XORIJDA ISH
237K subscribers
10.3K photos
2.34K videos
6 files
8.84K links
Migratsiya agentligining eʼlonlar kanali

☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282

📍Toshkent shahri Olmazor tumani Qamarniso ko'chasi 1-uy

Website: www.migration.uz
Download Telegram
Россияда иш шароитлари учун янги талаблар жорий этилди

Россия Федерацияси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш бўйича федерал хизмати (Роспотребнадзор) мамлакатда иш шароитлари учун янги санитария талабларни тасдиқлади.

Унга кўра,

ўтирган ҳолда ишловчилар иш жойида оёқ учун камида 60 см (аввал 50 см) ва тизза даражасида 45 см, оёқ таги даражасида 60 см кенглик бўлиши;

турган ҳолда ишловчилар учун суянчиқ-ўриндиқ бўлиши;

12 соатдан кўп ишловчилар учун дам олиш (ухлаш) жойи (агар ухлаш учун танаффус кўзда тутилган бўлса) ва иссиқ овқат бўлиши;

ҳомиладор ва эмизикли аёллар “меҳнат предметларини” елкадан тепага ёки полдан кўтариши керак бўлган ишларни бажармаслиги керак.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Эртага республика шимолий ҳудудларида 17 даражагача совуқ бўлади

Тошкент шаҳри
- кечаси 7-9 даража, кундузи 3-5 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти - кечаси 12-17 даража, кундузи 0-5 даража, Устюртда кечаси 15-20 даража, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари - кечаси 7-12 даража, Навоий вилоятининг шимолида 12-17 даража, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари - кечаси 7-12 даража, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари - кечаси 5-10 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари - кечаси 5-10 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Гидрометеорология хизмати маркази

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган халқаро аэропортидан Россия Федерациясининг Амур вилоятидаги қурилиш объектларида ишлаш учун юртдошларимиз чартер рейс орқали жўнаб кетди. Фуқароларни кузатиш тадбири тафсилотлари “Namangan” телеканалида.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчилари билан учрашув ўтказилди

Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчилари билан учрашув ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси М.Хайриддинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи М.Маматхонов, шунингдек, мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчилари, Ташқи ишлар вазирлиги масъул ходимлари иштирок этган учрашувда 2020 йилда меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, 2021 йилдаги ишлар режалаштириб олинди.

Дастлаб элчилар “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди. У ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар билан шартнома тузманг

Хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида мамлакатимизда 2018 йилдан хусусий бандлик агентликлари (ХБА) фаолиятига рухсат берилган.

Бироқ, ўтган давр мобайнида айрим ХБА томонидан фуқароларни алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш ҳолатлари содир этилган.

Келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, 2020 йилнинг 14 ноябридан улар фаолиятида жиддий ўзгаришлар жорий этилди.

Эндиликда фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича лицензияга эга ХБА ахборот ва маслаҳат хизматлари учун БҲМнинг бир бараваридан, яъни 223 минг сўмдан кўп пул олиши мумкин эмас.

Шунингдек, чет эллик иш берувчи ва ҳамкори билан шартномалар тузмасдан, фуқароларга хизмат кўрсатиш тақиқланади ҳамда ушбу шартномалар ХБАнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши лозим.

❗️ Ўтган давр мобайнида ХБА реестридан 104 та юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлиб, ҳозирги кунда улардан 18 таси фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга.

Ҳурматли фуқаролар!

Шу муносабат билан, хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга бўлмаган ташкилотлар ёки шахсларга ишонмасликка, турли кўринишдаги шартномаларни тузмасликка ва тўловларни амалга оширмасликка чақирамиз.

Хорижда иш таклиф қилаётган ташкилотларнинг лицензияси борлигига ишонч ҳосил қилинг. Шартнома тузаётганда, унинг шартларини ўқиб, тўлиқ тушуниб имзо қўйинг.

Агар ХБА билан низоли вазиятларга дуч келсангиз, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишингиз мумкин.

☎️ 71 202-33-55 ва 71 200-00-61 ёки 1282

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

2020 йилда Россия Федерациясининг «ПИК Индустрия» АЖ ва «Техстрой» МЧЖ қурилиш корхоналари вакиллари мамлакатимизнинг Наманган ва Самарқанд вилоятларида бўлиб, фуқаролар ўртасида танлов ўтказди. Танловдан муваффақиятли ўтган 432 нафар фуқаролар 28-30 декабрь кунлари мазкур давлатга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнатилди.

Жорий йилнинг 12 январь куни «ПИК Индустрия» ва «Техстрой» қурилиш корхоналари вакиллари мамлакатимизга келиб, Россия Федерациясида ишлаш истагида бўлган фуқароларни танлов асосида суҳбатдан ўтказиши режалаштирилган.

Суҳбатда биринчи навбатда 2020 йил 10-27 ноябрь кунлари дастлабки саралашдан ўтган фуқароларнинг иштирок этиши сўралади.

Шунингдек, аввал мазкур корхоналар томонидан ташкил этилган танловларда иштирок этмаган фуқароларнинг ҳам танловда қатнашиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролардан мазкур танловларда хорижга чиқиш биометрик паспорти (қизил паспорт) билан иштирок этишларини сўраймиз.

Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчилари билан учрашув ташкил этилди.

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россиядаги меҳнат мигрантлари қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар орқали ҳимоя қилинади

Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу мамлакатдаги юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик битимларини имзолаган.

Ушбу битимларга мувофиқ қуйидаги ҳолларда ҳуқуқий ҳимоя қилиш кўзда тутилган:

меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби бўйича - иш берувчи томонидан ҳужжат билан тасдиқланган қарздорликларни ундиришга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш;

меҳнат мажбуриятларини бажариш вақтида меҳнат мигрантининг соғлиғига етказилган зарар учун иш берувчи томонидан моддий ва маънавий зарарларни қоплашга оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;

ишчининг меҳнат вазифаларини бажариш жараёнида вафот этиши оқибатида етказилган зарарни қоплаш ёки меҳнат вазифаларини бажаришда соғлиғига етказилган зарар учун моддий тўловларни ундириш юзасидан суғурта полиси ёки Россия Федерацияси Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан суғурта тўловларига оид даъволарни судгача бўлган тартибда ёки суд тартибида ҳал қилиш масалалари;

Россия Федерациясидан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида ноқонуний қабул қилинган суд қарорларини бекор қилиш юзасидан аппеляция ва кассация тартибида шикоят киритиш борасидаги юридик ҳаракатлар.

Юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижга ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун микроқарз олишнинг қандай тартиб-қоидалари бор?

Каналга обуна бўлиш
👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази директори билан учрашув ўтказилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи М.Маматхонов, Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” марказига тайинланган янги директори Квон Тхэ Гём ўртасида учрашув ўтказилди.

Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази аввалги директори Сонг Санг Жингнинг шартнома бўйича иш муддати тугаб, янги директор тайинланганлиги муносабати билан ташкил этилган учрашувда ўзаро танишув ва келгусидаги ишлар муҳокама қилинди.

Батафсил

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi
Россияликлар 2021 йилда қанча маош олишни хоҳлашади?

Работа.ру томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, россияликлар 2021 йилда 158 минг рубль миқдорида маош олишни хоҳлашади.

Шу билан бирга, кутилаётган даромад даражаси мамлакат ҳудудларига қараб фарқ қилади. Масалан, Москва аҳолиси ойига ўртача 175 минг рубль, Санкт-Петербург аҳолиси эса 164 минг рубль даромад олиш истагини билдирган.

Сўровномада иштирок этганларнинг 7 фоизи 2021 йилда ойига 29 минг рублгача пул ишлаб топишга рози бўлган.

Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.iss.one/migratsiyaagentligi