#Ал_Адаб_ал_муфрад #1_боб
⚡️ 1-боб. Ота-онага эътибор ҳақида
🔸Аллоҳ таолонинг: “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик” (Анкабут, 8) ояти каримаси ҳақида
🔸1. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилган амалларимиздан Аллоҳ таолога энг севимлиси қайси”, деб сўрадим. У зот:
“Фарз намозларни ўз вақтида ўқиш”, – дедилар.
Мен: “Ундан кейин қайси?” – десам, Набий алайҳиссалом “Ундан кейин Аллоҳ таоло йўлида жидду-жаҳд қилиш”, дедилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мен шуларнигина сўрадим. Агар саволимни давом эттираверсам, У зот ҳаммасига жавоб бераверардилар”.
🔸2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди. У: “Аллоҳ таолонинг рози бўлиши отанинг рози бўлишига ва унинг ғазаби ҳам отанинг ғазабига боғлиқдир”, дедилар.
🔸Манба: “Ал-Адаб ал-муфрад”, Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ
🔸Таржима муаллифи: Шамсиддинхон Бобохонов
👉 t.iss.one/muftiylaruz
Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X

#Ал_Адаб_ал_муфрад #2_боб #3_ҳадис
⚡️ 2-боб. Онани рози қилиш ҳақида
🔸 3. Баҳз ибн Ҳаким розияллоҳу анҳу бобосидан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Эй, Расулуллоҳ, мен яхшилигимни кимга қилсам бўлади?”, деб сўрадим. “Онангга”, дедилар. Мен шу саволимни уч маротаба қайтарсам ҳам, Расулуллоҳ: “Онангга”, деявердилар. Тўртинчи маротаба сўраганимда: “Отангга ва яқин қариндошларингга”, дедилар.

#Ал_Адаб_ал_муфрад #2_боб #4_ҳадис
⚡️ 2-боб. Онани рози қилиш ҳақида
🔸 4. Ато ибн Ясор розияллоҳу анҳу айтадилар: “Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу олдиларига бир киши келиб: “Мен бир хотинга совчи юбордим. У мени қабул қилмай, бошқа кишига тегиб кетди. Жаҳлим чиқиб, хотин теккан одамни ўлдириб қўйдим. Энди нима қилсам Аллоҳ таоло тавбамни қабул қилади?”, деб сўради.
Шунда Абдуллоҳ: “Онанг тирикми?”, дедилар. У: “Йўқ, вафот этганлар”, деган эди, Абдуллоҳ: “Ундай бўлса Аллоҳ таолога тавба қил ва тоқатинг борича тоат-ибодат қилиб, унга яқин бўлишга ҳаракат қил”, дедилар”.
Ато ибн Ясор: “Мен Абдуллоҳ ибн Аббоснинг ҳузурига бориб, сиз нима учун у кишидан онанг тирикми, деб сўрадингиз”, деганим-да, у киши Аллоҳ таолога онани рози қилишдек мақбулроқ ҳеч бир амал борлигини билмайман. Шунинг учун онанг тирикми, деб сўраган эдим”, дедилар”.

#Ал_Адаб_ал_муфрад #4_боб #7_ҳадис
⚡️ 4-боб. Ота-она зулм қилса ҳам, уларга яхшилик қилавериш ҳақида
🔸 7. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қайси бир мусулмон фарзанди савоб умиди билан эрталаб ота-онасини зиёрат қилса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан иккита эшик очади. Агар улардан биттасини зиёрат қилса, унга жаннатнинг бир эшигини очади. Бола ота-онасидан қайси бирини хафа қилса, уни рози қилмагунча Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”, дедилар.
🔸Шунда бир киши: “Агарда ота-оналар болага зулм қилса, бола нима қилиши керак?”, деб сўради.
🔸 Абдуллоҳ: “Агар улар болага зулм қилсалар ҳам бола уларни ранжитмаслиги керак”, дедилар.
🔸 Изоҳ: 3-боб ҳам “Ота-онага яхшилик ва эътибор”, деб аталиб, ундаги 5-6 ҳадисларда айнан 1-2 ҳадислардаги мазмун такрорланган.

#Ал_Адаб_ал_муфрад #5_боб #8_ҳадис
⚡️ 5-боб. Ота-онага мулойим гапириш ҳақида
🔸 8. Тайсала ибн Майёс розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Нажда ибн Омир Хорижийнинг одамлари билан бирга гуноҳлар қилдим. Шуларни ўзимча катта гуноҳ деб ҳисоблаб, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга бориб айтдим.
🔸Шунда Абдуллоҳ ибн Умар: “Булар катта гуноҳ эмас, катта гуноҳлар тўққизтадир, улар: Аллоҳ таолога ширк келтириш, одам ўлдириш, уруш майдонидан қочиш, афифа, покдомон хотинга фоҳиша деб туҳмат қилиш, рибо, етимлар молини емоқ, Аллоҳ таолони борлигини инкор қилиш, одамларни масхара қилиш, онани хафа қилиб йиғлатиш – мана шулар катта гуноҳдир”, дедилар.
🔸 Кейин Абдуллоҳ ибн Умар менга қараб: “Эй, Тайсала! Сен дўзахдан қўрқиб, жаннатга киришни хоҳлайсанми?” — дедилар. Мен: “Жаннатга киришни албатта хоҳлайман”, деганимда, у киши: “Ота-онанг тирикми?”– деб сўрадилар. Мен: “Отам вафот этган, аммо онам борлар”, дедим.
🔸 Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: “Катта гуноҳлардан ўзингни сақлаганингдан кейин онангга қаттиқ гапирмасанг, унинг егулик-ичимлигини бериб турсанг, албатта жаннатга кирасан”, дедилар”.
🔸Манба: “Ал-Адаб ал-муфрад”, Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ
🔸Таржима муаллифи: Шамсиддинхон Бобохонов
1 • 2 • 3 • 4 ...

#Ал_Адаб_ал_муфрад #6_боб #11_ҳадис
⚡️ 6-боб. Ота-она ҳақини адо қилиш ҳақида
🔸11. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳунинг ўғли Абу Бурданинг айтишича, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу бир яманлик одам онасини опичлаб, хонаи Каъбани тавоф қилдириб юрганини кўрдилар. У одам қуйидаги байтни оҳанг билан ўқирди:
Онаи зорим учун бўйнимни эгган теваман,
Тевага минган онам ҳорсалар ҳам мен чарчамам.
🔸У шуни ўқиб туриб эй, ибн Умар, мана шу хизматим билан мен онамнинг ҳақини адо қила олдимми, деб сўради. “Йўқ, бу хизматинг сени туғиш вақтида онангни қийнаб тутган тўлғоқларининг биттасига ҳам баробар эмас”, деди.
🔸Кейин Ибн Умар хонаи Каъбани тавоф қилдилар ва “Мақоми Иброҳим”га бориб, икки ракаат намоз ўқиб, менга қараб: “Эй, Абу Мусо Ашъарийнинг ўғли! Мана шу ерда ўқиладиган икки ракаат намоз ўзидан илгариги гуноҳларга каффорат бўлади”, дедилар”.

#Ал_Адаб_ал_муфрад #6_боб #12_ҳадис
✍️ 6-боб. Ота-она ҳақини адо қилиш ҳақида
😎 12. Абу Мурра айтдилар: “Марвон ибн Ҳакам Мадинадан бирор жойга сафарга кетганида ўз ўрнига Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни қолдириб кетарди.
• Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Зул-Ҳулайфада туриб, ўзлари бир хонада, оналари бошқа хонада яшарди.
• Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу қачон ўз хоналаридан ташқарига чиқадиган бўлсалар, оналарининг эшиги олдига келиб салом берардилар-да: “Мени ёшлигимда тарбият қилганингиз учун сизга Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин”, дер эдилар.
• Оналари ҳам у кишининг саломларига жавоб қайтариб: “Катта бўлганингда менга яхшилик қилаётганинг, розилигимни олаётганинг учун сенга ҳам Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин”, - дер эдилар.
• Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ташқаридан қайтиб келганларида ҳам она-бола ўртасида шу муомала такрорланарди”.
✅ Манба: “Ал-Адаб ал-муфрад”, Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ
🗣 Таржима муаллифи: Шамсиддинхон Бобохонов
✈️ t.iss.one/muftiylaruz
Саҳифаларимиз:🔅
🌐 Сайт |🎬 Youtube |🔵 Facebook |📷 Instagram

Саҳифаларимиз:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ал_Адаб_ал_муфрад #6_боб #13_ҳадис
✍️ 6-боб. Ота-она ҳақини адо қилиш ҳақида
😎 13. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу айтадилар: “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига ҳижрат қилмоқ учун байъат қилишга келди. Аммо ота-онаси унинг кетишига рози бўлмай, хафаликдан йиғлаб қолган эдилар.
• Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен ҳозир ота-онанг олдига бор! Ҳижрат қиламан деб уларни хафа қилганингдек, энди ҳижрат қилмайдиган бўлдим, деб уларни хурсанд қил”, - дедилар.