XORIJDA ISH
278K subscribers
10.2K photos
2.3K videos
6 files
8.74K links
Migratsiya agentligining eʼlonlar kanali

☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282

📍Toshkent shahri Olmazor tumani Qamarniso ko'chasi 1-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
Ҳеч қандай қийинчиликсиз юқори даромадли иш таклиф қилишса, эҳтиёт бўлинг!

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Ташқи меҳнат миграцияси соҳасини янада ривожлантириш бўйича ўқув-семинари ўтказилмоқда

Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича икки кунлик ўқув-семинари ўтказилмоқда.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул ходимлари, Агентликнинг вилоят филиаллари бошлиқлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари иштирок этаётган ўқув-семинарда 2020 йилда мамлакатимизда ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш ва мигрантларни қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Мигрантлар учун рус тили ва тарихидан имтиҳон тартиби ўзгаради

Россияда яшаш ва ишлаш истагидаги чет элликлар учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топширишнинг янги қоидалари ўрнатилади. Имтиҳонларнинг мураккаблик даражаси эса чет эл фуқаросининг мамлакатда бўлиш мақсадига боғлиқ бўлади.

Ушбу тартиб Дума томонидан қабул қилинган ҳукумат қонунида белгиланган.

Ҳозирги вақтда Россиянинг ҳудудий бошқаруви ушбу имтиҳонни ўтказувчи таълим муассасалари рўйхатини ҳамда имтиҳонни ўтказиш тартиби ва шаклини белгилаш ҳуқуқига эга. Янги қонунга мувофиқ, имтиҳонлар расмий рўйхатга киритилган таълим муассасалари томонидан ўтказилиб, тегишли сертификат берилади.

Шу билан бирга, сертификатнинг амал қилиш муддати уни олиш мақсадига боғлиқ бўлади. Масалан, вақтинчалик яшаш ёки ишлаш учун рухсатнома олиш истагидаги чет эл фуқароларига сертификат уч йил муддатга берилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 180 кун ўтгач кучга киради.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига компенсация масалаларида ёрдам берилади

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Чегарада ФСБга пора бермоқчи бўлган мигрант 2 йилга қамалди

Россия Федерацияси Новгород вилояти тергов бошқармасининг хабар беришича, 2020 йилнинг июнь ойида 10 йил муддатга ушбу давлат ҳудудига кириши тақиқланган Тожикистон фуқароси чегарадан ноқонуний ўтаётганда тўхтатиб қолинган.

Маълум бўлишича, тожикистонлик меҳнат мигранти Россия ҳудудига кирмоқчи бўлиб, уни жавобгарликка тортмаслик эвазига Федерал хавфсизлик хизмати ходимларига 20 минг рубль пул бераётганида қўлга олинган.

Янги йил арафасида Чудовский тумани суди томонидан РФ ЖКнинг 291-моддаси (пора бериш) билан ҳукм чиқарилиб, Тожикистон фуқаросига нисбатан умумий тартибдаги ахлоқ тузатиш колониясида 2 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Кам таъминланган оила аъзоларига ишлаш учун хорижга чиқаётганда микроқарзлар берилади

2021 йил 1 январдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими”га киритилган кам таъминланган оила аъзоси ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда уларга микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади.

Микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 млн сўмгача миқдорда 1 йил муддатга берилади.

Микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

Huquqiy axborot

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Ўзбекистондан кўчиб кетган фуқароларга пенсия қай тартибда тўланади?

Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатга доимий яшаш учун кетилган кунгача тайинланган пенсия турар жойидан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.

Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш учун кетаётган фуқароларга пенсияни тўлаш унинг аризаси ва «Доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилди» белгиси бўлган шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида тўхтатилиши мумкин.

Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишгача тайинланган пенсия (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) Пенсия жамғармаси бўлимига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги пенсия миқдори ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, фуқаро жўнаб кетишидан 6 ой аввал миллий валютада тўланади.

Пенсия жамғармаси

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирги кунда Россияда Ўзбекистон фуқаролигидан воз кечмаган ҳолда Россия паспортини олган Ўзбекистон фуқаролари кўп.

Бунга рухсат берилганми?

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
#YOIIda_mehnat_bozori

Давоми (боши 1, 2,)

ЕОИИга аъзолик Ўзбекистон меҳнат мигрантларига қандай қулайликлар яратиши мумкин?

ЕОИИга аъзо давлатлар меҳнат мигрантларининг имкониятлари аъзо бўлмаган давлатлар, жумладан МДҲнинг бошқа давлатларига нисбатан кўпроқ қулайликлар яратилган.

Биринчидан, ЕОИИга аъзо давлатлар фуқаролари ишлаш учун рухсатнома олишлари шарт эмас, фуқаролик шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга оширишлари мумкин.

Иккинчидан, аъзо давлатлар фуқаролари, яъни мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан аъзо мамлакатлар ҳудудида бўлишлари мумкин. Мигрант ва унинг оила аъзосининг аъзо мамлакатлар ҳудудида вақтинча бўлиб туриш муддати меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномада кўрсатилган ҳолда белгиланади.

Учинчидан, ижтимоий таъминот (ижтимоий суғурта) соҳасида ва даромад солиғи ставкаси белгиланишида ҳам ўша давлат фуқаролари билан тенг равишда қаралади.

Тўртинчидан, дипломлар ва малака сертификатлари тўғридан-тўғри тан олинади.

Бешинчидан, пенсия таъминоти учун ишланган иш стажи ҳисобга олинади.

Олтинчидан, шошилинч тиббий ёрдам мигрантларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига, мазкур давлат фуқаролари каби бир хил ва шартларда бепул тақдим этилади.

Давоми бор

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 1282 қисқа рақами ишламоқда

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 1282 қисқа рақами ишга туширилган.

Эндиликда фуқаролар мамлакатимизнинг исталган ҳудудидан ташқи меҳнат миграцияси, хусусан, хорижда ишлаш, меҳнат мигрантлари учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳамда уларни қизиқтирётган бошқа турли масалалар юзасидан ушбу қисқа рақам орқали ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси қўнғироқлар марказининг 71 202-33-55, 71 200-00-61 рақамлари ҳам мавжуд.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Мигрантлар Россияда пенсия олиши мумкин

Эндиликда Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар фуқароси ҳисобланган меҳнат мигранти у ишлаган ва солиқ тўлаган Иттифоқ ҳудудида пенсия олиши мумкин бўлади.

2021 йилда ЕОИИга аъзо мамлакатлар ишчиларини пенсия билан таъминлаш тўғрисидаги битим кучга кирди. Aгар қирғизистонлик мигрант, Иттифоқнинг бирон бир давлатида қонуний ишласа ва суғурта бадалларини тўласа, пенсия ёшига етганида у Қирғизистондаги каби шартларда пенсияга чиқиши мумкин.

Маълумот учун, ЕОИИга Россия, Беларусь, Қозоғистон, Aрманистон ва Қирғизистон киради. Молдова, Ўзбекистон ва Куба кузатувчи мақомига эга.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ватан ҳимояси барчамизнинг шарафли бурчимиздир

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi