"Муфтий Бобохоновлар" фонди
465 subscribers
192 photos
24 videos
116 links
© "Муфтий Бобохоновлар" фонди расмий канали

🌐 muftiylar.uz
📞 +998991340010
📬 [email protected]
📍Тошкент, Шайхонтоҳур тумани,
Эшон Бобохон кўчаси, 26

👉 youtube.com/@muftiylar
👉 facebook.com/muftiylar
👉 instagram.com/muftiylar
👉 x.com/muftiylar
Download Telegram
#Ноёб_фотолар

🌙 "Ҳижрий XV аср халқлар ўртасида дўстлик ва тинчлик асрига айлансин" халқаро конференцияси иштирокчилари, ўнгдан: Ливандан Шайх Ҳасан Тамим, Иорданиядан Шайх Иброҳим Қаттон, Шайх Абдул Ҳамид Саиҳ ҳамда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон.

Тошкент, 01.11.1980

✈️ t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:🔅

🌐 Сайт |🎬 Youtube |🔵 Facebook |📷 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Дин_халқ_хизмати_йўлида

Ибратли ҳаёт:
Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1858-1957)

• Муборак сафар | 7-қисм

1912 йили Эшон Бобохон қайнотаси Сиддиқхўжа бой ва ўғли Саидкамолхон ҳамроҳлигида муборак ҳаж сафарига отландилар.

Ўн олти ёшли Саидкамолхон анча бақувват йигит бўлиб, узоқ йўлда ёрдамчи вазифасини бажарар эди. Улар Тошкентдан поездга чиқиб, Одессага келишади, Одессадан кемада Истанбулга етиб олишади. Истанбулдан Маккагача эса туя миниб йўл босишади.

Бутун йўл давомида ҳар икки кеча-кундузлик масофадан сўнг бир оз тўхтаб, сув, озиқ-овқат ғамлаб олишга, туяларни алмаштиришга хосланган жойлар бор эди.

Маккада ҳаж амалларини адо этишгач, Мадинагача яна ўн икки кун йўл юришди. Ҳожиларнинг Маккага бориб, ҳаж фарзини адо этиш ва Мадинада Пайғамбаримиз алайҳиссаломни зиёрат қилиш учун бориш-келишларига ҳаммаси бўлиб бир юз саксон икки кун вақт кетди. Улар Маккага бориб ҳаж аҳкомларини адо этишганини тасдиқловчи асл нусха ҳужжат мавжуд.

#Илова'га қаранг

1 2 3 4 5 6 ...

Давоми бор...

✈️ t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:🔅

🌐 Сайт |🎬 Youtube |🔵 Facebook |📷 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Илова #Ҳаж_гувоҳномаси

Эшон Бобохон ўғлилари Саидкомолхон билан ҳаж амалларини бажарганликлари тўғрисидаги гувоҳнома

✈️ t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:🔅

🌐 Сайт |🎬 Youtube |🔵 Facebook |📷 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик #Ватан_ҳимоячилари_куни

Табрик!

🇺🇿"Муфтий Бобохоновлар" фонди раҳбарияти ва жамоаси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этади!

Байрамингиз муборак бўлсин!

✈️ t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:🔅

🌐 Сайт |🎬 Youtube |🔵 Facebook |📷 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жума

🎉 Жума муборак!

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Миллат_фидойилари

• Миллат фидойилари | 7 | Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон

Даврон Файзуллаев, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фонд бўлим бошлиғи

Манба: "Ўзбекистон тарихи" телеканали

Давоми бор...

1 2 3 4 5 6 ...

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
#Ал_Адаб_ал_муфрад #6_боб #12_ҳадис

✍️ 6-боб. Ота-она ҳақини адо қилиш ҳақида

😎12. Абу Мурра айтдилар: “Марвон ибн Ҳакам Мадинадан бирор жойга сафарга кетганида ўз ўрнига Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни қолдириб кетарди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Зул-Ҳулайфада туриб, ўзлари бир хонада, оналари бошқа хонада яшарди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу қачон ўз хоналаридан ташқарига чиқадиган бўлсалар, оналарининг эшиги олдига келиб салом берардилар-да: “Мени ёшлигимда тарбият қилганингиз учун сизга Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин”, дер эдилар.

Оналари ҳам у кишининг саломларига жавоб қайтариб: “Катта бўлганингда менга яхшилик қилаётганинг, розилигимни олаётганинг учун сенга ҳам Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин”, - дер эдилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ташқаридан қайтиб келганларида ҳам она-бола ўртасида шу муомала такрорланарди”.

Манба: “Ал-Адаб ал-муфрад”, Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ

🗣Таржима муаллифи: Шамсиддинхон Бобохонов

✈️ t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:🔅

🌐 Сайт |🎬 Youtube |🔵 Facebook |📷 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ноёб_аудиолар

Қариндошликни узманг!

Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратларининг маърузалари

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:
👇

Сайт | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | X
#Дин_халқ_хизмати_йўлида

Ибратли ҳаёт:
Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1858-1957)

• Тазйиқлар | 8-қисм

• Шайх Эшон Бобохон Тилла Шайх масжиди имом-хатиби, 1924 йилдан то 1943 йилгача шўролар тазйиқи остида яшаганлар.

1928 йилда Ҳазрати Имом маҳалласидаги ичкари-ташқари ҳовлилари мусодара қилинган. Шайх 1937 йилда ўғли Зайниддинхон қори билан диний айбловлар билан қамоққа олинган, ноёб китоблари, қўл ёзмалари мусодара қилинган, ўғли Сибирга сургин этилиб 1938 йилда отиб ташланган.

1941 йил январ ойида иккинчи марта, феврал ойида Зиёвуддинхон қори ҳам диний айбловлар билан қамоққа олинганлар, октябрь ойида жиноятни очиш ҳаракатлари тўхтатилгани сабабли ота-ўғил озодликка чиқадилар.

1943 йилда Ўрта Осиёда тарқоқ бўлган мусулмонлар жамоаларни бирлаштириб назорат қиладиган марказ ташкил этишни ташаббускори бўлганлар.


1 2 3 4 5 6 7 ...

Давоми бор...

✈️ t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:🔅

🌐 Сайт |🎬 Youtube |🔵 Facebook |📷 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жума

🎉 Жума ва Шаъбон муборак!

🔭Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил Шаъбон ойининг 1-куни 2025 йил 31 январь жума кунига тўғри келмоқда.

⚪️ Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рамазон ойидан бошқа ойда тўла рўза тутганларини кўрмаганман. Бошқа ойларда шаъбондан кўра кўпроқ рўза тутганларини кўрмаганман» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

⚪️Шаъбон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ойлари ҳисобланади. Ушбу ой ҳақида Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шаъбон ойи менинг ойимдир», деганлар.

⚪️ Бу ойда кечган энг муҳим тарихий воқеалардан бири Қибланинг Байтул Мақдисдан Каъбаи муаззамага ўзгартирилиши, иккинчи ҳижрий сананинг айнан шаъбон ойида мусулмонларга рамазон ойи рўзасини тутишнинг фарз қилиниши;

⚪️ Ушбу ойда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг мағфират ва раҳмат эшиклари очиладиган Бароат кечаси борлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.

🤲Аллоҳим бизларга шаъбон ойида барака ёғдиргин ва Рамазон ойига етказгин!

✈️ t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:🔅

🌐 Сайт |🎬 Youtube |🔵 Facebook |📷 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Миллат_фидойилари

• Миллат фидойилари | 8 | Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон

Манба: "Ўзбекистон тарихи" телеканали

Давоми бор...

1 2 3 4 5 6 7 ...

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
#Янги_нашр

💻 “Муфтий Бобохонолар” Фонди кутубхонасидаги нодир китоб қайта нашр этилди

↗️ Илм ва маърифат тараққиётида тарихий манбаларни тиклаш, унутилган асарларни қайта ҳаётга қайтариш муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда “Муфтий Бобохонолар” Фонди ўз кутубхонасида сақланаётган ноёб қўлёзма ва китобларни тадқиқ этиб, уларни нашр қилиш устида изчил иш олиб бормоқда.

🗒 Шунингдек, фонд ташаббуси билан қадимий тиббиётга оид қимматли манба – Абу Бакр Ар-Розийнинг “Бур’ус Соъа” (“Тез даволанадиган дардлар”) асари қайта чоп этилди. Бу нодир китобни буюк уламолардан бири, собиқ муфтий Шамсуддинхон Бобохонов ўз вақтида таржима қилиб, халқимизга тақдим этган. Асарда инсон саломатлигига оид табиий ва самарали даволаш усуллари баён қилинган бўлиб, унга шифокор ва табиблар томонидан доимо талаб юқори бўлган.

➡️ Айниқса, ҳозирги кунда табиий даволаш усулларига бўлган қизиқиш ортаётган бир пайтда, бу асар соҳа мутахассислари ва кенг жамоатчилик учун катта манба бўлиб хизмат қилади. Китоб Аш-Шифо академияси асосчиси Нодир Абдуссомад томонидан нашрга тайёрланди.

🔗 Китоб Фонднинг асосий ҳамкорларидан бири Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйида нашрдан чиқарилди.

💬 “Муфтий Бобохонолар” Фонди халқимизнинг маънавий ва илмий меросини тиклаш, ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказиш йўлида улкан хизмат қилаётган муассасалардан биридир. Фонд кутубхонасида сақланаётган ноёб асарларни тадқиқ қилиш, уларни янги авлодга етказиш, шунингдек, илм-фан тараққиётига ҳисса қўшиш йўлида изчил фаолият олиб бормоқда.

💬 Мазкур нашр кенг китобхонлар аудиторияси, айниқса, тиббиёт соҳаси ходимлари, шарқ табобати билан қизиқувчилар ва анъанавий шифокорлар учун фойдали қўлланма бўлиши шубҳасиз.

✈️ t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:🔅

🌐 Сайт |🎬 Youtube |🔵 Facebook |📷 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ноёб_аудиолар

Хусуматчи бўлманг!

Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратларининг маърузалари

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:
👇

Сайт | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | X
#Ноёб_фотолар

Забардаст муфтийлар

• Ўнгдан:

• Россия Марказий мусулмонлар диний бошқармасининг 1936-1950 йиллардаги раиси, 9-муфтийси Габдураҳмон Расулий;

• Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг 1943-1957 йиллардаги раиси, беш республиканинг биринчи муфтийси Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон;

• Шимолий Кавказ мусулмонлари диний бошқармасининг 1944-1950 йиллардаги раиси, биринчи муфтий Хизри Гебеков;

• Кавказ мусулмонларининг 8-Шайхулисломи ва Озарбайжон Республикасининг 1918-1920 йиллардаги биринчи Шайхулисломи Аҳмадоға Ализода

👉 t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:👇

Сайт | Youtube | Facebook | Instagram | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Аждодлар_тарихи

Ҳазрати Ювошбоб – авлод аждодбошиси

"Албатта, ерга фақат Менинг солиҳ бандаларим ворис бўлурлар" - “Анбиё” сураси, 105-оят

150 ҳижрий йилда Аллоҳнинг солиҳ бандалари қаторида юраги иймон нури билан ёришган уламолар Шом подшоҳи Ҳазрати Исҳоқбоб ва Яман султони Ҳазрати Ювошбоб, Мавлоно Баҳруддин Қаффол, Ҳазрати Абдужалил ота, Ҳазрати Абдулмажидбоб ва Ҳасан Восил каби саркардалар лашкарлари билан Шомдан Мовароуннаҳр сари йўлга чиқишган.

• Улар хозирги Эрон, Афғонистон худудларидан ўтиб Турон заминига келишади. Уларнинг йўли Шом, Шамот, Табриз, Урганч, Мазондарон, Сарахс, Балх, Термиз, Бухоро, Шош, Исфижоб, Ўзган, Фарғона, Ўш, Касондан ўтган.

• Исфижоб, ҳозирги жанубий Қозоғистондаги Сайрамда фаолият юритишади, натижада тез орада Исфижобда улар учун 1700 бошпана тайёрланди. Муҳтожлар у ерда ўзларига озиқ-овқат, молларига ем олишлари мумкин эди. Исфижоб аҳолиси ўз мол-мулкини хайр-эҳсон қилишга тайёрлиги билан бошқа ердаги мусулмонлардан ажралиб турарди. Бойлар ўз маблағини карвонсаройлар қуришга ва уларни сақлашга, йўл қуришга ва бошқа хайрли ишларга сарф этишарди.

• Мовароуннаҳрга келган араблар маҳаллий халқлар маданияти уларникидан юқорироқ эканлигига иқрор бўлганлар. Саҳобалар, тобеъинлар ва Ислом ғозийлари билан бирга келган уламоларнинг саъйи ҳаракатлари натижасида ушбу динга эътиқод қилувчилар кўпайди.

• Ислом дини Уйғониш даври бошланишига туртки берди. Ренессанснинг биринчи босқичини ташкил этган IX-XII асрларда Мовароуннаҳрда мадрасалар, масжидлар пайдо бўлди ва диний илмлар, исломий санъат марказлари вужудга келди.

• Ислом бу ўлкада ажиб бир суръатда ривожланди. Ҳазрати Абдулмажидбоб билан Ҳазрати Ювошбоб Сайрамда қолишади. Ҳазрати Исҳоқбоб эса, Туркистондан ўтиб, Қарғали томон йўлда давом этади.

Давоми бор ...

Манба: "Динимиз фидойилари" китоби, Амирсаидхон Усмонхўжаев

✈️ t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:🔅

🌐 Сайт |🎬 Youtube |🔵 Facebook |📷 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жума

🎉 Жума муборак!

✈️ t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:🔅

🌐 Сайт |🎬 Youtube |🔵 Facebook |📷 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM