"Муфтий Бобохоновлар" фонди
459 subscribers
194 photos
24 videos
118 links
© "Муфтий Бобохоновлар" фонди расмий канали

🌐 muftiylar.uz
📞 +998991340010
📬 [email protected]
📍Тошкент, Шайхонтоҳур тумани,
Эшон Бобохон кўчаси, 26

👉 youtube.com/@muftiylar
👉 facebook.com/muftiylar
👉 instagram.com/muftiylar
👉 x.com/muftiylar
Download Telegram
#Аждодлар_тарихи

Ҳазрати Ювошбоб – авлод аждодбошиси

"Албатта, ерга фақат Менинг солиҳ бандаларим ворис бўлурлар" - “Анбиё” сураси, 105-оят

150 ҳижрий йилда Аллоҳнинг солиҳ бандалари қаторида юраги иймон нури билан ёришган уламолар Шом подшоҳи Ҳазрати Исҳоқбоб ва Яман султони Ҳазрати Ювошбоб, Мавлоно Баҳруддин Қаффол, Ҳазрати Абдужалил ота, Ҳазрати Абдулмажидбоб ва Ҳасан Восил каби саркардалар лашкарлари билан Шомдан Мовароуннаҳр сари йўлга чиқишган.

• Улар хозирги Эрон, Афғонистон худудларидан ўтиб Турон заминига келишади. Уларнинг йўли Шом, Шамот, Табриз, Урганч, Мазондарон, Сарахс, Балх, Термиз, Бухоро, Шош, Исфижоб, Ўзган, Фарғона, Ўш, Касондан ўтган.

• Исфижоб, ҳозирги жанубий Қозоғистондаги Сайрамда фаолият юритишади, натижада тез орада Исфижобда улар учун 1700 бошпана тайёрланди. Муҳтожлар у ерда ўзларига озиқ-овқат, молларига ем олишлари мумкин эди. Исфижоб аҳолиси ўз мол-мулкини хайр-эҳсон қилишга тайёрлиги билан бошқа ердаги мусулмонлардан ажралиб турарди. Бойлар ўз маблағини карвонсаройлар қуришга ва уларни сақлашга, йўл қуришга ва бошқа хайрли ишларга сарф этишарди.

• Мовароуннаҳрга келган араблар маҳаллий халқлар маданияти уларникидан юқорироқ эканлигига иқрор бўлганлар. Саҳобалар, тобеъинлар ва Ислом ғозийлари билан бирга келган уламоларнинг саъйи ҳаракатлари натижасида ушбу динга эътиқод қилувчилар кўпайди.

• Ислом дини Уйғониш даври бошланишига туртки берди. Ренессанснинг биринчи босқичини ташкил этган IX-XII асрларда Мовароуннаҳрда мадрасалар, масжидлар пайдо бўлди ва диний илмлар, исломий санъат марказлари вужудга келди.

• Ислом бу ўлкада ажиб бир суръатда ривожланди. Ҳазрати Абдулмажидбоб билан Ҳазрати Ювошбоб Сайрамда қолишади. Ҳазрати Исҳоқбоб эса, Туркистондан ўтиб, Қарғали томон йўлда давом этади.

Давоми бор ...

Манба: "Динимиз фидойилари" китоби, Амирсаидхон Усмонхўжаев

✈️ t.iss.one/muftiylaruz

Саҳифаларимиз:🔅

🌐 Сайт |🎬 Youtube |🔵 Facebook |📷 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM