Forwarded from Sherzod Shermatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Visionary Leader - узоқни кўзлаб юқори мақсад қўядиган ва унга эришиш йўлида жамоани сафарбар қила оладиган Давлат Раҳбари туфайли Ўзбекистон АйТи хабга айланиб бормоқда!
Бугунги Global Business Services Forum иштирокчиларининг аксарияти айнан шундай хулосага келганини ўртоқлашишди.
2017 йилда ҳали конвертация очилмаган, четдан келадиган сайёҳлар ва бизнесга эса чегара, божхона ва бошқа давлат органлари худди хорижий шпион сифатида қарайдиган ҳолатда Президентимиз Ўзбекистон ёшлари четга кетиб эмас, масофадан ишлаб юқори даромад топишига шароит яратиш мақсадида мамлакатимизни АйТи хабга айлантириш вазифасини белгилаганларида кўпчилик буни қанчалик муҳим қарор эканлигини тасаввур ҳам қила олмаганди.
Нафақат бир Фармон билан солиқ имтиёзлари берилиши, балки Давлатимиз Раҳбари томонидан тизимли қўллаб-қувватлаб борилиши натижасида ёшларимиз учун АйТи соҳасида имкониятлар кундан кунга кенгайиб бормоқда. 2017 йилда атиги 4 та хорижий капитал иштирокидаги АйТи компания бўлган бўлса, ҳозир ойига 30дан ортиқ янги чет эл компанияси ўз офисини юртимизда, хусусан, худудларимизда очиб бормоқда.
Ёшларимиз ўз юртимизда юқори даромадли иш топишлари учун фақат чет тиллари ва замонавий касбларни кўпроқ ўрганиб боришлари керак, холос.
#24_июль #IT_Park