлантириш;
2. Саломни кенг ёйиш;
3. Инсонлар ухлаган пайтда, тунда намоз ўқиш.

– “Сизчи эй Али?”
Али розияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
– Мен ҳам уч нарсани яхши кўраман:
1. Меҳмонни икром қилиш;
2. Ёзда рўза тутиш;
3. Душманни бошига қилич тортиш.

Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Зар розияллоҳу анҳуга юзланиб:
– “Эй Абу Зар! Сизчи? Сиз дунёда нимани яхши кўрасиз?”
Абу Зар розияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
– Мен ҳам дунёда уч нарсани яхши кўраман:
1. Очлик;
2. Касаллик;
3. Ўлим.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Нима учун?”.
– Очликни қалбим покланиши учун, касалликни гуноҳларим енгиллашиши учун ва ўлимни Роббимга йўлиқишим учун яхши кўраман.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
– “Менга дунёнгизда уч нарса суюкли қилинди:
1. Хушбўйлик;
2. Аёллар;
3. Кўз-қорачиғим намозда бўлиши”.

Шу пайтда Жаброил алайҳиссалом тушдилар. Уларнинг барчаларига салом бердилар ва айтдилар:
– Менга ҳам дунёнгизда уч нарса суюклидир:
1. Рисолатни етказишлик;
2. Омонатни адо қилишлик;
3. Мискинларни яхши кўришлик.

Сўнг Жаброил алайҳиссалом осмонга кўтарилиб кетдилар. Бир оздан сўнг қайтиб тушдилар ва айтдилар:
– Аллоҳ таоло сизларга салом айтиб юборди. У зот ҳам дунёнгизда уч нарсани яхши кўрар экан:
1. Зикр қилувчи тил;
2. Хушуъ қилувчи қалб;
3. Балоларга сабр қилувчи жасад.
Аллоҳим бизларни барчамизни доимо Аллоҳни зикр қилувчи, қалби хушуъда юрувчи ва балоларга доимо сабр қилувчи бандаларинг қаторидан қилгин! Ҳамда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг саҳобаларига эргашишлигимизни насиб айлагин!
baraka_uz
@muminauz
Audio
#Жуда_таъсирли_воқеа

Иймони синалган аёл!

Онасига далда бўлган гўдак.

Муҳаммад Бобур Юсуф Жалолий

@shafoatuz
#duo

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

@muminauz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"Дуонинг энг ишончлиси Аллоҳим! Сен Роббимсан! Мен бандангман. Мен ўз-ўзимга зулм қилдим ва гуноҳимни тан олдим. Сендан ўзга гуноҳларни мағфират қилмас. Роббим, мени мағфират қилгин".
@muhsinuz
@muminauz
РАББИМНИНГ НЕЪМАТЛАРИ

🔖Абу Яҳё Зуҳрийдан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳ ибн Абдулазиз Умарий ўлими яқинлашган вақтда бундай деди:

📜«Раббимнинг неъматларини айтиб берай: тонг отган ҳар бир кун борки, дарахтнинг пўстлоғини шилиб сотишдан топган етти дирҳам пулим бўларди. Раббимнинг неъматларини айтиб берай: агар дунё оёқларим остида бўлганда ҳам, ундан оёғимни тортиб олган бўлардим».

"Солиҳлар гулшани" китобидан
@HIDOYAUZ
@muminauz
​Қуръондаги гўзал қиссалардан намуналар

Ҳудҳуд бир умматнинг мусулмон бўлишига сабабчи бўлди.

Қуръони Каримнинг Намл сурасида Сулаймон алайҳиссалом билан Ҳудҳуд номли қуш ўртасида бўлиб ўтган суҳбат келтирилган. Ўша суҳбатда Ҳудҳуд Сабаъ мамлакати, ўша мамлакатга бир аёл маликалик қилиши, малика ўз қавми билан Қуёшга сиғинаётгани ҳақида хабар келтиради. Сулаймон алайҳиссалом Ҳудҳуд орқали ўша маликага бир мактуб юборадилар. Мактубда
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Менга қарши бош кўтармай, таслим бўлган ҳолингизда келинг»
деб ёзилган эди. Мактубни ўқиган малика ўз аёнлари билан маслаҳатлашади. Аёнлар унга истаган ишини қилишини, нима деб буйруқ берса, улар шунга рози бўлишларини айтадилар. Малика Сулаймон алайҳиссаломга ҳадя юбориб, натижаси нима бўлишини кутади. Элчи Сулаймон алайҳиссаломнинг ҳузурларига келганида, у зот:
«Сизлар менга мол-дунё ила мадад бермоқчимисиз?! Бас, Аллоҳ менга берган нарса сизга берган нарсадан яхшидир. Аммо сизлар ҳадяларингиз билан қувонурсиз. (Эй элчи!) Сен уларга қайтиб бор. Бас, албатта, Биз улар бас кела олмайдиган қўшин ила борурмиз ва у ердан уларни хору зор ҳолларида чиқарурмиз» дейдилар.
Кейин малика Сулаймон алайҳиссаломнинг олдиларига қўшини билан келишга қарор қилади. Малика келгунича унинг Сабаъдаги тахти ўзидан олдин олиб келиб қўйилади. У келиб тахтини кўради-да «Худди ўшанинг ўзи» дейди. Кейин унга саройга кириши айтилганда, у биллурдан силлиқ қилиб ясалган саройга киради ва «Эй Роббим, албатта, мен ўзимга зулм қилиб юрган эканман, Сулаймон ила оламларнинг Робби– Аллоҳга мусулмон бўлдим!» деб айтади.
Шу тариқа Ҳудҳуд бир мамлакат аҳолисининг мусулмон бўлишига сабабчи бўлади.

Манба: xatib.uz
@muminauz
​​

Номини биламан, таъмини эса...

Дарвеш Абу Ваҳоб хожасининг ҳузурига кираркан, лагандаги олмаларга кўзи тушди. Меваларни қўлга киритиш учун моҳирона йўл тутди:
– Хожам, лагандаги нарсалар нима?
– Буларми? Эй Абу Ваҳоб, наҳотки билмасанг?
– Номини-ку биламан, таъмини эса...
– Майли, биттасини олақол.
– “Ўшанда Биз уларга иккита элчини юборганмиз” (Ёсин сураси, 14-оят).
Ушбу оятдан дарвешнинг яна бир олма олиш истагида эканини тушунган хўжайин: “Иккинчисини ҳам олгин”, деди.
– “Учинчи элчи билан қувватлантирдик” (Ёсин сураси, 14-оят).
– Учинсини ҳам олгин.
– “Тўртта қушни олиб, ҳузурингга жамла” (Бақара сураси, 260-оят).
– Тўртинчисини ҳам олгин. Аллоҳга қасамки, албатта, сени жим қиламан!
– «(Бошқалари) “бешта бўлиб, олтинчилари итларидир”, дерлар» (Каҳф сураси, 22-оят).
– Бу билан бешта олмоқчимисан ёки олтита?!
– Эй хожам, бешинчисини. “Осмонлар ва Ерни олти кунда яратган зотдир” (Ҳуд сураси, 7-оят).
– Олтинчи олмани ҳам олдинг. Энди яна (оят) топа оласанми?
– “(У) етти осмонни қатма-қат қилиб яратган зотдирки...” (Мулк сураси, 3-оят).
– Майли, еттинчи олмани ҳам олгин.
– “Саккиз жуфт” (Анъом сураси, 143-оят).
– Саккизинчи олмани ҳам ол.
– “У шаҳарда тўққиз нафар кимса бор эди” (Намл сураси, 48-оят).
– Тўққизта олмани олдинг, бундан кейин-чи?!
– “Ўша роса ўн кундир” (Бақара сураси, 196-оят).
– Ҳа, бу ўнинчи олма!
– “Мен (тушимда) ўн битта юлдузни кўрдим” (Юсуф сураси, 4- оят).
– Энди қайси оятни келтирасан?..
– “Алббатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – ўн икки ойдир” (Тавба сураси, 36-оят).
– Тугатдингми ёки яна қўшасанми?
– Хожам, агар истасангиз тугатиб қўяман: “Агар сизлардан йигирма нафар сабрли (киши) бўлса, икки юз нафар (душман)ни енгар” (Анфол сураси, 65-оят).
– Икки юз нафарга етдикми?! У ҳолда лагандаги барча олмаларни ол.
– Хожам, сизга фақат шуни айтишим мумкинки: “Биз уни юз минг, балки ундан ҳам кўпроқ (одам)га пайғамбар қилдик” (Соффот сураси, 147-оят).
– Мамлакатдаги барча олмани сенга беришимизга тўғри келади, деб хожа дарвешнинг уддабуронлигига қойил қолди.

Ҳар бир сонга Қуръони каримдан моҳирона жавоб берувчи дарвеш идишдаги ҳамма олмани қўлга киритди.
Vakillikuz

@muminauz
#duo

«Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи Зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма».

@muminauz
СЎЗ севгийла тўлса ДУО, ДУО ЯРАТГАНга етса НУР бўлади...

Хайрли ДУОларимиз НУРга айланиб РОББИМИЗ ҳузурида мустажоб бўлсин!

Ё РОББИЙ!
ОДАМ алайҳиссаломнинг тавбасини қабул қилганинг каби бизларнинг ҳам тавбамизни қабул эт!

Ё РОББИЙ!
ЮСУФ алайҳиссаломни қудуқдан чиқарганинг каби бизларни ҳам нафсимизнинг қоронғу қудуқларидан чиқар!..

Ё РОББИЙ!
МУСО алайҳиссаломни Фиръавннинг фитнасию ёмонлигидан қутқарганинг каби бизларни ҳам шайтоннинг макру ҳийласидан қутқар!..

Ё РОББИЙ!
ЮНУС алайҳиссаломни балиқнинг қорнидан қутқарганинг каби бизни ютган нафс балиғининг қорнидан қутқар!..

Ё РОББИЙ!
Аюб алайҳиссаломнинг дардларига шифо берганинг каби барча хасталаримизга шифои комил ато эт!..

Ё РОББИЙ!
ЯҚУБ алайҳиссаломнинг йиғлайвериб кўр бўлган кўзларини очганинг каби бизнинг сўқир юракларимизга нур эҳсон эт, қалб кўзларимизни оч!..

Ё РОББИЙ!
ИБРОҲИМ алайҳиссаломни Намруднинг оташидан қутқарганинг каби бизларни ҳам жаҳаннам оловидан қутқар!..
@fitratuz
@muminauz
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳнинг салавоти, саломи ва баракотлари бӯлсин.


Ҳамма-ҳаммаси ниятдан бошланади, биродар. Аввал ниятни яхши қилайлик, гўзал ният қилишни ҳам ўрганайлик. Зеро, Аллоҳ таоло ниятларимизга, ҳаракатларимизга яраша беради.

✽ ✽ ✽
Банда яхшиликни ният қилса, Аллоҳ унга яхшилик сабабларини муҳайё қилиб, эшикларини унга очиб қўяди.

Шайх Абдулазиз Торифий

@habib_uz
@muminauz
Forwarded from Muslim.uz
ҚАБРИСТОН – ИБРАТ МАСКАНИ

Динимизда тарғиб қилинган амаллардан бири бу қабристонларни зиёрат қилишдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

عَنْ سُلَيْمَانَ بْنِ بُرَيْدَةَ عَنْ أَبِيهِ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « قَدْ كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ الْقُبُورِ فَقَدْ أُذِنَ لِمُحَمَّدٍ فِى زِيَارَةِ قَبْرِ أُمِّهِ فَزُورُوهَا فَإِنَّهَا تُذَكِّرُ الآخِرَةَ »

“Сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Батаҳқиқ, Муҳаммадга онасини зиёрат қилишга изн бўлди. Бас, у(қабр)ларни зиёрат қилинг. Албатта, улар охиратни эслатади”, деганлар (Имом Термизий ривояти)...

Ислом дини келган дастлабки йилларда Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тиллари ила қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эди. Бу қайтариқ умумий бўлгани сабабли Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам оналарининг қабрини зиёрат қила олмаган эдилар. Сабаби, одамлар орасида Ислом ақидаси ва бошқа илмлар тўлиқ шаклланмаган, инсоният ширкдан буткул халос бўлмаган эди...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Кимгадир кўз тегса ёки ҳадеганда касалланаверса ўша инсонга “руқия қилдириб юбор” дейишади. Руқия қилдириш нима дегани?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руқя – Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифдаги дуоларни ўқиб ўзига ёки ўзгага дам солишдир. Масалан, “Фотиҳа”, “Оятал курсий”, Бақара сурасининг охирги икки ояти, “Ихлос”, “Фалақ” ва “Нас” сураларини ўқиб, ўзига дам солишдир. Руқя таъсирли бўлиши учун доимо таҳоратли юриш, фарз ибодатларни вақтида бажариш, кўп қироат ва зикру тасбеҳда бўлиш тавсия этилади. Тушунарсиз тилда ўқилган тушунарсиз дуолар ва беморга қон суртиш, чироқ ёқиш ва бошқа шу каби ишлар шариатимизда ман қилинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​АЛЛОҲНИ ЗИКРИ ИЛА ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛГАЙ

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

الَّذِينَ آمَنُواْ وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ اللّهِ أَلاَ بِذِكْرِ اللّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ

Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!
(Раъд сураси, 28-оят).

Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ва Қуръон тиловати ила ором топади.

Зикрни энг афзали Қуръон тиловат қилмоқдир.

Қуръонни ўзингизга кеча ва кундуздан бир вақтда тиловат қилиш учун вирд қилиб олинг!

Уни кўп тиловат қилинг ва уни тиловати билан чекланиб қолмасдан, маъноларни ҳам тадаббур қилишга, ҳаракат қилинг! Шунда қалблар, ором олиб ҳотиржам бўлгай.

Қуръон таълими вақтида сакинат тушиши ҳақида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир қавм (жамоа) Аллоҳнинг уйларидан бир уйда йиғилишиб, Аллоҳни китоби Қуръони Каримни тиловат қилиб, ўрталарида уни ўзаро дарс қилиб ўрганишса, улар устига сокинлик, ҳотиржамлик тушади. Ва уларни раҳмат ўраб олади ҳамда фаришталар уларни қуршаб оладилар ва Аллоҳ таоло Ўзининг ҳузуридаги зотларга уларни зикр қилади», дедилар.
Имом Муслим ривояти.

Бу ҳадисдан билинадики, Қуръони Каримни тиловат қилувчилар ва ўрганувчилар ва ўргатувчи устозларга ва Қуръонни эшитиб маъноларини тадаббур, тафаккур қилувчиларга ва унга амал қилувчиларга бошқаларга берилмаган хос ажр савоблар берилиши.

Ва Қуръон ўқилган жойда сокинлик, қалб хотиржамлиги, ҳайр баракани, фаришталар тушиши ва Қуръон ўқийдиганларни раҳмат, марҳамат ўраб олиши ҳамда фаришталар уларни қуршаб олиши ва Аллоҳ таоло ўзининг ҳузуридаги фаришталарга мақтаб уларни зикр қилиши ва қиёматда Қуръон соҳибини шафоат қилиши, нур ва зиё бўлиши, қорини жаннатдаги мартабаси Қуръонни ўқиб кўтарилиб бориши ва булардан бошқа Қуръон соҳибига кўпдан кўп ажрлар ваъда қилиниши, Қуръон соҳибига Аллоҳ томонидан бандасига берилган улкан инъомдир.

Аллоҳим бизларга раҳматингни туширгин. Қалбларимизни Қуръон нури билан нурлантиргин, қалбларимиз Қуръон ўқиб ором оладиган қавмлардан қилгин.

Абдуссомад Ҳабибуллоҳ ўғли тайёрлади

@Bayyinauz
@muminauz
#duo
Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, ҳалол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

@muminauz
Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам ўз касбидан, зарари ҳам ўз касбидан. Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳим эт. Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил.
(Бақара сураси; 286-оят)

@muminauz
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Албатта, дуо ер ва осмон ўртасида мавқуф (тўхтатилган) бўлиб туради. То Набиййинга салавот айтмагунингча, ундан бирор нарса кўтарилмайди”, деди.

Термизий ривоят қилган

@muminauz
Нафл намозлар ҳақида қисқача тушунча

1 “Чошгоҳ намози”. Энг ками 2, кўпи 12 ракат, вақти қуёш чиқиб, бир оз кўтарилгандан бошлаб, пешин вақти киргунга қадар давом этади.

2. “Таҳийяи масжид”. 2 ёки 4 ракатли намоз, бирор масжидга кирганда, масжид ҳурмати учун ўқиладиган саломлашиш намозидир. Бомдод ва аср намозларидан кейин масжидга кирган киши уни ўқимайди, балки тасбеҳ, таҳлил ва салавот айтса ҳам, масжид ҳақини адо этган бўлаверади. Шунингдек, масжидга фарз намозини ўқиш ниятида кирган киши ҳам «таҳийя» ўқимайди. Яна, бир кунда бир масжидга кўп марта кирса ҳам, бир марта «таҳийя» ўқиса, кифоядир.

3. “Шукри вузу”. Таҳорат қилгандан кейин ўқиладиган шукрона намози.

4. “Истихора намози”. Бирор муҳим ишни қилиш ёки қилмасликда иккиланиб қолган киши ўқийдиган намоз. Бунинг учун хуфтон намозидан кейин, ухлашдан олдин икки ракат истихора намозини ният қилиб ўқийди. Тушида Аллоҳнинг изни билан қайси йўл унинг учун фойдали экани аён бўлади.

5. “Ҳожат намози”. 2 ракат бўлиб, бирор ҳожатни раво қилишини Аллоҳдан умид қилган ҳолда ўқилади.

6.“Таҳажжуд”, яъни тунги намоз. Тунда уйқудан бедор бўлган ҳолда ўқиладиган намоз, энг ками 2, кўпи 8 ракатдир.

7. “Тасбеҳ намози”. 4 ракат бўлиб, биринчи ракатида «Субҳанакаллоҳумма...»дан кейин «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» жумлаларини 15 марта такрорлай¬ди. Сўнгра «Аъузу...»дан кейин Фотиҳа билан Такосур сураларини ўқийди. Сўнгра рукуда мазкур жумлаларни 10 марта айтади. Қиёмга турганда ҳам уларни 10 марта, ҳар саждада 10 марта, икки сажда орасида ҳам 10 марта ўқийди. Кейинги уч ракатни худди шу тариқа бажаради. Фақат бу ракатларда Аср, Кофирун ва Ихлос сураларини Фотиҳадан кейин зам сура сифатида ўқийди.

fitrat.uz
@muminauz
ЖАННАТНИ БЎЛИБ БЎЛИБ СОТЯПМАН

Бир аёл кўчада кетиб турса йўл четида ерга расм чизиб ўтирган болага кўзи тушиб қолибди. Яқинига бориб:
- Нима қиляпсан? - болакай деб сўрабди.
Болакай:
- Жаннатни бўлиб-бўлиб, сотяпман, - хола дебди.
Бу жавоб аёлга жуда ҳам мақул бўлиб:
- Менга ҳам ўша ердан сотасанми, қанча туради? - деб сўрабди.
- 20 динор хола, - дебди болакай.
Аёл болакайга пулни бериб, йўлида давом этибди. Уйига етиб келиб, бу ҳодисани унутибди. Уй юмушлари билан банд бўлиб, бутун оиласини тинчитиб, бир амаллаб уйқуга кетибди. Туш кўрибди. Тушида жаннатда юрган эмиш. Эртаси кун бўлган воқеани эрига айтиб берибди. Эри ҳам бу ҳодисадан ҳайратга тушиб, болани қидириб кўчага чиқиб кетибди. Болани қидириб топса, у ҳали ҳам ерга расм чизиб ўтирган эмиш. Унга яқин келиб нима қилаётганини сўрабди. Бола яна ўша жавобни берибди. Эркак унга қараб:
- Менга ҳам ўша ердан сотгин, қанча туради? - деб сўрабди.
Болакай:
- 1 миллион динор туради амаки! - деб жавоб берибди.
Бу жавобдан таажубга тушган киши:
- Сен бола нима деяпсан ўзи, кеча мени хотинимга 20 динорга сотибсан-ку, - дебди бироз асабийлашиб.
Болакай жаҳли чиқиб турган одамга қараб:
- Амаки, хотинингиз у пули жаннатни сотиб олишга эмас, мени кўнглимни олиш учун берган эди. Сиз жаннатни шунчалик арзон деб ўйладингизми?! - дебди... Бу жавобдан ҳалиги одам лол бўлиб қолибди.
Жаннат арзон ҳам эмас, қиммат ҳам эмас. Унинг қадру қимматини бу дунёнинг молу дунёси, ўлчовлари билан ўлчаб бўлмайди. Жаннатни қўлга критишнинг йўли кўп, улардан бири Аллоҳ бандаларининг кўнгилларини олиш орқали бўлади, дейдилар устозларимиз.

"Ҳикматлар хазинаси"
•❁imonuz❁•
@muminauz
"Фотиҳа" сураси фазилати

Фотиҳа Қуръони каримнинг биринчи сурасидир. Шунинг учун “Фотиҳа” (яъни, “очувчи”), дейилади. Бу сура “Уммул Китоб” (Китобнинг онаси) деб ҳам аталади. Сабаби Фотиҳа Қуръоннинг
мазмунини, Ислом дини асосларини ўзида жамлаган.
Фотиҳа сурасининг фазилати ҳақида жуда кўп ривоятлар бор. Жумладан, Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарга чиқиб, бир жойда қўним топдилар. Бир киши у зотга яқин ерга жойлашди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қараб:
“Сенга Қуръондаги энг улуғ сура қайсилигини айтайми?” дедилар. У: “Ҳа”, деди. Шунда Пайғамбаримиз Фотиҳа сурасини тиловат қилдилар.
Ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом Абу Зайд деган саҳоба билан кечаси Мадина кўчалари бўйлаб кетаѐтганларида бир одам таҳажжуд намозида Фотиҳа сурасини ўқиѐтганини эшитдилар. Қироатни охиригача тингладилар. Кейин: “Қуръонда бунга ўхшаган биронта ҳам сура йўқ”, дедилар.
Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Аллоҳ Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Фотиҳага ўхшаш сурани нозил қилмаган. У етти такрорланувчи (оятлардан иборат)дир. (Аллоҳ:) “У Мен билан бандам ўртасида иккига тақсимланган. Бандам учун сўрагани (берилади)”, (деб айтган)”.
Аллоҳ таоло Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Фотиҳага ўхшаган фазилатли сурани нозил қилмаган.
Бундай улуғ сура фақат Қуръонда бор.
Ривоятнинг иккинчи қисмида Аллоҳ таоло: “У Мен билан бандам ўртасида иккига тақсимланган.
Бандам учун сўрагани (берилади)” демоқда. Бундан чиқди, Фотиҳа сурасини ўқигандан кейин ихлос билан дуо қилинса, тилаклар ижобат бўлади

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

@muminauz